-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
Дабдалаев (Ҳажвия)
Баҳо: +5Киритилган сана: 2012-02-23 20:29
10 яшарлар эдим чамаси, маҳалладаги тенгқурларимичида энг зўр футболчи мен эдим. Ўйинимнимни кўриб, отам қўлимдан етаклаб футбол мактабига олиб борди.
- Ўғлингиздан яхши футболчи чиқади, - дейишди мураббийлар, - мактабга қабул қиламиз. Битта шарти бор. Ёшини икки ёшга кичрайтириб келасиз. Икки ёш кичкина укаси бўлса, нур устига аъло нур! Укасининг метрикаси билан оламиз.
Отам ўшанда мендан икки йил кейин яна битта ўғил кўрмаганига афсусланганми, йўқми билмадиму, лекин қўшнимизнинг мендан икки ёш кичкина ўғлининг метрикасидан фойдаланганимизда сал бўлсаям хурсанд бўлгани бор гап. Мен эса ўн ёшимда ўзимнинг чиройли исмим туриб, Учқур Дабдалаевга айланганимга ҳалигача афсусдаман.
Хуллас, мен Учқур Дабдалаев бўлиб футболга кириб келдим. Жа унақа кучли футболчи бўлиб етишмаган бўлсамда, шаҳримиз жамоасининг етакчиси эдим. Бир куни сафар ўйинидан кейин уйга қайтаётсам, уйим олдида ўша, мен метрикасидан фойдаланган асл Дабдалаев кутиб турибди.
- Ака, носга пулим қолмади, ёрдам қиворинг. Бегона эмасмиз-ку! – деди тиржайиб.
- Мана ука, - дедим чўнтагимдан майда пуллар чиқариб, - унча-мунча ёрдам керак бўлса, тортинма!
Шундан сўнг, кўча-куйда кўришиб қолсак носга, сигаретга пул сўрайдиган бўлди. Топишим яхши эди, оғринмасдан бериб турар эдим. Кейин эса қизларни айлантиришга, ўзининг айтиши бўйича янги “шмотка” олишга сўрай бошлади. Бир кун сал қаттиқроқ гапиргандим, “Ака, мен сиздан метрикамни аямаганман-ку” дея безрайиб турибди. Ноилож яна бердим...
Вақт ўтган сари унинг безбетлиги авж ола бошлади. Авваллари бирон сабаб билан пул сўраган бўлса, энди кўзини “лўқ” қилиб: “Пулдан чиқаринг, ака” деб турадиган бўлди.
Уйга келишга безиб қолдим. Унинг исм- фамилиясидан воз кечолмадим: Дабдалаев номи билан анча танилиб қолгандим...
Уйдагилар билан маслаҳатлашиб, шаҳарнинг бошқа жойидан квартира сотиб олиб чиқиб кетдим, ота-онам билан акам қоладиган бўлди.
Сал тинчигандай бўлдим, аммо бироз вақт ўтгач Дабдалаев ўша уйимга ҳам топиб келди. Ўша куни ютқазган эдик, кайфиятим ҳам “ноль”... Эшигим олдида уни кўриб, кайфиятим минусга қараб кетди.
- Ҳорманг, ака! Қаёққа қочиб кетдингиз, қийналиб қолдик-ку?!
Тиржайиб турган башарисига қўйиб-қўйворгим келса-да, ўзимни босиб, мени тинч қўйишини сўрадим.
- Ие,ака! Мен сиздан метрикамни аям...
Гапи оғзида қолди, шарт томоғидан бўғдимда, дедим:
- Пишириб е, метрикангни! Бу ерда бошқа қорангни кўрмай!
- Судга бераман! Квартирангиз менинг, яъни Учқур Дабдалаевнинг номида! Машинангиз ҳам!
Ана, керак бўлса! “Билганингни қил!” дея уни ҳайдаб юбордим. Нима қилишга бошим қотди. Ундан қутиламанми, йўқми, билмадиму, воз кечаман Дабдалаев фамилиясидан! Воз кечаман! “Уйинг меники, машинанг меники...”
Яқинда уйланишим керак. Уйланганимдан кейин ҳам келиб турмасин “Хотининг ҳам менинг номимда” деб...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:03:46 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:03:45 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:38:21 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:38:20 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:35:23 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:35:22 01 NEYMAR 2012-03-30 11:27:00 00 NEYMAR 2012-03-04 20:09:37 +10 UMIDJONSAYID 2012-03-02 02:02:53 +10 JAFARJON 2012-02-26 17:13:10 +10 IBRAKADABRA 2012-02-25 03:24:14 +20 MAURINHOMI 2012-02-24 15:23:05 +10 MAURINHOMI 2012-02-24 13:42:07 +10 MAURINHOMI 2012-02-24 13:41:28 +10 SARDORMUSAEV 2012-02-24 13:34:50 +20 TOLIKBARSA 2012-02-24 11:36:47 +10 BECKTU 2012-02-24 10:25:12 +10 ALBARS 2012-02-24 09:56:57 +10 PLANUS 2012-02-24 09:28:14 +20 ELDARADO 2012-02-24 00:41:39 +10 HURSHID 2012-02-23 23:26:44 +10 ABITURIYENT 2012-02-23 22:34:18 +10 NAVBAXOR 2012-02-23 22:30:04 00 SNICKERS 2012-02-23 21:56:38 +10 ALMUNIYA 2012-02-23 21:44:28 +10 BARLOS 2012-02-23 21:38:05 +10 ASLKOMILJON 2012-02-23 21:34:04 00 YAHYOHON 2012-02-23 21:18:18 +10