-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
"Абрамовнинг Ливандаги сояси"
Баҳо: +3Киритилган сана: 2012-06-06 00:02
Бир пайтлар Миржалол Қосимов Японияга кетиш олдидан уларнинг собиқ мураббийи Зикодан маслаҳатлар олганди. Моуриньо Ди Маттеога “Барселона”га қарши тавсиялар берганини эшитганмиз. Бу нормал ва амалиётда кузатиладиган ходиса. Мақола бу ҳақида эмас. Футболдан километрлаб узоқда бўлган кечаги қарорни ҳам ортиқча муҳокама қилишни истамайман. Бу қарорни ҳар томонлама таърифлаш мумкин: маъмурий, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, ҳуқуқий... Аммо айни бизнинг вазиятимиз учун зарур бўлган сифат – футболча деб таърифлай олмаймиз. Мантиқсиз ўйиннинг барча мантиқлари буни инкор этади. Айб менда эмас, бу факт. Аммо биз энди бу қарорни қабул қилишимиз, у билан бирга яшашимиз, кўникишимиз керак. Ўзбек адабиётининг энг буюк пичинги бўлмиш: “яхши кишиларнинг ўз ўғиллари устидан чиқарган қарорлари номақбул бўлмас” деб такрорлашга мажбурмиз. Наилож. Эртага эса, бизни Ливан кутяпти.
Биласизми, Қосимов ҳали жараёнга тўлиқ киришгани йўқ ва бу нормал ҳолат. Тасаввур қилинг, биз терма жамоамизнинг ўртоқлик ўйинлари ўтказмаётганлигини, кимларнидир йиғинга бир неча кун кечроқ қўшилганини, бу факторлар натижага бевосита таъсир этиши мумкинлиги ҳақида куйиниб ётибмиз. Ахир энди, Анзур ёки Сервер эмас, кимсан терма жамоа бош мураббийининг ўзи вазиятга кеч қўшиляпти-ку? Бу ҳолатнинг ўйинга таъсир эттирмаслик осон бўлармикан? Ливан биринчи турда ютқазган бўлса-да, ўз майдонида жиддий рақиб. Қатарга ҳам у ерда осон бўлгани йўқ. Биз ўз муаммоларимиз билан уларнинг натижасини такрорлай оладиган даражада Қатардан устун эмасмиз. Хўш?
Абрамов бу ўйинларга бир неча ой тайёрланганди. Йиғинлар ўз йўлига, мураббий камида ОТЖ дан кейинги икки ой бутун ўй хаёлини мана шу икки ўйинга қаратгани шубҳасиз. Бир нарсани тан олиш керак, бугунги ҳолат, вақт оз бўлса-да, Қосимовнинг 2008 йилда термани қабул қилиб олган пайтдаги ҳолатга ўхшамайди. Ўшанда терма жамоа турли сабабларга кўра сочилиб кетганди. Қосимов лидер сифатида бу қисмлардан бир бутун қилиб, Японияда туриб берди. Ҳозир эса, унга бирмунча осонроқ бўлади. Абрамов даврида терма жамоа ўйини янги босқичга кўтарилганини инкор қилишга ҳаққимиз йўқ. Бугунги жамоа анча етук, жипс, бир-бири учун туриб бера оладиган ва майдонда аниқ мақсадни кўзлай оладиган бўлиб етилиб келдилар. Бугунги таркибнинг барчаси тарихда қолиш учун ягона йўл терма жамоа эканини, бундан бошқа имконият йўқлигини жиддий тарзда тушуниб турибдилар. Аммо ўша пайтдан фарқли равишда бу сафар Қосимовда вақт йўқ. Албатта Абрамовда Ливанга қарши қандай ўйнаш режаси ва стратегияси бор эди. Қосимовда бу йўқ. Бир кун вақт қолганда бу стратегия ишлаб чиқилган тақдирда ҳам, бу Қосимовники эмас, тўғрими? Чунки у бу режани Абрамовнинг таркиби устига қўйишга мажбур. Ҳеч кимни қўша олмайди. Бу янада мушкул.
