-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой 0 - 1 Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия 2 - 4 Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма 0 - 5 Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 Хитой 0 - 2 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ 1 - 4 Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 БАА - Япония AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Танаси бошқа дард билмас
Баҳо: +2Киритилган сана: 2013-08-11 14:04
Гўдаклигида онасини йўқотиб, етимликда улғайган, лекин ҳар он онасининг расмига тикилиб, ўз ҳолича армон бўлган бахтли болалик расмини чизадиган бир йигитни кўз олдингизга келтиринг. Аслида у ўша бахтни хис қилмаган, тенгдошларининг она ҳақидаги ҳикояларини эшитиб, ўзи учун бир тўкис ҳаётнинг образини чизиб олган. Ўзини ўша онаси билан биргаликдаки болаликда тасаввур қилади, хаёл суради, тақдирнинг бу чизгиларидан хурсинади.
Энди бошқа йигитни тасаввур қилинг. У ёшлигидан она меҳри билан бирга ўсди. Ҳар бир қадамида волидаси унга ҳамроҳ. Маслаҳатгўйи ҳам, келажакдаги режаларининг бош қаҳрамони ҳам у – онаси. У ҳеч қачон онасиз яшамаган, ҳеч қачон ҳаётини онасиз тасаввур қилиб кўрмаган. Эртага уйланяпти. Онасининг унга боғлиқ энг катта орзуси рўёбга чиқаётганидан, бахтининг тўкислигидан хурсанд юрибди. Тақдир. Бирданига, бугун, кутилмаганда онаси вафот этди.
Бир он тасаввур оламида сайр қилиб, мана шу икки йигитнинг айни дамдаги ҳолатини кўз олдингизга келтиринг. Айни дамда кимнинг дарди аламлироқ?
Катта авлод вакилларига кўпинча хавас билан қараймиз. Улар 70-йиллардаги “Пахтакор”ни кўришган. Биз кўрмаганмиз. Улар Аннинг заргарона бурчак тўпларини, Федоровнинг учқур отдек тезлигини ўз кўзлари билан томоша қилишган. Биз эса йўқ. Улар Олим Ашировни олқишлашган, Сирожиддиннинг бошини силашган, Эшбўтаевни келажаги ҳақида ширин орзулар қуришган. Биз эса йўқ. Армон худдики, бизга ёрдек, лекин...
Биласизми, мен ўзимча бир фалсафий кашфиёт қилганман. Яқинини йўқотган кишилар узоқ вақт ўтиб, ўша инсонни кўз ўнгида қайта жонлантираётганда, биласизми, энг асосий кадрларда қайси воқеа бўлади? Айнан ўша айрилиқ куни! Айнан ўша кунни энг кўп эслайди. Айнан ўша куни нимани хис қилганини қайта жонлантиришга ҳаракат қилади. Ўша мудхиш хабарни эшитмасдан бир икки сония олдинги вазиятларт, ўша хабар айтилаётган пайтдаги ўзининг ҳолатини кўз олдига келтираверади, келтираверади. Ўша хабарни ким, қай тарзда, қандай сўзларни ишлатиб, қандай оҳангда айтганини бир умр эсдан чиқармайди. Ишонаверинг.
Ёши каттароқ мухлислар билан суҳбатлашинг. Ўша жамоа ҳақида гап борганида, уларнинг кўзларининг тубига қаранг. Қалбларнинг тубига кўмилган ул суюклилари ҳақида хурсиниш аралаш табассум билан ҳикоя қилиб бераётган оталаримизга эътибор беринг. Кечаги еган овқатини зўрға эслайдиганларнинг Чуркин ундоқ эди, Покатилов бундоқ эди, деб аниқ тиниқ бир нарсаларни ҳикоя қилиб бераётганларида, аслида, кўзларининг ўрнида, энг олд саҳнада, ўша мудҳиш кун тафсилотлари намоён бўлаётгани шубҳасиз.
Сўнгги марта қачон хоккей учрашувини тўлиқ кўрганимни аниқ эслай олмайман. Ярославлда “Локомотив” хоккей клуби борлигини ва ҚХЛ да иштирок этишини биламан, аммо бирорта аъзосини танимайман. Танимаганман.
