-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Жиноят ва жазо
Баҳо: +4Киритилган сана: 2012-10-10 15:56
Бир замонлар, хув ўша Красницкийлар пайтида “Пахтакор” ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Қўқонга ташриф буюрган. Суюкли футболчиларини “тиригини” кўраман деб жуда кўп одам йиғилган, 5000 ўриндиқли стадион ўз бағрига уч баробар кўп мухлисни сиғдиришга мажбур бўлган экан. Ҳатто майдон четига ҳам одамлар ўтириб олишади, бурчак тўпи тепишнинг иложи йўқ эди. Тартибни сақлаш ходимларининг томошабинларни четга суриб, Красницкийга бурчак тўпи тепиш учун шароит яратишга уринаётганликларини кўрган футбол афсонаси Красницкий уларга қарата шундай дейди:
- Ну, не трогайте. Пусть сидят. Ведь они пришли посмотреть на нас
“Ташкентский хулиган” номини қозонган Красницкийни идеаллаштириш ниятим йўқ, ишонаман, Нестеровни агар шунақа қувватлашса, ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этиб беради. Топдингиз, мавзу юқорида тилга олинган “Пахтакор” клубига аслида “алоқаси бўлмаган” ўйиндаги можаролар ҳақида.
Воқеа қисқача шундай. Майдонда Жасур Ҳасанов ва Жора Огонесян даҳанаки уришиб кетишади. Акмал Холматов ҳам аралашади. Вазият юмшатилади. Ўйин охирида майдонга келган бир гуруҳ фанатлар “Пахтакор – чемпион, Бунёдкор – позор” деб бақира бошлайдилар. Натижада ўша гуруҳ билан “Бунёдкор” мухлислари ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. Шу орада Жасур Ҳасанов Жора Огонесян билан ҳам орани очиқ қилиш учун унга ташланади. Уни ажратиб олиб кириб кетишади. Нестеров эса бояги бир гуруҳ мухлислар билан ҳақорат алмашишга киришиб кетади. Униям тинчлантириб, олиб кириб кетишади. Шунақа гаплар. Трибунадаги жанжалларга аралашмайман, расман улар шунчаки мухлис, у ёки бу клубнинг расмий шахслари эмаслиги маълум. Бунақа воқеалар бўлиб туради, вазият тартибни сақлаш ҳодимлари ва стадион маъмурлариники. Можаронинг майдондаги қисми эса, футболимизнинг муаммоси, ҳаммага тегишли.
Агар мавзуни чуқур таҳлил қилиш керак бўлса, бу омилга ҳам атрофлича тўхталса бўлади. Лекин биласизми, бу ерда асосий масала ҳақиқатнинг тагига етиш эмас. Йўқ бу ерда ҳақиқат ҳам, ҳақ тараф ҳам. Ҳамманинг ўз ҳақиқати борлиги қанчалик рост бўлса, Тартиб Интизом қумитасининг вазифаси шу қадар аниқ - алоҳида ҳаракатларни ўрганиш, қайд этиш ва жазолаш. Тамом.
Ҳар иккала клубга ҳам қўйилган регламентал жазолар расман эълон қилинди. Стадионда юзага келган тартибсизликларни олдини ола билмагани, шароит яратгани учун клуб ва стадионнинг жазога тортилиши нормал ҳолат. Лекин масаланинг энг асосий ва хунук қисми: Футболчиларнинг ҳаракатларичи? Мисол учун, ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси ва терма жамоа аъзоси Жасур Ҳасановнинг Жора Огонесянга нисбатан агрессив ҳаракати, ҳатто майдонни тарк этгандан кейин ҳам захира ўриндиғига ташланиб қолиши ёки Игнатий Нестеровнинг мухлислар билан даҳанаки жанглари?