Мен Миржалол Қосимовни ўзини хурмат қиладиган мураббий деб биламан, ва албатта оддий мухлис кўраётган бу нюансларни аллақачон пайқай олган. Ундан бугун вазиятни қўлга олиш талаб этилади. Қандай? Дарров барчаси устидан чўрт кесиб, ўз ғояларини, ўз режаларини киритишми? Йўқ, бу вазиятни қўлга олиш эмас, назоратдан чиқариш ҳисобланади. Қосимовнинг кейинги режалари ҳақида гапиришга эрта, айнан бугун ундан фақат ва фақат етакчилик талаб этилади. Қосимов ростан ҳам (бунга шубҳа йўқ) Ливанда имкониятни сақлаб қолишни истаса, мана шу уч кун мобайнида ўз “мен”ини унутиши ва Абрамовнинг сояси бўлишга кўниши керак. Қизиқ, нега “кўниши”, дедим, ахир кимдир шунақа буйруқ бердими, йўқ, мана шу фикрга унинг ўзи келиши шарт! Менимча.
Қанақа тарзда? Бир неча вариант. Масалан, Вадим Абрамовнинг ҳеч бўлмаса Ливанга кетгунча норасмий тарзда жамоада бўлишига эришиш. Агар футболда икки кунда бировнинг таркиби билан, четдан келиб, ўз услубини олиб кириб, натижа кўрсатишга улгурса бўлади, деб ҳисоблашса, албатта бу гапларим абсурд. Аммо унақа эмас-ку, тўғрими? Ёки ҳеч бўлмаса уч кунга Шуҳрат Мақсудовга норасмий бўлса ҳам асосий шахс мақомини бериш. Футболчилар олдида. Чунки Мақсудов шу йиллар давомида Абрамов билан бирга бўлди, жумладан сўнгги ҳафтада ҳам. Абрамовнинг режалари, футболчилар орасидаги муҳит, уларга нима кераклиги ҳақида Қосимовдан кўра хабардор. Ҳеч бўлмаганда, Абрамовнинг мақсадини болаларга тушунтириб бера олиш имконияти кўпроқ. Чунки унинг ўзи шунинг ичида яшаган. Нега бу Абрамовга ёпишиб олди, Ливан билан нега фақат Абрамов усулида ўйнашимиз керак, деяётгандирсиз? Биласизми, бошқа йўл йўқ! Абрамовнинг услуби бугун услубларнинг энг яхши бўлгани учун эмас, бу бугун бизда мавжуд бўлган ягона услуб экани учун айтяпман. Албатта вазиятга барчанинг ўз қараши бор. Балки Қосимов тактик жиҳатдан устунроқдир, унда яхшироқ режа бордир, лекин айтдим-ку, унинг ғояси бизнинг терма жамоада ҳали ЙЎҚ! Олиб киришга етарли вақт ҳам йўқ. Агар бизни бу вазиятга футболдан узоқроқ (албатта мураббийлардан кўра узоқроқ) бўлган қарор туширган бўлса, сиз, яъни Абрамов ва Қосимов ҳолатнинг жиддийлигини тушунасизлар-ку, тўғрими? Сизлар футбол кишисисизлар! Қайтараман: Бугунги терма жамоани бугунги кунда (Ливан билан ўйингача) Абрамовдан ажратиб қўйиш мумкин эмас! Майли расман ажратилгандир. Лекин Абрамов ғояси, режаси, кўрсатмаси сақланиб туриши керак. Чунки таркиб ҳам, бошқаси ҳам айнан ўша ғоя устига қурилган. Тўғри, ҳар икки мураббийга бундай “ҳамкорлик” ёқмаслиги мумкин. Балки. Лекин мен Абрамовнинг ҳам, Қосимовнинг ҳам, “ватанни севишлари, бунинг учун барча нарсага тайёр эканликлари” ҳақидаги навбатма навбат баёнотларини рост деб қабул қилдим ва мана шу пойдевор устига мақоламни қурдим. Бошқача ўйлай олмайман.
