-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Гравитация
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-06-02 13:19
“Фикрингизга қўшиламан, ўйинимиз қашшоқ чиқди”.
(Миржалол Қосимов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Уммон терма жамоасига қарши иккинчи ўйиндан сўнг)
Терма жамоамизнинг Уммонга қарши кечган икки нурсиз ўйиндан кейин футбол жамоатчилигида, айниқса мухлислар орасида авж олган мана бу фаразга қарши чиқмоқчиман - “Миржалол Қосимовнинг услуби қанотлардан ҳужум қилиш”. Айниқса, терма жамоамизнинг сўнгги ва “Бунёдкор”нинг бу мураббий бошчилигидаги охирги халқаро ўйинлари омадли чиқмагач, ушбу услубга салбий тусда баҳо берилмоқда ва мураббийнинг фақат қанотлардан ўйнаш услубидан воз кечиш кераклиги айтилмоқда.
Йўқ, Миржалол Қосимов қанотлардан ўйнашни тарғиб қиладиган, шунақанги бир услубни танлаб, шогирдларига ўргатадиган мураббий эмас. Буни Қосимовнинг ўзи ҳам матбуот анжуманида айтиб ўтди. У футболчиларга асосан марказдан ҳужум қилиш кераклигини, тўпни сақлашга ҳаракат қилиш лозимлигини, кўр-кўрона қанотдан тўп узатишлар амалга ошириш керакмаслигини уқдирган экан. Мен бу гапга тўлиқ ишондим, ростан ҳам, Қосимов марказдан ҳужум қилиш кераклиги ҳақида кўрсатма берган...
Хўш, унда нега футболчилар қанотга ўтиб кетаверадилар?
Биласизми, марказдан ҳужум қилиш жамоадан кўп нарсани талаб қилади. Камида, “квадрат ўйнаш”ни билиш керак. Айтмоқчиманки, дарвозага яқинлашган сари рақибнинг прессинги ошиб бораверади. Бу ерда жамоа қисқа масофада ҳам тўпни сақлаб туришни, ҳаракатлар орқали очиқ зоналар яратиш, тўпга эгалик қилаётган футболчи учун вариантларни кўпайтиришни билиш керак. Бу борада камчиликлар бўлса, ўз-ўзидан футболчилар тўп йўқота бошлайдилар, манзилсиз тўп узатишлар кўпаяди. Ҳеч бўлмаса, эхтиёткор бўлиш мақсадида футболчилар орқага тўп узатишни кўпайтирадилар... ва ўз-ўзидан тўп тез тез қанотга етказиб берилаверади.
Нега?
Марказдан фарқли равишда, агар жамоа тўпни сақлаб туришни билмаса, қанотда ўйнаш осонроқ. Сабаби, қанотдан ўйналганда рақиб тўрт эмас, уч тарафдан ҳужум қила олади холос. Футболчи майдон ташқарисига орқа ўгирган ҳолда тўпни сақлаб туриши мумкин. Нари борса, минимум ҳаракат билан аут ёки бурчак тўпи ишлаш имконияти бўлади.
Иккинчидан, қанотдан ҳужум қилаётган футболчида тўпни ошириш вектори ҳам аниқ. Ўнггами, чапгами, деб ўйланиб ўтирмайди, жарима майдони томонга тўпни ошириб қутилади - ҳамманинг кўзи ўнгида, ҳужум мантиқий якунлангандек туюлаверади.
Айтмоқчиманки, аслида биз қанотларни услуб ва қурол сифатида танлаб, шу усулда ҳужум қилиш мақсадида ўйнамаяпмиз, аслида, марказдан ўйнашни эплай олмаётганимиз туфайли, табиий равишда қанотга ўтиб қолмоқдамиз ва барибир нима қилишни билмаяпмиз.
Биз қанотдан ҳужум қилиш услубида ўйнамаётганимизни пайқашнинг бошқа йўллари бор. Хўш, аслида қанотдан ҳужум қилиш шунақа ёмонми, замонавий футболда бундай ўйнаш мумкин эмасми? Мумкин!
