эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария
    Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон
    Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе
    Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус
    Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей
  • Рустам Сулаймонов

    Бир чимдим кулгу

    Латифалар

    Баҳо:
    +6

    Киритилган сана: 2012-01-28 00:11

    Икки бола сухбатлашяпти:

    -Мен Равшан Эрматовдай ҳакам бўлишни ҳоҳлайман!

    -Агар оёғингни синдирсалар, орзуингдан қайтиб, бошқа касбни танлашга мажбур бўлармидинг?

    -Ҳеч қачон?

    -Унда бўлолмайсан! Равшан Эрматов оёғи синиб,футболчи бўлиш орзусидан қайтиб,мажбур ҳакамликни танлаган!

    ***

    "Насаф"дан мағлубиятга учраб қайтаётган "Андижон" мураббийси Ориф Маматказин шогирдларидан хафа бўлиби:

    -Ҳеч бўлмаса "Андижанка" қизларидан ўрнак олсаларинг бўлмайдими? Улар "Севинч"ни ютишади!

    Шогирдлари жавоб беришибди:

    - "Севинч"ни биз ҳам ютамиз,Устоз...

    ***

    "Пахтакор" сафарда араб жамоасига араб ҳаками ёрдами билан ютқазибди. Ўйин тугаб, ҳуштак чалингандан сўнг ҳакамнинг олдига пахтакорчилардан бири келиб, дебди:

    -Тепада Худо бор, рефери! У ҳаммасини кўриб турибди! Ўйинни тоза бошқармадингиз!

    Араб ҳакам тиржайиб жавоб берибди:

    -Ие, тоза ўйин тўғрисида сендан эшитяпманми, Гейнрих?!

    ***

    "Зенит" - "Анжи" учрашуви, ўйинни рус шарҳловчилар шарҳлаяптилар:

    - Одил Аҳмедов Ўзбекистонга боргач, Роберто Карлос билан бир жамоада ўйнадим, деб гапириб берса керак. Агар ишонишса...

    -Ҳа,- дебди ўйинни телевизорда кўраётган Филимонов, - дарвозамга Ривалдо Тошкентда гол урганига қариндош уруғимни ҳеч ишонтиролмагандим...

    ***

    Келишилган ўйинларга қарши кескин курашиладиган вақт келибди. Ана шу вақтда бир ўйинда битта нўноқ ҳужумчи учта голли имкониятни кўкка совургач, ҳакам унга дебди:

    - Сени дастингдан мени юз марта текшириб, юз марта сўроққа тутишади! Ё гол ур, ё сени алмаштиришсин!

    Шундан сўнг ҳам ҳужумчи зўр вазиятни уролмабди. Шунда ҳакам унинг ёнига келиб, дебди:

    -Ҳар голингга юз мингдан бераман, ҳеч бўлмаса битта ур!

    ***

    Пеледан сўрашибди:

    - Ўзингиздан ҳам зўр футболчини кўрганмисиз?

    Пеле:

    -Ҳа. Бу - Эдсон Арантес до Насименто!

    ***

    - Сиз хотинингиздан уч ёш кичик экансиз, шу ростми?

    - Аслидаёшимиз тенг, - деб жавоб берибди футболчи.

    ***

    Юрий Саркисян Фарғона шаҳридаги футбол мактабларидан бирига ташриф буюрибди. Дарс пайти бўлгани учун синф хоналарига бирма бир кириб таништиришибди.

    -Булар 10 ёшли бўлажак футболчилар, мана бу синфдаги 12 ёшдагилари...

    -Булар эса бўлажак ҳакамлар бўлса керак, - дебди Вазгенович бир синф хонасига киргач.

    -Ҳа, қаердан билдингиз,Юрий Вазгенович?

    -Билмадим, ишқилиб уларга қарасам сўкким келяпти...

    ***

    - Жамоанинг жадвалдаги аҳволини яхшилаш учун нима қилиш керак?

    - Ҳакамларни сотиб олиш учун кетадиган пулларни футболчиларга мукофот қилиб бериш бериш керак.

    - Бу ёрдам бермаса-чи?

    - Футболчиларнинг мукофотларидан уриб қолиб, ҳакамларни сотиб олиш керак.

    ***

    Пенальти белгиланиб, тўп олдига ўйинда бир-икки қулай вазиятда гол уролмаган футболчи яқинлашибди. Рақиб дарвозабони унинг асабига тегмоқчи бўлибди:

    - Пенальти тепишга сендан бошқаси қуриб кетганми?

    - Бошқалар сенга пенальтидан гол уришга ор қилишяпти,- дея жавоб берибди футболчи.

    ***

    Абрамов билан Евстафеев "қайси жамоа кучли" дея тортишиб қолишибди: Олимпиячиларми ё ўсмирлар? Кейин ўзаро ўйин ўтказишга келишиб олишибди.

    - Майли, ўйнаймиз, лекин дарвозамизни Нестеров қўриқлайди!- шарт қўйибди Абрамов.

    - Розиман, - дебди Евстафеев.- Лекин ўйин Торреонда бўлади!

    ***

    - Бизнинг "Металлург", "Олмалиқ" клубларимиз ҳам Россия термаси билан ўртоқлик ўйини ўйнармикан-а?

    - Албатта! Агар Абрамов Россия термасига мураббий бўлса...

    ***

    Журналистлар Дилшод Нуралиевдан сўрашибди:

    - Шогирдларингизнинг бу қадар муваффақиятининг сири нимада?

    - Ечиниш хонамизга қора “Спарк”нинг расмини илиб қўйганман.