Ўйин пайтида рақибини уриб юборган Алан Загоев билан боғлиқ можаролар, унинг нечта ўйинга дисквалификация қилиниши кераклиги ҳақидаги фикрлар ичида, Уилкширнинг ўзи провакация қилгани ва Загоевни ҳам тушуниш керак деганлар ҳам кўп. Тўғри-да, ҳаммамиз ҳам эркак кишимиз, баъзида ўзимизни бошқара олмай қоламиз. Унинг ўрнида бўлганимизда биз ҳам ўзимизни тўхтата олмасдик, балки. Зидан Матераццига калла қўйиб, жуда тўғри қилган. Балки. Уларни ҳам, Нестеровни ҳам тушуниш мумкин. Шахсан мен тушунаман уни! Лекин биласизми, тушуниш – бу жазоламаслик дегани эмас. Қўпол ўхшатиш учун узр, ҳотинини бегона эркак билан ушлаб олиб, иккаласини ҳам чавақлаб ташлаган одамни инсоний тарафдан ҳаммамиз тушунамиз. Аммо уни ҳар қандай жазодан озод қилиш керак, у шунга мажбур бўлди, дея оламизми? Хотини хиёнат қиладиган ҳамма қўлида болта кўтариб юрсин, дейдиган жамият яратилмайдими у ҳолда?
Футбол бир мусобақа, ўйин, томоша, манфаатлар тўқнашуви, пул ва ҳоказо, лекин бугунги даврда асосийси оммавий тарғибот воситаси экани сир эмас. Футболчилардан соғлом авлодга тарғиботчи сифатида фойдаланишади, халкнинг кўз ўнгида намунали шахс сифатида намоён қилишади. Қилиш керак. Футболга ижобий характер берадиган ягона фактор, уни “хуроз уриштириш”дан устун қиладиган ягона сабаб шу. Агар мана шу фактор ўртадан кўтарилса, ёшларни ўз ортидан эргаштирадиган шахсиятлар Нестеров ёки Жасур Ҳасанов бўлса, уларни тарбиялаш учун чора тадбирлар кўрилмаса -тамом бўлганимиз шу, бунақа футболнинг жамиятимизга кераги йўқ!
Бу масаланинг маънавий томони. Энди қоғозлашадиган бўлсак, ўша ўйинда футболчилар томонидан амалга ошириладиган ҳатти ҳаракатлар регламент бўйича жазоланиши керак. Клублар тартибсизликлар учун жазоларини олдилар, яхши, аммо ўша жазо қачонки, икки жамоа мухлислари ўртасида қандайдир жанжал келиб чиқса, қўлланилади. Яъни санаб ўтилган бандлар фақат клубларга нисбатан қўлланилади. Мисол учун, "ишкал" бўлди, бир бола жиноят содир этди. жазо турли тарафга йўналтирилади, бола ўқийдиган мактаб директорига бир банд, синф раҳбарига яна бир банд, шунингдек, боланинг ўзи ҳам жазоланиши керакми? Биз эса, фақат клубларни жазоладик, айнан ўшандай воқеалар юзасидан, жазонинг бир қисми футболчининг ўзига ҳам қаратилиши керакми? Клубларда фаолият кўрсатадиган расмий шахслар ёки футболчилар ҳам бу можарога алоқадор бўлсалар умуман бошқа пунктлар ҳам тилга олиниши шарт эди.
Тартиб Интизом қумитаси регламентининг “Футболчиларга доир” бўлимида, 5.42 пунктининг бир нечта бандлари футболчилар томонидан бузилган. Жумладан, рақибга ва томошабинларга нисбатан ҳақоратлар, рақибларга нисбатан ўзини агрессив тутиш, томошабинларга нисбатан провакацион ҳаракатлар каби ҳолатлар кузатилди. Лекин бу ҳақида ҳеч қандай расмий баёнот ёки жазо ҳақида ҳеч қаерда лом ҳам, мими ҳам чиққани йўқ. Жарима ҳақида гапирмаяпман, юқорида тилга олинган бандларнинг бирини бузган футболчи 5 ўйингача, 10 ўйингача дисквалификация қилишниши кераклиги ёзиб қўйилган. Бу жазо жарима ёки клубга нисбьатан жазо билан алмаштирилса бўладиган жазо эмас, клубга жарима қўйилдими ёки йўқми, қатъий назар, футболчи ҳам ўз қилмиши учун жавоб бериши шарт. Балки клуб уларни жазога тортар, бу бошқа масала, аммо футболчи ПФЛ доирасидаги ўйинда қоидани бузди, оқибат эса муқаррар бўлиши керак.