Аслида, кўпчилик бўлиб ҳимояланадиган ва кучли прессинг қиладиган рақибларга қарши бу жуда қўл келади. “Манчестер Сити”нинг ушбу мавсумда урган голларига эътибор берсангиз, аксарият қисми айнан қанотдан амалга оширилган ҳужумлардан сўнг киритилганини кўрасиз. Ёки “Валенсия”, “Эвертон” каби жамоаларининг айнан мана шунақа услубда муваффақият қозонганликларини кўрамиз.
Солиштирганда, бизнинг терма жамоамизда қанотдан футбол ўйнашнинг оддий талаблари ҳам мавжуд эмас:
Тезкор қанот футболчиларимиз қанчалик тайёр?
Жарима майдонида тўпни қабул қила оладиган, бош билан яхши ўйнайдиган футболчиларимиз кўпми?
Тўп юқорилатиб оширилганда, юқори қаватда курашда сон устунлигига эга бўлишга ҳаракат қиляпмизми? Умуман ўша пайтда нечта футболчимиз жарима майдонидан жой олмоқда?
Тўп қанотдан юқорилатиб оширилиши шартми?
Узатма шунчаки жарима майдонига йўналтирилмоқдами ёки аниқ футболчигами?
Мана шу саволларнинг бирортасига ҳам ижобий жавоб бера олмаганим учун, мен терма жамоамиз қанотдан ҳужум қилиш услубида ўйнаяпти ёки “Миржалол Қосимов шу услубни яхши кўради/ўзлаштирган/танлаган”, дейишдан бир неча километрлар йироқман. Қосимов ҳақ, биз марказдан ҳужум қилмоқчи бўляпмиз, лекин эплай олмаганимиз учун тўп қанотга бориб қоляпти. Агар аввалдан, тактик ва стратегик мақсадимиз тўпни қанотга узатиш бўлганида, ўша тўпни жарима майдонига қайтариш ёки дарвозага киритиш учун, ҳужумни мантиқий давом эттириш учун бошқа шароитларни яратишга ҳаракат қилган бўлардик. Сиз масалан, тўп қанотга етказилгач, ҳужумни мантиқий давом эттириш учун кейинги қадамларни кўряпсизми?! Хўш, бунга ким айбдор?
Лирик чекиниш қиламиз.
Умуман олганда, футболда ғалаба қозонишнинг услублари кўп. “Барселона” майдапас ўйнаб, рақибни эзишни уддаларди. “Реал” қарши ҳужум уюштиришнинг энг юқори чўққисига чиқа олди. “Атлетико”да шиддат муҳим, “Боруссия” тезкор вертикал футболи билан машҳур... Ҳар бир жамоа ўзига хос жиҳатдан бошқасидан кучли, ўз йўналиши бўйича мақсад сари интилади. Лекин шу билан бирга, дунёдаги барча кучли жамоалар интиладиган ва муваффақият пойдевори, деб биладиган жиҳат - ташаббусни ўзида сақлай билиш, яъни тўпга эгалик қилиш.
Кучли жамоа бўлишнинг асоси шу. Йўқ, мен Пеп Гвардиоланинг баъзида зериктириб юборувчи тўп оширишларини назарда тутмаяпман, асло. Финалларда ёки муҳим учрашувларда тўпга эгалик қилган жамоа ютади, демоқчи эмасман, зинҳор. Аммо тўпга эгалик қилишни билиш (шунақа ўйнаш эмас) - кучли жамоанинг энг муҳим талаби. Нега?
Мураббийлар қандай футбол тарғиб қилишларидан қатъий назар, ҳар қандай услубнинг асосини “тўпни сақлай билиш” пойдевори устига қурадилар. Қанотдан ҳужум қилинадими, автобус қўйиладими, стандарт вазиятларга урғу бериладими, бу иккинчи масала - муҳими кучли жамоа керак бўлганда тўпни ўзида сақлай билиши шарт. Фақат тезкорлик ёки қарши ҳужум тактикаси устига жамоа тузиб бўлмайди. Сабаби, ҳар қандай рақиб бундай жамоалар билан қарама қарши ўйин қилиши ва йилига 50-60 ўйинда майдонга тушадиган кучли жамоа толиқиб қолиши мумкин. Тасаввур қилинг, ҳар бир ўйинда ташаббус учун курашасиз, рақибдан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қиласиз, вазият пойлайсиз.
