-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Бизнинг муаммо
Баҳо: +2Киритилган сана: 2012-10-31 18:40
Биласизми, бирор бир турнирда сўнгги йилларда кучли ўйин намойиш этган, умуман, ўша турнирнинг кучли жамоаларини санаш учун ғолиблар ёки финалчилар руйхати камлик қилади. Масалан, “Порту”ни биз ЕЧЛ ғолиблари руйхатида, “Валенсия”ни эса финалчилар руйхатида (жумладан, икки марта) учратишимиз мумкин. Аммо уларни доимий грандлар сафига қўшиш учун 1-2 йил ёки 1-2 муваффақиятли иштирок эмас, узунроқ давр ва систематик натижаларни ҳам кўриб чиқишимиз шарт. Масалан, мунтазам гуруҳдан чиқадими, неча марта чорак финалга борган, ярим финалда неча маротаба ўйнаган ва ҳоказо. Яъни турнир ўз номи билан плей-офф, “пақ” этиб бирор ўйинда ноқулай ҳисобда ютқазиб қўйиш ва буни тузатишга вақт етмай қолиши мумкин, “Шальке” нинг Миландаги йирик ғалабасини эсланг. Ёки бошқача ҳолат, энг кучли клуб нимчорак финалдаёқ энг энг кучли клубга рўбару келиб қолади, тамом.
Очиғини айтаман, “Бунёдкор”нинг ярим финалгача етиб келиши мумкинлигига баҳорда ишонмагандим. Ана, “Пахтакор” ва “Насаф”нинг гуруҳдаги мағлубиятларини оддий қабул қила олдик-ку, аслида “қалдирғочлар”нинг бу жамоалардан бир калла баланд эмаслигини яхши билардик. Йўқ, бу яхши маънода, шарқий гуруҳдан жой олиш, нимчоракни сафарда ўйнаш, Қосимовнинг терма жамоага жалб этилиши – умуман ҳар бир воқеа “Бунёдкор”нниг ҳар бир қадамда мағлубиятга учрашини мантиқан изоҳлай оларди. Очиғини айтинг, сиз ҳам бу кутгансиз, тўғрими? Чорак финал йўлланмаси қўлга киритилгандагина, финал ҳақида ўйлай бошладик, нега финал янги стадионда эмас, “Пахтакор”да бўларкан, деб уришиб ҳам олдик ҳатто.
Умуман бундай туйғулар футболимиздаги ўзига хос тенденцияга айланиб қолмоқда, ана ўсмирларимизни олинг, гуруҳда улардан ёмонроқ жамоа йўғиди – ростанам. Ғалабалар келган сари биз ишона бошладик, биз ватандошларимизни фаворит сифатида эмас, ғолиб сифатида қабул қилишни ўргандик, тўғрими, ахир Япония билан яна уч марта ўйнасак, ярмидан кўпини ютқазишимиз мумкинлигини биламиз-ку? Ҳар қандай жамоа ҳар қандай жамоа билан бир неча марта ўйнаса, ҳеч бўлмаса биттасида ғалаба қозониши мумкин – айнан ўша биз ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган ўйин биринчи учрашув бўлишига умид қилдик, кўпроқ. Йўқ, мен ўсмирларимизнинг ғалабасини ерга урмаяпман. Аксинча, улар қоғозда эмас. майдонда ғалаба қозондилар. Гап ўша ғалабалар орқасидаги пойдевор ва мана шу ғалабаларга бизнинг муносабатимиз ҳақида.
