-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Роберто (МанСити)
Баҳо: 0Киритилган сана: 2012-09-19 13:08
“Бернабеу”да мезбонларга мағлубият учун маломат қилинадиган клуб “онасини қорнидан тушмади” десам, ишонаверинг. Бир асрки, бу ишлар шунақа. Лекин шундай ҳолатлар бўладики, турнир тақозоси туфайли бу ерда очко учун талашиш мажбурияти ҳар қандай клуб бошига тушиши мумкин. Ажаб бўпти, аммо мен бутунлай бошқа мавзуда, Европада ростан ҳам яна бир буюк клуб пайдо бўлганини эътироф этмоқчиман. Буюртма бўйича “Юнайтед”ни ютиш-у, қўшимча вақтларда чемпионликни илиб кетиш бу бошқа, чинакам буюклик эса кеча туғилди, айнан Мадриддаги ўйинда. Билмадим, аслида “Сити” аллақачон буюк клубга айланган-у, бизга кеча исботладими, ё Манчини ўйин давомида бошқа одамга айландими ёки биз футболни умуман тушунмаймизми, ишқилиб, ҳакамнинг ўйин тугаши ҳақидаги хуштаги чалинганда ҳар икки жамоага қарсак чалдик. Бу шубҳасиз.
Дарвоқе, Манчини. Унинг тоифасидаги мураббийларга қийин, фаолияти ўзининг яхши тренер эканини исботлаш билан ўтади. Ҳа энди, “Интер”га рақиб йўқ эди-да, ҳа энди, “Сити”даги пуллар бўлса шартли “равшан ҳайдаров” ҳам чемпион қила оларди ва ҳоказо. Аминманки, мабодо кеча “Сити” ғалаба қозонганда ҳам, хулоса “Реал”нинг бугунги гуёки инқирози билан очиқланган бўларди холос баъзилар томонидан. Билмадим, ростанам ўтган йилги “Юнайтед” кучли эмас эди, Манчини мард бўлса бу йил ҳам такрорласин ғалабани, бу бошқа мавзу, кеча эса кўз ўнгимда Манчини ўзгарди – у буюк клублар ўз олдига қўядиган мақсадларга мос мураббий эканини исботлади, ўз ўзидан “Сити”нинг мақомини юқорига кўтарди. Мадридда мағлуб бўлмасликни “Барселона” ҳам ҳар доим эплай олмаяпти, лекин ҳатто “Валенсия” ҳам уддалаши мумкин, ҳаммаси ўйинга бўлган муносабатда, бошқа қилиб айтганда “ташлашиш”дан қўрқмасликда.
Биз билган Манчинининг натижа учун ҳаммасидан воз кечишга ҳаққи бор эди. Эсингиздами, унинг Манчестердаги илк мавсумлари. Италиялик экани нафақат шарифидан, балки жамоаси кўрсатаётган ўйинидан ҳам яққол билинб турадиган мутахассисни Англияда тушуна олишмасди. Ўша “Арсенал” ёки “Тоттенҳэм” билан тўқсон дақиқалик ҳимояланиш, “қўрқоқ тактика” – тушунса бўлади, Манчини ўзининг кимлигини исботлаш учун натижага мухтож. Англияда, айниқса, бунақа араблар кўз ўнгида узоқ вақт ўз ғояларини ҳимоя қилиш осон эмас, “ҳа ҳу” деб бир иккита чиройли ғалабага эришиб, кейин мағлубиятга учраб истеъфога кетиб қолиш ҳам бир қадам. Манчини аста секинлик билан ўз ғояларини клубга сингдира бошлади, ҳимоя тартибга солингач, энди бир нечта импровизаторлар сотиб олинди, ҳар қандай клуб билан ҳужумкор ўйнай оладиган потенцияал яратилди. АПЛ да ғалаба қозонилди. Лекин Чемпионлар Лигаси бу бошқа турнир, бу ер “Сити”га нотаниш. Ўтган йили “ўлим гуруҳи”дан чиқа олинмагач, ушбу мавсум Манчини учун ҳал қилувчи экани сир эмасди, бунинг устига яна қийин қуръа панд берди.
