-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой 0 - 1 Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия 2 - 4 Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма 0 - 5 Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 Хитой 0 - 2 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ 1 - 4 Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 БАА - Япония AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
Футболчи қасамёди
Баҳо: +1Киритилган сана: 2012-01-25 08:21
Аскарларнинг ҳарбий қасамёди бор, шифокорларнинг Гиппократ қасами ҳақида эшитганмиз. Буни қарангки футболчилар қасамёд қилмас эканлар. Бўлганда қандай кўринишда бўлар эди? Ўқиймиз:
Мен, Фалончи Пистончиев, бугундан бошлаб барча спорт турларининг қироли бўлмиш футбол ўйиннинг иштирокчисига айланарканман, қўлимдаги ушбу тўпни ушлаб, бу ўйиннинг мухлисларига, мураббийларимга ва футбол “босс”ларига тантанали ваъда бераман-ки, доим ҳалол ўйнашга, мураббий ва раҳбарларнинг кўрсатмаларини сидқидилдан бажаришга, футбол қоидаларидан иложи борича четга чиқмасликка оёғимдан келганча ҳаракат қиламан.
Сўз бераман-ки, алдасам фақат рақибни алдайман, айёрлик қилсам фақат рақибга айёрлик қиламан, чалғитсам фақат рақиб дарвозабонини чалғитаман.
Сўз бераман-ки, агар рақиб ўйинчиси атайлаб қўпол ўйнамаса, жавоб қайтармайман.
Сўз бераман-ки, ўзим ўйнайдиган жамоанинг ички сирларини матбуотга ошкор қилмайман.
Сўз бераман-ки, агар ҳакам муғомбирлик қилмаса, у билан тортишмайман.
Ваъда бераман-ки, бўш бўлса ҳам, дарвозабон турган бўлса ҳам дарвозани ишғол қилиш - биринчи вазифам бўлади.
Имконият бўлди дегунча ҳоҳ чап оёғим, ҳоҳ ўнг оёғим, боринг-ки, танамнинг қўлдан бошқа барча аъзолари ёрдамида гол ураман.
Агар жамоадошларим мендан тўпни қизғанишмаса, мен ҳам уларни тўпсиз қолдирмайман.
Ҳоҳ қуйи лига бўлсин, ҳоҳ юқори лига, жамоам яхши тўлаб турса ўпкам шишиб кетгунча тиним билмай тўп тепишга ҳаракат қиламан.
Футбол мухлисларига, улар ҳатто рақиб фанатлари бўлса ҳам, доим ҳурматда бўламан. Агар улар шаънимни булғайдиган гап билан аччиғимни чиқармасалар, мен ҳам уларга ҳеч қандай қилиқ қилмайман.
Агар мени фақат мақтайдиган бўлсалар, реклама қилсалар, журналистлар билан ҳар доим мулоқот қилишга шай тураман.
Бутсамни михга илгунча нос ва сигарет чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби зарарли одатлардан ўзимни тийишга сўз бераман.
Икки тайм ва қўшиб берилган вақт давомида фақат ғалаба ҳақида ўйлашни,
ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинмагунча мағлубятни тан олмасликни ўзимга одат қилиб оламан.
Онт ичаман-ки, агар турли жамоалар ўртасида талаш бўлиб кетсам ва бу яқинларим, устозларим ҳамда футбол корчалонлари ўртасида қаттиқ баҳсга сабаб бўлса, охирги қарорни барибир кўп пул берганнинг фойдасига чиқараман.
Агар ушбу қасамимни бузсам ва кимдир буни сезиб қолгудай бўлса, мухлисларнинг нафратига, ҳакамларнинг сариқ ва қизил карточкаларига дучор бўлай. Умрим заҳира ўриндиғида ўтиб кетсин.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
VAHAUTD 2012-04-12 16:54:30 0Класс! PLANUS 2012-02-24 09:45:37 +2Э яна бир бор койилей, айтдима муаллиф металлургга алокаси бор деб METALLURG 2012-01-29 22:51:44 -1ABITURIYENT Шу жойини КВНдан олгандим, тўғриси... :-) ABITURIYENT 2012-01-28 20:35:34 +1Агар ушбу қасамимни бузсам ва кимдир буни сезиб қолгудай бўлса, Mashi joyi daxshat chiqibdi. Sezmasa nafrat kartochka va hakozolar yo'q. Pepe bo'p keting-a YAHYOHON 2012-01-27 09:53:11 +1Бироз кечиккан хажвия (14 январдан), лекин услубга койил, хар доимгидек биринчи укиганим шу SNICKERS 2012-01-26 15:49:40 +1футбол корчалонлари === бляя)))) ONLINE 2012-01-25 13:28:02 +3Жa унaкa кулгили бумaсaям, хaр кaлaй янгиликдa, кизик булaди.