-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Иккита ҳужумчи
Баҳо: +1Киритилган сана: 2013-06-16 01:18
Анчадан буён, айниқса, терма жамоамизни Миржалол Қосимов бошқараётганидан бери, мухлислар, ҳатто баъзида журналистлар орасида, бир мавзу жуда кўп бор мунозара мавзусига айланади. Мураббийнинг “Битта ҳужумчили тактика”, аниқроқ қилиб айтганда, 4-5-1 схемасида ҳаракат қилиши танқид остига олинади. Терма жамоамизнинг кам гол уриши, хавфли вазиятларни кам яратаётгани ёки унчалик томошабоп эмаслигининг асоси сифатида ҳам, худди шу асослар келтирилади – яъниким, биз бир ҳужумчи билан ўйнаётганимиз туфайли шунақа бўлаётгани, мабодо бир нечта ҳужумчилар майдонга тушса, терма жамоамиз кучайиб, янада ҳужумкор бўлиб кетар экан. Мен бу фикрларга унчалик ҳам қўшилмайман.
Аввало шуни айтиш керакки, замонавий футболда “4-5-1” тактика эмас, схема. Ва бу мана шу схемада ўйнаётган жамоанинг ҳужумкор ёки ҳимоявий экани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Яъни, схемага қараб туриб, жамоани ҳужумкор ёки ҳимоявий деб баҳо беришимиз нотўғри бўлади. Биздаги кўп мулоҳазалар асосан, футбол ривожининг олдинги босқичларида шаклланиб қолган тушунчаларнинг таъсирида пайдо бўлган. Бир пайтлар, футболда ҳужумчи, ярим ҳимоячи ва ҳимоячи тушунчалари бутунлай мана шу маъноларни ифодалар эди. ҳужумчи ўйин давомида фақат ҳужум қилиш ва гол уриш билан, ярим ҳимоячи тўпни ҳимоячилардан олиб ҳужумчиларга етказиб бериш билан, ҳимоячилар эса, рақиб ҳужумларини қайтариш билан шуғулланар эдилар. Ўша пайтларда жамоанинг схемаси ўша ўйин учун белгиланган тактикасини тўлиқ ифодалай оларди. 3-4-3 ми, демак, бу ҳужумкор, 4-5-1, демак майдон марказига эътибор қаратилади, 5-4-1, демак, ҳимоявий деб аввалдан хулоса чиқариш мумкин эди.
Вақт ўтган сари футболчилар универсаллашдилар, бутун дунё тотал футбол ўйнай бошлади, майдондаги вазифалар ҳам умуман бошқача тақсимлана бошлади. Тўғри, ҳозир ҳам ҳимоячи ва ҳужумчи атамаси мавжуд, аммо бу тушунчалар 60-70-йиллардагидан буткул фарқ қилади. Ҳимоячи функциясидаги ҳужумларда иштирок этиш фоизи ёки ҳужумчидаги ҳимояланиш салмоғи аввалгидан кўра бир неча баробарга ортганлиги сир эмас.
Демак, бугунги даврда жамоанинг тактикаси ва схемаси кескин равишда бир биридан мустақил бўлган ифода турига айланди. Тактика – мураббийнинг маълум ўйинга бўлган муносабати, ўйинни ташкил қилиш стратегияси, майдондаги ўйинчилар орасида вазифаларнинг тақсимланиши, рақиб ўйинига нисбатан реакцияси, ўйин жараёнига нисбатан режаси ва ҳоказо. Мана шу вазифалардан келиб чиқиб, таркиб танланади. Схема эса, жуда мужмал ва алдамчи нарса, одатда, биз ўша танланган таркибдаги футболчиларга қараб нисбат бериб қўя қоламиз. Аслида, айтайлик, Кападзе таянч ярим ҳимоячиси ҳам бўлиши мумкин ёки ҳужум ортида ўйнаётган бўлиши ҳам мумкин. Ўйинни кузатмай туриб, 4-5-1 нинг ҳужумкор ёки ҳимоявий эканига баҳо бериш, 4-4-2 ми, демак бугун ҳужумкор эканмиз, деб хулоса чиқариш нотўғри бўлади.