Хуллас, “Бунёдкор” ярим финалда “Улсан”га рўбару келди. Бу сафар ишонч учун яхшигина асос бор эди – Қосимов жамоаси ўша лига жамоаларини ер тишлатиб улгурганди. Мезон шу эди, Рафинья ёки бошқа юлдуз билан ўзимизникиларни, Корея лигаси билан Ўз ПФЛ ни солиштириш истаги йўқ эди, бу бекорчи ишлар, чунки “Бунёдкор” олдинги рақибларидан ҳам кўп факторлар бўйича кучсизроқ кўринарди, тўғрими? Тошкентдаги 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, финалга чиқиш имконияти кескин пасайди, ҳатто шу сайтда жамоанинг финалдан қуруқ қолгани ҳақида сарлавҳалар ҳам чиқиб кетди. Ўшанда вафот этган умид бугунга келиб яна ўзини эслатгани бор гап – “Бунёдкор” бугун яхши ўйнаши керак эди, зўр ўйнаши керак эди, энг ёмони, бунинг ўзи кифоя қилмас, яна омад ҳам бизга кулиб боқиши шарт эди. Миржалол Қосимов бугунги баҳсдаги имкониятни чамалаб кўрагни ва максималист сифатида барибир якуний ғалаба учун ҳаракат қилиб кўргани шубҳасиз. Нега энди фақат якуний ғалаба? Ахир бугун яна бир, жуда муҳим, керак бўлса, мавсумнинг энг аоссий саволига жавоб берилди, назаримда.
Юқорида атйганимдек, “Бунёдкор”нинг финалга йўл олиши ёки ололмаслиги, аслида клубнинг кучи жиҳатидан ҳеч нарсани белгиламайди. Ҳа, ўхшамай қолди, Тошкентда ютқазиб қўйдик, ҳа, Кореяда энди ўхшаб қолди, мувозанатни тикладик – мана шу. Асосий савол бу ерда ростанам “Бунёдкор” Осиёнинг кучли тўрт жамоасидан бирими? Ўзимизга қарши чиқиб бу қадар чегара белгиламайлик-да, бошқача савол қўяйлик: “Бунёдкор” Осиё грандими? “Бунёдкор” шу ҳолича, Корея чемпионатида ўйнайдиган бўлса, чемпионлик учун кураша олган бўлармиди? Билмадим. Менимча, йўқ.
Сабаби, бугунги ўйин Тошкентдаги мағлубият ўша “ўхшамай қолди” мақомидаги ўйинлар сирасига кирмаслигини исботлаб берди. Натижага эришиш осон эмасди, бу ўз йўлига, “Бунёдкор” бугун аслида Тошкентдаги ўйин тасодиф, (ёки: омадсизлик, вазиятлардан фойдалана олмаслик, воқеалар ривожи, менсимаслик) бошқача қилиб айтганда айнан ўша куни пайдо бўлиб қолган муаммолар туфайли юзага келганини исботлаш керак эди. Менимча, шунинг ўзи етарди. Нега биласизми? “Бунёдкор”дан мана шу босқичгача мағлубиятга учраган барча жамоалар айнан мана шуни исботлай олгандилар. Биринчиси бўлмаса, кейинги ўйинда аввалгиси “конкрет ўйиндаги мағлубият холос бўлган”ини исботлай олгандилар. Минг афсуски, Тошкентдаги эмас, айнан бугунги ўйин менинг осмондан ерга қулатишга сабаб бўлди.
Йўқ, мен “Бунёдкор”ни танқид қилмаяпман, аксинча, уларни танқид қилмаслик кераклигини тушунтиришга ҳаракат қиляпман. Вазиятлардан фойдалана олмайдиган Мурзоев, айниб қолган “Лутти”, фақат маълум рельс бўйича ҳаракат қиладиган Жасур – уларни бу мағлубият учун танқид қилмайман – уларнинг бори, демак биздаги бори шу. Биз уларнинг мана шу камчиликлари туфайли мағлуб бўлмадик, бизда улардан бошқаси йўқлиги учун ютқаздик. Фарқини англаяпсизми? Клубда яримта имкониятдан фойдалана оладиган Трифунович, майдон марказини чирпирагини чиқариб ташлайдиган Ривалдо, ҳеч бўлмаса Жепаровларни ўйнатиш имконияти йўқ. Клуб энди чартер рейслар буюртма берадиган, пулларни сочадиган эски “Бунёдкор” эмас. Бу “Бунёдкор”нинг раҳбари Баҳром Давлатов “футболчиларга ҳар ўйинда эмас, турнир охирида мукофот пуллари бериш кераклиги” ҳақидаги Капеллонинг мулоҳазасини байроқ қилади, жамоа кейинги босқичга чиқиб қолса, ҳаражатларни қаердан топишни ўйлаб юзини тириштиради. Сарфлаб натижа кутилмайди, натижага қараб сарфланади.
