-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Имтиҳон
Баҳо: 0Киритилган сана: 2013-03-06 15:49
Ҳа, Нанинг четлатилиши - бурилиш. Лекин бу четлатишнинг"бурилиш"га айлангани "Юнайтед"нинг ҳам муаммосидир.
“Манчестер Юнайтед” нега “Реал”ни енга олмади? Бу саволга соатлаб жавоб излаш мумкин, шу билан биргаликда, энг осон ва таскинбоп изоҳни дарров топиб, мавзуни ёпиш ҳам қийин эмас. Бу вазифани масалан, Жунайд Чақир деганлари осонлаштириб юборди, бутун дунё фақат мана шу ҳакамнинг фақат бир қарори устида бонг урмоқда. Бир қараганда, ўша вазият ўйининг бурилиш нуқтаси бўлганига шубҳа йўқ. Агар Нани майдондан чиқиб кетмаганда, инглизлар бир соат қандай ўйнаган бўлишса, худди шу шаклда чорак финалга чиқишлари мумкинлигига ишониш жуда осон. “Реал”нинг ўйинда бурилиш ясаши мумкин бўлган бирор тешик кўринмаётганди, ҳатто захира ўриндиғига қараганда ҳам, турли тактик ўзгаришларни амалга ошириш, жамоа сифатида кучайиш бўйича ҳам “Манчестер”да имконият кўпроқдек туюлганди. Қаранг, Бензема Игуаинни, Модрич Ўзилни алмаштириши мумкин – бу билан “Реал”нинг ўйин тизими сезиларли ўзгариши қийин, мезбонларда эса анча ранг-баранг вариантларни ўйлаб топса бўларди. Айтмоқчиманки, ўйин картинаси тўлиқ “МЮ” “диктовкаси” асосида ўтаётган, буни ўзгартириш учун эса қандайдир бурилишга эхтиёж сезилаётган, бурилиш қила олиш имконияти эса “Реал”да унчалик катта эмаслиги яққол кўриниб турганди. Хўп, бу мавзу тугади. Нанининг майдондан четлатилиши ўйиндаги энг асосий бурилиш нуқтаси бўлди, менимча, бу борада ҳеч ким тортишмаса керак. Хўш, нима бўлибди?Одатийликдан қочаман, “ҳакам айбдор” деган баннернинг бир четидан мен ҳам кўтариб турганимни намойиш қилишим учун атайлаб мақола ёзишим шарт эмас. Ҳакамликнинг бу ишларидаги мавҳумлик, қандайдир ҳаволалар ҳалигача жумбоқ – қизиқ, Де Йонгнинг ЖЧ финалидаги “каратэ”сини эътиборсиз қолдира олган Уэбб расман оқланиб, ўйин руҳияти бирламчига айланади-ю, худди шу расмиятчилик Чақирнинг юмшоқроқ вазиятдаги қатъийроқ қарорини ҳам оқлайди. Парадокс. Хўш, нима бўлибди?
“Мазлумлик”, чиройли ўйин, муносиблик ва ҳоказолар “Манчестер Юнайтед”га ҳам қарсак чалишга ундайди, аммо барибир натижа учун ҳам жавобгарлик хиссини ҳеч ким бекор қилгани йўқ, тўғрими? Энг асосий жиҳат шундаки, футбол турли салбий ва ижобий бурилишлардан, воқеалар ривожининг ўзгариб боришига тайёр туриш ва чидамлилик ҳам футболнинг энг муҳим бўлаги саналади. Айнан ирода ва матонати билан донг таратган “МЮ” да ростанам муаммо бормиди?
Кечаги ўйиннинг сценарияси менга уч йил олдинги ЕЧЛ чорак финалини эслатиб юборди. Фергюсон шогирдлари “Бавария” меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагандилар. Жавоб ўйинида керакли гол кўп куттирмади, ўйин бошидаёқ “МЮ” учта гол киритиб, рақибини янчиб ташлаганди гўё. Таймнинг энг сўнгги дақиқасида эса Олич ҳисобни биттага қисқартирди. Бир қараганда, ҳалиям “МЮ” олдинда, лекин ўша гол ўйин тақдирини тубдан ўзгартириб юборганди. Ғалабани чўнтагига солган “МЮ” да йўқ жойдан хавф пайдо бўлди ва ўйин тизгини бутунлай немислар қўлига ўтди. Энди яна биргина гол меҳмонларни ярим финалга олиб чиқарди. “МЮ” нима қилишини билмай ҳимоялана бошлади, Рафаэл четлатилгач эса, майдонда фақат битта жамоа қолди. Ўша жамоа якунда керакли натижага эришди.
