-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Ғалабадан муҳимроқ
Баҳо: +7Киритилган сана: 2012-09-10 12:39
Лондонда бўлиб ўтган эркаклар ўртасида волейбол мусобақасининг финалидан қанчалик завқ олган бўлсам, кеча ушбу ўйинга бағишланган “Больше чем золото” хужжатли фильмидан шунчалик мазза қилдим. Маълумот учун, турнир финалида руслар Бразилиядан 0:2 ҳисобида орқада боришган, ҳатто учинчи партияда рақибга ғалаба учун бир очкогина етмай турганди. Алекно шогирдлари ўша ҳолатни ўз фойдаларига ўнглай олдилар ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Чинакам қаҳрамонлик, аммо бу қаҳрамонлик айнан қандай қурбонликлар эвазига келганини эшитиб, янада ҳайратландим, ахир руслар оддий эпизод туфайли мағлуб бўлишлари ва ҳаммаси муваффақиятсизилк деб баҳоланиши мумкин эди-ку? Йўқ мумкин эмас экан, тақдир уларни қаҳрамон қилиб танлади, сабаби улар шунга лойиқ эдилар.
Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Дмитрий Мусерский жароҳати туфайли ярим мавсумни ўтказиб юборганди. Олимпиада туфайли у яна ўзини тиклади. Александр Вольков эса умуман операция столига ётиши керак эди. “Лондон тугасин, кейин”, деди у, ва финалдан икки кун ўтиб операция қилинди. Жамоа етакчиси Тутюхинга эса умуман шуғулланишни ман қилишганди. Юраги исталган пайтда тўхтаб қолиши мумкин эди. Максим Михайловчи? Мусобақа олдидан оҳир жароҳат олган, у ерга бориши сира мумкин эмасди. Лекин у ҳам фидойликни намойиш этди. Кейинчалик айтиб беришича, базада юрганида ҳам оғриққа чидай олмасди,. лекин мураббий билиб қолмасин деб, билдирмасликка ҳаракат қиларди. Ўйнашни истаётганди. Бош мураббий ҳам буни сезган, ўзини билмаганга олган экан. У Бразилияни айнан ниманинг ҳисобига ютиш мумкинлигини яхши биларди ва айнан ўша жиҳатни барчасидан устун кўрганди.
Таниқли ёзувчи Ронд Берннинг “The Secret” (“Сир”) номли китоби бутун дунёга машҳур бўлиб кетган. Ушбу китобда инсоният тарихида катта муваффақият қозонган инсонлар ва уларни йўналтирган куч ҳақида хикоя қилинади. Муваффақиятнинг бош гарови сифатида Берн кучли истак ва ишончни тилга олади. Кейинчалик ушбу китоб асосида хужжатли фильм тайёрланади ва фильм ҳам машҳур бўлиб кетади. Ўша фильм ижодкорларидан бири Жеймс Артур Рэй журналистнинг “Фильмга кўра муваффақиятнинг калити – сўраш, ишониш ва олиш, наҳотки ҳаммаси шунчалар содда бўлса?” деган саволига қўйидагича жавоб берганди:
- Йўқ, бу авторлик талқини холос. Аслида ҳамма фикр юритиши, ҳис қилиши ва ҳаракат қилиши лозим.
Кучли истак инсонларни ҳам жисмоний, ҳам руҳий тарафдан янада кучайтириши ҳақидаги жуда кўп воқеаларни гувоҳи бўлганмиз. 80 – йиллардаги Аргентина терма жамоасининг врачи Менотти футболчиларга шуни ўқдирар экан:
- Инсон ўзини чарчаган хис қилаётгани унинг чарчаганлигини англатмайди. Инсонда ҳар қандай вазиятда аслидагидан анча кўп бўлган ички куч мавжуд бўлади.
Бу кучни юзага келтириш учун эса кучли истак бўлиши лозим. Турнирдаги вазият, рақибнинг ҳолати, босим ва бошқа жиҳатлар ўрнини фақатгина спортча ғурур эгаллаши лозим. Мағлубиятдан қўрқиш эмас, мағлубиятни ўзига раво кўрмаслик муҳим. Футболчи муваффақиятсизликдан келиб чиқадиган танқид-у муносабатдан ёки турнир жадвалидан эмас, мағлуб бўлиб қолиш ҳолатидан кўпроқ қўрқиши шарт.
Паоло Росси ва Раул Гонсалес. Иккиси ҳам буюк футболчилар, тўғрими? Бири ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида “Реал”нинг ўз ортидан эргаштира олган, бир қанча совринларни қўлга киритган. Бир сўз билан айтганда, барқарорликнинг ва профессионалликнинг ёрқин намунаси. Иккинчиси А-Сериянинг кўзга кўринган ҳужумчиларидан бўлган, Италия терма жамоаси сафида мундиалда ғолиб чиққан, аммо фаолияти бир текис кечмаган, дунё футболи элитасида ҳам нари борса 2-3 йил жой олиб турган холос. Бу ҳужумчиларни ўзаро солиштириб, зўрроғини аниқлашнинг иложи йўқ, бошқа замон, бошқа услуб... Аммо...
