-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
"Ўзбекчилик"
Баҳо: +13Киритилган сана: 2013-03-25 11:56
Яна билет ҳақида ёзмоқчи эмасман. Футбол сайтлари наздида Ўзбекистондаги энг хавфли жиноий гуруҳ бўлмиш олибсотарлар билан ҳам ишим йўқ. Бир гап кифоя. Ўткир Ҳошимов “Тушда кечган умрлар” романида, бир қаҳрамон тили билан шундай дейди:
- Хўп, ўзбек қўшиб ёзибди, пахтанинг ўрнига пул топширибди. Лекин нега ўша Москвадагилар “Бизга пахта керак, пул керак эмас” дейишмабди?
Айнан шундай, ўша олиб сотарлар юзлаб билетларни ўзлаштириб, қиммат нархда сотаётган эканлар, бу билетни уларга ким берди? Тамом.
Мен яхшиси, бошқа мавзуда ёзаман. Мисол учун, инсон қадри ҳақида. Мисол учун, жуда кўп эшитяпмиз, федерация ходимлари, терма жамоага у ёки бу тарафдан алоқаси бўлган шахсларнинг билет мавзусидаги фикрларини. Аксарият ҳолларда, уларнинг ўзлари ҳам ўша матоҳни топа олмай қийналишди, қийналишмоқда. Мен уларга ишонаман.
Мисол учун, бугунги футболимизга тамал тоши қўйилганда тепасида турган Ахбор Имомхўжаев Ливан билан ўйиннинг тепасида тура олмаслиги мумкин эди. Яхшиямки, унга медиа трибунадан жой қилиб берилибди. Лекин барибир, медиа трибуна бу дам олиш учун қулай жой эмас, кўпроқ иш ўрнига яқинроқ ҳисобланади.
Албатта, у инсон ҳам ҳамма қатори футболга билет олишлари мумкин. Инсонларни тоифага, таниш билишчиликка йўйишни айтмаяпман. Лекин ЎФФ ушбу учрашув учун қандайдир юзта-элликта жой ажратиши ва у ерга таклифнома асосида ўзбек футболига меҳнати синган фахрийларни, фидойиларни таклиф қилса бўлмасмиди? Ўтмиш ва келажакни боғлаш, ўзига яраша футбол муҳитини яратиш ва шу орқали ушбу ўйиннинг ҳақиқатдан муҳим эканини таъкидлаш лозиммасмиди? Биз эслайдиган ёки эсламайдиган футбол кишиларини бир ерга йиғиш орқали, чинданам, бутун Ўзбекистон мундиал орзусида яшаётганликларини намойиш қилиш чиройли бўлмасмиди? Ўйиндан олдин ёки танаффусда, “фалон сектор фалончилар ўтирибди” деб бутун стадиондан олқиш олиб берсак, чиройли бўлмасмиди? Қизғонамизми шуни ҳам?
Футболимизда мутахассислар кам деймиз, уларнинг футболимиз атрофида жипс эмасликлари ҳақида куюнамиз. Лекин нега ўзимиз уларни ўзимизга яқинлаштирмаймиз? Рустам Акрамов, футболимизга меҳнати сингган инсон. У ҳам билет ахтариб юрганмиш. Бугунги терма жамоамизнинг ғоявий йўлбошчиси, Вадим Абрамов кун бўйи федерацияда юриб, бирорта билет ололмаса? “Мен терма жамоа ўйинларига мухлисларни қайтариш йўлида меҳнат қилдим, энди бўлса, ўзим ўша ўйинларга кира олмайманми?” – бу ўша Абрамовнинг истеҳзолари сўзлари. Бугунги терма жамоамизнинг бешигини тебратган Рауф Инилеев кирармикин стадионга? Ёш “Пахтакор”га янги қон олиб кириб, чемпионликка етаклаб келган Мурод Исмоилов ҳам шунақа аҳволда, билишимча. Менимча, бундайлар тасаввур қилганимиздан кўра кўпроқ. Юзта билет от билан туя бўладими, касса нархида икки ярим миллион холос-ку, тўғрими? Гап эътиборда.