Энди, жаҳон футболига назар ташлаймиз. Ким нечта ҳужумчи билан ўйнайди? “Челси” деярли ҳеч қачон Ба билан Торресни бир вақтда туширгани йўқ, “МЮ” асосан Робин ван Персининг ўзи билан кифояланди, бу ҳам қайсидир маънода Рунининг норозилик сабабларидан бири. Испания умуман баъзи ўйинларда, Европа чемпионатида, 4-6-0 схемасида ўйнади, эсингиздами? “Бавария”да Манджукич билан Гомис қанчалик сермаҳсул бўлмасинлар, ҳатто ўша Бундеслиганинг ўртамиёналарига қарши ҳам, улардан бири майдонга тушди холос. Умуман, айтингчи, мана шу санаб ўтилган жамоаларни биз ҳимоявий ёки ҳужумга кам эътибор қаратишда айблай оламизми? “Ливерпуль” Старрижни сотиб олди, у илк ўйинлардаёқ жуда сермаҳсул ўйнади, голлар урди. Аммо ярим ҳимоячи Коутиньо бироз активлашган эдики, Старриж захирага ўтирди. Старриж Коутиньодан ёмон ўйнагани учун эмас, у рақобатда Суаресдан пастроқ экани учун. Яъни, замонавий футболда икки голеадор, футболчасига айтганда, “тўққизлик” билан ўйнаш мумкин эмаслиги ўйлаб ҳам ўтирилмайдиган аксиома даражасига чиққан. Бундай тандемларни яқин тарихдан топиш қийин, ҳозир фақат Дуайт Йорк ва Энди Коул жуфтлигини эслаяпман холос. Бошқа тандемларда, асосан ҳужумчилардан бири голеадор, иккинчиси эса, кўпроқ қанотларга ёки орқароқда ўйнашга ихтисослашган бирор футболчи бўларди.
Гап фақат ҳужумчилар сонида эмас. Танганинг икки томони бўлганидек, ҳужум қилишдаги универсиализмнинг пайдо бўлиши, яъни потенциал ҳужум қилувчиларнинг (энди, ҳимоячи ҳам ҳужум қилади) ошиши натижасида, энди универсал ҳимояланишга бўлган эхтиёж пайдо бўлди. Тўғри-да, рақибда ҳужум қилувчилар сони 10 бўлса, демак бизда ҳимояланувчиларнинг сони ҳам 10 та бўлиши керак. тўғрими? Бу эса асосан яратувчилик билан шуғулланиб, позицион ва “групповой” ҳимояланишда кам иштирок этадиган импровизаторларнинг қисқартирилишига олиб келди. Роналдиньо ва Кака бир вақтда Бразилия таркибига сиғмай қолди масалан. Умуман, жуда кўп бразилиялик юқори техникали футболчиларнинг яна Лортин Америкасига қайтиб кетишига сабаб бўлди бу. Шунинг учун Роналдиньо “Милан”га сиғмади, шунинг учун Моуриньо Какани эмас, Алонсони ўйнатаверади. Замон талаби.
Терма жамоамизга қайтамиз. Бизда қайси ҳужумчилар бор? Улуғбек Бақоев, Баҳодир Насимов, Иван Нагаев, Фарҳод Тожиев, Александр Гейнрих. Бу ҳужумчилар ичида фақат Гейнрих услуб жиҳатидан бошқалардан фарқ қилади. Фақат у ҳужумчига тандем сифатида ҳаракатланиши мумкин. Бошқа жуфтлик ҳақида эса ўйлаб ҳам ўтирилмаса керак. Чунки, жамоалар савияси бир бирига яқин бўлган бундай ўйинларда икки нафар таранни бир таркибда ушлаб туриш таҳликали бўлади. Бундай қилиш ҳужумкорлик ёки ҳимояга кам эътибор қаратиш эмас, шунчаки нотўғридир.
Биринчидан, таркибдаги мувозанатга путур етади. Тўғри, бу ўйинчилар ҳимояланишда ҳам иштирок этиши, рақибга прессинг қилиши мумкин, аммо гап ҳимояланиш системаси ҳақида бормоқда. Систематик ва позицион ҳимояланишда икки нафар тараннинг бўлиши улардан бирининг, ёки икковининг ҳам имкониятини чеклайди, кутилганидек самара бермайди.
Иккинчидан. Ҳа, баъзида Робин ван Персининг Чичарито билан бирга майдонга тушганини кўрамиз. Лекин у ҳолларда, кўпинча, голландиялик ҳужумчи позициясини ўзгартиради, ё ўнг қанотга ёки ҳужум ортига ўтади. Футболчининг универсал экани мураббийга бундай услубни синаб кўришга имкон яратади. Бу ҳам қулайлик. Ван Перси ярим ҳимоячи сифатида тўп суриши мумкин, босим уюштирилганда эса иккинчи ҳужумчига айлана олади. Аммо айтингчи, биз юқорида санаб ўтган футболчиларда мана шундай универсаллик борми? Тожиев ёки Бақоев маълум вақт қанотда ёки ярим ҳимояда самарали ўйнай оладими? Йўқ, саналган ҳужумчиларнинг деярли бари, дарвозага рўпара ҳолатда тўпни қабул қилишга одатланишган ва асосан ҳужумларни якунига етказиш ёки ҳимоячиларга босим уюштиришда фойдали бўла оладилар холос.
