-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Бугунги "Пахтакор"
Баҳо: +2Киритилган сана: 2013-04-04 13:53
“Пахтакор” кеча ёмон ўйнамади. Тўпни яхши назорат қилди, оғир пайтда ҳисобни тенглаштиришга эришди. Дарвозабон масаласи бу алоҳида мавзу, шундай бўлса-да, жамоа кеча гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолиши мумкин эди. Кейинги турларда Тошкентдаги ўйинларда муваффақият қозонилса, ҳамюртларимизда яхшигина имконият бор. Умуман “Пахтакор” ёмон ўйнамаяпти. Ўтган йили “Бунёдкор”ни қувиб ўтиб, характер кўрсатишгани ҳам таҳсинга сазовор. Лекин...
Ўтмишдаги аждодларимиз ўчмайдиган қилиб тошга “ёшларимиз бебош бўлиб кетяпти” деб ёзиб қолдиришган экан. Ҳозир анча тараққийлашган замон, энг яқин тарихдаги газета ва сайтдаги мақолалар, интервьюлар ёки мухлисларнинг комментлар оралаб сайр қилсангиз, албатта, “”Пахтакор”нинг бу ёшлари келажакда жуда кучли жамоа бўладилар” маъносидаги юзлаб фикрларни топсангиз бўлади. Бу ҳақида бугун ҳам гапирмоқдамиз, эртага ҳам гапиришимиз эҳтимол. Албатта, халқаро майдон бугунги ёшларимизга яхшигина тажриба майдони бўлиши ҳам бор гап. Яхшиямки, “Пахтакор” қўрқмасдан уларни таянмоқда, натижада, ҳар доим, терма жамоамизда бирорта пахтаокрчи бўлмаган таркибларда ҳам, асосий бўғин айнан шу жамоа мактабидан етишиб чиққанлардан иборат бўлади. Юртимизда мана шундай жамоа бўлиши яхши, ҳамма учун. Аммо вазиятга бироз бошқа тарафдан, “Пахтакор” ракурсидан ёки ўша биз кутаётган келажак ракурсидан қараганимизда нима бўлади? Ахир ўша бир неча йил олдин келажакда ҳаммани “йиртиб ташлаши” керак бўлган ёшлар бугун қаерда? Мана шу аччиқ тажриба бизга бугунги ёшларимизни ҳам қандай келажак кутаётгани ҳақида ёмон шубҳаларимизга туртки бўлмаяптими?
Боши берк кўчага кириб қолдим, бошидан бошлайман. Бугунги “Пахтакор” икки ўйинни сафарда ўтказганига қарамасдан, ОЧЛда бугунги “Бунёдкор”дан кўпроқ очко тўплади. Гуруҳдан чикиш учун яхши имкоинятга эга. Жамоани менсимасликнинг иложи йўқ, уни менсимаётган ҳар қандай жамоада муаммо пайдо бўлади. Иштиёқ бор. Аммо қачонки, “Пахтакор”ни жиддий қабул қилишни бошлашлари биланоқ, “Пахтакор”да муаммолар пайдо бўлади. Салобат йўқ. Жамоадаги муаммо Темур Жўраевдан кўра чуқурроқ, агар кеча фақат Жўраев кўзингизга кўринган бўлса, нариги муаммо эртага, ўша олтин тоғ ваъда қилинаётган келажакда қаршингизга чиқади, кўрасиз. Хўш, “Пахтакор”нинг “ёшлар жамоаси” мақомида шаклланиб келаётганининг қанақа салбий жиҳатлари бор?
Биринчидан, бу - “Пахтакор”. Клубнинг ўзи бунақа статусдан қониқмаслиги шарт. Юртимиз футболининг байроқдори бўлган жамоа ушбу байроқни Осиё майдонларида хилпиратиш йўлида меҳнат қилмоғи лозим. Ҳар қандай меҳнат мана шу йўналишда олиб борилиши керак. Жамоа яхши академия, ёшларни етиштириш тизимига эга, қандайдир иқтисодий вазият туфайли, маълум даврда, ёшларга таяниши нормал ҳолат. Аммо бу давомли тизимга айланиб қолсачи? Мисол учун, “Милан”ни олайлик. Кўпчилик норози бўлса-да, жамоа қисқартириш йўлидан борди, юлдузларни сотиб, вазиятни ўнглади, ёшларга таянди. Лекин бу доимий йўналиш эмас, Иброҳимовични сотган клуб, бугун ал-Шааравини осонликча қўйиб юбормайди. Мана шу йўл, охирига олиб борилади. Бугун таркиб асосига айланиб бораётган ёшлар, эртага улғайиб, қайсидир турнирни ютишади. Яна эски “Милан”га айланишади. Бу жуда кўп жамоалар бошидан ўтказадиган жараён.
Хўш, “Пахтакор”ни нимани кўряпмиз? Асосий мақсад – ёшларнинг тажриба тўплаши, келажакда кучли жамоага айланиш бўлса, қарорларнинг барчаси ушбу жараёнга уйғун келмоқдами? Кримец нега Хитойга кетди? Ва ҳоказо.Иккинчидан, таркибдаги ёш мувозанатининг пастлиги футболчининг руҳан улғайишига ҳалақит беради. Эътибор берсангиз, ўсмирлар ёки ёшлар доирасида ўзини кўрсата олган жуда кўп юлдузлар кейинчалик, йўқолиб қолишади. Бунга асосий сабаб кўпинча руҳият бўлади. Бола ўз тенгқурлари билан ўхшаш шартларда, ўхшаш истак ва йўналишлар билан, ҳамоҳанг улғайиб боради. Ўзига нисбатан ишонч, қарорлар қабул қилишдаги руҳият ҳам таркибга мос бўлади. Катталар ичига тушиб қолгач эса, умуман илгари учрамаган тўсиқларга дуч келади. Талаб бошқача, энди у тажрибали футболчилар ичида ўз ўрнини топа билиш керак. Ёшлар ичида етакчилиги билан ажралиб турган бир футболчи катталар ичида бу қобилиятидан воз кечишга мажбур, демак, олдинги “фишка”сининг деярли ярмидан маҳрум бўлиб қолди. Мана шу чегара талантли ўсмирни яхши футболчига айланишидаги асосий фильтр вазифасини бажаради. “Пахтакор” таркиби эса, кўпинча, айнан мана шу фильтр вазифасини тўлиқ бажара олмай қолади. Ёш футболчи осонлик билан клуб миқёсида ҳам асосий таркиб ўйинчисга айланади, гуёки бизнинг кўз ўнгимизда у улғайган. Аммо аслида у улғайгани йўқ, ўша ўсмирлар футболининиг давомини яшаяпти холос. “Пахтакор”дан четга чиққанда ёки терма жамоада ушбу тўсиқ янгидан пайдо бўлади натижада аксарият футболчилар кўз ўнгимизда йўқолишади. Биз умид қилган, гуёки катталар футболида пишиб етилган қандайдир футболчи аслида умуман “бўлмаганини” англаб ололмаймиз баъзида. Шихов ёш дедик, дедик, кутдик, Абдуҳолиқов чиқди, Шихов унутилди. Ҳакимов майдонга туша бошлади, ёш дедик, кутдик, энди Сергеев туша бошлади, Ҳакимов унутилди. Менинг назаримда, ёшларнинг тажриба тўплаб боришлари белгиланган ва охири ўйланган режа эмас. Шунчаки, вазиятдан келиб чиқаётган конвейерга ўхшаб кетяпти холос.