Йўқ, кимга ёқади бу?
Ундан кўра барчага тўпни сақлаб турувчи, ўйинларда ташаббус билан ҳаракат қилувчи жамоа имижини яратган муҳим. Бу ҳолатда, кучсизроқ рақиблар ўйин бошидан ташаббусни сизга топшириб қўяди, ўйин бошидан сиз чўнтакда дуранг билан ҳаракатни бошлайсиз. Кучли жамоаларда бу ҳам руҳий тарафдан, ҳам жисмоний тарафдан устунлик олиб келади. Ҳар ўйиндаги асосий вазифаси ўзгармайди, демак, ғалаба қозониш, гол уриш учун ўйнаш одат тусига киради. Англияда бу йил нега “Ливерпуль” ёки “Челси” эмас, айнан “Манчестер Сити” ғалаба қозонганининг ҳам калити шу ерда - Пелегрини шогирдларида тўпни сақлаб тура олиш асосий пойдевор эди, бу билан улар ҳаммага босим қилишди, ҳеч қайси жамоа уларга қарши ташаббус учун курашмади.
Терма жамоамизга қайтадиган бўлсак, бизга Қатардаги Осиё кубоги нима берганди?
Кўпчилик айтганидек, у ерда биз майдапас ўйнамаганмиз. Киритилган голларни эсланг, қанот ўйинчиларимиз қанчалик фаол бўлганини ёдга олинг. Сўнгги натижадан қатъий назар, биз Осиёда ўзига хос имиж яратдик - кучли ярим ҳимоячиларга эга бўлган ва тўпни ўзида сақлаб тура оладиган жамоа. Греция 2004 йилда Европа чемпиони бўлгандир, лекин ишонинг, улар совриндан бошқа ҳеч нарса ютишмаганди, келаси саралашдаёқ, улар иккинчи даражали жамоа имижига тушиб бўлишганди.
Ўзбекистон ярим финалда 0:6 ютқазган бўлса-да, биз кутган ва Жаҳон чемпионати саралаши олдидан бизга қўл келадиган имижни ярата олгандик.
Энди араб жамоалари ёки Осиё ўртамиёналари биз билан ўйинларда ташаббусни ўз ихтиёри билан бериб қўйишни афзалроқ, деб била бошлагандилар. Ҳатто Корея ёки Япония ҳам ўйин бошланиши билан тўпни ўзиники қилиб олишга ҳаракат қилмаётганди, ташаббус учун аста-секинлик билан курашаётганди. Аралаш таркибда тушган бўлсак-да, Япониядаги ғалабамизни (у ғалаба японларга керак эмасди, деб коммент ёзадиганлар, йўқолинг, илтимос) эсланг. Сўнгги дақиқаларда довдир футбол кўрмагандик, тўп вакилларимизга ўтгач, японлар ҳам қайтиб олиш учун вазият кутишга мажбур бўлгандилар. 10 кундан кейин Бразилияда тўп сурадиган Эрон Тошкентда бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олишдан уялмаганди.
Мен ҳозир натижа ҳақида умуман гапирмаяпман. Уммондан учралган мағлубиятнинг мен учун бир тийинлик қиймати йўқ, бу ўйин умуман ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Лекин менга Уммоннинг қандай ҳисобда эмас, қайси услубда икки марта ютиб кетгани ёқмаяпти - хотиржам услубда!
Менга ўша бир қанча ўйинлар орқали қўлга киритган имижимизни яна бой бераётганимиз ёқмаяпти. Тўпни сақлаб туришни унутганимизга хафаман, эртага, бирор ЖЧ саралашида яна ўша Уммонми ё Иордания биланми ўйнасак, улар қўрқмасдан тўпни бир бирларига оширишиб юришларини ўйлаб, азият чекяпман.
