-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
"Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
Баҳо: +4Киритилган сана: 2012-07-02 03:49
Йирик ҳисоб вазиятга мосми, финалга ярашадими, буни ўйлаб ўтирмайман, айтишим мумкин, у – ҳаққоний. Балки Иньеста-ю Хавилар “пижонлик”ни давом эттириб Италиянинг обруйини сақлаб қолишлари мумкин эди, майдонга голга ташна Торрес тушгач эса сездим - йирик ҳисоб бўлади!
Лекин биласизми, футбол икки рақиб жамоанинг куч мувозанатини ўлчайдиган тарози эмас. Агар ростанам шундай бўлганда, биз ҳар доим бир-бирига ўхшаган, бир мантиққа сиғадиган натижаларни хосилни йиққандек териб олаётган бўлардик. Сергей Бубка, лангар билан қанчадир баландликка сакрайди – фалон бутун ўнда фалон метр, қани, сиз ҳам шундай оширинг, сиз кучлироқсиз, тамом, агар фарқни катталаштирсангиз, янада кучлироқсиз, вассалом. Аммо бу футбол, бу ерда энг асосийси нима биласизми? Кучми? Тайёргарликми? Таркибми? Мураббийми? Ҳар доим ҳар хил, демак булар эмас. Футболда асосийси - сценарий! Ҳар бир ўйиннинг ўз сценарийси бор. Агар Сильва ўшанда гол ура олмаганда бутунлай бошқача ўйинни кўардик, балки. Кассанонинг зарбаси дарвозага кирганда, яна бошқа сценарий гувоҳи бўлардик. Мотта жароҳат олмаганда, бугу кўрганимизга ўхшамаган воқеаларни томоша қилардик, балки. Бу ерда жамоаларнинг кучи у қадар катта рол ўйна маётган бўлиши мумкин. "Эффект бабочки" номли фильм бор-у, қаҳрамон ҳадеб ортга қайтаверади ва бироз бошқача ҳаракат қилганда, бутунлай янги сценарийни бошдан кечираверади. Футбол ҳам шу... Фақат бу ҳам бир фильм эмас. ҳаёт сценарийси, фақат бир марта имкон бўлади холос. Аввал нима бўлди, ўша воқеадан келиб чиқиб у бўлди, буниси тугаб у бўлди, занжир мисол бир бирига мантиқан боғланиб келаётган воқеалар якунла бизга якуний оқибатни тақдим қиладики, қайсидир маънода, ҳар доим шунақа бўлиши керакдек, таассуротда янги тарихни қайд этамиз. Испания – Италия 4:0!
1. Ярим финалдан кейин
Италия терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни олди ва бу ўзига яраша ноқулайликларни келтириб чиқарганди. Масалан, ярим финалдаги рақибга нисбатан италияликлар икки кун кам дам олишди. Бунинг устига, чорак финалда Италия 120 дақиқа Англияга қарши ўйнаб, жуда кўп эмоция сарфлаганди. Немислар эса, Грецияни осонлик билан енгишган, мантиқан олганда, немислар рақибдан яхшигина устунликка эга бўлишлари керак эди. Бу устунликни йўққа чиқариш учун Италия ҳаддан ортиқ куч сарфлаши шарт эди. Шундай бўлди ҳам. Агар жамоага гуруҳда ҳам осон бўлмаганини эътиборга олсак, Пранделли шогирдлари ҳар уч кунда ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушиб бордилар. Бунинг устига, финалдаги рақиб Испания улардан бир кун кўп дам олиш имконига эга эди.
2. Финалдан олдин
Айнан мана шу фактор ҳал қилувчи бўлиши мумкинлигини Дель Боске пайқагани табиий. Испания схемаси олдинги ўйинлардан фарқ қилмаган бўлса-да, ўйин мазмунига ўзгартириш киритилганди. Испанлар сезиларли равишда ўйинга тезлик қўшдилар. Прессинг ва темп оширилди. Марказда тўпсиз ва тўп билан ҳаракатланишга кўпроқ урғу берилди. Тажовуз оширилди. Испаниянинг биринчи таймдаги ўйинига эътибор беринг, аслида олдинги ўйинлардан кўра устунлик кўпроқ кўринди, вазиятлар ҳам кўпроқ яратилди, лекин шундай бўлса-да, тўпни эгаллаб туриш фоизи 47-53 эди. Яъни Дель Боске тўпни сақлаб туришни камайтирганди. У финалга хос эхтиёткорлик ва хотиржамлик Италияга кўпроқ устунлик беришини ва стандартлардан ёки алоҳида эпизодлардан фойдаланиш айнан Италияга қўл келишини сезди. Испаниянинг устунлиги бутун ўйин тўхтовсиз ва динамик кечиши орқали қўлга киритиларди, сабаби, айтганимдек, Италияда жисмоний тикланиш рақибга нисбатан пастроқ эди. Буни Чезаре Пранделли ҳам ўйиндан кейин тан олди.
