-
-
Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой 0 - 1 Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия 2 - 4 Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма 0 - 5 Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 Хитой 0 - 2 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ 1 - 4 Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони AFC U-23 19.04.2024 20:30 БАА - Япония «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа 0 - 1 Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри 2 - 2 Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао 1 - 1 Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца 3 - 0 Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 05:00 Монпелье - Реймс «A» Серия 21.04.2024 15:30 Сассуоло - Лечче Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 16:00 Таиланд - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 16:00 Мьянма - Хитой Ла-лига 21.04.2024 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад АПЛ 21.04.2024 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест «A» Серия 21.04.2024 18:00 Торино - Фрозиноне Лига—1 21.04.2024 18:00 Гавр - Метц Лига—1 21.04.2024 18:00 Реймс - Монпелье Лига—1 21.04.2024 18:00 Лилль - Страсбур Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони АПЛ 21.04.2024 19:00 Астон Вилла - Борнмут Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 19:00 Ироқ - Австралия АПЛ 21.04.2024 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм Ла-лига 21.04.2024 19:15 Альмерия - Вильярреал Лига—1 21.04.2024 20:05 Брест - Монако АПЛ 21.04.2024 20:30 Фулхэм - Ливерпуль «A» Серия 21.04.2024 21:00 Салернитана - Фиорентина Ла-лига 21.04.2024 21:30 Алавес - Атлетико Лига—1 21.04.2024 22:00 Тулуза - Марсель «A» Серия 21.04.2024 23:45 Монца - Аталанта Лига—1 22.04.2024 00:00 ПСЖ - Лион Ла-лига 22.04.2024 00:00 Реал Мадрид - Барселона -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Сколарини танимаган таксист (архивдан)
Баҳо: 0Киритилган сана: 2013-08-11 14:09
Газетанинг навбатдаги сонларидан бирини тугатиб, навбатчилар - Хайрулла Ҳамидов, Зафар Қосимов, Низом Султонов ва мен таҳририятдан қайтаётгандик. Шаҳардан бироз четда бўлгани учун транспорт бироз муаммо, такси тўсишга мажбур бўлдик. Тўрт минг сўмга олиб бораман, деди ёши бироз каттароқ киши. Уч ярим мингга келишдик.
Ҳалиги киши бизнинг футбол журналисти эканлигимизни сездими, ё ўзаро футбол ҳақида гаплашаётганимизни эшитиб қолдими, хуллас гап очди:
- “Бунёдкор”га янги мураббий келибди, эшитдиларингми?
- Ҳа, Сколари, - деб жавоб бердик деярли жўр бўлиб.
- Қаерлик ўзи у Сколари?
Тамом. Мана шу ерда ҳалиги хайдовчи ҳақидаги таассуротимиз маълум чегарага етди ва футболга қанчалик қизиқишини таҳмин қила олардик. Футболни умуман тушунмаса ҳам, керакли ўйинларни ҳисобини билиб юрадиган ва давраларда сўз бермайдиган тоифа ҳам бор. Қаердандир шунақа хабар эшитган ва бизни суҳбатга аралашмоқчи холос. Бунақалар кўп. Ахир Сколарининг қаерлик эканлигини билмайдиган футбол мухлислари топилмаса керак.
Йўқ, топилар экан.
- Бу ҳам олдингисига ўхшаб кетиб қолмаса бўлди.
Бу бизнинг эмас, ўша таксистнинг гапи. Яхши, прогресс бор.
- Кечаги Қатар билан ўйинни қаранглар. Шу ҳам футболми-а? Юракларим сиқилиб кетди. Наҳотки оддий тўп тепишни эплай олмаса!