Мақола мавзуси, воқеанинг сабаблари ва ҳақиқий айбдорлари эмас, асло. Сабабларни ахтариш ва чуқурлашиш бу Жасур ёки Игнатни инсон сифатида тушунишимиз учун фойда беради. Кимки, уларни тушунишга ҳаракат қилса, шунақа нияти бўлса, бемалол, ўрганаверсин. Бу ерда асосий юзага келган конкрет ҳаракат ва унинг регламент доирасидаги оқибати.
Ё Равшан Эрматов бу ҳаракатларни учрашув қайдномасига қайд этмаган, зеро у буни қайд этишга мажбур эди, тажрибали ҳакам бу вазифани бажарганига ишончим комил. Ёки Тартиб Интизом қумитасида бу воқеага панжа ортидан қаралган, футболчиларнинг терма жамоа аъзоси экани ёки турнир жадвалида чемпионлик учун кураш авж олгани кескин қарорлар чиқаришга тўсқин бўлган. Ёки юқорида айтганим, “5 ўйингача”, “10 ўйингача” деб ёзилган жазо турларида минимум қисми ёзилмаган, демак “ноль” сони ҳам “10 ўйингача” деган тушунчага мос келишини билиб қолишган. Бор гап шу.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:58:24 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:58:23 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:55:53 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:55:52 01 WRBEIRQX 2024-07-23 15:40:09 01 WRBEIRQX 2024-07-23 15:40:06 01 ELDARADO 2012-10-11 15:23:27 00 ELDARADO 2012-10-11 15:16:39 00 DERBI 2012-10-11 13:51:50 00 DERBI 2012-10-11 13:51:45 00 DERBI 2012-10-11 13:51:37 00 DERBI 2012-10-11 13:50:58 00 ANTIVIRUS 2012-10-11 10:09:26 00 ELDARADO 2012-10-11 09:34:13 00 ELDARADO 2012-10-11 09:32:33 00 FILOSOF 2012-10-11 09:06:29 00 FILOSOF 2012-10-11 09:05:54 00 JAMOLIDDIN 2012-10-11 08:37:01 00 JAMOLIDDIN 2012-10-11 08:36:55 00 ELDARADO 2012-10-10 23:09:43 00 ELDARADO 2012-10-10 23:09:34 00 ELDARADO 2012-10-10 23:08:59 00 ELDARADO 2012-10-10 23:08:12 00 BAHROMJON 2012-10-10 22:33:38 00 BAHROMJON 2012-10-10 22:32:58 00 ZIDANUZB 2012-10-10 21:01:42 00 ZIDANUZB 2012-10-10 21:01:37 00 EXCLUZIV 2012-10-10 20:23:55 00 JAMOLIDDIN 2012-10-10 20:20:36 00 JAMOLIDDIN 2012-10-10 20:20:29 00 EXCLUZIV 2012-10-10 20:13:56 00 ELDARADO 2012-10-10 19:51:12 00 ELDARADO 2012-10-10 19:50:48 00 HEROLION 2012-10-10 19:33:02 -10 YAHYOHON 2012-10-10 19:19:32 00 BURGUT 2012-10-10 19:07:51 +10 RUSAJ 2012-10-10 17:42:41 00 RAHIMBERDI 2012-10-10 17:28:55 00 SOCCEROZ 2012-10-10 17:26:18 00 RAHIMBERDI 2012-10-10 17:25:35 00 ANDIJONIY 2012-10-10 17:24:08 00