Сиз йигирма йилдан кейинги кўз билан ҳар икки футболчига назар ташлаб кўринг. Қайси бири ёрқинроқ чарақлайди? Албатта, Раул Мадриднинг афсонаси, аммо сиз умумий картинада қараб кўринг. Ҳа, Росси, бу бошқа! Негалигини биласиз, Росси деганда Италия терма жамоаси, 1982 йил мундиали ёдга келаверади. Жаҳон футболи дурдонаси, деган таърифни ишлатишидан бошқа илож топа олмайсиз. Тўғрими? Сабабиниям тушундингиз-а? Сабаби Раулдан фарқли равишда Росси терма жамоа таркибида ҳам зафар қучиш бахтига муяссар бўлган. Бу шундай бахтки, футболчини футбол тарихига ўчмас қилиб михлаб ташлайди!
Нега Бекхэм хадеб Европага талпинаверади? У нимани исботламоқчи эди? Ҳеч нимани. Сабаби оддий. Терма жамоасида ўйнамоқчи эди у. Агар Бекхэмнинг шоу-бизнес оламида қанчалик аҳамиятли инсонлигини билсангиз, унинг терма жамоасига бўлган муносабатига ҳайрон қоласиз. Англия мамлакатидан ҳам машҳурроқ бу футболчи ҳар ой терма жамоаси таркибида 10-15 дақиқа ўйнаш ёки захира ўриндиғида ўтириб кетиш учун дунёнинг нариги бурчагидан қатнади. Аразламади. Асосий таркибдан�кафолат талаб қилмади. Футболга қизиқмайдиган ва албатта Бекхэмни танийдиганлар қанча. Агар ўшалар Англия терма жамоаси захира ўриндиғида Бекхэмнинг ўтирганини кўриб қолишса, бу жойни энг хурматли меҳмонлар ўтирадиган жой деган хаёлга боришлари табиий. Лекин у терма жамоаси таркибида оддий футболчига айланди. Терма жамоаси муваффақиятини ва бунда ўзининг ҳам хиссаси бўлишини орзу қилди, чунки у терма жамоасини яхши кўрарди.
Роналдонинг аянчли жароҳатларидан сўнг, унга футбол шунчалик керак бўлган деб ўйлайсизми? У ЖЧ рекордчиси номини тарихга аллақачон ўчмас қилиб қолдирган. Унга терма жамоаси керак эди. Терма жамоа либоси шунчалик оғуки, буни бир марта кийган еча олмайди, қайта-қайта уни кийиш орзусида ёнади, қанчалик испан ёки итальян мухлисларини хурсанд қилмасин, аввало, голдан сўнг�юртдошлари томон югуриш завқидан осонгина кечиб кета олмайди.
Гап фақат Бекхэмда ёки Роналдода бўлган ватан жамоасига бўлган муҳаббат ёки камида терма жамоа сафида ўз исмини тарих зарварақларидан ёзиб қолдириш умидида эмас. Бу туйғу ҳаммада бор, умумий ўлчовлар шунда иборат буни биламиз. Мундиал яқинлашгани сари ҳар қандай футболчининг “питирлаб қолиши”, кўзига ҳеч қандай сумма ёки суперклуб кўринмай, фақат ва фақат “ўйин амалиёти”лаб қолишини кўп бора кузатганмиз. Мақсад битта. Терма жамоа мураббийи назарига илиниб қолиш, мундиалда қатнашиш, ўйнаш, гол уриш ва ҳоказо...
Шунинг учун ҳам мен ҳеч қачон Тоттини тушуна олмайман. Нестанинг туйғуси менга бегона. Ахир қанақа қилиб, терма жамоага келганда манфаатлар тарозиси ишга тушиши мумкин, ақлим етмайди. Шунинг учун ҳам Тоттини нари борса римликлар кўкларга кўтаришар, кейинги қаҳрамон чиққунча мадҳ айтишар, хайкал қўйишар. Аммо у энди афсона эмас. Афсона бўлмайди, ишонинг. Даврининг энг зўр футболчиси деб қўйишар, аммо уни ҳеч қачон келажак юлдузлари билан солиштиришмайди, фақатгина “Рома” клуби орқасидан эсланади холос. Қисқаси, Баджо бўла олмайди энди у.