Биз қарияларимизни байрамларда, қадрлаш кунларида хурматини жойига қўямиз. Совғалар берамиз, чақириб меҳмон қиламиз, нишонлар тарқатамиз. Биласизми, бу гуёки уларни ўтмишга янада кўпроқ улоқтиради, сенинг ўрнинг мана шу, дегандек салбий тушунчани уйғотади. Биз уларни бугунимизга таклиф қилибгина, бугунги ишларимизга шерик қилибгина, чинакамига қадрлаган бўламиз. Уларга байрамларда совға бермайлик, оддий кундалик қарорларимизга маслаҳатгўй қилайлик, мана бу қадрлаш бўлади.
Германия терма жамоаси бош мураббийи аутсайдер терма жамоаларга қарши ўйинлар камроқ бўлиш кераклигини, бундай ўйинлар етакчи термаларга фойда келтирмаслигини гапирди ва саралаш ўйинлари тизимини кўриб чиқишни таклиф қилди. У ўз ишини қиляпти. Шу паллада Германия футбол федерацияси ҳам ўз ишини қиляпти, Қозоғистон ФФ билан алоқага чиқиб, Қозоғистондаги ўйинни Германия вақтига мос бўлган соатга, яъни 24.00 га суришга эришяпти. Нега? Федерациянинг вазифаси терма жамоанинг мамлакатдаги оммавийлигини ошириш, имкон қадар ўша кераксиз ўйинни мухлислар билан қулай вақтда ўтишини таъминлаш. Японлар олдинги мундиал йўлланмасини Тошкентда қўлга киритишлари мумкинлигини билиб қолишгач, 200 дан ортиқ япон журналистлари ташриф буюргандилар.
Ҳа, улар немис. Ҳа, улар япон. Уларнинг ўзи шунақа. Биз қанақамиз? Бетартиблик, очкўзлик, бефарқлик, таниш билишчиликни ўзбекчиликка йўямиз ва буни табиийдек қабул қиламиз. Бу инсон қадрини биринчи ўринга қўйган аждодларимизга хиёнат эмасми? Билмадим.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-07-23 19:38:41 01 WRBEIRQX 2024-07-23 19:38:35 01 EXCITE 2013-03-26 13:30:58 00 LOKOKOKAND 2013-03-26 06:26:48 00 LOKOKOKAND 2013-03-26 06:26:37 +10 KAKASTAD 2013-03-26 04:55:58 00 PRESSMANUZ 2013-03-25 23:57:30 +10 PRESSMANUZ 2013-03-25 23:49:59 00 BURGUT 2013-03-25 21:31:42 00 BURGUT 2013-03-25 21:28:11 00 BURGUT 2013-03-25 21:25:42 00 JUNGLER 2013-03-25 18:57:41 00 LUFTHANSA 2013-03-25 17:20:26 00 TDAVRON 2013-03-25 16:48:04 +10 AUDITOR 2013-03-25 16:18:36 00 BIOLOG 2013-03-25 15:35:16 00 TRAINER 2013-03-25 15:19:22 00 MBAHODIR 2013-03-25 15:02:43 00 MBAHODIR 2013-03-25 15:00:39 00 AMIBJAN 2013-03-25 14:55:45 00 BEKKZAK 2013-03-25 14:07:58 00 AXAAXA 2013-03-25 14:07:55 00 KOMILRAHIM 2013-03-25 13:21:20 00 GOLBOLSIN 2013-03-25 13:13:22 00 GAYRAT 2013-03-25 13:07:40 00 MEHROJ 2013-03-25 13:05:24 00 SAMARQANDI 2013-03-25 12:53:38 00 ABDUVOSIT 2013-03-25 12:40:29 00 AUDITOR 2013-03-25 12:29:37 00 DOTSENT 2013-03-25 12:29:11 00 YERTEPARLAR 2013-03-25 12:27:19 00 BEGALI 2013-03-25 12:12:39 +10 SOBIRUZ 2013-03-25 12:06:53 00