Кечаги ўйинга ўхшайди-а? “МЮ” дек топ жамоада бир нечта мана шундай ҳолатларнинг бўлиши, ростанам муаммодан дарак беради. Ушбу мавсумда жамоа иродали ғалабалар бўйича рекорд ўрнатаётган бўлса-ла, бугунги “МЮ” да айнан кучли жамоаларга қарши характернинг етишмаслиги сезилиб қолмаяптими? Мен фақат кечаги ўйинни назарда тутмаяпман, умуман, жамоанинг ушбу мавсумдаги барча топ-ўйинларини эслаб кўринг. “Челси”, “Сити”, “Ливерпуль”, “Тоттенхэм”… бу ўйинларнинг аксариятида ғалаба қозонилган бўлса-да, эсланг, деярли ҳар бир ўйинда, “МЮ” рақибига “ўйинга қайтиш” имконини берди. Яхши тайёргарлик ва голлар билан бошланган ўйинларда ҳам, қандайдир нуқта бўлдики, вазият бутунлай рақиб ташаббусига мос тарзда ўзгариб кетаверди. Ёввойи камбэклар қилиш бошқа, лекин рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан бутун ўйин давомида босим ўтқазиш янада муҳим ва қийинроқ.
Фергюсон бугунги “МЮ”нинг ўша 1999 йилдаги орзулар жамоасидан кучлирок эканини бир неча бор таъкидлаётган бўлса-да, ўтмишдаги жамоада айнан мана шу ички куч ўта юқори эди. Деярли бир хил шароитда футболга кириб келиб, муштарак орзуларда улғайган ўша “Ферги болалари”нинг савияси бугунги таркибга бой берар балки, аммо бутунлай бошқача ва қийин вазифаларни енга олиш имконияти бор эди уларда. Менимча.
Бугунги “МЮ” эса ҳар қандай ўйинга муносиб тайёрлана олиши билан устун, айнан мана шу жиҳатдан Фергюсон ўйинга тўғри ёндошди. Бугунги "Реал" билан бокс тушиб бўлмайди, юнон рум кураши яхши вариант. :) Ўйин бошланган пайтдаги ҳисоб мезбонларни қониқтиришини, очиқ футбол ёки қарши ҳужумда эса “Реал” жуда кучли эканига асосий урғу қаратилди ва энг асосий вазифа очиқ зоналарни юзага келтирмаслик ва ўз майдонида жуда зич ўйнаш эди. Айтиш керакки, “МЮ” бу вазифани жуда яхши уддалади, биринчи таймда меҳмонларда деярли имконият бўлмади. Инглизлар эса, камида уч марта ҳисобни очишлари мумкин эди.
Менимча, ҳисобнинг очилиши, қайсидир маънода “Реал”нинг фойдасига ҳам ишлади. Кейинги воқеалар ривожнини эътиборга олсак, албатта.Сабаби, аввалига ҳар икки жамоа хушёрликни биринчи ўринга қўйиб, ҳимояга эътибор қаратишаётганди, ҳисоб очилгач, “Реал”да бутун куч билан олдинга ташланишдан бошқа илож қолмади. Мана шу ерда “МЮ” характеридаги биринчи дарча очилди. Жамоа бутун жамоа бўлиб ҳимоялана бошлади. Совуққонликни сақлаш ва рақибга қарши зарба бера оладиган рунитақлид футболчилар етишмади. Эътибор беринг, “Реал” бутунлай ташаббусни ўз қўлига олганда, ҳали Нани майдонда эди.