Учинчидан, ёшлар чемпионлар руҳияти бўлиши керак. Бугунги “Арсенал”да улғайиб келаётган ёшлар билан “МЮ” дагиларнинг фарқи борми? Бор, Венгер қанчалик ёшларга эътибор қаратмасин, агар улар, Анри, Бергкамп каби чемпионлар ёнида улғайишмас экан, кутилган натижага эришилмайди. “МЮ” арзимаган пулга майдонда Гиггз ёки Скоулз вазифасини бажара оладиганларни топа олади, аммо улар ташиётган анъана, ёшларга сингдираётган руҳиятни ҳеч ким бера олмайди. Яқин тарихда ҳам, деярли бир авлод ёшларининг майдонда яхши натижага эриша олган даврлари бўлган. 90 йиллар бошидаги ЦСКА, ўртасидаги “Аякс”, “МЮ”, охиридаги “Лидс Юнайтед” масалан. Уларни жуда кучли мутахассислар бошқаришган ва узун вақт давомида таркиб асосини ташкил қилган ёшларни ҳеч қаерга қимирлатишмаган. Ва юқорида айтганимдек, доим, таркибда тажрибали чемпионлар ҳам бўлган.
“Пахтакор” таркибнинг асосий қисмини истаган пайтда ёшартириб юбориш ҳуқуқига эга, аммо таркибда доим “Пахтакор” анъанасини ташийдиган футбочилар бўлиши лозим. Мақсудовдан Акопянцга, Акопянцдан Ашурматовга, Ашурматовдан Жепаровга, Жепаровдан Аҳмедовга – мана шу йўналишда бир гуруҳ футболчилар жамоага чемпионлик руҳини сингдириб боришлари, ёшлардаги ҳақиқий эркакча характерни шакллантириб боришда асосий ролни бажаришлари керак бўлади. Хўш, мана шу буюк анъана эстафетаси таёқчаси кимнинг қўлида? Жўраев билан Шарофетдиновдами?Тўртинчидан, мураббий фактори. Футболчининг етилиб бориши учун турли даврда турли факторлар таъсир қилади. Масалан, ўсмирлик пайтида энг муҳими – эркинлик. Мураббий имкони борича, футболчининг устун қирраларини шаклланишига, унга мос тактика ва схемаларни ишлаб чиқиш, мос функцияларни тақсимлаш билан шуғулланади. Натижа кейинги даражада бўлиши керак доим. Аммо футболчи улғайгач, 22-25 ёшда, ўсишнинг энг муҳим қисми бу босимда ўйнай олишга ўрганишдир. Футболчи доим максимал мақсад ва талаблар остида ишлаши керак. Мураббий ҳам. Айтайлик, “Пахтакор” гуруҳдан чиқа олмади. Босим қанақа бўлади? Бўлмайди. Ҳамма таркибнинг ёшлигини, бу ҳам тажриба бўлишини ва келажакда асқотиб яхшироқ натижалар бўлишини айтади, тамом. Фойдаси йўқ. Хўш, ғалаба учун ўйнамай туриб, ғалаба қозонмай туриб, қанақа “ғалаба қозониш тажрибаси” қўлга киритилади? Мен “Пахтакор” ғалаба учун ўйнамайди, демоқчи эмасман, мен “Пахтакор” мағлубиятдан унчалик қўрқмаяпти, деб ўйламоқдаман холос.
2000 йиллар бошидаги “Пахтакор” эсингиздами? Ўшанда ҳам таркибнинг асосий қисми ёшлар бўлган. Лекин муносабат бошқача эди, “Пахтакор” учун ОЧЛ ярим финалида мағлубиятга учраш – муваффақиятсизлик бўлган. Айнан ўша даврларда улғайган ёшлар кейинчалик юлдуз бўлиб етишишди, ҳозирчага термамизнинг асосини ташкил қилмоқда, тўғрими?
