-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Бу бизники
Баҳо: +4Киритилган сана: 2012-08-29 16:05
Испания чемпионатининг ўтган турида “Реал” сафарда “Хетафе”га қарши ўйнади. Ўзига хос дерби, яъни “Хетафе” стадиони Мадриднинг сўнгги метросидан икки дақиқалик йўл. Лекин трибунанинг ярми ҳам тўлмаганди. “Бернабеу”ни тўлдирадиган ишқибозлар нега “Хетафе”га боришмади? Бу жумбоқнинг жавобини билмайман, лекин ўзига хос ноқулайликлар бунга таъсир кўрсатганини таҳмин қилса бўлади.
Факт, терма жамоамизнинг Тошкентда ўртоқлик ўйини ташкил этмаганига яқинда 3 йил тўлади. Ўшанда ва ундан олдинги ўйинда мос равишда Эрон ва Босния билан ўйнаганмиз, ҳар иккаласида ҳам ҳисоб очилмаган. Қизиғи, ҳар доим турли бахоналар янграйди – аввалига Абрамов шогирдларини сафардаги ўйинларга тайёрлашни истаётганини айтди, кейин гоҳида тиғиз тақвим, гоҳ рақибнинг рад этиши, гоҳ бунинг учун катта пул кераклиги, гоҳ бўлса, керак бўлса Аргентинаси ҳам ўйнашга тайёр экани, умуман олганда бу турфа хиллик қандайдир талвасадан дарак. Қандайдир тайёрланиш тизими ёки режа йўқ, фақат ва фақат мухлисларни овутиш ва саволларни кейинроққа суриш билан шуғулланилаётгандек. Шуғулланиляпти.
Кеча эса Алишер Никимбаев ўз конференциясида яна бир фикрни илгари сурди: биринчидан, ғарбда ёки Осиёнинг ривожланган давлатларида ўртоқлик ўйинлари орқали яхшигина даромад ҳам қиладилар, иккинчидан, ўзбек мухлислари стадионни тўлдиришларига ишониш қийин. Аниқроғи, рақибга боғлиқ ҳаммаси, яъни мухлислар ўз термаларини эмас, рақибни кўргани борадилар. Агар ўртоқлик ўйинида машҳурроқ терма жамоа бўлса, стадион тўлади. Агар бундайроғи бўлса, ишониш қийин. Мен бу гапларга тўлиқ қўшиламан. Ўша “Олд Траффорд”га “Челси” келадими ёки “Бирминҳем”ми, стадионнни тўлдириб, суюклиларини қувватлаб турадиган инглизлардан ўрнак олса арзийди. Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор, бефарқ мухлислар муаммонинг илдизими ёки меваси?
Қачонки ватан жамоаси ўйнаганда шароитдан гапириш қандайдир ноўриндир, аммо умуман футболга қизиқмайдиганлар, қизиқмай қўйганлар ҳам бор, уларни ватанпарварсизликда айблай олмаймиз, тўғрими? Ахир футболни нега танлаганмиз, агар ундан бездиришаётган бўлишса, бемалол шу ердан туриб ҳам “МЮ”га ёки Эрматовга, боринг ана Таймазовга ишқибозлик қилаверишимиз мумкин-ку.
Футбол – фуқарога ўз миллатидан ёки мамлакатидан фахрланиш туйғусини тақдим этиш учун ишлатиладиган восита! Мен шунақа деб ҳисоблайман. Биз ўзбек миллатимиз, ўзимизга яраша муаммоларимиз ҳам бор, фахрланса арзийдиган соҳаларимиз ҳам етарли. Кимдир футболни ҳам биз фахрланишимиз керак бўлган соҳалардан бирига айлантиришга масъул, қўшиласизми? Аввало, Мираброр Усмонов, ундан кейин албатта, терма жамоа мутасаддилари, сабаби, бутун халқни бирлаштириган бирлик бу. Йўқ, мен қандайдир натижалар ёки чемпион бўлиш, жаҳон чемпионатига чиқиш ҳақида гапирмаяпман, натижага ҳеч ким кафил эмас. Натижа бу меҳнатнинг самараси, меҳнат баъзида самара бермай қолиши мумкин, асосийси, доимо меҳнат олқишланади, унинг самараси эмас. Мухлислик бахтининг ўлчови йўқ, уч карра чемпион испан мухлисининг кўзларига тикилинг, бу ўша Қатардаги илк голдан кейин ирғишлаётган ўзбекнинг кўзларидаги нурнинг айниси, зинҳор ортиқ эмас. Ирландияга нега қарсак чалишди, нега мухлислари қўшиқ куйлашди? Мағлубиятларга кўникишми бу? Йўқ, терма жамоа мутасаддилари ҳам, футболчилар ҳам улар учун бор кучларини бераётганларига бўлган ишонч эди бу. Бу ишонч борми бизда? ��
Ишонч инсон зеҳнининг маҳсули, аммо у озуқани ташқаридан олади. Бундай ишончни айнан терма жамоа деб аталмиш ташкилот уйғотиши керак. Бевосита Асқар Толибжоновга мана шу вазифа топширилган. Мураббий бор, футболчилар бор Кореяни ютиш уларнинг вазифаси. Лекин корейслар билан ўйин учун хукуматимиз, федерациямиз томонидан барча керакли ишларнинг амалга оширилгани, бор куч билан жаҳон чемпионатига чиқмоқчи эканимизга мухлисларни ишонтириш эса айнан терма жамоалар марказининг асосий вазифаси. Умуман асосий эмас, ягона вазифаси.
