-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Ерликлар
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-08-15 14:32
Бошқа сайёралик жонзотлар ҳақида олинган турли фантастик фильмларни томоша қилганман. Аслини олганда, ҳеч ким бошқа сайёралардаги жонзотларни кўрмаган, яъни улар агар мавжуд бўлса, қандай бўлишилари кераклиги ҳақида ҳеч қандай чеклов йўқ. Режиссёрлар бу борада жуда эркинлар. Аммо энг қизиғи ҳам шундаки, ўша турли фильмлардаги ўзга сайёраликлар бир-бирларига жудаям ўхшашади. Биз тасаввурларига тан берадиган дунё режиссёрлари ҳар қанча уринишмасин, ўзга сайёраликларни таърифлашда у қадар оргинал бўла олишмайди. Барибир ўша қаҳрамонлар қайсидир жиҳати билан бир-бирига ўхшаб қолаверади.
Бунинг сабаби бор. Инсон хаёлоти барибир ўзи кўзи билан кўраётган оламдан узоқлашиб кета олмайди. Режиссёрлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, улар ясаган ўзга сайёраликлар шу ер юзида яшайдиган жонзотлардан кескин фарқланмайдилар. Филнинг бурни, қурбақанинг қўли ва ҳоказо...
Футболдан бошқа спорт турларига деярли қизиқмайман. Риода ўтаётган олимпиада ўйинларини кўрмаяпман. Лекин ҳар сафар очилиш маросимини томоша қиламан. Айниқса, дунёдаги барча давлат вакилларининг майдонга кириб келишларини кузатиш жуда қизиқ. Албатта, Ўзбекистон делегациясининг кириб келишини кутиб ўтираман. Албатта, ҳар сафар ўша паллада таъсирланаман. Ўзбекистонлик спортчиларни, Ўзбекистонни, ўзбекистонлик одамларни жуда яхши кўриб кетаман. Сизга ҳам бегона бўлмаса керак бу туйғу.
Спортчилар стадионга “Ўзбекистон” деган ёзувни кўтариб, бизга таниш бўлган кийимларда чиқиб келишса-да, биласизми, аслида бу нарсаларсиз ҳам ўзбекистонликларни бемалол таниб олган бўлардик. Ростан ҳам шунақа. Биз бу ерда, Ўзбекистон ичида юрганимизда бир-бирига ўхшамайдигандек туюламиз холос, ташқи кўринишимиз қандайдир бошқача кўринса-да, аслида бир-биримизга жуда ўхшаймиз.
Мисол учун, ичингиздан қайсидир бирингиз чет элга саёхат қилгандир. Ўша ерда юриб, ўзбекистонлик кимдирни кўриб қолганингизда, ҳали у гапириб улгурмасдан уни айнан ўзбекистонлик эканини таниб олгансиз. Сочининг ранги, бурнининг тузилиши, қош-кўзи бир биридан фарқли ўзбекларни ҳам танигансиз,тўғрими?
Мен шаҳарнинг у четида юрганимда, қўшнимни кўриб қолсам, кулиб саломлашаман. Нима иш қилиб юрганини сўрайман, яхши муомалада бўламан. Маҳалламиз ичида юрганда эса, унинг олдидан шунчаки бош ирғаб ўтиб кетаман. Тошкентда юриб, ҳамшаҳаримни кўриб қолсам ҳам шундай манзара. Европада юрган икки ўзбек учрашиб қолса, бир-бирига илқ муносабатда бўлади. Ғалати-а, икки ўзбек бир-бирига кулиб қараши учун дунёнинг нариги чеккасига бориши шарт. Нега
Ўзбекистоннинг ичида юрганда унақа эмасмиз? Ўзбекистонда ўзбеклар шундоғам кўплиги учун, ҳаммаси билан яхши муомала қилишга улгурмаймизмикин? Бир элемент бегона элементларга аралашиб кетаётганда, ўзини ҳимоялаш эхтиёжини пайдо қилади, деб биологияда ўқигандим, шунданмикин...
Тасаввур қилинг, бир неча минг йиллардан кейин коинотнинг қайсидир узоқ чеккасида, турли планета вакиллари ўртасида олимпиада бўлмоқда. Бошқалар қатори, ушбу мусобақага Ерликлар ҳам йўл олган ва бошқа жамоалар сингари улар ҳам очилиш маросимида стадионга чиқиб келишмоқда.
Йўқ, сиз тасаввур қилаверинг. Ерликларни кўз олдингизга келтиринг. Марсликларни, Юпитерни, Титан планетаси вакилларини, ҳаммасини жонлантиринг. Хижолат бўлманг, барибир, тасаввурингиз голливуд режиссёрларидан ўтиб кетолмайди, қийналасиз. Шундай бўлса ҳам, ҳаракат қилинг. Бўлдими?Энди қаранг – ерликлар бир-бирига жуда ўхшайди-а? Оқми, қорами, сариқми, паканами, новчами, фарқи йўқ – улар бир бирларига қуйиб қўйгандек ўхшайдилар, шундай эмасми? Нариги планетадагилар ажрата олмайдиган даражада бир хил эканмиз, бир қарасак
Менимча, буни пайқаш учун бошқа планетага бориш ҳам шарт эмас. Тасаввур қилишга ҳам мухтож эмасмиз. Жуда осон, ўша олимпиада очилиш маросимига сал бошқачароқ кўз билан қаранг-да. Ҳамма давлат вакиллари, ҳамма спортчилар, бир бирига жуда ўхшаш эканликларини кўрасиз. Айнан олимпиада очилиш маросимини кўриш шарт эмас, оламга боқинг, арзимас фарқларни айтмаса, ҳамма одамлар бир хил, нима дедингиз?
Шундай экан, бир-биримизни ёмон кўришдан нима наф? Тинчлик бўлсин оламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: