-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Профессионал
Баҳо: +2Киритилган сана: 2012-05-28 12:56
Ёш иқтидордан ҳақиқий профессионал футболчига айланишнинг кўринмас чегараси бор. Биласизми, бу чегарани айтайлик, паспорт тарқатиш ёки коллежни битириш жараёни каби аниқ вақт билан белгилаб бўлмайди. Фалон ёшга кирдингми, демак сен энди ҳақиқий футболчисан! Йўқ, бунақа эмас. Ёки буни маълум бир воқеа билан ҳам ўлчаб бўлмайди. Қайсидир клубнинг асосий таркибида майдонга тушиш ёки гол уриш билан футболчи “дипломи”га эришиб бўлмайди. Бу қандайдир ички жараён, футболчининг руҳиятида кечади, менимча, Йўқ, мен футболчи касбига эга бўлишни назарда тутмаяпман, биринчи жумладаги “профессионал” сўзи том маънода, бир пайтлар Бельмондонинг киносида кўрганимиз каби. Бирор вазифани бажариб, эвазига пул олишнигина профессионал деб атамаган бўлардим. Ўйинни сотиб ҳам, пулини оладиганлар бор-ку, ахир. Мен ҳақиқий футбол юлдузлари ҳақида гапиряпман. Шундай юлдузлар борми?
Одил Аҳмедовни мисол келтиришим мумкин, қўрқмасдан. У “Анжи”га ўтиб, яхши ўйин кўрсатаётгани, туғма истеъдоди борлиги, ўйиндан ўйинга юксалаётганини учунгина эмас. Истеъдодли футболчилар кўп, агар ўз вақтида яхши шароитга тушиб қолса, Одилга ўхшаб юлдуз бўлиб кетадиган потенциалга эга футболчилар, албатта бизда жуда кўп. Қайтараман, гап истеъдодда ёки потенциалда эмас. Гап профессионалликда. Аҳмедов футболга кириб келиши билан ўз салоҳиятини сеза олди. Бир пайтлар Рекхагел қўл остига футболчиларга қараб туриб, Европа чемпиони бўлиш мумкинлигини сезгандек. Агар Рекхагел ёки Одил ўз имкониятига эмас, атрофга, бундан олдин бундай мисоллар йўқлигига қараганда нима бўларди? “Пахтакор”да ўйнаб туриб, кучли бешликни кўзлаш осонми? Ахир тарихимизда бундай мисол йўқ эди-ку? Одил атрофга, тарихга қарамади, ўзига ишонди ва мақсадни қўйди. Бу профессионалликнинг биринчи талаби. Илк йилларини Одил каби ўтказган футболчилар “Пахтакор”да кўп. Субъектив фикрим, агар Одил профессионал эмас, шунчаки истеъдодли футболчи бўлганида, у аллақачон араб жамоаларида ўйнаётган бўларди. Лекин у мақсадидан оғишмади ва айнан “Пахтакор”нинг одатий трансфер сиёсати айнан Одилга келганда ўзгаришга мажбур бўлди. Нестеров арзимасдими?
Мақола Одил ҳақида эмас. Мухлислар ўртасида ҳам, матбуотда ҳам жуда кўп эшитиб қоламиз, бизда юлдуз футболчилар учун шароит йўқ, янги Қосимовларни бой беряпмиз ва ҳоказо. Шерзод Каримов янги Қосимов бўлиши мумкин эди, биз уни йўқотдик. Чиркин футболимиз фалончиевга тўсқинлик қилди ва у ўртамиёна бўлиб қолди. Махситалиевни сақлаб қолишимиз керак ва ҳоказо. Биласизми, бу умуман нотўғри фикр. Умуман дунё футболи қаранг, йўқ бугунгисига, яъни 5 ёшидан Венгер ёки Фергюсоннинг назоратига тушаётган болакайларга қараманг. Биз у жараёндан таҳминан йигирма йил орқадамиз. Сиз ўша даврларга қаранг. Юлдузларнинг қандай қилиб эришганликлари ҳақида ўқиб кўринг. Уларнинг аксарияти шароитнинг қули бўлиб қолмагани учун шу даражага эришганлар, тўғрими?