Мухлис эса аҳмоқ эмас, ростанам бор куч ишлатиляптими ёки бор куч ишлатиляпти, деб ишонтиришга ҳаракат қилиняптими, дарров фаҳмлаб олади. Яна ўша “Олд Траффорд”даги “Бирминҳем”га қайтадиган бўлсак, бир пайтлар Хитой Тайпеига қарши ўйинда “Пахтакор” стадиони ҳам лиқ тўлгани эсингиздадир? Терма жамоа атрофида ўзига хос ажиотаж хосил қилиш, давлатнинг бутун ҳаракати шунга қаратилганини намойиш қилиш орқали нафақат мухлислар, балки футболчиларни ҳам руҳлантириш мумкин.
Клуб эмас бутун халқнинг бош жамоаси ўйнаётгани, йиғин ўтказаётгани билиниб туриши керак. Терма жамоанинг ўзига хос муҳити бўлиши шарт. Футболчи терма жамоа ихтиёрига келганида қандайдир юқорироқ шароитга беихтиёр кириб қолгандек бўлиши керак. Формалар, ўйингоҳлар, база, шароит, овқатланиш барчаси энг юқори сифатда ташкил қилиниши керак.
Йиғинларни режали ва кўнгилдагидек ташкил қила олмай, футболчиларнинг иштиёқини ўлдирамиз. Турнирнинг энг муҳим ўйинини саккиз минглик ўйингоҳда ўтказиб, мухлисларни бездирамиз. Ахир бошқаларга бу терма жамоамиз, деб фахрланиб кўрсатиш учун унинг “Тоттенҳэм” эмаслигини исботлашимиз талаб этилди-ку? Бундай ҳолда қандай қилиб футбол бўйича терма жамоамиз юртимиз брендига айланади?
Бу менинг хулосам, мухлислар бефарқлиги учун футболимиз шу куйга тушгани йўқ, аксинча, футболимизнинг бу аҳволи мухлисларни бефарқ қилиб қўймоқда. Мухлислик нимадандир фахрланиш истагидир. Бизни уялтирманг, биз ҳам сизни уялтирмаймиз.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:31:42 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:31:41 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:29:09 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:29:07 01 GOLBOLSIN 2012-08-30 20:30:42 00 VIQOR 2012-08-30 07:16:01 00 FATHQUQON 2012-08-30 01:43:00 +10 MILANITALIA 2012-08-30 00:52:47 00 TVITSHER 2012-08-29 22:27:22 00 ALMUNIYA 2012-08-29 22:16:56 00 FARKHODFAYZ 2012-08-29 22:16:26 00 PREMIER 2012-08-29 22:08:37 00 RAULSTAR 2012-08-29 20:24:07 00 FANATFUTBOLA 2012-08-29 19:23:23 00 ABDUVOHID 2012-08-29 19:20:15 00 ONLINE 2012-08-29 19:06:05 00 ATSTEYKA 2012-08-29 19:03:33 00 ONLINE 2012-08-29 19:01:34 +10 FINANCER 2012-08-29 18:55:13 00 ATSTEYKA 2012-08-29 18:43:29 00 HEROLION 2012-08-29 18:40:37 00 ZIDANUZB 2012-08-29 18:35:15 00 ONLINE 2012-08-29 18:26:19 00 YAHYOHON 2012-08-29 18:17:23 00 BECKHAM 2012-08-29 18:13:51 00 ISHQIBOZ 2012-08-29 18:00:15 00 DOCTORBEKMYU 2012-08-29 17:49:22 00 ANFIELDROAD 2012-08-29 17:41:31 00 DAWLETIYAR 2012-08-29 17:41:18 00 FILOSOF 2012-08-29 17:41:05 +20 DINAMACHI 2012-08-29 17:33:16 00 FINANCER 2012-08-29 17:20:06 00 DAWLETIYAR 2012-08-29 17:16:58 00 FINANCER 2012-08-29 17:15:30 00 FINANCER 2012-08-29 17:10:41 00 ABDUVOHID 2012-08-29 17:08:47 00 VUNDERKIND 2012-08-29 17:08:46 00 ANTIVIRUS 2012-08-29 17:05:30 00 IBRAHIMOVICH 2012-08-29 17:01:30 00 VUNDERKIND 2012-08-29 16:51:38 00 OFTALMOLOG 2012-08-29 16:49:08 00 FINANCER 2012-08-29 16:39:22 00