Таркиб аралаш, биз шоу қилдик, ёшлар, қарилар, авлодлар алмашинуви ва ҳоказо, ҳоказо, ҳоказо - хўп, акалар. Лекин биз Осиё кубогидан олти ойлик масофада турибмиз, аниқроғи, олдимизда яна 4-5 та йиғин, ундан камроқ ўртоқлик учрашуви қолди, холос.
Қайтараман, тўпни қанотга олиб бориб у ердан жарима майдонига узатиш бу терма жамоамизда шундай услуб борлиги эмас, ҳеч қандай услубнинг йўқлигидир. Фарқи каттами?
Ахир баландликдан катта тезликда қулаятган жисмга “учяпти” деб баҳо бера олмаймиз-ку, тўғрими? Гарчи қанотларини тинмай қоқаётган бўлса ҳам...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
QIPCHOQ 2014-06-05 00:59:55 00 TIMURAY 2014-06-04 20:10:16 00 THEONE 2014-06-04 11:03:39 00 SHAMSHER 2014-06-03 16:49:00 00 ARISTOKRAT 2014-06-03 10:20:50 00 DAVRONP 2014-06-03 09:57:53 00 OLMALIQ 2014-06-03 09:54:28 00 NASAFRONALDU 2014-06-03 08:28:04 00 BAXAFIFA 2014-06-03 07:19:43 00 BAXAFIFA 2014-06-03 07:18:43 00 FATHQUQON 2014-06-03 02:46:45 00 RAULBLANCOS 2014-06-03 00:22:26 00 RAULBLANCOS 2014-06-03 00:14:19 00 WAPSTAR 2014-06-03 00:02:43 00 IBRAKADABRA 2014-06-02 23:53:55 00 WAPSTAR 2014-06-02 23:52:54 00 IBRAKADABRA 2014-06-02 23:42:37 00 KINGISBACK 2014-06-02 23:01:07 00 KINGISBACK 2014-06-02 22:55:36 00 MARDIYEV 2014-06-02 22:39:56 00 MEDIK 2014-06-02 21:44:21 00 PREMIER 2014-06-02 21:32:04 00 IMPERATOR 2014-06-02 21:29:37 00 KUYMAZORLIK 2014-06-02 20:32:18 00 KUYMAZORLIK 2014-06-02 19:58:20 00 KADIGUZARLIK 2014-06-02 19:53:55 00 KECHIRASIZ 2014-06-02 19:17:12 00 ILHOMBEKT 2014-06-02 18:35:16 00 BOOSS 2014-06-02 18:19:38 00 COMMENTUZ 2014-06-02 18:04:07 00 MANREDUZ 2014-06-02 18:00:30 00 FALKAOSS 2014-06-02 17:36:52 00 TASHRIF 2014-06-02 17:32:26 00 PUTBOL 2014-06-02 17:16:51 00 DIABLO 2014-06-02 17:05:13 00 ANDUZ 2014-06-02 17:04:25 00 IMRONBEK 2014-06-02 16:59:20 00 IMRONBEK 2014-06-02 16:54:30 00 UZBCHAMP 2014-06-02 16:53:28 00 UZBCHAMP 2014-06-02 16:52:42 00 ELIVERPOOL 2014-06-02 16:47:09 00 DIMATTEO 2014-06-02 16:45:13 00 QORQOPLONI 2014-06-02 16:13:44 00 MAXIMUS 2014-06-02 16:00:50 00 MAXIMUS 2014-06-02 15:59:43 00 ACHKI 2014-06-02 15:45:25 00 ATTRACKTIVE 2014-06-02 15:34:42 00 RAMZES 2014-06-02 15:20:36 00 FCYUVENTUS 2014-06-02 14:57:04 00 SHAXRIHONIY 2014-06-02 14:55:46 00 BEGZOD 2014-06-02 14:15:04 00 BEGZOD 2014-06-02 14:01:25 00