-
-
АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар 2 - 4 Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея 2 - 2 Индонезия «A» Серия 25.04.2024 23:00 Удинезе 1 - 2 Рома АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд - Тожикистон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Эрон AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
Футболчининг хотини (Ҳажвия)
Баҳо: +1Киритилган сана: 2012-01-13 22:36
Футболчига эрга теккунимча уларни тўп орқасидан беҳуда югурадиган бекорчилар деб ўйлаб юрардим. Отам футбол ишқибози эди, совчи келгач куёв бўлмиш футболчи экани эшитибоқ мени берворган.
Қандай одам бўлишаркан? Аввал ўйлаганимга қарши ўлароқ футболчи дегани ҳам туппа тузук одам экан, одам ҳам гапми, бир олам экан! Мана ўн йилдан ошдики биз бахтли яшаб келяпмиз. Ўзбекистонда яшамаган шаҳримиз оз қолди. Биз ёлғиз эмасдик-саккиз футболчи ва уларнинг хотин, бола чақаси. Кейин бош мураббий ва унинг хотини қаерда бўлсак биз билан бирга. Тўғрироғи бош мураббий қаерда бўлса биз ҳам ўша ерда. Мураббий эрларимизга бош бўлса, унинг хотини биз аёлларга гапбоши эди. Опамиз ҳар қандай пайтларда биз ёш аёлларга маслаҳатини аямайди.
Дастлабки йилларда футболни яхши тушунмасдим. Офсайд деган нарсани тушунтиргунча эрим бир йил овора бўлган. Кейинчалик футбол оламига шунчалик шўнғиб кетдимки, мана ҳозир футбол таҳлили, футбол қоидалари бўйича исталган мутахассисингиз билан билан баҳслаша оламан. Масалан, ўтган йилги жаҳон чемпионати очилиш ўйинидаги ўша ҳисобга олинмаган гол. Ўша вазиятда Равшан Эрматовдан олдинроқ “офсайд” деганман! “Жиннимисан?” деган эрим, кейинчалик тан берворди... Ҳозир маслаҳат сўраяпти.
Хавотирлар? Бўлиб туради. Футболчи бўлишнинг машаққатли томонлари ҳам кўп. Узоқ сафарлар, тинимсиз машғулотлар, жароҳатлар... Айниқса ўйин пайти анави “жонли девор” дегани бор. Футболчи зотининг хотини борки, эрининг “жонли девор”да туришини ҳоҳламайди....
Келишилган ўйинлар? Бўлиб туради... Бу футбол ичида кўўп ишлар бўлади-ки, ҳаммасини айтиб ўтирмайман. Келишиладиган ўйинларми-ей, сотиладиган ўйинчиларми-ей... Яхши-ки, менинг эрим ҳали бирон марта ҳам сотилмаган. Ҳужумчилик пайтида гол урмасликни таклиф қилиб яхшигина пул таклиф қилганларида кўнмаган. Ярим ҳимоячилик пайтида бир футболчига қаттиқ жароҳат етказиш учун ҳам таклифлар бўлган. Мана яқинда муҳим бир ўйинда ўз дарвозасини “ишғол қилиб қўйиш” учун шунақанги катта пул таклиф қилишди-ки, "Вой, дадаси! Урсангиз урибсиз-да, битта гол!" деворганимни билмай қолибман. Эшитдим эшитадиганимни...
Мана бугун ўйин. Эрталаб уйдан чиқиб кетаётганида ҳар доимгидай омад тиладим: Уйга ютуқ билан қайтинг! Иложи борича ”жонли девор”га турманг, турсангиз ҳам эҳтиёт қилинг... Э, нималар деяпман... Эҳтиёт бўлинг!
Футболчининг хотини тилидан камина оққа кўчирди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
OBIDDDIN 2013-10-18 16:16:57 0Зур айникса . 'эхтиёт килинг' дегани OBIDDDIN 2013-10-18 16:16:51 0Зур айникса . 'эхтиёт килинг' дегани JAFARJON 2012-02-23 13:54:31 +1вой омачи бору. ичакларим спирал булип кетти. ... иложи борича жонли деворга турманг.)))) ...мени эрим умуман сотилмаган.. кочирма гапларга қойил қолиш керак. SHAHRIXON 2012-02-22 11:16:18 +1))))))агар Гулмурод билан Кушнини хотини урушса Гулмурод жонли деворга туришга тайёр , факат хотини буни хохламайдида))))))) XALILBEK 2012-01-21 23:17:47 +1XALILBEK 2012-01-21 23:17:42 +1гап йу'к , зу'р чикибди ! IBRAKADABRA 2012-01-19 02:28:58 +1Уша хотин бир жойида алдабти... KULDASHEV 2012-01-18 01:04:26 +1Кампирни дарди гуза (g'о'zа) экан-да. ))) ABITURIYENT 2012-01-17 21:50:09 +1Jonli devor haqidagi joyida yumaladim (shunaqa deyilarmidi) SNICKERS 2012-01-15 21:24:34 +2Ушанчун жонли деворга турганда Кашшейни жони бордай хаммасини кули пастда тушиб кетар эканда?)) KATALONIYA 2012-01-15 09:57:05 +1Мақолага гап бўлиши мумкин эмас OFTALMOLOG 2012-01-14 21:20:40 +1Рустам ака гап йук,койил!хар доимгидек стилингиздасиз,янгиларидан кутамиз. MILANELLO 2012-01-14 20:13:22 +1gap yuq YAHYOHON 2012-01-14 11:50:58 +2Ака стадионга битта сизнинг имижингиз тушади холос, кийим зангор, фон ям-яшил, узи сизга Стадионни 75% акциясини бервориш керак, Колганлар урнак олишсин. Маколаларингизгаку гап йук, хар бирига камида бир почка "зангор"идан тулашса арзийди. ONLINE 2012-01-14 04:20:08 +1Э коил, хaммa сирини очиб куйибдию хотини.)) яхши чикибди кутaмиз янa. METALLURG 2012-01-13 23:51:34 +1TRAKTIR ------------ Янада кўпроғини кутинг ))) TRAKTIR 2012-01-13 23:46:05 +1gap yuq,sal kamroq ekanda