Масалан Санжар Турсунов кузда яхши спорт формасида эди, Қосимов ундан деярли ҳужумчи сифатида фойдаланди. Бир қараганда, ўша Эрондаги ўйинда ҳам 4-5-1 да ҳаракат қилган бўлсак-да, у 4-5-1 да ҳужум қилиш вариантлари бойроқ эди. Турсунов гоҳида иккинчи ҳужумчи сифатида вазиятларда пайдо бўла бошлаганди ва Қатарда гол ҳам урган. Хўш, дарвозага тўғридан тўғри хавф сола оладиган мана шундай “яширин ҳужумчиларимиз” борми? Хўп, “Челси” ёки “Бавария” бир ҳужумчи билан ўйнар экан, лекин Лемпард, Рибери, Мата, Роббен каби мавсумда ўндан ортиқ тўп киритадиган ярим ҳимоячилар бор. Ўзбекистонда шундай ярим ҳимоячилардан кимларни биласиз?
Красницкий кетгунча Биродар Абдураимов, Шквирин пайтида Рифат Галеев, баъзида Мухтор Қурбонов, Николай Ширшов, Андрей Акопянц, Азамат Абдураимов каби футболчилар қанотда ёки марказда ҳаракатланиб, тинимсиз дарвозани хис қилиб турадиган футболчилар эдилар. Таассуфки, бугунги футболимизда уч типдаги футболчилар конвейер мисоли етишиб чиқмоқдалар холос
– Жасур Ҳасанов услубидаги,фақат тўп узатишни ўйлайдиган қанот ўйинчилари (Европада масалан, Валенсия, Алвеш, Лихштайнер, Ди Мария) – булар – кичик Жасур Ҳасанов, Зотеев, Гадоев...
- Жепаров услубидаги, ҳар қандай ҳолатда сўнгги пас учун вазият кутадиган диспетчерлар – Лутфилла Тўраев, Одил Аҳмедов (баъзида), Шерзод Каримов, Мансур Саидов...
- Кападзе мактаби, таянч ярим ҳимоячилари – Аҳмедов, Ҳайдаров, Мусаев...
Афсуски, кўп гол урадиган ҳужукор ярим ҳимоячиларнинг йўқлиги (Геворкян, масалан) ҳужумчиларимиз эса асосан бир хил типдаги, яъни ҳужумни ниҳоялаш билангина чекланадиган таран футболчилар экани туфайли, мураббийларнинг имконияти чекланмоқда.
Шу туфайли, 4-5-1, биз учун ростанам ҳимоявий тактикани ифодалаб бераётгандек. Чунки бешта ярим ҳимоячимиз орасида голеадорлар йўқ ҳисоби, ўз ўзидан гол уриш вазифаси ягона ҳужумчининг гарданига тушади. Бу эса жуда кам, тўғрими? Ҳужумчилар сонини кўпайтириш эса, футболга қарши бориш бўлади, бир жамоада, бутун учрашув давомида, бир нечта тараннинг ҳаракат қилиши, тўпни назорат қилиш, позицион ҳужум қилиш ёки ҳимояланиш, умуман барча тизимни тўлиқ ишлашига зарар келтириш мумкин.
Фикримча, агар таркибда гол урадиганлар сонининг ошишига урғу қаратиладиган бўлса, Қосимов Бақоев ёки Тожиевга тандем сифатида Гекйнрихни тушириши мумкин холос. Айнан Гейнрих мана шу руйхат ичида “яримҳимоячироқ”, ҳимояланишда кучли бўлмаса-да, керак бўлганда, Жепаров ёки Кападзенинг вазифасинининг бир қисмини ўз елкасига олиши мумкин.
Ҳа, Ливан билан ўйинда Фарҳоднинг тушиши ўйини кучайтирди. Хатоимиз шундаки, дарров, демак Фарҳод бошидан харакат қилганида, ўйин бошидан шунақа кечган бўларди, деб юборамиз. Йўқ. Тожиев ўйин тактикасига эмас, ўйин сценарийсига қўшилди. Мураббийлар ўйинга тайёрланишда биринчи планда тактикани назарда тутадилар, ўйин давомида эса, барча қарорлар сценарийга кўра чиқарилади. Фарҳод чиқаётганда, рақиб ҳимояга кўпроқ ётиб олган, шу билан бирга бироз чарчаган, футболчиларимизда эса бошқа имконият қолмаётганди. Фарҳод чиққандан кейинги 30 минутни 90 минут ўйнаб бўлмайди. Ҳеч қайси жамоа бунга жисмоний, ҳам эмоционал бунга тайёр бўлмайди. Ҳатто ўша ўйини эсланг, голдан сўнг, жамоада эмоционал чарчоқ ўзини кўрсата бошлади ва бироз вақт асабий кечди, тўғрими?