Мен яна бир марта, балки сўнгги бор Абрамовнинг жамоасини кўришни истайман. Жуда истайман. Агар у ғалаба қозонса, нафақат Абрамовнинг балки кўпроқ Қосимовнинг ҳам буюк ғалабаси бўлади! Менимча, бундан-да чиройлироқ, бундан-да романтикроқ, бундан-да қадрлироқ ғалаба бўлмасди, тўғрими? Бундай ғалаба, болаларни янада жипслаштирар, ким билан бўлса-да, мақсад бизнинг, мухлисларнинг азалий орзуларимизни рўёбга чиқариш асосийси эканини тушуниб етармидилар. Келинг, илтимос, “бу унинг айби”, “бу менинг ғалабам” каби иддаолардан соф тарзда ўша сиз ва биз севган ватан учун энг тўғри қарорга келинглар, илтимос.
Агар мағлубиятга учрасак... Ўйлашга қўрқаман. Бу ЎФФ нинг мағлубияти... Мисли кўрилмаган буюк мағлубияти...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:06:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:06:25 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:05:05 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:05:02 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:03:28 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:03:26 01 TADJIK 2012-08-20 16:43:30 00 IBRAKADABRA 2012-06-08 00:38:13 00 FILOSOF 2012-06-06 20:48:19 +10 FILOSOF 2012-06-06 20:47:47 00 MUNIS 2012-06-06 18:54:00 00 DOCTORBEKMYU 2012-06-06 17:45:27 00 DOCTORBEKMYU 2012-06-06 17:41:22 -10 DOCTORBEKMYU 2012-06-06 17:40:35 +10 DOCTORBEKMYU 2012-06-06 17:01:36 -10 DOCTORBEKMYU 2012-06-06 16:31:53 -10 FAMOUS 2012-06-06 15:16:28 -10 OFTALMOLOG 2012-06-06 13:57:15 +10 BAHROMTM 2012-06-06 13:14:50 +10 HEROLION 2012-06-06 13:08:00 -10 BAHROMTM 2012-06-06 12:51:52 +10 BAHROMTM 2012-06-06 12:46:09 +20 HEROLION 2012-06-06 12:46:00 -10 BAHROMTM 2012-06-06 12:41:46 +10 HEROLION 2012-06-06 12:27:31 -20 FILOSOF 2012-06-06 12:23:50 +30 HEROLION 2012-06-06 10:56:57 00 URIKZOR 2012-06-06 09:23:21 00 BAHROMTM 2012-06-06 09:19:13 00 LAZIZBEK 2012-06-06 09:19:12 00 BAHROMTM 2012-06-06 09:16:24 00 LAZIZBEK 2012-06-06 09:15:29 00 BAHROMTM 2012-06-06 09:11:58 +10 DAVIDVILLA 2012-06-06 09:10:09 +20 BAHROMTM 2012-06-06 09:08:56 +20 XATIRCHIY 2012-06-06 09:07:16 00 BAHROMTM 2012-06-06 09:06:00 00 XATIRCHIY 2012-06-06 09:03:56 +10 BAHROMTM 2012-06-06 08:56:56 +10 KATALONIYA 2012-06-06 08:49:35 +10 KATALONIYA 2012-06-06 08:46:34 +20 BAHROMTM 2012-06-06 08:42:22 +10 KATALONIYA 2012-06-06 08:28:37 +10 XATIRCHIY 2012-06-06 08:14:21 +20 ALISHERD 2012-06-06 08:12:12 +20 ABOMUSLIM 2012-06-06 08:00:42 -40 KATALONIYA 2012-06-06 07:56:50 +20 KATALONIYA 2012-06-06 07:55:05 +20 KATALONIYA 2012-06-06 07:53:26 +20 ABOMUSLIM 2012-06-06 07:36:24 00 SOBIRUZ 2012-06-06 07:15:01 00 FILOSOF 2012-06-06 06:04:18 +30 FILOSOF 2012-06-06 05:03:51 +30 ZIDANUZB 2012-06-06 04:27:06 00 ELDARADO 2012-06-06 01:33:12 00 ELDARADO 2012-06-06 01:31:36 00 MEDIK 2012-06-06 01:16:26 +10 MEDIK 2012-06-06 01:09:29 00 MEDIK 2012-06-06 01:07:32 00 DJBEKFM 2012-06-06 00:32:12 00 FORLAN 2012-06-06 00:22:35 00