Янги Қосимовлар таксистлик қиляпти, дейишади! Ахир Қосимов тактичи бўлиши мумкинмиди? Унга ҳаммаси осмондан тушиб қолганмиди? Ҳа, ўсмирлик чоғидаёқ ҳамманинг эътирофига сазовор бўлди. Кейинчи? Уни момиқ пахтадек “папалаб”, ундан терма жамоамиз сардорини “ясаганмидик”? Унақа эмас-ку?
Қосимов айни ўсиши керак, ўзини кўрсатиши керак бўлган пайтда собиқ Иттифоқ чемпионати парчаланиб кетди. 21 ёшидаёқ, ҳали футболга бўлган муносабат тўғри шаклланмаган, футбол ўн иккинчи даражали бўлган шароитларда тўп суришга мажбур бўлди. Кейин Ўзбекистонга қайтди. Маълум сабабларга кўра, футболдан четда юришга мажбур бўлди. Яна қайтди. Яна кетди. Хиросимада чемпион бўлди. Жароҳатлар. Тикланди. Яна жароҳатлар. Унга ҳам осон эмасди. Лекин биласизми, бизда ҳеч қачон Қосимов бой берилгани ҳақида туйғу бўлмаган. Унинг жароҳатларидан, унинг муаммоларидан у эмас, терма жамоамиз ютқазарди доим. У эса барибир профессионал эди. Футбол юлдузи эди. Ҳақиқий юлдуз бўлиш бу фақат тўп тепишни ўрганиш эмас, иккита тўғри қарордан тўғрироғини танлаш ва буни доимо қилиш кераклигини хис қилиш. Бу жуда қийин ва футболчининг ички жараёни, ишонинг!
Кимнидир терма жамоага вақтида жалб қилиш, истеъдодга сайқал бериш, уни янги босқичга кўтариш жараёни жуда муҳим ва бу мураббийларимизнинг елкасига тушадиган жараён, тўғри. Лекин футбол клубларнинг эмас, афсуски, шахсларнинг даромад манбаига айланиб бораётган, асосий мақсад, кимнидир ялтироқ қоғозга ўраб, Хитойгами, Арабистонгами сотиш, эвазига бошқа бир ялтироқ қоғозга Сербияданми, бошқасиданми бошқа бир истеъдодни ўраб, сотиб олиб, яна пул қилиш (бир латифа эсимга тушди, русча бизнес – бир яшик ароқ олиб, қимматроққа сотиб, пулига ичиш) бўлаёзган, ўзбек футбол олами катта “футбол агенти”га айланиб қолган бир пайтда футбол юлдузи учун шароит талаб қилиш бироз кулгили. Агар унинг ўзи тезроқ профессионалга айланмаса...
Муаммони абстрактлаштирмаяпман асло. Аслида бу муаммо ҳам эмас. Шунчаки, вазиятга бошқа тарафдан қараш. Сиз ҳам қараб кўринг, балки бирор нима пайқарсиз.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:58:51 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:58:50 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:55:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:55:54 01 DOCTORBEKMYU 2012-06-01 15:58:26 00 IBRAKADABRA 2012-05-29 05:24:49 00 STRATEGUZ 2012-05-28 22:29:49 00 STRATEGUZ 2012-05-28 22:28:58 00 ATSTEYKA 2012-05-28 19:41:23 00 BUXOROGI 2012-05-28 18:46:40 00 HEROLION 2012-05-28 18:46:29 00 KATALONIYA 2012-05-28 17:41:15 00 NINODADAXON 2012-05-28 16:14:31 00 HUQUQSHUNOS 2012-05-28 14:50:51 00 DEVPRO 2012-05-28 14:10:38 00 MILANIST 2012-05-28 13:55:42 00