3. Биринчи тайм
Ўйиннинг бошланиши негадир менга икки йил олдинги “Уэмбли”да кечган ЕЧЛ финалини эслатиб юборди. Италия активлик билан прессинг қилишга ўтди, марказда актив ўйнай бошлади. Аммо Испаниянниг илк хавфли вазияти ва бугун ўйнамоқчи бўлган темпни намойиш қилиши билан Италия “ўчди”. Улар сездилар – бугунги Испанияга қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Тезликни имкон қадар пасайтириш ва ўйин вақтини турли кичик эпизодчаларга бўлиб ташлаш керак. Эътибор беринг Италиянинг бугунгача киритган голлари ўйин мантиғидан бироз четда бўлган эпизодлар ёки стандарт вазиятлардан эди. Демак, ёруғлик ўша ерда. Аммо сценарийнинг бу қисмида ҳам омад Италиядан юз ўгирди. Сильва ўз имкониятидан бу сафар фойдаланди ва ҳисоб очилди. Мувозанатни тиклаш учун қилинган бир нечта ҳаракат эса самарасиз якунланди, воқеанинг давоми эса, испанларнинг қарши ҳужуми – 2:0.
4. Мотта
Иккинчи таймни бироз дадил бошлаган Италияга кутилмаган тарафдан яна бир синов келди. Менимча, ўйин ғолибини эмас, ўйин тақдирини белгилаган вазият айнан мана шу эди. Мотта майдонга чиқишидан беш дақиқа ўтар ўтмас, жароҳат олди. Пранделлида эса уни алмаштириш учун имконият қолмаганди. Хўш, хато кимда? Кўряпсизми, эски гап – мураббийларда кўпинча хато бўлмайди – қарорлар ва унинг оқибатлари бўлади. Қарор бор, оқибат эса, яхши ва ёмон тугаши мумкин. Қаранг, биринчи таймда мажбурий ўзгариш қилинди, Кьеллини жароҳат олиб, Бальдзареттига ўрнини бўшатганди. Иккинчи таймни Ди Натале билан бошлаган ва у дарров ажойиб имкониятга ҳам эга бўлганди. Ҳа, балки Пранделли ягона алмаштириш имконини бу қадар эрта якунламаслиги керакдир. Ҳақсиз. Лекин бошқа тарафдан қараганда, ўйинда бурилиш ясашга ҳаракат қилмагани учун уни барибир айбламасмидик? Хуллас, марказда курашувчанроқ бир кучга эга бўлмоқчи бўлган Пранделли, боридан ҳам айрилди ва ўйин ўзининг учдан иккисини якунламасдан, ғолибни аниқлаб бўлди.
Кўряпсизми, бу бир сценарий. Жамоаларнинг бугунги кучи ёки қандайдир футбол қоидалар эмас, айнан мана шу баён қилинган сценарийнинг оқибати ўлароқ порлади бугунги натижа. Италия айнан бугунги ҳолатда, бугунги воқеалар ривожида, бугунги сценарийда Испанияга бас кела олмас экан.
Уёғини шарҳлаш ҳам шарт эмас. Италия мағлубиятни тан олди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди, шундоқ ҳам қийналаётган жамоа энди бир киши кам бўлиб қолгач. Очиқчасига ўйин якунини кута бошлашди. Йўл йўлакай, яна икки гол ҳам ўтказиб юборишди – Испания Европа чемпиони. Улар айнан бугунги ўйинлари туфайли хурматга лойиқлар. Пранделли эса, чекланган имконият ва чексиз муаммолар билан ҳам жуда кучли жамоа тузибди. Турнирнинг энг драматик ва чиройли ўйинлари айнан Италия иштирокида бўлгани, факт. Улар ўсишда давом этяптилар ва кейинги турнирлардаги Италияни кўриш янада қизиқроқ бўлади.
Балки кўпроқ эътиборни чемпионларга эмас, мағлубларга қаратиб юборгандирман. Лекин, биласизми, бу табиий равишда, Испаниянинг ўзига хос мезон вазифасига ўтиб олганига ва бошқаларнинг кучи фақат уларнинг фонида ўлчанаётганига анча бўлди. Яна қанча давом этади, билмайман. Шуни аниқ биламанки, биз футбол тарихининг камдан кам такрорланадиган даврида яшаяпмиз. Ҳозир зерикаётгандирсиз, эҳтимол, аммо насиб қилиб, тақдир сизни бир неча ўн йилларнинг ортига элтганида, фарзандларингизга айнан шу жамоани ҳикоя қилиб берасиз. Келажакнинг энг кучли жамоаларини айнан мана шу Испания билан таққослайсиз. Бу шубҳасиз.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:28:09 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:28:08 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:25:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:25:25 01 REALCHI 2012-07-05 13:40:45 00 ZIMISTONIY 2012-07-04 15:15:50 00 ZIMISTONIY 2012-07-04 15:14:14 00 SHARQ 2012-07-03 12:51:51 +10 FILOSOF 2012-07-02 15:36:37 00 XORAZMSHOX 2012-07-02 14:25:42 00 YAHYOHON 2012-07-02 12:56:48 00 FILOSOF 2012-07-02 12:51:24 00 JAFARJON 2012-07-02 12:12:28 00 HEROLION 2012-07-02 11:47:47 00 JAFARJON 2012-07-02 11:44:57 00 GOLBOLSIN 2012-07-02 10:21:05 +20 FILOSOF 2012-07-02 09:51:32 +10 FARXODOVICH 2012-07-02 09:45:56 +10 ANDIJONIY 2012-07-02 08:09:25 00 CHESSMASTER 2012-07-02 04:18:11 -20