-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Тошбақа қаерга кетяпти?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2015-11-07 11:04
Ўтган сонларимиздан бирида ҳамкасбим Фарҳод Норбўтаев "Қўқон 1912" жамоаси ҳақида мақола ёзди. Айтилишича, клубда жуда эътиборли ишлар олиб бориляпти, жумладан, ишлаб чиқариш, тикувчилик каби соҳаларда даромад қилишни йўлга қўймоқда. Ушбу даромадни клуб ривожланиши йўлида сарфлаш орқали клуб мустақил равишда ўз ҳаражатларини қоплаб боради ва ҳомийларнинг қўлига қараб қолмайди.
Билишимча, бундай йўналишда ишлаш юртимиздаги, айниқса, бақувват ҳомийга эга бўлмаган клубларда мавжуд, демак, айнан шу соҳада самарали ишлашни қайсидир маънода муваффақият ёки топқирлик деб номлашимиз мумкин. Мақтаса бўлади.
Лекин вазиятга сал юқорироқдан қарасак ва талабларимизни сал оширсак...
Менда турли саволлар пайдо бўлади. Хўш, мана шунақа клубларни ўзини қоплайдиган клублар сирасига киритсак бўладими? Футболимиз. клубларимиз интилаётган марра сифатида бемалол кўрсата оламизми? Мен? Йўқ.
Аввало шуни айтиш керакки, тикувчилик ёки автомобилларга хизмат кўрсатиш шоҳобчалари орқали топиладиган пуллар футбол даромадлари ҳисобланмайди. Футбол даромади деганда, масалан, стадионга кириш билетлари, трансфер тушумлари, клубнинг турли атрибуткалари савдоси ва яна ҳали бизда мавжуд бўлмаган транслациялардан тушган даромад ва ҳоказолар тушунилади. Яъни тушум айнан клубнинг номи, бренди ва айнан футбол фаолияти билан узвий боғлиқ бўлиши керак.
Сизда турли саволлар пайдо бўлади. Хўш, нима бўпти? Қанақа қилиб бўлса ҳам, клуб ҳаракат қиляпти, пул топиб, сарфлаяпти, барибир эмасми?
Йўқ.
Тикувчилик билан футбол даромадинининг асосий фарқини тушунтираман.
Айтайлик, бир клуб тикувчилик бизнесини йўлга қўйди ва бир йилда ўн миллиард сум миқдорида соф даромад ола бошлади. Ва ўша пуллар бутунлай клуб ҳаражатларига сарфланади - футболчи сотиб олиш, ойликлар, мукофот пуллари ва бошқа ҳаражатларга. Ўн миллиард пулни сарфлаш футбол клубларимиз учун қийин эмас. Тикувчиликдан ўн миллиард даромад, футболга ўн миллиард ҳаражат. Бу йил. Янаги йил. Келаси йил. Кейинги йил яна шунақа. Ҳар йили ўн миллиард даромад. Ўн миллиард ҳаражат.
Иқтисодчи сифатида менга бир фикр келган бўларди - ўн миллиард пул топяпмиз бизнесдан, лекин нега энди футболга сарфлаб юборишимиз керак? Шу пулни бошқа жойга ишлатсак бўлмайдими? Мухлисларми? Жамоа зўр ўйнаб турса, улар бор, сал пасайсак, камаяди. Биринчи лигага тушиб кетсак, ҳаражат ўн баробар камаяди. Лекин тикувчиликдан ўн миллиардни топишни давом этаверамиз. Бизнесга путур етмайдику. Мен ҳеч кимга ғоя бермаяпман, ҳар қандай ақлли бошга бу фикр келган бўларди, назаримда.
Бўлиши мумкинмасу, лекин тушунтириш учун айтяпман, футбол даромадлари миқдори ўн миллиард бўлган бир клуб эгасининг калласига бу фикр келмаган бўларди. Сабаби, ундай клубда даромад миқдори клубнинг бевосита футбол натижалари билан ҳам боғлиқ бўлади. Жамоа ютқазса, мухлис камаяди - ўз ўзидан билетлардан, атрибуткалардан пул тушуми камаяди. Тренер яхши бўлмаса, яхши футболчилар чиқмай қўяди - ўз ўзидан трансферлардан даромад бўлмайди. Биринчи лигага тушиб кетилса - бизда йўқку, мисол учун айтяпман, транслациялар сони, бу орқали ундан келадиган тушум ҳам камаяди.
Фарқни сезяпсизми? Тикувчиликдан пул топаётган клуб эгалари истаган пайтда футбол клубни йиғиштириб, ўша тикувчилик бизнесида давом этишлари мумкин. Ҳеч ким ютқазмайди. Футболнинг бўлиши клуб эгаларига боғлиқ, клуб эгаларининг бўлиши футболга боғлиқ эмас.
Футболдан даромад топаётган клуб эса, ҳеч қачон клубни ёпиб юбора олмайди. Ёпишдан маъно ҳам йўқ. Чунки ҳаражатни камайтириш учун футболни тўхтатилса, даромад ҳам ўз ўзидан камаяди. Клуб ўзини ўзи қоплаб юрар экан, ҳеч кимга молиявий зарар етказмайди, яшайверади.
Клубларимизнинг тадбиркор раҳбарларини мақтаса бўлади, лекин бу билан менинг клубларнинг келажагига бўлган хавотирим йўқолиб қолмайди. Раҳбар тикувчиликдаги миллионлар билан бир қаторда, футбол даромадларидаги тийинларга ҳам катта эътибор қаратса, кўпроқ меҳнат сарф этса, тўғрироқ бўларди, кўпроқ мақтаган бўлардим.
Албатта, мен катта нарса талаб қилиб юборяпман. Ҳаражатларини айнан футбол даромадлари билан қоплаб юриш Европада ҳам осон эмас. Биз фақат биз интилинаётган йўналиш ҳақида гаплашдик. Тошбақанинг умри Маккага пиёда боришга етмаслиги мумкин, лекин барибир, унинг йўлини ўша тарафга қаратиб қўйиш керак, менимча.
"Чемпион" газетаси
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: