-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Рангсиз футбол
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-06-21 12:05
Биз ўзимизниям танқид қилаверамиз. Мисол учун, марҳум устозимиз Давлат Турдиалиевнинг хотирасига бағишлаб, футбол турнири ташкил қилинишини ва унда "Чемпион плюс" таҳририяти йигитлари ҳам таклиф қилинганини анча олдин эшитган бўлсак-да, етарлича тайёргарлик олиб бормадик. Тайёргарлик деганда, футбол ўйнашни эмас, қаерда учрашиш, қандай кийимда ўйнаш, кимлар бориши каби масалаларни назарда тутяпман. Масалан, баъзи жамоалар бу турнирга жуда жиддий ёндошишган, ўйинчилар учун алоҳида форма тиктириб, сайт номи ва ҳатто исм шарифлар ҳам ёзиб қўйилибди. Бизда эса, турнирдан бир кун олдин телеграмдаги гуруҳимизда муҳокама бўлди. Ҳамманинг уйида албатта оқ футболка бор, борувчиларга ўша футболкаларини олволиш кераклиги таъкидланди. Бир хил бўлиши учун. Ёки мини-футбол стадионларида турли ранглардаги нимчалар беришади. Ҳар хил рангдаги либосда ўйнаётганда, рақиблар ажралиб туриши учун. Яхши ўйлашган шуниям.
Дунёда ўн олти миллиондан ортиқ ранг тури бор экан. Оддий инсон тахминан 150 хил рангни бемалол ажратиб олади, профессионаллар мингдан ортиғини фарқлашади. Ёшлигимда бу қадар кўп ранг борлигини билмасдим. Ҳозирги ўзбек киноларини кўрсангиз, ҳув ўша турғунлик йилларини оқ/қора рангда кўрсатишади, жа унчаликмас-у, аммо ростан ҳам, атрофимни у қадар кўп ранг ўраб турмасди. Қизил галстук, оқ кўйлак ва кўк шим киярдик.
Ёки рангли телевизоримиз бўларди. Бир куни дадам телевизор орқасини очганларида, атиги уч хил рангдаги лампани кўрганман. Қизил, кўк ва сариқ. Ранглар экранга худди шу лампалар узатади, деганди дадам. Учта холоску? Катта бўлиб пайқашимча, аслида мана шу уч ранг ёрдамида ҳар қандай рангни яратиш мумкин экан.
Ранглар ҳақида гап кетиб қолди, яна бир гап - "Қўқон 1912" биринчи лигада ўйнаб юрганида, горизонтал йўллари тўқ сариқ ва қора рангда бўлган либосда ўйнарди. Даҳшат либос эди, демайман-у, аммо бошқа бирор клубимизда бўлмаган ранглар экани учун менга ёқарди. Мабодо олий лигага чиқиб қолсак, у ерда ҳар бир жамоадан лақаб талаб қилишади-ку, "Қўқон 1912"ни "арилар" деб аталинса, жуда зўр бўлишини хаёл қилиб кўрганман ҳам. Арилар ҳам уйига яқинлашсангиз, чақиб ташашади, "Қўқон" ҳам азалдан уй жамоаси бўлиб келган. Бир куни ҳатто жамоа фан-клубига ҳам бу ҳақида гап очиб, ўйин пайтида "ғи-и-и-н-ғ" деб арини товушини чиқаришга одатлансанглар, бу ҳам стадионнинг ўз "фишка"сига айланиб қолган бўларди, дегандим.
Хуллас, у бўлди, бу бўлди, жамоа олий лигага чиқиб, эски либосидан воз кечди, оқ ва кўк рангларга ўтди. Лақаб сифатида "шунқорлар" танланди. Олдин ҳам билардим-у, кейин яхшилаб эътибор берсам, аксарият олий лига жамоалари ё оқ ёки кўк рангда ўйнар экан. Худди шунақа шарт борга ўхшаб кетади, бир қараганда. Санаб чиқдим, лигадаги жамоаларнинг тенг ярмининг уй либослари кўк рангда экан. 12 та жамоа ё уйда ёки сафарда кўк рангда ўйнайди. 11 жамоанинг сафардаги формаси - оқ. Умуман ё сафар ёки уй либосларида оқ ва кўк рангларидан воз кечган бирорта жамоа йўқ.
Ишонасизми, тунов куни телевизорда "Бухоро" - "Пахтакор" кубок учрашувининг шарҳига кўзим тушиб қолди. Шарҳловчи майдондаги вазиятлар билан синхрон кетмагани учун, то гол бўлгунча, қайси бири "Бухоро" ва қайси бири "Пахтакор" эканини билмай ўтиравердим.
Мени Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кўрмасликда айблашингиз мумкин, қисман ҳақсиз. Атрофимизда хитойликларни кам кўрганимиз учун кўзимизга ҳаммаси бир хил кўринса-да, лекин аслида ҳар хил бўлишганидек, олий лига ўйинларини қолдирмай (қаерда?) кўрадиган бир журналист бемалол жамоа либосларини ажратиб олиши мумкин, қўшиламан. Аммо худди шундай, мен масалан, Португалия чемпионатини кўрмайман, Голландия чемпионатини охирги марта қачон кўрганим, эсимда йўқ, Шотландияни кўрмайман. Лекин бирор 0:0 билан якунланган ўйинни шарҳловчисиз томоша қилсам ҳам, "Спортинг"ни, "Аз Алкмаар"ни ёки "Селтик"ни жуда яхши танийман.
Хотира турнирида нимчаларда ҳаракат қилишимиз ҳам, йирик ҳисобда мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин. Ҳаққимиз бор, сабаби, журналистнинг асосий вазифаси футбол майдонида эмас. Аммо профессионал клубларимиз ўз имижлари ҳақида қайғуришлари керак, яққол ажраб туришга ҳаракат қилишлари шарт, менимча. Ўзи кам кўрсак, яна хитойликларга ўхшаб танимай турмайлик...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: