-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Мундиалнинг "расми"
Баҳо: +1Киритилган сана: 2012-10-13 18:41
(архивдан)
Голливуд фильмларини кўрганмисиз? Уларнинг бу қадар оммавийлашишига, шуҳрат қозонишига нима сабаб деб ўйлайсиз? Сара актёрлар, катта маблағ, яхши сценарий, махсус эффектлар... Албатта бу тўғри, аммо бошқа мамлакат фильмлари ижодкорларида ҳам бу имкониятлар мавжуд. Голливуднинг энг катта устунлиги эса, менимча, уларнинг аксарият фильмларида инсон руҳияти ўзгармайди. Асосий воқеалар ўша биз билган хатокор инсон асосида қурилади. У эрамиздан минг йил аввал яшаган бўладими, келажак технологиялари асосида замонлар оша саёҳат қиладими, бир ўзи дунёни қутқариб қоладими, ҳеч ким ишонмайдиган ҳаракатларни бажарадими, барибир энг асосий жиҳат – унинг руҳияти аслича қолади. Шунинг учун ҳам биз уларнинг қаҳрамонлари билан фильм давомида бирга яшаймиз, ҳар бир ҳолатни ўз бошимиздан кечиргандек тасаввурда қоламиз. Станиславский ўзининг машҳур “ишонмайман” иборасини айнан яратилган образларга нисбатан айтган, зеро у ҳар қандай фантастик ғоя бир кун келиб ҳақиқатга айланиши мумкинлигини, лекин инсон қиёматгача ўзгармаслигини яхши биларди!
Оддий мисол сифатида бир фильмдан эпизод келтираман.Бир она уч яшар фарзандини аэропортда йўқотиб қўяди. Бутун аэропорт оёққа туради, ота-она зир югуради. Айниқса боланинг онасини аҳволига хавас қилиб бўлмасди. Ҳали у ерни, ҳали бу ерни қидиравериб эси кетади. Куни билан ахтаришади. Кечга бориб полициячи энди қидирув эълон қилиш кераклигини, телевиденияда кўрсатиш учун боланинг расми кераклиги айтади. Ота уйига бориб боланинг расмини олиб келади. У полициячига расмни бераркан, ҳалиги аёл ўғилчасининг расмни кўришни истайди. Ҳалиги расмни томоша қилади, бир муддат жим туради-да, дод солиб йиғлаб юборади. Аянчли манзара.
Куни билан боласини қидирган, уни топиш учун бор қатъиятини намойиш қилган она боланинг расмини кўргач чидай олмайди. Албатта, у воқеани бошидан хис қилган, аммо расмни кўргачгина мусибатнинг аслини тўлиқ англаб етади. Уни энди ҳеч ким юпата олмайди.
Турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолатимиз анча ачинарли бўлса-да, бизни ЖЧ дан ўз савиямиздаги бешта учрашув натижаси ажратиб турибди холос, яъни биз ЖЧ га яқин турибмиз, кўп нарса ўзимизга боғлиқ. Муаммо ва воқеълик орасидаги замон фарқи қанчалик узоқ бўлса, ўша муаммо шунчалик кичик бўлиши табиий. Чунки, берилган вақт мобайнида ўша муаммони бартараф қилиш имконияти мавжуд бўлади ҳар доим. Аммо ҳаракат бўлмасачи? Агар ўша келажак ҳақида қайғурилмаса, орадаги муддатнинг катта-кичиклигидан нима наф? Эплаяпмизми йўқми, ҳар ҳолда жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашмоқдамиз. Футболчиларимиз бор имкониятларини ишга солмоқдалар, мухлислар қўлидан келганча жамоага ишонишда давом этишяпти, қўллаб қувватлашяпти. Вазифа бажарилмаслиги, мағлубиятга учрашимиз ҳам эҳтимоли мавжуд ва буни ҳам реал ҳолат сифатида баҳолашга қодирмиз. Чунки биз ҳали ҳеч қачон жаҳон чемпионати финал босқичида ўйнамаганмиз, бу биз учун бегона туйғудек. Аммо бир ҳолат борки, бу ҳатто муғулистонлик мухлисни ҳам ачинарли ҳолатга келтириб қўяди, бировга хавас қилишга мажбур қилиб қўяди, қалбида улкан бир ўксик ҳосил бўлади, ич-этини армон кемира бошлайди? Бу қачон юз беради?Саралаш баҳслари ниҳоясига етгандами? Йўқ! Курашиш имкониятидан маҳрум бўлингандами? Уям эмас!
Бу ҳолат бироз кейинроқ бошланади.
Жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинларига қуръа ташланганда.
Терма жамоалар ўз рақиблари имкониятлари чамалай бошлаганда, ўлим гуруҳлари эълон қилинганда.
Жамоалар турнир учун мақсадли тайёргарликни бошлаб юборишганда, ўртоқлик учрашувлари кўпая борганда.
Футболчилар ўз терма жамоаларига номзод бўлиш учун икки баробар куч билан ўйнашга киришишганда
Ана ўшанда турнирдан четда қолган жамоаларнинг аҳволини тасаввур қила оласизми? Жуда қийин манзара. Нега дейсизми?
Чунки айнан ўша палларда жаҳон чемпионатининг РАСМИ барчага кўрсатилади. Парда кўтарилади, мухлисларни тўрт йил давомида чалғитиб келган мусобақалар четга чиқади, мухлис кўнглининг тубида аслида нимани кутиб юрганини англагандек бўлади. Барча ўша РАСМга тикилиб маҳлиё бўлиб қолади, футбол аслида мундиал учун яралганлигини хис қилади. Ҳар йили завқ олиб келаётганлигимиз Чемпионлар лигаси баҳслари ҳам оддий мусобақага айланиб қолади.
Ўзаро ўйинда Украина терма жамоаси Саудия Арабистонига жавобсиз тўртта тўп йўллаши мумкин, аммо агар украинлар ЖЧ дан қуруқ қолишса, ҳамманинг эътиборида араблар бўлади.
Криштиану Роналду дунёнинг энг яхшиси бўлиши мумкин, аммо агар Португалия терма жамоаси турнирдан четда қолиб кетса, Роналдунинг узоқ муддатга жароҳатланишидан кўра, Парк Жи Суннинг оддий истима олиши барчани эътиборини жалб қилади.
Ўша пайтларда кучли бешлик ёки ЕЧЛ ва ана боринг ОЧЛ да ғолиб бўлган клуб сардори ҳам кубокни бироз пастроқ кўтаради. Унинг кўзларида ҳозир қувончи эмас, келажак ташвиши акс этиб улгурган бўлади.
Мана шуни билиб туриб жим туришлик, ЖЧ га шунчалик яқин туриб эътиборсиз қараш, келажакдаги ЖЧ лар қизиқроқ бўлишини таъкидлаш тўғри бўлармикин ажабо?
Ҳасанали Қодиров ўз мақоласида шу мавзуни кўтарар экан, у ерга бориб шарманда бўлишдан кўра, футболимизни кучайтириб кейин боришни афзал билишини айтган. Қўшилмадим. Чунки ЖЧ финал турнири бир босқич холос, аслида биз аллақачон ЖЧ да қатнашмоқдамиз, фақат ўша босқичга чиқа олмаяпмиз холос. У ерга бора олмаётганлигимиз шармандачилик эмас-у, бориб йирик мағлубиятга учраш шармандачиликка кирадими? Қачонгача аслимизни дунёдан яширамиз, бундан уяламиз? Бу гап гўёки, мундиалда иштирок этиб, ҳали плей-оффга тайёр эмасмиз, деб гуруҳ босқичидан қайтишни афзал билишликнинг айниси эмасми?
Биз ўзбекмиз, тажрибали ва ёши улуғ инсонларни хурмат қиламиз, аммо ўзбекларнинг яна бир одатини эслатиб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Хожибой Тожибоев айтганидек, биз қачонки йиқилиб қолсаккина врачга чопамиз. Футболчиларимиз ЖЧ-2014 га бориш ҳуқуқини қўлга киритишсагина, тайёргарлик ва эътибор мажбурий равишда муҳим вазифага айланади.
Ана шундагина биз ўз савиямизга, футболимиз даражасига аниқ баҳо бера оламиз. Камчиликларни бартараф қилиш имкони очилади. Бундай пана-пастқамларда юраверсак, мағлубиятларнинг сабабини доим ҳакамлар-у иқлимдан, Нестеровнинг ёки мураббийнинг хатоларидан қидириб юраверамиз.
Франц Беккенбауэр жуда ақлли гап айтган:
- Терма жамоанинг ЖЧ финал босқичида қатнашиши ўша мамлакат футболи ривожини беш йилга олдинга суради.
Айниқса футболи ривожланмаган ёки ривожланаётган мамлакатлар учун бу жуда тўғри фикр. Майли Бразилиядаги барча ўйинларда мағлубиятга учрайлик, аммо биргина футболчимиз Бельгия чемпионати ўртамиёна клуби назарига тушса, шунинг ўзи ютуқ эмасми? Футболга қадам қўяётган ёш авлод акаларининг Бразилия ёки Италияга ютқазаётганлигини кўриб футболдан қайтмайди, аксинча, уларнинг ўрнида бўлишни, улар эришмаган натижани қўлга киритишни янада кўпроқ истайди.
Муҳтарам футболимиз раҳбарлари, илтимос, нима қилсангиз қилинг, терма жамоамиз ўйинларга максимал тарзда тайёрлансин. Кейинги жаҳон чемпионатлари ҳақида ҳозирча гапирмай турайлик. Ахир эътиборимизга ҳавола қилинадигани айнан ЖЧ-2014 нинг расми бўлади. Бошқасининг эмас.
Мана шунақа гаплар. Биз бу сафар мундиалнинг расмига чидаб қараб тура олмаймиз. Дод соламиз. Бардошимиз етмайди, анови голливуддаги аёлнинг аҳволига тушиб қоламиз
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:59:51 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:59:49 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:56:42 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:56:41 01 WRBEIRQX 2024-07-23 15:43:06 01 WRBEIRQX 2024-07-23 15:43:05 01 GAYRATBEK 2012-10-15 10:59:18 00 ABDUVOSIT 2012-10-14 16:24:18 00 SOBIRUZ 2012-10-14 12:11:30 00 SOBIRUZ 2012-10-14 12:09:27 00 NOZIMBEK 2012-10-14 10:32:10 00 NOZIMBEK 2012-10-14 10:32:03 00 YAHYOHON 2012-10-14 07:38:01 00 FAMOUS 2012-10-14 05:19:07 00 ABOMUSLIM 2012-10-13 23:08:17 00 ABOMUSLIM 2012-10-13 23:05:58 00 ABOMUSLIM 2012-10-13 23:05:26 00 BEKXEM 2012-10-13 20:37:43 00 FARKHODFAYZ 2012-10-13 20:19:25 00 FARKHODFAYZ 2012-10-13 20:19:18 00 FUTBOLVATANI 2012-10-13 19:43:04 00 MUZAFFAR 2012-10-13 19:36:11 00 MUZAFFAR 2012-10-13 19:35:28 00 MUZAFFAR 2012-10-13 19:35:21 00 MUZAFFAR 2012-10-13 19:35:01 00