-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
Иримчи жамоа (Ҳажвия)
Баҳо: +8Киритилган сана: 2012-03-01 17:36
ИРИМЧИ ЖАМОА
Биласиз, футболчи зотининг аксарияти иримчи бўлади. Бизнинг бош мураббийимиз ҳам ўтмишда футболчи бўлган, шунинг учунми ўта иримчи. Унинг талабига кўра ўйиндан олдин ҳеч биримиз унинг олдини кесиб ўтмаймиз, бутсаларимизни боғлаганимизда ортиқча тугунлар бўлмаслиги керак, майдонга албатта ўнг оёқ билан қадам қўйиб тушиимиз керак ва ҳакозолар. Бундай иримларни қаердан топади, билмайман.
Айниқса икки йил аввал қаердандир бир фолчи аёлга йўлиқдию, ундан беш баттари бошланди, мураббийимиз "Опа унақа деди, опа бунақа деди" дея антиқа иримларни қўллай бошлади.
Масалан, фолчи аёл ўйиндан аввал "ҳамма ўйинчилар бир-бирларининг бошини силаб қўйсин" деса, албатта бу ишсиз майдонга тушмасдик. Ёки бўлмаса, "ўйиндан аввал ҳамма футболчилар тўпни ўпиб чиқишсин" деса буни ҳам бажарар эдик. Оқибатда шу даражага етдики, опа агар "шу бугун юз-қўлингни ювма" деса, мураббийимиз ўша куни сувдан узоқроқ юрар эди... Бу иримлар ёрдам беряптими, дейсизми? Ҳа, ҳартугул қуйи лигага тушиб кетмаяпмиз, илиниб қоляпмиз...
Ҳаммасидан ҳам охиргиси ўтиб тушди:
- Гап бундай, болалар, - деди бир ўйиндан аввал. - Бугун майдонга тушишдан аввал, барча ўн бир ўйинчи рақиб жамоа ўйинчисинг кетига енгилгина, дўстона шапатилаб қўйиши керак, шу жумладан мен ҳам рақиб мураббийига шуни қўллашим керак... Опа айтди.
Ҳаммамиз буни қандай уддалаймиз, дея ўйга толганимизда мураббийимиз сўзида давом этди:
- Биламан, бироз қийин иш, лекин, уддаласа бўлади. Рақиб ўйинчисининг олдига бориб бироз ҳазиллашган бўласизлар, ҳазил сўнггида секингина, енгилгина уриб қўйса бўлади. Менга бироз осонроқ бўлади, чунки рақиб бош мураббийи - менинг собиқ жамоадошим.
Ўйин бошланишига яқин мен кийиниш хонасидан кечроқ чиқдим. Бизникилар ҳам, рақиб жамоа ҳам майдонга чиқишга саф тортиб бўлишибди. Сафга қўшилганимда жамоадошим деди:
- Ҳамма ўз ишини қилиб бўлди, ҳатто мураббийимиз хам. Рақибнинг битта ўйинчиси қолди, у сеники. У ҳам ҳали сафда эмас. Ие, ана, келяпти!
Мен у кўрсатган томонга қарадим. Рақиб жамоанинг энг охирги ўйинчиси коридор бўйлаб кела бошлади. Унга узоқроқ қараб қолибман, шекилли, менинг олдимдан ҳайрон бўлиб ўтиб кетди ва сафга бориб қўшилди. Мен ҳам секин у томонга яқин яқинлашяпману, кўзим унинг қаерига шапатилаб қўйишим керак бўлган жойида. Кўзим унинг кўзига тушганда у менга ғалати қараб турган экан, ёнига етиб келганимда сафнинг олдинига ўтиб кетди. Уҳ, дедим мен, барибир шапатилаб қўйишим керак, мен ҳам сафнинг олдига юриб, унинг ёнидан жой олдим ва қўлимни секин узатмоқчи бўлсам, у буни кўриб қолди. Кўзлари катта-катта бўлиб кетди ва сафдан чиқиб охирига туриб олди. Мен ҳам унинг олдига чоғланаётган эдим, ҳакам: "Қани, ҳамма тайёрми, кетдик" деб буйруқ бериб қолди. Ура олмай қолдим. Шерикларим сезиб турган экан, менга: "Майдонда бўлса ҳам шапатилаб қўй" дейишди.