Нани майдондан чиқиб кетгач эса, “Реал” бутунлай бошқа тарафдан, яъни энди, тактик тарафдан ҳам устунликни қўлига олди. Менимча, Фергюсоннинг қизил карточкага бўлган реакцияси “Олд Траффорд”ни оёққа турғизиш эмас, ўз жамоасидаги баъзи ўзгаришларни амалга ошириш эди. Биринчи таймда "Реал" марказини бщиб ташлаган Уэлбек Нанининг ыанотини ёпишга мажбур бўлди. Айёр Моуриньо бўлса, айнан ўша қанотдаги Арбелоанинг ўрнига Модрични марказга туширди. Меҳмонлар тўлиқ ҳукмронга айланишди. Фергюсон кўрсатмаларни беришга кечикди. Биргина футболчининг четлатилиши бунчалик тез реакция беришининг сабаби ҳам шу, "МЮ" футболчилари қандайдир аросатда, янги ўзгариш ёки кўрсатма кутиб қолгандек тасаввур уйғотдилар.� Темпни сақлаб тура олмадилар. Бу эса нафақат Наниннинг, балки бутун жамоанинг камчилиги, ишонинг. Айнан "МЮ" га қарши ўйинларда инглиз клубларининг камчиликда қолган бўлсалар-да, мувозанатни сақлаб қолишга эришганликларини эсланг. Ўйин бирданига бу тақлид бузилиб кетиши мумкин эмасди. “Реал” энди ўзи учун энг керакли қурол – рақиб майдонидаги очиқ зоналарга эга чиқаётганди. Буни энди фақат схема ва кўрсатма билан енгиб бўлмайди, ўта кучли характер ва омад ҳам зарур.“Интер” ва “Челси”нинг ўз вақтида намойиш этган характери “МЮ”да йўқ, омадга эса Диего Лопес деганлари ҳам тўғаноқ бўлди дейиш мумкин.
Голларнинг ақлбовар қилмас аниқлик ва ноодатий урилганини ҳам эътироф қилиш жоиз. Гуёки, Модричнинг ажойиб зарбаси, Ўзилнинг заргарона паси барча масалани ҳал қилгандек, гуёки бундай голларда ҳимоячиларни айблаш қийин бўлса-да, “МЮ” айнан шунақа ҳаракатлар учун ишончни рақибида уйғотиб қўйганди. Эсланг, биринчи таймдаги салобатли “МЮ”га нисбатан бундай қилиб қилиб бўлардими? Юқорида эслаганим, "Бавария" билан ўйиндаги Роббеннинг голи ҳам нақадар ноодатий урилганини ҳам эсланг, истасангиз. Гиггзга ҳар қанча олқиш ёғдирмайлик, мана шунақа ўйинда унинг 90 дақиқа ҳаракат қилишининг ўзи ҳам “МЮ” учун хато, ўз навбатида. Нега? Бир ўзингизга савол беринг, Гиггз нега майдонга тушди? Қайси жиҳатдан у Кагава ёки Валенсиядан устун? Айнан тажриба ва салобат эвазига, тўғрими? Мана шугина хислатлари эвазига Фергюсоннинг унга мурожаат қилиши, айнан шу борада “МЮ”нинг аксарият футболчилари оқсаётганини, русчасига айтганида “стержен” етишмаслигини изоҳламаяптими?
Ҳаммаси мантиқан тўғри: ЕЧЛ ғолиби бўлиш учун ё “Барселона” каби ростанам энг кучлига айланасиз, ёки “Интер” ва “Челси”га ақл бовар қилмас матонатни намойиш қиласиз. Табиийки, бугунги кунда дунё футболининг модаси бўлмаган “МЮ”да ягона йўл – матонат кўрсатишга шароит пайдо бўлганди. Имтиҳондан ўта олишмади. Агар мана шу мантиқ билан ўлчасак, “Реал”ни ЕЧЛ йўлида бунданам оғир ўйинлар кутиб турган бўлиши керак. Ўша ўйинларда мадридликларга омад тилайман.
“Манчестер”га эса янада улғайишини тилайман. Барибир. Барибир ҳеч қайси жамоа улардек чиройли ютқазишга қодир эмас.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-07-23 18:48:45 01 WRBEIRQX 2024-07-23 18:48:38 01 ANXEL 2013-03-10 18:48:16 00