“Пахтакор”га Венгер эмас, Моуриньолар керак. Исмоилов ёмон мураббий эмас, аммо у максималист сифатида клубнинг натижасини юқори ўринга қўймайди. Унга жараён муҳим. У ёки бу алоҳида футболчининг кучайиб бориши, ўйиндаги баъзи ташкилий масалаларнинг ҳал бўлиши ва ҳоказо. Лекин жараён аниқ мақсад ва натижа босимидан ҳоли бўлар экан, юқорида айтганимдек, чемпионларга эга бўлмаймиз. Менимча.Бешинчидан. Жамоатчилик муносабати. Бу жуда муҳим. Бугунги “Пахтакор”нинг сиёсати беихтиёр мухлисларни ва футбол жамоатчилигини кўпроқ келажак ҳақида гапиришга ундайди. Бугунги “Пахтакор”нинг натижаларига бўлган муносабатни эса, асосан таркибнинг ёшлиги, қандайдир йўлнинг бошида турилганлиги ва бошқа тушунарсиз изоҳлар чалғитади. Таҳлилдан тўсади. Бу табиий ҳолат. Аммо жараённинг давомли давом этиши жуда хавфли: “Пахтакор”ни жиддий қабул қилмай қўйишади. Ҳатто мамлакат ичкарисида ҳам. Мана, “Нефтчи”ни олинг, Саркисян легионер олмаслиги ва ўз ёшларини тарбиялаши ҳақида гапираверди, гапираверди, натижа ўзгармагач, оддий бир клубга айланиб қолди. Эътибор беринг, бу мулоҳазанинг куртаклари ҳозир ҳам бор – сизга савол: ОЧЛ да “Бунёдкор”да босим кўпроқми ёки “Пахтакор”да? Кўпчилик жиддийроқ натижани “қалдирғочлар”дан кутишмоқда, тўғрими? Бу ахир “Пахтакор”нинг ўзи танлаган сиёсати, ҳосил қилаётган имижининг таъсири эмасми? Бундоқ олиб қараганда, чемпионлик имижини бой бериш, бу клуб учун фожеа-ку? Мана шунақа имижга эришиш учун ғарбда клублар юз миллионларни сарфлаётганини кўрмаяпмизми? Клуб энг аввало, ўз мухлислари олдида жавоб бериши керак. Клуб асосан мухлисларни стадионга қайтариш, юқори натижаларга эришишга ҳаракат қилиши керак.
Бугун эса фақат Хожибой Тожибоевнинг машҳур латифасини эслашимиз мумкин. Бир одам дўстидан қарз сўрайди. Дўсти “эртага кел, бераман” деб қайтариб юборади. Бир кун ўтиб борганида эса, “мен сенга эртага кел, дедим-ку, сен бугун келяпсан” деган жавобни эшитади. Ҳа, кулгили. Аммо эртани кўриш учун, бугунни тўлиқ яшаб ўтишга мажбурмиз. Бошқа йўл борми? Бор. Бугунни ухлаб ўтказвориш керак. Ухлаш керак.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-07-23 20:02:14 01 WRBEIRQX 2024-07-23 20:02:07 01 NIZOM 2013-04-16 08:38:29 00 BAHTIRM 2013-04-05 21:32:40 00 BAHTIRM 2013-04-05 21:24:39 00 BAHTIRM 2013-04-05 21:23:52 00 BAHTIRM 2013-04-05 21:23:33 00 BAHTIRM 2013-04-05 21:23:10 00 BAHTIRM 2013-04-05 21:22:32 00 BAHTIRM 2013-04-05 21:22:08 00 LOKOKOKAND 2013-04-05 05:36:52 00 LOKOKOKAND 2013-04-05 05:36:40 00 FILOSOF 2013-04-04 22:46:32 00 AXILLES 2013-04-04 22:34:25 00 MARDIYEV 2013-04-04 20:52:34 00 ALIANARENA 2013-04-04 19:33:10 00 ALGEBRIK 2013-04-04 18:31:12 00 MBAHODIR 2013-04-04 18:28:46 00 HEROLION 2013-04-04 17:53:28 00 ASTONMARTEN 2013-04-04 17:47:20 00 ASTONMARTEN 2013-04-04 17:47:05 00 LUISITO 2013-04-04 17:31:41 00 GOLBOLSIN 2013-04-04 17:08:08 00 GOLBOLSIN 2013-04-04 17:04:25 00 AUDITOR 2013-04-04 16:23:55 00 PAYARIQ 2013-04-04 15:39:15 00 ANTIVIRUS 2013-04-04 14:31:17 00 DERBI 2013-04-04 14:29:27 00 UZBEKFAN 2013-04-04 14:12:03 +10 AMATEUR 2013-04-04 14:06:15 +10