Бу гаплар юртимиз футболчилари учун бегона туйғудир. Балки. Футболчи яхши ўйнаб юрган пайтларда аҳён-аҳёнда терма жамоаси либосида ҳам ўйнаб қўйиш орқали ватани олдидаги бурчини оқлай олмайди. Унинг севгиси, қачонки, ўша терма жамоаси учун нимадир қилса, нимадандир воз кечса ва қачонки, бу севги унинг ҳаракатларини, орзуларини, режаларини бошқара олсагина чин маънодаги севги бўлади.
Очиғи, эртага, майдон эгаси эканимиздан ташқари, яна ниманинг ҳисобига ғалаба қозонишимиз мумкинлигини била олмаяпман. Лекин ғалаба қозонишимиз шарт! Биз ҳеч қачон ғалабага бунчалик мухтож бўлмаганмиз.
Аниқроғи, сиз, футболчилар, бунчалик мухтож бўлмагансизлар. Ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар, нега сизларга оддий халқдан кўра кўпроқ пул тўшланади, бунинг устига доимо барчанинг кўз ўнгидасизлар, биз сизларни севишга мажбурмиз, нега? Инженер, ўқитувчи ёки врачнинг иши масъулиятлироқ, хурматлироқ эмасми? Ахир бу бор йўғи, бир ўйин-ку? Ноёб истеъдод сизларни шу қадар азиз қилдими? Йўқ, албатта. Касбингизнинг шундай хусусияти борки, баъзида, ўз имкониятингиздан ҳам юқорироқ чўққига сакрашга мажбурсиз. Врач ёки ўқитувчи ўз билимидан ташқарига чиқиб кета олмайди, лекин сизда бу имконият бор. Мана шу имкониятдан тўлиқ фойдалана олсангизгина, ростанам севимли бўласизлар,.тарих яратасизлар.
Менимча, шунақа. Красницкий, Абдураимов, Қосимов, Ан деб кўп гапирамиз. Ҳар қандай маънода улар футболимизнинг афсоналари, доимо эсланади, ҳозиргилар билан таққосланади, қалб қўрида сақланади. Нега? Фақат “Пахтакор” да ўйнаганлари учун эмасдир? Сабаби, ўша “Пахтакор” Ўзбекистон терма жамоаси эди. Собиқ иттифоқ чемпионати қайсидир маънода бизнинг мундиалимиз эди. Ватанимиз иззати тикиларди ўйинларда.
Миржалолни ҳам нега хурмат қиламиз? 1998 йилдаги Ўзбекистон чемпионатида йигирма иккита гол “Пахтакор”ни чемпион қилгани учунми? Ёки 1993 йилда жаримадан “Нефтчи” дарвозасига ғалаба тўпини йўллагани учунми? Йўқ, албатта! Биз уни ўз вақтида байроғимизни деб Россиянинг “ажойиб” таклифларидан воз кечганлиги учун яхши кўрамиз! 2005 йилдаги Манамадаги ўйинда, тердан жиққа хўл бўлиб кетган футболкада, сўнгги дақиқаларгача, шерикларини тинмай олдинга бошлагани, “йигитлар, озгина ҳаракат қилайлик, илтимос, мундиалда ўйнаймиз-ку” деган гаплари учун хурмат қиламиз. У бу сўзларни айтган. Мен ишонаман. Чунки у мундиал қадрини жуда яхши билади. Камида ўша Бекхэмдек, Роналдодек. Шунинг учун у ха, деганда терма жамоасини деяверарди...
Ҳа, футбол жамоавий ўйин. Ҳаммаси ўзингизга боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Ривоят қилишларича оламнинг энг улуғ инсонларидан бирини катта оловда ёқишибди. Олов шунчалик катта эканки, уни ўчириш тугул, ҳеч ким яқинлаша олмас экан. Шунда дунёдаги энг кичик қушча узоқ масофадан оғзида сув олиб келар, ва учиб бориб ҳалиги оловга сочар экан. Яна орқага қайтар, оғзини тўлдириб ўтни ўчиришга ҳаракат қилар экан.- Ўзинг, кичкина қўшча бўлсанг, олиб келаётган сувинг оловга таъсир ҳам қилмаса, нима қиласан овора бўлиб, ўзингни қийнаб, - дейишибди унга.
- Ўчира олмаслигимни биламан, - дебди қушча, - аммо мана шу ҳолатда сен нима қилиб тургандинг, деган саволга бир кун келиб жавоб беришим мумкинлигидан қўрқаман.
Шунақа. Ҳаракатингиз билан сиз балки футболимиздаги муаммоларни еча олмассиз, аммо ўзингиздаги энг катта муаммони ҳал қилган бўласиз. Бефарқлик муаммосини. Боқимандалик касалини. Шундагина биз ҳам ғолиб бўламиз. Футболдан завқ оламиз. Жаҳон чемпионатида ўйнаймиз.