Таксист деярли ўзига ўзи гапириб кетарди. “Қатарни 4:0 ютгандик-ку!” деб луқма ташлади Хайрулла ака. Аслида Баҳрайндаги ўйин ҳақида гап кетаётганлигини сезиб турардик ҳаммамиз. Аммо унга фарқи йўқ эди. У фақат терма жамоамизни кўрганди ўша куни. У ҳеч кимга эътибор бермай давом этарди:
- Эҳ олдинги ўйинлар. Марказий сектордан бир йиллик чипта қилдириб олгандим. Қандай ўйинлар бўларди. Ан бурчак тўпи тепганда, Тўлаган ҳимоячининг кетига қараб бир тепарди. Ҳимоячи орқасига қарагунча, у ёқда Фёдоров голни солиб кетарди. Чуркиннинг зарбаларини айтмайсизми...
Таксист тўхтамасдан, бақириб-бақириб гапирар, биз ўзимизни кулгидан тўхтата олмасдик. Унинг устидан эмас, асло, Сколарини танимаганда бир-биримизга маъноли қараб қўйиб, чиқарган таассуротимиз нотўғри чиққанлигидан, таксистнинг ҳар бир гапи эса уни футболга янада яқинлаштираётганлигидан кулардик. “Мен бу одамга тўрт минг бераман” деб юборди Хайрулла ака.
Таксист жуда кўп воқеаларни гапириб кетди ва... Ва тўхтаб қолди. Бу жимликда бизнинг хаёлимиз ҳам, суҳбатимиз ҳам яна ўша Сколарига-ю, Манамада мағлубиятга учраган терма жамоамиз футболчиларига кетди. Балки деярли тайёр ҳолга келган “Чемпион”нинг навбатдаги сони ҳақида фикр юритишни бошлаганлар бордир ичимизда. Аммо таксист жим эди. Машинани янада тезроқ хайдар ва бир нималарни ўйларди. Унинг ўйи ва ҳикояси мантиқий якунга қараб кетаётганини қаёқдан билибмиз.
- Отам ўлганда йиғламаганман... Аммо ўшалар авиаҳалокатга учраганда ўкириб юборганман.
Бу ўша Сколарини танимайдиган таксистнинг футбол мавзусидаги бизга айтган охирги гапи. Энди биз ҳам жим эдик.
Мен жуда кўп ўйлардим. Нега мухлислар камайиб кетяпти ҳозир? Айниқса Тошкентда. Фан-клуб, ишқибозлик деймиз, аммо “Пахтакор”нинг энг қизиқарли ўйинида ҳам нари борса 20 мингдан ошмаяпти-ку томошабин! Олий лига ўйинларини тошкентликлар тан олишмайди, ғалаба қозонавериб ўргатиб қўйган “Пахтакор”, деймиз. Тошкентда катта футболни кўриб ўрганиб қолишган, деймиз. Аммо “Пахтакор” пастки поғоналарда юрганда ҳам шу аҳвол эди-ку! Ҳатто ҳозирда стадионга келмаётган мухлисларни айблаймиз, уларни ўзбек футболига бефарқликда ҳам айблаймиз. Аслида шундайми?
Ўша куни мен бу саволга қисман жавоб топгандек бўлдим. Айтишларича, 1979 йилги таркибнинг асосий ўйинчиларидан бўлган, аммо баъзи сабабларга кўра ўша машъум сафарга бормаган ўйинчилардан бири ҳалокатдан кейин янгиланган таркиб билан ҳам майдонга тушган. Лекин кўп ўйнай олмаган. Футболни ташлаган.
- Мен энди “Пахтакор”да ўйнай олмайман, - деганди ўшанда у, - ҳаракат қилиб кўрдим, бўлмади. Тўпни янги таркибда 11-рақамда ўйнаётган футболчига ошираман-да, Фёдоров эсга тушаверади. 3-рақамли ҳимоячидан тўпни қабул қиламан, кўзим ўнгида шу рақамда ўйнаган марҳум Олим Аширов пайдо бўлаверади. Бунақада жинни бўлиб қолиш ҳеч гап эмас.