    ***

    ЎФФ ва ПФЛнинг қўшма йиғилиши. Раҳбарият келишилган ўйинларда айбланаётган клуб президентларини, ҳакамларни ва футболчиларни ўринларидан тургизиб қўйиб қаттиқ танқид қилаётса зал эшиги очилиб Широқ кириб келибди ва айбланаётганларга қараб дебди:

    -Тайёрланинглар, беш дақиқадан сўнг йўлга чиқамиз!

    ***

    Тожикистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини давом эттириши маълум бўлгач, жамоага янги бош мураббий тайинланиши билан бирга янги штат хам очилибди. Ушбу штат эгаси рақиб футболчиларининг ўтмишини ўрганади...

    ***

    Футболга умуман тушунмайдиган бир йигит Ўзбекистон-Япония уйинига чиқарилган чипталардан 1000та олиб сотиб мўмайгина даромад қилибди. Сўнг Пахтакорнинг навбатдаги тур уйинига 2000та билет сотиб олибди...

    ***

    Заккерони Ўзбекистон-Япония ўйини ўтказиб Токиога қайтгач, уни аэропортда хотини кутиб олибди. Синьорина Заккерони эрини кўриб дебди:

    -Mama mio! Alberto!!! Лабингдги учуқлар қаердан келди?!

    ***

    Бизнинг футболимиз шу даражада кучли-ки, Осиё майдонларида деярли ҳар турда гол урадиган футболчи, чемпионатимизда гол уролмайди (Бошкович), Осиёда тенгсиз деб топилган (Жепаров) футболчининг ўзимизда “энг яхши” бўлиши сўроқ остида...

    ***

    Ўзбекистон-КХДР ўйинида Гейнрих бош ҳакам Андре эл-Ҳаддоднинг ялтираган бошини силаб кетгач, ҳакам унга қараб дебди:

    - Агар бошингда бир дона тук бўлгандаям бу ишинг учун сени ўйиндан четлаштирардим!

    ***

    Ўзбекистон термаси кутилмаганда Японияни ўта йирик ҳисоб билан ютиб қўйибди: 5-0!

    Бир мухлис стадионни тарк этаётиб хурсанд бўлай деса нимагадир кўнгли хира эмиш, нимагадир ичи ғаш эмиш...Нимагалигани эслолмай турса уйидан қўнғироқ бўлибди:

    - Алло, дадаси! Ғалабалар билан! Ҳар битnа голга биттадан янги кўйлак! Ваъдангиз эсингиздами?

    ***

    Бир чекка қишлоқдан келган отахон Тошкент кўчаларида Ўзбекистон-Япония ўйинига келган бир гуруҳ япон журналистларини кўриб қолибди. Улар ўз тилларида алланималарни чуғурлашиб турганини кўриб, ўзига ўзи дебди:

    - Бир-бирини қандай тушуняпти экан-а?..

    ***

    ЗИКО: Агар ЦСКАдан таклиф тушмаганида мен “Анжи”да яна узоқ йиллар ишлаган бўлардим...

    ЖУРНАЛИСТ: Жаноб, Сиз “Бунёдкор”да ишлагансиз...

    ***

    Нефть билан Газ ким кучли, куч синашадиган бўлишибди. Беллашувда Газнинг қўли баланд келибди.

    - Балодай кучинг бор экан, - дея тан берибди Нефть.

    - Ҳа, энди, қўлдан келганча... – камтарлик қилибди Газ.

    Беллашув 29 октябрь куни Қаршида бўлган экан.

    ***

    Ўйин тугагандан сўнг мураббий футболчилардан хафа бўлибди. Футболчилар эса эътироз билдиришибди:

    - Устоз, танафусда ҳеч бўлмаса битта гол уринглар, дегандингиз. Айтганингиз бажарилди-ку?

    - Тўғри, лекин тўртта гол ўтказиб юборинглар, деб ҳам айтмагандим!

    ***

    -Чойхона ўтириб бир ош емаймизми? – деб сўрабди Гол.

    -Албатта еймиз, - дебди Пас.

    -Кетдик!

    Икковлон хурсанд бўлиб, еталашиб энди йўлга отланаётсалар:

    - Ҳеч қаёққа бормайсанлар, қайт орқангга! – дебди Оффсайд.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар:

    WRBEIRQX 2024-08-06 06:29:58
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 06:29:56
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 01:21:47
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 01:21:46
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 01:18:46
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 01:18:45
    0
    1
    JAFARJON 2012-02-23 15:31:14
    +1
    0
    LOGINBEK 2012-02-16 21:40:25
    +1
    0
    ELDARADO 2012-02-08 23:33:26
    +1
    0
    NAVBEK 2012-02-02 00:12:47
    +1
    0
    XALILBEK 2012-01-31 16:27:10
    +1
    0
    ILHAN 2012-01-30 16:35:09
    +1
    0
    SHAHRIXON 2012-01-30 10:29:58
    0
    0
    SNICKERS 2012-01-30 09:31:11
    0
    0
    SNICKERS 2012-01-30 09:24:29
    0
    0
    METALLURG 2012-01-29 00:49:21
    0
    0
    METALLURG 2012-01-28 16:00:33
    0
    0
    ATSTEYKA 2012-01-28 15:05:55
    +1
    0
    NASAF 2012-01-28 14:32:38
    +1
    0
    MTEGRA 2012-01-28 11:45:50
    +1
    0
    METALLURG 2012-01-28 11:26:55
    0
    0
    ONLINE 2012-01-28 06:29:17
    +2
    0