Бошқа гапим йўқ, тўғриси, ғалаба қозонишнинг қанчалик ёқимли эканини спортчиларга тушунтириб ўтиришнинг ўзи ҳам ғалати аслида. Шу ерда тўхтайман ва сэр Алекс Фергюсондан иқтибос келтираман:
“Мана, сиз кубокдан эллик қадам нарида турибсиз. Бугун ғалаба учун бор имкониятингизни сарфламай туриб, эртага яна шу кубок илинжида бу ерга келишни ўйламанг!” (1999 йил)
ХАЛҚ ЖАМОАСИ
(архивдан, узр шоирмасман, яна ёзолмадим)
Тўпдан ясар нақши кулолдек
Юзи тиниқ, мисли ҳилолдек.
Шиддати-чи, нақ Миржалолдек,
Омад сенга халқ жамоаси!
Зарбалари учар ханжардек,
Дуо қилар ўзбек онаси –
“Ўғил бергин худди Санжардек”
Омад сенга, халқ жамоаси!
Не бўлсанг ҳам, бизга манзурсан
Қўрғон бўл, дер мухлис ноласи
Пике, Видич, йўғ-е Анзурсан!
Омад сенга, халқ жамоаси!
Билинмайди бизга қусуринг,
Оқдир қалбим ҳар бир хонаси,
Голлар урсин, кичик Жасуринг,
Омад сенга, халқ жамоаси!
Олға босгин, Қорейс – “чалажон”,
“Сквозняк”ку, Кувайт қалъаси,
Ўзбек бўлиб кетган Сашажон
Омад сенга, халқ жамоаси!
“Рубин”, “Сибир”, қисқаси, Вагиз,
Ахтаради мухлис боласин
Марати бор жамоа азиз
Омад сенга, халқ жамоаси!
Йиллар ўтар, тарих ёзавер,
Сендан бўлар голнинг “чора”си!
Табриклайман, давом эт, Сервер,
Омад сенга, халқ жамоаси!
Билмам, бугун не кечар ҳолим,
Фидо бўлсин асаб толаси.
Голга қарзсиз, Улуғбек, Олим,
Омад сенга халқ жамоаси!
Бизнинг Бажжо, фақат кокилсиз,
Ҳавас қилар юртим боласи.
Орзуларим ғариб Одилсиз,
Омад сенга, халқ жамоаси!
Самарасин тотинг меҳнатнинг,
Қалқон топсин рақиб зарбаси.
Кўзида ёш кўрмай Игнатнинг
Омад сенга, халқ жамоаси!
Кўп ёзардим қўлим толди-да,
Толманг, босинг, Ватан сараси
Бэйл – ҳеч ким, Стас олдида,
Омад сенга, халқ жамоаси!
Дуо биздан, энг зарур пайти,
Бугун байрам, илк нишонаси,
“Хостинг” бўлсин, кариснинг сайти,
Омад сенга, халқ жамоаси!
Ғолиб бўлинг, ёзай сиз учун,
Қаҳрамонсиз Қаҳрамон учун,
Ютмасангиз, мухлислик нечун?
Борим сенга, халқ жамоаси!
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:42:40 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:42:39 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:39:50 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:39:48 01 WRBEIRQX 2024-07-23 14:41:19 01 WRBEIRQX 2024-07-23 14:41:14 01 SHARQ 2012-09-14 23:32:11 00 SHARQ 2012-09-14 23:32:02 00 SHARQ 2012-09-14 23:31:44 00 BAHROMJON 2012-09-10 21:17:57 00 BAHROMJON 2012-09-10 21:17:09 00 BAHROMJON 2012-09-10 21:17:00 00 LASSETTIUZB 2012-09-10 18:41:59 00 SMILE 2012-09-10 16:16:34 00 CLOSER 2012-09-10 16:14:26 00 ELYOR 2012-09-10 15:54:29 00 NODIROV 2012-09-10 15:49:42 00 RAMAZONJON 2012-09-10 15:47:00 00 ELYOR 2012-09-10 15:27:50 00 ISHQIBOZ 2012-09-10 15:00:49 00 EXCLUZIV 2012-09-10 14:35:48 00 UZBCHAMP 2012-09-10 14:35:41 00 JADROO 2012-09-10 14:22:12 00 BIGBON 2012-09-10 14:20:11 00 YAHYOHON 2012-09-10 14:15:32 00 FINANCER 2012-09-10 14:14:54 00 DINAMACHI 2012-09-10 14:11:51 00 RAHIMBERDI 2012-09-10 14:08:44 00 SOKINLIK 2012-09-10 13:59:50 00 PUYOL 2012-09-10 13:57:23 00 IBRAHIMOVICH 2012-09-10 13:40:16 00 MOBITEL 2012-09-10 13:32:43 00