-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
Бўлмайди
Баҳо: +2Киритилган сана: 2012-02-07 13:50
(Марҳум қизиқчи Рустам Ҳамроқуловга ўхшатма)
Футболчи билан ҳакамнинг ўртасида гап-гаштак бўлмайди,
Назоратчи ҳакамда ҳуштак бўлмайди.
Шифокорда бутса бўлмайди,
Грандларни ютса бўлмайди.
Эрта баҳорда хазон бўлмайди,
Стадионларда яхши газон бўлмайди.
Хонаки гул чаманда бўлмайди,
Ҳомий йўқ шахарда команда бўлмайди.
Мумтоз мусиқада "бас" бўлмайди,
Қизғанчиқ футболчида пас бўлмайди.
Ўтовда "форточка" бўлмайди,
Лайнсменда карточка бўлмайди.
Бутса ёки кроссовкада пошна бўлмайди,
Футболчи билан ҳакам ошна бўлмайди.
Сабабсиз "иштараф" бўлмайди,
Сотилган ҳакам бетараф бўлмайди.
Ем емаган молнинг эти бўлмайди,
Сотилган ҳакамнинг бети бўлмайди.
"Пахтакор" билан "Бунёдкор"ни ютиб бўлмайди,
Ютиб бўлса ҳам жадвалда улардан ўтиб бўлмайди.
(Ёки ҳакамлардан яхшилик кутиб бўлмайди)
Пенальтини ҳуштаксиз тепиб бўлмайди,
Бир дарвозабон билан дарвозани буткул ёпиб бўлмайди.
Футболчи шошилмаса оффсайд бўлмайди,
Оффсайддан киритилган гол қайд бўлмайди.
Ўйинда иккита тўп бўлмайди,
Пойтахт стадионларида одам кўп бўлмайди
Ўйин тугамаса битта голга қувониб бўлмайди
Футболчининг паспортига ишониб бўлмайди.
Оқ айиғи бўлмаса у - Арктика бўлмайди,
Ҳужум унутилса бу - тактика бўлмайди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:12:47 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:12:45 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:01:39 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:01:37 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:58:18 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:58:16 01 FELAYNI 2013-05-22 16:34:33 00 FELAYNI 2013-05-22 16:30:08 00 ABITURIYENT 2012-02-15 01:44:24 +10 NEWDIZELPLUS 2012-02-09 22:29:27 +10 OFTALMOLOG 2012-02-09 13:27:26 +10 ELDARADO 2012-02-08 23:18:11 +10 SARDORMUSAEV 2012-02-08 08:15:36 +10 ILHAN 2012-02-08 07:38:22 +10 ATSTEYKA 2012-02-07 17:23:47 +10 NAMANGAN 2012-02-07 15:06:54 +10