Биринчи тайм мен учун уни қувиб юриш билан ўтди, ҳеч тутқич бермади. Танафусда ичкарига ҳаммадан олдин югуриб кириб кетиб, ҳаммадан аввал майдонга чиқиб олибди... Иккинчи бўлим олдидан мураббийимиз мени койиди:
- Қара, сени деб бугун мағлубиятга учрамайлик!
У эса ҳеч тутқич бермасди. Ёнига яқинлашсам қочиб кетаверади. У ҳужумчи экан, мен ҳимоячи. Жарима майдонимизга умуман яқинлашмади, тўп тушса дарров шеригига ошириб ё дарвозага узоқдан зарба бериб, орқага қараб қочаверди... Мураббийимиз эса исмимни айтиб бақиргани, бақирган. Бўлимнинг ўрталарида у мураббийларидан алмаштиришларини сўради ва майдонни тарк этиб, ичкарига кириб кетди. Мурабийимиз мени ҳам алмаштириб, деди:
- Бор, ичкарида бажар ишингни!
Стадион биноси ичкарисига кирсам, у коридорда юрган экан, мени кўриб ўзини хонага урди! Бориб эшикни тақиллатдим.
- Дўст, эшикни оч, иш бор!
- Йўқол, йўқол, йўқол! - Эшик ортидан шундай, қалтираган овоз эшитилди. Афтидан, қаттиқ ҳаяжонланиб кетганга ўхшайди. Нима қилсам экан-а?
- Бир минутлик иш холос, дарров кетаман, - дея ялиндим.
- Мен, сен ўйлаганларданмасман!
Ие, мен ким деб ўйлабман уни?! Дўппослайди, деб ўйлаган шекилли. Эшикни таққилата, яна илтимос қилдим:
- Қўрқма урмайман, бир марта дўстона бағримга босаман, бўлди, - дея аврашга уриниб кўрдим.
- Бошқа одам топ!!! - деди у.
- Бошқаси керакмас! - дедим мен.
- Ҳозир мелиса чақираман! - деганидан сўнг мен умидимни уздим.
Жамоамиз эса ютқазди. Мураббий мағлубиятнинг бош сабабчиси қилиб мени кўрсатди ва жарима тўладим.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:33:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:33:54 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:30:33 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:30:31 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:04:42 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:04:41 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:01:25 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:01:22 01 WRBEIRQX 2024-07-23 14:57:43 01 WRBEIRQX 2024-07-23 14:57:38 01 NEYMAR 2012-03-29 15:51:00 +10 IBRAKADABRA 2012-03-05 15:21:13 +10 IBRAKADABRA 2012-03-05 15:21:11 +20 GALATASARAY 2012-03-05 01:01:42 +10 SHAHRIXON 2012-03-03 10:48:21 +10 BAXTIYOR 2012-03-03 02:17:41 +10 NEWDIZELPLUS 2012-03-02 18:23:52 +10 NAVBAXOR 2012-03-02 12:00:00 +10 ILHAN 2012-03-02 07:44:00 +10 UMIDJONSAYID 2012-03-02 01:57:00 +10 ELDARADO 2012-03-02 00:10:04 +10 ABITURIYENT 2012-03-01 20:27:54 +10 ALMUNIYA 2012-03-01 20:27:28 +10 OFTALMOLOG 2012-03-01 20:08:24 +10 BEGALI 2012-03-01 19:09:21 +10 SKYWORTH 2012-03-01 18:44:13 +10 BERUNIYREAL 2012-03-01 18:42:47 +10 YAHYOHON 2012-03-01 18:21:56 +10 UZNIK 2012-03-01 18:21:35 +10 UZNIK 2012-03-01 18:20:55 +10 PLANUS 2012-03-01 18:17:43 +20 BIGBON 2012-03-01 18:12:40 +10 ASKAT 2012-03-01 18:06:15 +10