Шунақа. Ҳозирги терма жамоамиз футболчиларини рақами орқали ёки соч турмаги орқалигина элас танийдиган, Қатар билан Баҳрайннинг фарқига бормайдиган мухлислар ўшаларни унутмайдилар. Нега? Марҳум бўлганликлари учунми? Фақат унинг учун эмас. Улар майдонда фидойиликни кўришни хоҳлайдилар. Улар учун турнир жадвали-ю, бизни қайси ҳисоб қониқтиришининг аҳамияти йўқ. Мундиал деган турнир билан ҳам ишлари йўқ. Улар бошқа нарса ахтарадилар. Мухлис футболчини қанчалик яхши кўрса, футболчилар ҳам мухлисларни шунчалик яхши кўришини истайдилар. Майдонда Аннинг тўп оширишларини қидирадилар. Красницкийнинг зарбаларини излайдилар. Ва қумсайдилар. Худди Тўлаган Исоқовлардек майдонда ўшаларни изласа нима қилсин бечора? Энг баландда ҳам оддий инсон бўлиб қолган ўшаларни ҳозирги футболчиларимизда топа олмаса нима қилсин?
Бу даҳшат! Афсоналар ўрнини янгилар тўлдирса-ю, бошқа гап, агар акси бўлса-чи? Фақат хотира билан яшаш қанчалик оғир эканлигини тасаввур қила оласизми? Жуда қийин.
2009 йил, июль
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ILHOMBEKT 2013-08-27 14:17:18 0Маколани укиб, ётиб-ётиб кулдим! Койил Херолион. SAMIYA 2013-08-23 14:10:56 0ajoyib. Bu maqolani gazetada öqib yig'lagandim. Xozir xam kuzimga yosh keldi. Gözallik oddiylikda ekaniga yana bir martta iwondim.maqola oddiy bir voqea bn bowlanib muxum voqea va masalani yodga solgan. Va arxivdan bulgani uchunmi yana bir muxum insonni xam eslatdi... Ijodingizga omad! Rahmat!.. TOLEDO 2013-08-12 01:29:13 01978 йил, июнь ойи. “Пахтакор” Киевда “Динамо” билан ўйнаяпти. Учрашувнинг бошида 1:0 – Динамо гол урди, 1-таймнинг охирида ҳисоб 1:1 – Михаил Ан жаримадан тўп киритди.Ана шу голга алоҳида эътибор қаратиш зарур: “Динамо” жарима майдончаси яқинида қоида бузилди, дарвозагача масофа чамаси 20-22 метр. Михаил Ан тўпни айлантириб, Лобановский усулида, тепди, лекин зарбаси ўхшамади, киевликлар дарвозабони тўпни осонгина ушлаб олди, трибунада кулги – “Шунақаям тепадими, ландовур, Киевга гол уриш осон эмас”. 5 дақиқа ўтиб яна жарима тўпи. Ўша нуқта, ўша ижрочи – Михаил Ан, яна бир марта Лобановский усулида “айлантириб” тепди, фақат дарвозанинг бошқа бурчагига – ГОЛ! Иккинчи тайм, Тўлаган Исоқов 2-голни урди, “Пахтакор” ютаяпти! Киевнинг Марказий стадионидаги маҳаллий ишқибозлар “Пахтакор”ни олқишлашни бошлашди. Лобановский маятникка ўхшаб чайқалаяпти – “Динамо” мухлислари 1975 йилдаги 5:0 ни эслаб қолишди (аслида, буни ҳеч қачон эсдан чиқаришмасди, ишонинг, фақат эсламасликка ҳаракат қилишарди!). Афсус, учрашув тугашига 4 дақиқа қолганида “Динамо” ҳисобни тенглаштирди – 2:2. Лобановскийнинг чайқалиб ўтиришини ўз кўзим билан кўрганман - қарама-қарши трибунада ўтирган эдим. Маэстро унча-мунчага чайқалмасди, бу – факт! Ўйиндан кейин ўзимни қаҳрамондек ҳис қилганман, мени (мен қатори ҳамма ўзбекларни ҳам) хохоллар табриклашган - уларнинг фикрича, "Динамо" Киев учун энг ноқулай рақиб "Пахтакор" эди. NODIRJONNN 2013-08-12 00:15:30 0gap bölishi mumkin emas. AKMALFCB 2013-08-11 16:16:04 0Zo'r