-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Таркиб бошоғриғи
Баҳо: +5Киритилган сана: 2013-05-30 09:10
Терма жамоамиз ўйинида кузатилган пасайиш ҳақида мулоҳаза юритганда, албатта, биринчи навбатда объектив сабабларга мурожаат қилишимиз тўғрироқ бўлади. Биринчи навбатда, таркиб борасида. Мисол учун Одил Аҳмедов ўтган йилги жароҳатидан сўнг оптимал спорт формасига қайта олмаяпти, натижада “Анжи”нинг асосий таркибидидаги ўрнини йўқотиб қўйди. Виталий Денисов ва Санжар Турсуновлар клуб алмаштиришга мажбур бўлдилар, бу ҳам футболчининг барқарор ўйинига салбий таъсир қилиши шубҳасиз. Жепаров ва Кападзенинг сўнгги ўйинларда жисмоний жиҳатдан бироз пасайишганига гувоҳи бўлдик.
Хўш, уларнинг ўрнини тўлдириш, алоҳида футболчиларнинг муаммолари тўғридан тўғри терма жамоага кўчмаслиги учун нима қилиш керак? Мураббийларимиз учун энг қийин муаммо мана шунда. Сабаби, терма жамоамиздаги бугунги ҳолат футболда одатий бўлмаган, аммо тез тез учраб турадиган нозик давр эканидир, назаримда. Қаранг, Фозил Мусаев, Шоҳруҳ Гадоев, Олег Зотеев, Фарҳод Тожиев, Егорь Кримец каби футболчилар жамоанинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий бўшлиқларини тўлдириши мумкин ва бундай қарорлар табиий қабул қилинган бўларди, лекин...
Россия терма жамоасини Дик Адвокат бошқараётганида, эсингизда бўлса аксарият мухлислар ва журналистлар уни танқид қилдилар, таркибда ўзгаришларни оилб бормагани, фақатгина маълум гуруҳ футболчилардан бошқасига эътибор қаратмаслиги кўпчиликка ёқмади. Адвокат бошқа иложи йўқлигини айтиб ўзини оқлади, ростанам, гуёки, Россияда ўша футболчилардан бошқа юқори савияда тўп сурса бўладиганлар йўқдек, энг оптимал футболчилар гуруҳи айнан ўшалардек тасаввур уйғонганди. Капелло келгач, нима бўлди? Аслида ундай эмас экан. Ростанам бошқа клубларда ҳам бошқа футболчилар бор экан, улар билан ҳам юқори мақсадларни кўзласа бўларкан. Миллий футболда ҳеч нарса ўзгармаган бўлса-да, терма жамоада ажиб тетиклик пайдо бўлди, ўйин кескин ўзгарди, таркибда янги номлар пайдо бўлди, натижага ҳам путур етмади. Демак, ишланса, иложсиз вазиятнинг ўзи йўқ.
Парадоксни қарангки, бугунги кунда терма жамоамизнинг Осиёдаги рақибларига нисбатан устунлигини таъминлаб турган бир фактор айни пайтда муаммо сифатида ҳам гавдаланяпти. Қизиғ-а? Жамоамиз таркиби узоқ вақтдан бери бирга тўп суриб келган, биз яхши билган футболчилардан ташкил топган асос атрофига қурилган. Хавф шундаки, таркибдаги пасайишларни сезган тақдиримизда ҳам, уни ўзгартиришга уриниш зараримизга ишлаши ва борини ҳам бузиб қўйиши мумкин. Ўз навбатида, айнан мана шу жиҳатни эътибордан қочирмасдан, барча футболчилар онгида таркибдаги рақобат тушунчасини ҳам унуттирмаслик лозим. Жуда қийин-а? Вазият менга ўтган йилги “Челси”ни эслатяпти. Терри-Лемпард-Дрогба ва бошқа ветеранлардан ташкил топган Лондон клубида қандайдир ўзгаришга мухтожлик бор эди, аммо ветеранларнинг ўйини кескин қарорлар чиқаришга тўсқинлик қиларди. Улардан воз кечиш аҳволни бадтар ёмонлаштиришга хавф пайдо қиларди. Чунки футболчилар ўйинида пасайиш яққол, аммо ўша ҳолатда ҳам, бошқалардан яхшироқ ўйнагандилар.
Яхшиямки “Челси” орзусидаги кубокка эришди ва ўша ветеранлар жамоаси қайсидир маънода, эмоционал тарафдан эскирдилар. Ҳар бир футболчи ҳали ҳам яхши ҳолатда бўлса-да, ўша гуруҳнинг умри тугади. Узоқ кутилган чўққига чиқилди ва энди тарқаб кетса ҳам бўлади. Деярли бир авлоддан ташкил топган ва бирга порлаб, бирга пасайиб борадиган таркибларда авлодлар алмашинувини амалга ошириш жуда қийин кечади ва аксарият ҳолларда салбий натижаларни ҳам етаклаши мумкин. Бизнинг ҳолатимизда ҳам ўша маълум футболчилар жамланмаси бор ва даврнинг мантиқий давоми сифатида ё ЖЧ йўлланмасини олиб нуқта қўйишимиз керак ёки қандайдир аниқ муваффақиятсизлик керак бўлади.
Унгача, ҳар қанча норози бўлмайлик, мана буни таркибга ол, деб ҳар қанча маслаҳат бермайлик, шу таркибнинг ташқарисида яққол юлдуз йўқ экан, (ростанам, йўқ) қандайдир кескин қарорларни кутмаганимиз маъқул. Масалан, Санжар Турсунов 2010 йилгача бу таркибда тўп сурмаган бўлса-да, у терма жамоамизга юлдуз статусида келди. Шунинг учун унинг жамоага мослашиб кетиши қийин бўлмади? Хўш, ҳозир шунақа номзод борми? Фарҳод Тожиев навбатдаги ёшлигини бошлагани, шунингдек, бу таркибда илгари анча вақт тўп сурганини эътиборга олсак, умид билдирса бўлади. Аммо Жепаровни Лутфиллага, Кападзени Мусаевга алмаштириш ўз ортидан яхшигина рискни бошлаб келади. Масалан, Жепаров ёки Кападзеда пасайиш кўзга ташланаверади, аммо унинг ўрнига ўнаши мумкин бўлган номзодлар ҳали ўша савияга етиб боришгани йўқ. Бақоевни сўкаверамиз, лекин, бошқа тарафдан Нагаев ёки Сергеев ундан фойдалироқ, деб фақат таҳмин қилишимиз мумкин. Лекин бу тахмин бўлади. Фақатгина Фарҳод Тожиев ҳозирда эътибор қаратилиши шарт бўлган савиядаги ўйин намойиш қиляпти холос. Ишонинг, у каби порлаган ҳеч ким эътибордан четда қолмаган бўларди.
Бош мураббий учун кимдур албатта порлаши керакми? Усиз ҳам таркибга нима кераклигини билиши мумкинмасми? Балки, аммо ҳозир эмас. Ҳозир иккита ўйин олдидан, кимни жалб қилмайлик, бизга фойда ёки зарар келтириш риски таркибдагилардан оз бўлмайди, барибир. Экспериментлар даврида эмасмиз. Қосимовнинг олдида Капелло Россияга келганида кузатилган муаммо кўндаланг турса-да, уни ечиш учун италиялик мутахассис каби шароит йўқ. Сабаби Қосимов терма жамоа бошига келганидан бери фақат финал ўйинларини ўтказяпти. Олдинда эса яна иккита финал кутиб турибди. Бугунги терма жамоамиз таркиби ўта специфик экани билан бирга, муаммони ечиш учун клубдагидек имконият йўқ. Ҳар хафта ўйнамаймиз, муаммоларни ечиб бориш учун оддий, ўткинчи, муҳиммас ўйинларимиз йўқ, афсуски.
Аслида ҳар қандай таркиб билан ҳам вазифани уддаласа бўладиган вазиятдамиз, демак, Миржалол Қосимовнинг таваккалчиликка бормаслигини тўғри тушунаман. Бизнинг хаёлимизга келган ўйлар мураббийни ҳам безовта қилиши шубҳасиз, фақат унинг биздан фарқи шундаки, ҳар бир қарорнинг каттагина масъулияти бор. Ва хато қилишга деярли ҳаққи йўқ вазиятда турибди. Ҳозирги, яқин бир ойдаги асосий вазифа� қўлимизда боридан, ҳеч нарсани бузмасдан туриб, иложи борича максимал кучни яратиш. Менимча.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
SANCHES 2013-06-02 15:08:00 00 SANCHES 2013-06-02 15:07:38 00 XASANBOY 2013-05-31 12:22:07 00 ABOMUSLIM 2013-05-30 16:45:06 00 DOTSENT 2013-05-30 16:01:51 +10 NEYTRAL 2013-05-30 15:56:10 00 SERIY 2013-05-30 15:06:07 00 SERIY 2013-05-30 15:05:50 00 DINAMACHI 2013-05-30 14:55:11 00 DINAMACHI 2013-05-30 14:54:50 00 UZBEKISTONIM 2013-05-30 14:15:55 00 AZAMATJON 2013-05-30 13:43:36 00 MAILRUGROUP 2013-05-30 13:32:37 00 MIRJALOL 2013-05-30 13:25:35 00 GAYRATBEK 2013-05-30 12:49:39 00 BEKBARSA 2013-05-30 12:45:46 +10 KIFTOB 2013-05-30 11:46:08 00 KIFTOB 2013-05-30 11:45:45 00 SAMIYA 2013-05-30 10:45:05 00 IMPERATOR 2013-05-30 10:21:43 00 TASHRIF 2013-05-30 10:15:06 00 NODIRJONNN 2013-05-30 10:08:38 00 MUXLISAXON 2013-05-30 09:53:24 00 TATARSTAN 2013-05-30 09:53:00 00 TATARSTAN 2013-05-30 09:52:54 -10 FUTBOLVATANI 2013-05-30 09:43:46 00 FOTIX 2013-05-30 09:41:14 +10 ALBARS 2013-05-30 09:26:33 +10