-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Чипталар бор
Баҳо: +2Киритилган сана: 2013-03-19 17:30
Халқаро ўйинларда стадионларимизнинг тўлиб тошиши, кимларнидир билет тополмай ташқарида қолиб кетиши биз учун янгилик эмас. Ишонасизми, бундай ҳолатлар ҳатто олий лиганинг баъзи ўйинларида кузатиларди. Кассанинг ёнида олибсотарларнинг туриб олиб, “яхши жойлар”ни устама қўйиб пуллаши ҳам жамиятимиз учун янгилик эмас. Бу ерда янгилик бошқа – бу ҳолатнинг муаммо шаклида ўзига хос портлашидир. Буниси биринчи ҳолат эмас, аммо “билет васвасаси” биз учун қандайдир янги жараён.
Қизиғи ҳам шу, 28300 дона билетни касса орқали сотиш шунчалик ноқулайликларга сабаб бўлишининг сабаби нима? Умуман бу муаммо кимники? Мухлисларникими, федерацияникими, стадионникими? Аслида барча чалкашлик шу ерда – вазифа ва масъулият чегараларининг кўринмаётганлигида эмасми?
Биринчидан, терма жамоа ўйинларига билет сотиш, транслация ҳуқуқий тўла тўкис миллий федерациянинг ҳуқуқи ҳисобланади. Билетларни чиқариш, нархларни белгилаш, мухлисларга сотиш – буларнинг барчаси ЎФФ зиммасида. Билишимча, ЎФФ ушбу вазифани ўзидан соқит қилган ва Асқар Толибжонов бошқараётган Терма жамоалар марказига ҳавола қилган. Нархлар аниқ, шунчаки, билетларни кассага чиқариб сотиш қолган холос. ТЖМ фақат ўша билетларнинг сотилмай қолиб кетишидан қайғуриши мумкин. Стадион тўлмай қолади, режалаштирилган тушум келиб тушмайди, даромад камаяди ва ҳоказо. ТЖМ ни бошқа муаммолар умуман қизиқтирмаслиги керак, унинг вазифаси мухлисларни ижтимоий ҳимоялаш, билетларни “қўлга чиқиб” кетишини олдини олиш, қандайдир назоратларни уюштириш эмас. Кассани очинг, билетни сотинг, тугаса тугади денг, бўлди. Мабодо олиб сотарлар билетларни йиғиштириб олиб, бир неча баробар қимматга пуллашса, бу ЎФФ ёки ТМ нинг муаммоси эмас. Ноқонуний иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи кимсаларни таъқиб қилиши керак бўлган ташкилотлар бор, савол уларга.
Энди савол туғилади, билетларни сотилиш кунини имкон қадар кейинги кунга, кейинги соатларга суриб, қандайдир “танқислик”ни сунъий равишда юзага келтиришдан ким манфаатдор? Аслида, байрам туфайли савдони тўхтатиш ҳам кулгили – агар касса мунтазам ишлаб турса, кечаги каби воқеалар содир бўлмайди. Касса олдида одам тўпланиши бу ўша васвасанинг оқибати, шунингдек, келган одам дарров ишини битириб кетмаса, кутишга мажбур бўлса, ўз ўзидан одам тўпланиб бораверади. Агар билет сотилиб турса, навбат ҳам катта бўлмайди. Агар билет тугаб, “тугади” деб ёзиб қўйилса ҳам, одам тўпланмайди, тарқаб кетади. Аксинча, вилоятлардан келган юртдошларимизнинг наврўз байрами туфайли пойтахтга келиб, ҳордиқ чиқариб, биратўла, футбол учун чипта олиб кетишлари тўғрироқ эмасмиди?.
Қаранг, кеча бир неча юз одам “Бунёдкор” кассасида кунни кеч қилиб, оқибатда билетсиз қолди. Толибжонов эса кейинроқ ҳисобот бериб, 6000 дона билет сотилганини айтяпти. Гуёки, кейин касса эртага очилиш ниятида беркилган. Умуман билетни режа билан сотиш, қанақадир тақсимот-у ҳисоботлар кимга керак? ТЖМ нинг вазифаси билет сотиш, турли йўллар билан билетларнинг олибсотарларга чиқиб кетмаслигига (ёки чиқиб кетишига) ҳаракат қилиш эмас. Бу гуёки ўғриликка қарши курашиш эмас, ўғирликни тартибга солишга ўхшаб қоляпти. Мабодо ТЖМ билетнинг қимматлашиб кетишидан қўрқиб, натижада мухлислар азият чекишини ўйласа, уларгаям шу маслаҳат – тегишли органларга мурожаат қилиб, чайқовчиларни қонуний таъқиб қилинишига эришишсин. Ахир бунинг назорати билетларни сумкада уёқдан буёққа ташиб юриш билан бўлмайди-ку? Ёки аниқ режа керак – паспортли тизим асосида, ҳар бир чиптага унинг эгаси ҳақида маълумот киритиш ва стадионга киришда назорат қилиш орқали. Стадионнинг очилиш маросмидаги каби, масалан.