Вазиятдан келиб чиқиб, Мадридда� биргина очко олиш жамоадаги босимнинг ярмини олиб ташларди, гуруҳда фаворитга айлантирарди, кейинги ўйинларда эркинроқ ўйнашга шароит яратарди. Мантиқан энг тўғри йўл ҳам шу. Биринчи тайм бизга ўша, ҳимояда ётиб оладиган эски Манчинини намойиш қилаётганди. Наҳотки, Сильва, Тевез, Насрилар билан ҳужум қилмасдан ўйнаб бўлса? Йўқ, биргина факт “Сити” Мадридга ўзига хос режа билан келганини ва ғалаба учун ўйнаганини исботлашга қодир. Иккинчи таймда Сиьва ўрнига қандайдир ҳимояланувчи эмас Эдин Жеко туширилди! Ўйин бошидан ҳимояда тартибли ўйнаш, рақибни бироз чарчатиш, иккинчи таймда ҳужумкорликни ошириш – бу Манчинининг режаси эди. Мадрид тинмай ҳужумга ўтиб, кутилганидан ҳам кучлироқ ўйнай бошлаганида ҳам, мураббий хавотирланмади, қўлидаги борига қаноат қилиб дурангга ёпишмади, ўйин бошидаги режасини давом эттирди. Ўтган йили чемпионлик баҳсида чулоқланиб ўйнаётган “Юнайтед”га қарши тинмасдан ҳимоячиларни чиқарган Манчини кеча бошқача эди.
Йўқ, у бирданига ўзгармагани шубҳасиз. Бир пайтлар қайсидир босқичга келиб, керакли ўйинчилар сотиб олинган ва ҳужумкорликка урғу бериш вақти келгани пайқалганидек, энди “Сити” Европадаги ҳар қандай жамоа билан очиқчасига куч синашишга тайёр эканига ишора деб тушундим. Бу ерда қийин гуруҳдан жуда муҳим очколарни қўлга киритиб, мана шу очколарга бор куч билан тирмашиш эмас, одатда бундай ишларни “Бенфика” ёки АПОЭЛ бажаради. Бу ерда муҳими: дунёнинг икки кучли клубидан бири бўлган “Реал” билан чинакамига беллашиш ва асосийси, кейинги рақибларга қарши ўйинларда очко олишга бўлган ишонч! Кеча гуруҳдаги ҳолат учун стратегик баҳс бўлмади, кеча “ким кучли” деган саволга жавоб изланди, очколар бир чеккага йиғиштириб қўйилди. “Реал”нинг ўзи алоҳида мавзу, улар учун ҳам бу ғалаба қанчалик бурилиш нуқтаси эканини тушунтириш шарт эмас.
Сарфланаётган пуллар ўз йўлига, Европада ўзига хос имиж яратиш учун бу етарли эмас. “Бир қоп пул” мақомидан, салобатли ва ўз ғоясига эга бўлган клубга айланиш нуқтаси жуда машаққатли йўл. Бу ерда трансфер сиёсати, мураббийни тўғри танлаш ва керакли пайтда, қандайдир совринлар-у очколар васваса қилаётган бир пайтда ўз ғоясидан воз кечмаслик муҳим саналади. Беш дақиқа қолганда ҳисобга олдинга чиқиб олиш, шунда ҳам, Мадриднинг ҳар ҳужумига бир ҳужум билан жавоб беришга ҳаракат қилиш Манчининг режаси бўлмагандир, эҳтимол. Бу ўша кўпни кўриб қўйган Тевез, Туре ёки Насриларнинг ўзига бўлган хурматидан пайдо бўлган ғалаёндир. Бу ғалаён айтайлик, Манчинига керакли очколарни сақлаб қолишда ҳалақит бергандир. Лекин юлдузлардаги мана шу эркинлик уларга жамоавий бахт олиб келади, футболчи ва клуби амбициялари ҳамоҳанг келади, келажакдаги буюкроқ ғалабаларга замин яратади. Мана шу ғалаённи ўз ҳолига қўйган мураббийга рахмат айтсак арзийди, ҳеч бўлмаса кечаги буюк бир ярим соат учун! Тағин билмадим.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:48:03 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:48:01 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:45:05 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:45:03 01 WRBEIRQX 2024-07-23 14:52:09 01 WRBEIRQX 2024-07-23 14:52:05 01 FUTBOLVATANI 2012-09-21 03:02:03 00 MESSIQUQON 2012-09-20 12:44:42 00 MESSIQUQON 2012-09-20 12:44:11 00 PREMIER 2012-09-19 14:22:51 00 FOREIGNER 2012-09-19 14:08:38 00 ATSTEYKA 2012-09-19 13:39:50 00