Ўша бир пайтлар, 50-йилларда авиахалокатга учраган МЮ жамоаси ўйинларини ҳам кўрмаганман. Тарихини ўқиганман. Айнан ўша воқеадан кейин жамоа мухлисига айланган ва ҳалигача, бирор учрашувни ўтказиб юборса, ҳалок бўлган ўшалар олдида виждони қийналадиган катта авлод вакиллари борлигини эшитганман. Юқорида тилга олинган “Локомотив” хоккей клубининг ҳалокати ҳақида ўз блогида фикр билдирган Василий Уткин “Ана энди мен кимга мухлислик қилишимни биламан. Узоқ вақтгача” деб ёзганида, ўша МЮ чиларни тасаввур қилиб кўрдим беихтиёр.
Ўша бир пайтлар, 70-йиллар охирида авиҳалокатга учраган “Пахтакор” ўйинларини ҳам кўрмаганман. Тарихини ўқиганман. Дадам гапириб берган кўпинча. Айнан ўша воқеадан кейин мухлисликни йиғиштирган, ҳозирда “Пахтакор”нинг бирор ўйинини кўриб қолса, ҳалок бўлган ўшаларни эслаб, ичи тирналадиган катта авлод вакиллари борлигини эшитганман. Юқорида тилга олинган “Локомотив” хоккей клубининг ҳалокати ҳақида ўз блогида фикр билдирган Василий Уткиннинг юқоридаги мулоҳазасига ўз муносабатини билдирган бир мухлис “Ана энди мен кимга мухлислик қилишимни билмайман. Узоқ вақтгача” деб ёзганида, ўша “Пахтакор”чиларни тасаввур қилиб кўрдим беихтиёр.
Қитъалараро Хоккей лигасининг биринчи тури доирасидаги “Салават Юлаев” ва “Атлант” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг тегишли лавҳасини кўриб қолдим. Ўйин энди қизиган пайтда суҳандон майдонга тушиб келди ва микрафонда мудҳиш хабарни ўтирганларга етказди:
- Қадрли дўстлар, сизларга ҳозир қайғули трагедия ҳақида хабар бермоқчиман. “Динамо” (Минск) билан ўйинга кетаётган “Локомотив” клуби ўтирган самолёт ҳалокатга учради. Хоккей клуби аъзолари орамизни тарк этдилар.
Кадрда аренада ўтирган мухлисларни кўрсата бошлашди. Ўша жамоага тўғридан тўғри алоқада бўлмаган, аслида бутунлай бошқа клубга ишқибозлик қиладиган одамларнинг аҳволини кузатдим. Даҳшат. Уёғига хоккейчилар ҳам ўйнай олишмади. Маълумки, хоккей барибир футболчалик оммавий эмас, демак, хоккей олами анча торроқ доира ҳисобланади. Хоккейчилар нисбатан бир бирлари билан якинроқ, дўстона алоқада бўладилар, бу табиий. ҚХЛ 1-тур ўйинларини бутунлай бекор қилиб, кейинроқ ўтказилиши ҳақида қарор чиқарди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди.
Юқорида эслаб ўтган авиаҳалокатлар ҳақида етарли маълумотга эга бўлсам-да, мана буниси чинданам даҳшат эди. “Пахтакор”нинг аянчли қисмати, ўша воқеалардаги таниқли журналистларимизнинг муносабати, дадамнинг хикоялари, турли видеолавҳа-ю, таъсирчан мақолалар туйғуларимни қанчалик чертмасин, ўша воқеа мен учун хотира шаклидаги маълумот эди холос. Дадамнинг айтганлари қанчалик таъсирли бўлмасин, барибир, униям вақт даволаган ва махзун бир ҳикоя шаклига келганди нари борса. “Энди нима бўлади? Энди нима қиламиз? Вой-дод! Наҳотки?!” каби иборалардан қутулиб олганди ўша воқеалар, тўғрими?
