-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
Баҳо: +2Киритилган сана: 2012-07-09 12:11
Эртага Ўзбекистон биринчи лигасида биринчи босқич ўйинлари якунига етади. Билмаганлар учун маълумот, лига ўйинлари шу билан ниҳоясига етмайди, икки минтақадаги илк саккиз жамолара, яъни ҳаммаси бўлиб 16 жамоа олий лига йўлланмаси учун курашни давом эттиради.
Биринчи босқичнинг муҳимлиги фақатгина илк саккиз жамоаларни аниқлашгина эмас, кейинги босқичда ушбу ўйинларда тўпланган очколарнинг ҳам қадри бўлади. Фақат, футбол тили билан айтганда, “олтин очколар” қоидаси амал қилади. Яъни, жамоалар кейинги босқични шу пайтгача тўплаган очколари билан бошлашмайди. Минтақаларда сўнгги тўрт ўринни банд этган жамоалардан олинган очколар бекор қилинади. Айтайлик, “Суғдиёна” 56 очко тўплади ва бу очколар унинг минтақада биринчи ўринни олишига ёрдам берди. Аммо энди, янги босқичга ўтилганда, “Суғдиёна” сўнгги ўринлардаги 4 жамоадан (шартли) олган 22 очкосидан айрилади ва 34 очко билан сўнгги босқични бошлайди. Бу тушунарли.
Бундай қоидалар қандайдир парадоксал ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлигини билардим. Сўнгги тур олдидан атайлаб, яна бир бор текшириб кўрдим. Қизиқ ҳолат, жамоа учун мағлубиятга учраш ғалаба қозонишдан кўра фойдалироқ бўлиши мумкин экан. Зўр-а? Тушунтираман.
Мавзу объекти – “Хоразм” жамоаси. Жамоа бугунгача 35 очко тўплади ва кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилди. Унинг сўнгги турдаги рақиби – “Регистон” жамоаси. Самарқандликлар сўнгги тур олдидан 27 очко тўплашган ва “Ғаллакор”, “Ёшлик”, “Сурхон 2011” жамоалари билан бирга икки ўрин учун кураш олиб бормоқдалар. “Ёшлик” ва “Ғаллакор”да ҳам 27, “Сурхон 2011” да 26 очко мавжуд.
“Хоразм” “Сурхон 2011”га қарши ўтказган 2 ўйинда атиги 1 очко тўплаган. “Регистон”ни эса биринчи турда мағлубиятга учратган. Демак, мабодо “Сурхон 2011” кейинги босқичга чиқадиган бўлса, “Хоразм” кейинги бсоқичга 1 очкони олиб ўтади холос. “Сурхон 2011” пастда қолиб кетадиган бўлса, “Хоразм”нинг ўша бир очкоси бекор қилинади, лекин, бошқа жамоалардан кўпроқ очко айрилиб ташланади, сабаби, бошқа жамоалар “Сурхон 2011”дан кўпроқ очко олган бўлишлари мумкин. “Регистон” чиқадиган бўлса, “Хоразм” кўпроқ очко билан ўтиши аниқ, чунки, хоразмликлар “Регистон”дан аллақачон 3 очко олиб бўлишган.
Демак, биринчидан, сўнгги турда “Регистон”га қарши ўйнайдиган “Хоразм” ҳар қандай натижадан қатъий назар, кейинги босқич масаласини ҳал қилган.
Иккинчидан, “Хоразм” “Регистон” мағлуб бўладиган бўлса, “Регистон” кейинги босқичга чиқади, “Хоразм” эса ундан олган аввалги 3 очкоси билан кейинги босқичга ўтади.
Учинчидан, агар “Хоразм” ғалаба қозонадиган бўлса, “Регистон” эмас, “Сурхон 2011” кучли саккизталикка кириши мумкин. У ҳолда “Хоразм” 3 эмас, 1 очко билан қанотланишга мажбур.
Ана энди тасаввур қиляпсизми, “Хоразм” ғалаба қозониб бир очкога, мағлубиятга учраб, 3 очкога эга бўлади. Қалай?
Мақола ушбу блогдаги сўнггиси бўлиши мумкин. Кейинги мақолаларимни, шу кунларда ишга туширилаётган шахсий сайтдан ўқишингиз мумкин бўлади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:30:25 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:30:24 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:27:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:27:54 01 GAYRATBEK 2012-07-11 00:35:17 00 SHERYURAK 2012-07-10 16:11:08 00 PUYOL 2012-07-10 07:13:26 00 ALBARS 2012-07-09 18:56:44 00 PLAZA 2012-07-09 17:14:48 00 MARATBEK 2012-07-09 16:09:20 00 BECKTU 2012-07-09 12:49:05 00