-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
Баҳо: +2Киритилган сана: 2013-04-29 17:24
Эрта ва индин кунлари Осиё чемпионлар Лигасида қатнашаётган клубларимиз гуруҳ босқичидаги сўнгги турда майдонга тушадилар. Ҳар икки жамоамиз учун омадли бошланган мусобақа охирги ўйин олдидан етарлича чалкашиб кетди, десак бўлади. Албатта, гуруҳ жадвали ва регламентдан хабари бор мухлис осонлик билан вазиятни баҳолай олиши ва эртанги баҳсларда жамоаларимизни қандай натижалар қониқтиришини чамалаб олиши мумкин. Биз эса, шу ишни ҳамма учун қилиб, қоғозга тушуриб қўя қолдик. Эътиборингизга ҳар икки клубимизнинг гуруҳдаги аҳволи ҳақида атрофлича фикр юритиб кўрамиз.
"БУНЁДКОР"“Қалдирғочлар” эртага Похангда меҳмон бўладилар. Аслида ҳаммаси жуда оддий эди, ўтган турда вакилларимиз Тошкентда японларни мағлубиятга учрата олишганда, муддатидан аввал, нафақат плей-офф йўлланмасини, ҳатто гуруҳдаги биринчи ўринни ҳам нақдлаштириб қўйган бўлардилар. Афсус, энди эса йўлланмалардан бирига эга чиқиш ҳам биз тасаввур қилаётганимиздек осон иш эмас.
1. ВАРИАНТ. “Бунёдкор” ғалаба қозонадиган бўлса, табиийки, гуруҳ пешқадамлигини ўз қўлида сақлаб қолади ва кейинги босқичга йўл олади. Қосимов шогирдларининг сафардаги ўйинларда ғалаба қозонаётганини эътиборга олсак, бу у қадар кутилмаган натижа бўлмасди, менимча.
2. ВАРИАНТ. “Бунёдкор” сафарда дуранг ўйнайди. Бу ҳолда ҳам “Бунёдкор” кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Тўғри, хитойликлар “Санфречче” устидан ғалаба қозонадиган бўлишса, иккинчи ўринга тушиб кетишимиз мумкин, лекин бу йилги форматда ўринларнинг унчалик фарқи йўқ. Нимчорак босқичи ҳам икки ўйиндан иборат бўлади. Фақат гуруҳ ғолибига нисбатан кучсизроқ жамоа тушиши мумкин, шу холос. Бошқа тарафдан, агар бошқа гуруҳлардаги ҳолатни назар ташласак, гуруҳда бошқалардан кўра яққол устунлик қилаётган жамоалар деярли йўқ ҳисоби. Демак бу факторга у қадар эътибор қаратиш шарт эмас, назаримда.
3 ВАРИАНТ. Мабодо “Бунёдкор” мағлубиятга учрайдиган бўлса, гуруҳдан чиқиш масаласида оғир аҳволда қолиши мумкин. “Поханг” бизга етиб олади, ўзаро ўйинлар натижасига кўра эса, ортқа қолдиради. Қосимов шогирдларининг тақдири Хиросимадаги ўйинга боғлиқ бўлиб қолади.
Агар у ерда мезбонлар ғалаба қозонадиган бўлса, “Бунёдкор” “Поханг” билан биргаликда кейинги босқичга йўл олади.
Агар у ерда меҳмонлар ғалаба қозонадиган бўлса, “Бунёдкор” гуруҳда учинчи ўринга тушиб кетади.
Агар “Санфречче Хиросима” – “Бецзинг Гуоан” учрашувида дуранг қайд этиладиган бўлсачи? У ҳолда вазият бирмунча чигаллашади. Уч жамоада бир хил – 9 тадан очко мавжуд бўлади. Ғолибларни аниқлаш учун эса ўзаро ўйинлар эътиборга олинади, демак японлар билан ўйиндаги натижалар бекор қилиниб, қайтадан жадвал тузилади. Ушбу жадвалнинг бугунги кўриниши қўйидагича.
1. Бунёдкор 3 1 2 0 3-2 5
2. Бецзинг 3 1 2 0 2-1 5
3. Поханг 2 0 2 0 2-4 2
Ушбу жадвалга “Поханг” – “Бунёдкор” ўйини натижаси ушбу жадвалга қўшилади. Кўриниб турибдики, минимал ҳисобдаги мағлубият ҳам “Бунёдкор”ни иккинчи ўринда сақлаб қолар экан. Мабодо икки тўп фарқи билан мағлубиятга учрайдиган бўлсак, “Поханг”нинг тўплар нисбати 4-4, “Бунёдкор”ники эса, 3-4 бўлади ва тошкентликлар учинчи ўринга тушиб кетадилар.“ПАХТАКОР”
В гуруҳида тўп сурадиган жамоамиз “Пахтакор” эса ўз майдонида “Аш Шабоб”(БАА) ни қабул қилади. Бу гуруҳ янада чигал кўриниш ҳосил қилган, тўртала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган. Вариаyтларни таҳлил қиламиз.
1. ВАРИАНТ, “Пахтакор” шартли аутсайдер устидан ғалаба қозонадиган бўлса очколари сонини 10 тага етказади ва нариги ўйин натижасидан қатъий назар кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилади. “Лахвия” – “Ал Иттифоқ” ўйини ғолиби гуруҳда ҳам ғолиб бўлади вқа “Пахтакор” иккинчи ўринни олади. Мабодо ўша ўйин идуранг билан тугача, “Пахтакор” гуруҳ пешқадами сифатида босқични якунлайди.2 ВАРИАНТ. “Пахтакор” амирлик футболчилар билан дуранг ўйнайдиган бўлса, кейинги босқич масаласи нариги жуфтликда ҳал бўлади. Бу ҳолда биз “Лахвия”нинг ғалабасига умид билдиришимиз керак. Ўша ҳолда “Ал Иттифоқ” 7 очкоси билан қолиб кетади ва “Пахтакор” 8 очко билан гуруҳда иккинчи ўриннни эгаллайди.
�“Лахвия” – “Ал Иттифоқ” ўйини дуранг билан тугайдиган бўлса, “Ал Иттифоқ” ва “Пахтакор”нинг очколари сони яна тенг бўлиб қолади, аммо ўзаро ўйинларга кўра араблар устунроқ, демак, якуний жадвал ҳозиргидек кўриниш олади.
“Лахвия” – “Ал Иттифоқ” ўйинида меҳмонлар ғалаба қозонадиган бўлса, “Пахтакор” очколари сони бўйича энди “Лахвия” билан тенглашиб олади. Аммо афсуски, ўзаро ўйинлардаги кўрсаткичларимиз “Лахвия” билан ҳам яхши эмас. Рақиблар фойдасига.3. ВАРИАНТ ҳақида гаплашиш ҳам ноўрин, “Пахтакор” Тошкентда мағлубиячтга учрайдиган бўлса, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллайди.
Ҳозирча вазият мана шундай. Эртанги ўйинларда клубларимизга омад тилаймиз ва биз учун қониқарли вариантлар юзага келишини умид қилиб қоламиз.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-07-23 20:23:16 01 WRBEIRQX 2024-07-23 20:23:07 01 SHOXBOBIR 2013-05-04 08:46:11 00 UZBEKISTONIM 2013-04-29 23:52:58 00