Мана буниси эса кўз ўнгимда, ўзининг бор даҳшати билан намоён бўлаётганди. Жамоанинг 43 нафар аъзолари ҳалок бўлдилар. Ўттиздан ортиқ хоккейчи ўз ихтиёри билан “Локомотив”да ўйнаш истагини билдирди. Улар билан хайрлашув маросимига эса юз мингдан ортиқ одам тўпланди. Кимдир йигитларнинг оиласига қайғурган. Бошқаси, “Локомотив” клубининг келажакдаги тақдири ҳақида гапирган. Учинчиси, бошқа клублар “Локомотив”га вакилларини ёрдамга бериб туришлари керак деса, шериги клубга лигада қандайдир имтиёз бериш кераклигини айтади. Бешинчиси ҳеч нарсани ўйламайди, фақат йиғлайди. Хўп, янги “Локомотив” кучайиб барчани додини берган тақдирдаям, ўша болаларни ким қайтаради? Деярли ҳар куни катта-кичик ҳалокатларни бошдан кечирадиган мамлакат ўша воқеадан тирик қолган ва реанимацияда ўлим билан олишаётган биргина хоккейчининг дуо қилмоқда.
Йўқ, мен ўзимча турли таъсирли гапларни ёзиб, сизларни тўлқинлантирмоқчи эмасман. Бу ишни илгари кўп қилардим. Ўша фожеалар ҳақида эшитган вақтимда менда пайдо бўладиган эмоцияни сизга ҳам етказишни ўйлардим. Шу мақсадда турли таъсирли сўзлар излардим. Гуёки, дадамнинг ўша 1979 йилдаги чин аҳволини ҳис қила оляпман деб ўйлардим.
Йўқ. Ҳис қилмаган эканман аслида. Ҳис қила олмас эканман! Ҳеч қачон. Бунинг иложи йўқ экан. Худо кўрсатмасин.
2011 йил, сентябрь
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
KHARITON 2013-08-12 01:40:21 0ВЭФ Спидолани янги чиккан пайтлари эди. Тонгда куй бокишга уни хам олворардик. "Хулиган" радиохавоскорлар буларди. Эрта тонгдан мусика куярди. Улар ё Шерали ё Ортик-Бобомурод гурухи буларди. Шералини куйгувчи метрни изладим. Хеч ким йук. Двга куйсам, ....Куймай кетардим, сунгги хабарлар. Машъум хабар. Куйларни уйга кайтариб, югурдим. "Ака, туринглар "Пахтакор" портлабди"... Эх. у ёги "Узбекистон физкултирачиси" кулма кул булгани. Тулик таркиб, тулик сурат... Хуллас,"Пахтакор"ни шу - шу севаман. FATHQUQON 2013-08-11 19:14:09 0Турт ,беш еки олти еш булган пайтларимизни ота оналаримиз эслатишганда,шухликларимиз еки кандайдир киликларимизни баъзиларини эслаймиз баъзиларини йук лекин ута кувончли еки ута огрикли булган кандайдир холатлар аник эсимиэда колган гарчи еш булган булсак хам.Махалламизда пионерлар лагери бор(уша вактларда шундай аталар эди).Лагерь уйимиздан учта ховли нарирокда булса хам уйга хеч чикмасдим уни карангки ота онамлар кулиб кургани киришарди хуллас уч ой лагерь биздан миннатдор буларди.Уша куни отрядимиз лагерь биринчилигида албатта футболда биринчи уринни олдик.Ман стадиондан отрядга (еток)га караб югирдим.Вожатийга чемпион булганлигимизни айтмокчи булиб.Келсам фотограф келган экан.Хохлаганлар расмга тушишаетган экан .Ман вожатийга чемпион булганлигимизни айтдим шунда опой (вожатий)кел эсдаликга бирга расмга тушамиз деди.Уртада ман бир енимда опой бунисида домла.Фотогроф суратга олиш жараенида домламизга караб туриб;эшитдизми пахтакор портлаб кетибди деди.Мана шу гап мани кулогимда хозиргача жаранглайди.Уша расмни качон курсам уша гап эсимга тушаверади.