Илгари, ўша имконият борлигида бундай мағлубиятлар учун сочни юлиш, “нега бундай бўлди?” деган саволга жавоб ахтариш, мураббийни сўроқ қилиш ярашарди. Мана энди парадокснинг ечими қаршимизда – ахир ўша Трифунович-у Ривалдолар пайтида шу даражага етиб кела олмагандик-ку? Ўшанда жамоа барча жиҳатдан ростанам Осиё гранди эди. Ҳозир эса йўқ. Ана энди тушундингизми, нега биз ҳозир жамоани танқид қилмаслигимиз кераклигини? Нима десангиз денг, бир бош баланд сакрай олишгани учун ўша Миржалол Қосимовга ҳам, унинг бошчилигидаги ҳар бир футболчига ҳам раҳмат айтишимиз керак. Улар кучли эмаслар, улар ғолибдирлар. Кучлилардан миннатдор бўлинмайди, ўша кучни имкон қадар максимал ишлата олганларга раҳмат айтилади, одатда.
Европа чемпионатидан сўнг, Андрей Аршавиннинг мухлисларга қарата айтган бир гапи жуда катта резонанс келтириб чиқаргани, эсингиздадир. У бир мухлиснинг “Сиз бизнинг ишончимизни оқлай олмадингиз” деган айбловига жавобан “Агар ишончингизни оқламаган бўлсам, бу сизнинг муаммоингиз” деб жавоб берганди. Албатта, футболчининг бу ҳолатга олиб келишганди, у ўйламай жавоб бериб юборгани шубҳасиз. Аммо аслини олганда, мана шу гапнинг тагида улкан мантиқ бор. Бу ибора “ютқазганимиз учун сенлар хафа бўлаверинглар, биз эмас” каби қўпол маънони бермасди, кўпчилик шундай тушунган бўлса ҳам. Менимча, бир мухлис Россиядан чемпионлик кутса-ю, футболчилар буни бажара олишмаса, албатта муаммо мухлисники бўлади, ахир ҳеч ким чемпионлик ваъда бермаган-ку? Тўғри, бу қўполроқ жавоб, тўғри, футболчи унақа демаслиги керак, аммо Аршавин қисман ҳақ. Бу мулоҳаза ташқарига чиқадиган ибора сифатида эмас, ичкарида қоладиган фикр сифатида тўғри, назаримда.
Шукрки, бизнинг футбочиларимиздан бундай гаплар чиқмайди. Улар бу жиҳатдан русларга ўхшамаганидек, биз ҳам ўзимиз бўлиб қолайлик. Ростан ҳам, уларнинг финалга чиқа олмаганликлари – бу бизнинг муаммоимиз. Биз ишондик уларга, биз орзу қилдик, биз кутдик, биз, биз, биз... Агар Қосимов ёки футболчилар ҳам худди биз каби ўйлаб, биз каби ишониб, биз каби орзу қилишган бўлса, шунинг ўзи учун уларга раҳмат. Мен бунга тўлиқ ишонаман. Ахир аввало, уларнинг орзуси бизники билан муштараклигининг ўзи минатдорчиликка арзимайдими?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 09:13:39 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:13:38 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:12:05 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:12:04 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:10:41 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:10:40 01 WRBEIRQX 2024-07-23 16:50:52 01 WRBEIRQX 2024-07-23 16:50:45 01 UMARISONIY 2012-11-02 18:08:16 00 UMARISONIY 2012-11-02 18:08:01 00 UZBEKFAN 2012-11-01 14:09:09 00 UZBEKFAN 2012-11-01 14:09:00 00 ATSTEYKA 2012-10-31 22:03:39 00 ZIDANUZB 2012-10-31 20:43:53 00 SPAYSBOYS 2012-10-31 19:32:07 00 NASCAR 2012-10-31 19:23:40 00 MEDIASTAR 2012-10-31 19:21:44 00 FUTBOLVATANI 2012-10-31 19:18:33 00 UZBCHAMP 2012-10-31 19:17:58 00