Худо кўрсатмасин, мабодо Қатар билан ўйинда гол кечикадиган бўлса, бир вақтнинг ўзида бешта таран ҳужумчини тушириш ҳам ўзини оқлайди. Бу тактикани эмас. сценарийни ўзгартиришга бўлган ҳаракат бўлади ва йўқотадиган нарсамиз ошган сари, таваккалчилик ҳам ошиб бораверади. Аммо...
Қайтараман, жамоамиздан гол кутар эканмиз, таркибдаги ҳужумчиларни санашни бас қилайлик. Юқорида айтганимдек, 4-5-1 жамоанинг ҳужумкор ёки ҳимоявий эканини ифода этмайди асло. Асосийси, ҳужумларни ташкил қилиш, футболчиларимизнинг майдон бўйлаб ҳаракатланиши, энг муҳими, ўша беш ярим ҳимоячимизнинг майдоннинг қаерида жойлашишидир. Яъни, улар имкон қадар Қатар жарима майдонига яқин жойда ҳаракат қилишса ҳужумкорлик, орқароққа қайтишса ҳимоявийлик ошаверади. Асосий саволлар: Қосимов вазифаларни қандай тақсимлайди? Ҳужум ташкил қилинишида мунтазам қатнашиш неча нафар футболчининг гарданига тушади? Шораҳмедов ёки Денисовга рақиб жарима майдонига неча марта боришга рухсат берилади? Тактиканинг ҳужумкор ёки ҳимоявий экани 4-5-1 га эмас, айнан мана шу саволлар орқасига яширинган. Буни эса ўйин бошланмасдан била олмаймиз.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоасига ғалаба тилайман. Омад ёр бўлсин.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ANTIFREE 2013-06-17 16:36:39 00 ACHKI 2013-06-17 14:35:20 00 DLSHOD 2013-06-17 13:47:02 00 DLSHOD 2013-06-17 13:46:58 00 MBAHODIR 2013-06-17 08:30:48 00 TALIMARJON 2013-06-17 07:31:25 00 TALIMARJON 2013-06-17 07:30:29 00 TALIMARJON 2013-06-17 07:30:12 00 BAHROMTM 2013-06-16 19:07:25 00 BAHROMTM 2013-06-16 19:05:30 00 TIMURAY 2013-06-16 15:08:08 00 TIMURAY 2013-06-16 14:55:43 00 FILOSOF 2013-06-16 14:12:11 00 FILOSOF 2013-06-16 14:09:19 00 SERIY 2013-06-16 13:15:29 00 SERIY 2013-06-16 13:02:03 00 HEROLION 2013-06-16 12:49:28 00 ASTONMARTEN 2013-06-16 12:09:51 00 IBRAKADABRA 2013-06-16 11:45:25 00 NBKICKER 2013-06-16 11:32:29 00 NBKICKER 2013-06-16 11:30:14 00 FUTBOLVATANI 2013-06-16 11:28:43 00 FUTBOLVATANI 2013-06-16 11:19:16 00 FUTBOLVATANI 2013-06-16 11:18:06 00 BRAND 2013-06-16 10:53:45 00 BRAND 2013-06-16 10:53:38 00 FILOSOF 2013-06-16 10:27:19 00 IHTIYOR 2013-06-16 10:19:19 00 FANFCB 2013-06-16 09:55:04 00 REALAGENTUZ 2013-06-16 09:53:02 00 REALAGENTUZ 2013-06-16 09:52:56 00 REALAGENTUZ 2013-06-16 09:52:51 00 DINAMACHI 2013-06-16 09:01:25 00 DINAMACHI 2013-06-16 09:01:17 00 ELDORAKA 2013-06-16 08:51:53 00 UZBCHAMP 2013-06-16 05:07:43 00 BEKZODJON 2013-06-16 04:45:02 00 LIVERPULREAL 2013-06-16 02:59:50 00 LIVERPULREAL 2013-06-16 02:58:07 00 THEKING 2013-06-16 02:43:52 00 THEKING 2013-06-16 02:43:13 00 SHAVKATFCB 2013-06-16 02:09:41 00 FAMOUS 2013-06-16 02:06:43 00 EDMONDANTES 2013-06-16 02:03:18 00 LIVERPULREAL 2013-06-16 01:59:38 00 UZBEKISTONIM 2013-06-16 01:59:11 00 LIVERPULREAL 2013-06-16 01:42:24 00 LIVERPULREAL 2013-06-16 01:42:13 00