Ман туккиз ешли болакай эдим.Футбол жону дилим эди.Пахтакор уйинчиларини номмо ном билмасдим лекин бир икки еш катта акалар ва уртоклар мани Ан дейишарди.Бу тукима еки эртак эмас бу мани ешлигим. FCNEFTCHI 2013-08-11 18:06:02 0Макола учун катта рахмат. Шу ва шунга ухшаган фожеалар хеч кимнинг бошига тушмасин. Айтганингиздек Худо курсатмасин. FCNEFTCHI 2013-08-11 18:05:50 0Макола учун катта рахмат. Шу ва шунга ухшаган фожеалар хеч кимнинг бошига тушмасин. Айтганингиздек Худо курсатмасин. KNYAZ 2013-08-11 16:56:43 0Отангизга Рахмат ........ KAKASTAD 2013-08-11 16:19:16 0Bugun uradigan barcha gollarimni PAXTAKORNING 17 O'g'lonlariga bag'ishlayman!!! Nasib qilsa ularning barcha iste'dodlari farzandim Muhammad Ali timsolida namoyon bo'ladi!!! Bu nomni eslab qoling Muhammad Ali!!! U ham Paxtakorchilardek VATANIMIZning eng suyuklilaridan biri bo'ladi! Uni butun dunyo tan oladigan futbolchi qilib tarbiyalayman. Ollohim Vatanimizni, unda yashayatgan barcha mehri daryo insonlarni o'z panohingda asra! Futbolni An,Fedorovlardek sevadigan yoshlarga o'zing yo'l och,ularni taqdirlarini PAXTAKOR 79 ga o'xshatmagin!!! KAKASTAD 2013-08-11 16:19:06 0Bugun uradigan barcha gollarimni PAXTAKORNING 17 O'g'lonlariga bag'ishlayman!!! Nasib qilsa ularning barcha iste'dodlari farzandim Muhammad Ali timsolida namoyon bo'ladi!!! Bu nomni eslab qoling Muhammad Ali!!! U ham Paxtakorchilardek VATANIMIZning eng suyuklilaridan biri bo'ladi! Uni butun dunyo tan oladigan futbolchi qilib tarbiyalayman. Ollohim Vatanimizni, unda yashayatgan barcha mehri daryo insonlarni o'z panohingda asra! Futbolni An,Fedorovlardek sevadigan yoshlarga o'zing yo'l och,ularni taqdirlarini PAXTAKOR 79 ga o'xshatmagin!!! ALISHERKOMIL 2013-08-11 15:39:16 0мен ютуб да пахтакор-79 хотирасига багишланган россия канали 2005 йил тайерлаган курсатувини курдим бу хакикатдан дахшат,,,,, Оллох рахматига олсин барчаларини охирати обод булсин,,, Хозир эса Боткина кабристонига бориб бугун у ерга гуллар куйиб келишни уз бурчим деб биламан. Нохотки самалетни тукнашуви халигача сир сакланса, Курсатувда бу тугрисида бот бот такрорланди... Хает бошка тергов бошками,,,,,,,Хакикат кани СССР йук булиб кетдику,,,,,,,,Нохотки хакикатни билишга хаккимиз йук,,,,,Качонгача бу сир булиб колади,,,,, Осмонга сочилиб кетган юлдузларимиз URINOV 2013-08-11 15:29:50 0Bizi kelajagimiz ketdi ular bilan afsus... FAMOUS 2013-08-11 15:29:30 0Ха... Муаллифга энди эътироз билдирмокчи эдим, Локомотив 2011 эмас, утган йили халокатга учради деб. Текшириб курсам, ростанам 07.09.2011 экан. Бирпасда икки йил хам утиб кетипти. URINOV 2013-08-11 15:29:29 0Bizi kelajagimiz ketdi ular bilan afsus. URINOV 2013-08-11 15:29:17 0URINOV 2013-08-11 15:28:40 0Bizi kelajagimiz ketdi ular bilan afsus. SAFARALI 2013-08-11 14:44:21 0Masalan men ham o'sha voqeaning guvohi bo'lmaganman. Lekin "PAXTAKOR-79"ning dahshatli halokatini eslasam, ko'zimga, albatta, yosh keladi. MAMRINO 2013-08-11 14:29:15 0Рахмат. Ўтканларни Аллох рахмат қилсин.