Барчаси табиий бўлиши керак. Мухлис улгурса кассадан чипта олади. Улгурмаса олиб сотардан бир неча баробар қиммат нархга сотиб олади. Агар ўша нарх қимматлик қилса, сотиб олмайди. Телевизорда кўради. Агар қиммат бўлса-да, бола чақасининг ризқини қирқиб, билетни сотиб олса, бу ўзининг муаммоси. Ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслигидан. Сиз учун билетнинг нархи ўша ўзингиз сотиб олган нархдир. Эътироз аввало, ўша сотувчига. 25 минг сўмлик билетни 50 мингга олиб, аламидан Толибжоновни сўккунча, ўша олибсотар жиноятчининг жазоланишига эриша оладими?
Агар ўша нарх кўпчиликка қимматлик қилса, ўша олибсотар пулига куяди. Билетини сота олмай қолади. Бу оддий талаб ва таклиф мувозанати, иқтисодий жараён. Агар бу иқтисодий жараён ноқонуний бўлса, буни таъқиб қилиши керак бўлган тегишли ташкилотлар бор. Марҳамат..
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-07-23 19:04:44 01 WRBEIRQX 2024-07-23 19:04:39 01 BUKHARAMU 2013-03-31 19:50:27 00 BUKHARAMU 2013-03-31 19:49:57 00 GAYRAT 2013-03-25 13:14:59 00 AXILLES 2013-03-22 13:51:14 00 MARSEL 2013-03-22 07:33:05 00 HOJIHOJI 2013-03-20 20:43:10 00 ISHQIBOZ 2013-03-20 15:10:47 00 GOLBOLSIN 2013-03-20 11:55:35 00 SERIY 2013-03-20 10:46:31 00 AMIBJAN 2013-03-20 09:20:13 00 HALAREAL 2013-03-20 06:59:37 00 HALAREAL 2013-03-20 06:50:12 00 MUSOFIR 2013-03-20 06:00:31 +10 FATHQUQON 2013-03-20 01:06:19 +10 GAYRATBEK 2013-03-19 23:39:06 00 GAYRATBEK 2013-03-19 23:35:17 00 LOKOKOKAND 2013-03-19 22:43:35 00 UZBARS 2013-03-19 22:22:37 00 FOREIGNER 2013-03-19 22:08:47 00 NOBODY 2013-03-19 22:06:04 00 JUNGLER 2013-03-19 21:43:25 00 MILANITALIA 2013-03-19 20:55:31 00 MILANITALIA 2013-03-19 20:55:29 00 MILANITALIA 2013-03-19 20:55:26 00 JUNGLER 2013-03-19 20:52:01 00 FILOSOF 2013-03-19 20:21:30 00 FILOSOF 2013-03-19 20:21:19 00 FILOSOF 2013-03-19 20:21:11 00 FILOSOF 2013-03-19 20:21:05 00 LEGENDA 2013-03-19 19:58:43 00 LEGENDA 2013-03-19 19:58:30 00 JONESMU 2013-03-19 19:34:50 00 ANDALUSIA 2013-03-19 18:56:56 00 ANDALUSIA 2013-03-19 18:56:50 00 LEOMESSI 2013-03-19 18:52:07 00 FUTBOLVATANI 2013-03-19 18:50:32 00 TASHRIF 2013-03-19 18:41:57 00 HUSANBOY 2013-03-19 18:37:44 00 DILSHODBEK 2013-03-19 18:34:19 00 DILSHODBEK 2013-03-19 18:34:11 00 KOMILRAHIM 2013-03-19 18:27:18 00 AXAAXA 2013-03-19 18:17:16 00 FAMOUS 2013-03-19 18:09:40 00 SAMARQANDI 2013-03-19 18:05:19 +10 SAMARQANDI 2013-03-19 18:04:51 00 HOLIS 2013-03-19 18:00:32 00 RAHIMBERDI 2013-03-19 17:58:15 00 RAHIMBERDI 2013-03-19 17:58:04 00 RAHIMBERDI 2013-03-19 17:57:55 00 ATSTEYKA 2013-03-19 17:53:04 00 ATSTEYKA 2013-03-19 17:52:14 00 WUNSHUW 2013-03-19 17:49:04 -10 ABDULLO 2013-03-19 17:48:51 00 WUNSHUW 2013-03-19 17:48:45 00 ABDULLO 2013-03-19 17:48:35 00