эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария
    Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон
    Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе
    Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус
    Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей
  • Рустам Сулаймонов

    Бир чимдим кулгу

    Аския (Спорт пайрови)

    Баҳо:
    +2

    Киритилган сана: 2012-03-05 19:15

    БОЛТАВОЙ: Юртимизда спортга катта эътибор бериляпти, келинг, БЕЛЛАШАМИЗ.

    ТЕШАВОЙ: Майли, беллашсак, беллашамиз. Бу беллашув бўладими ё ТИЛЛАШУВ?

    БОЛТАВОЙ: Қандай тушунсангиз, шундай. Бизни кўрганлар сизнинг думалоқ қоматингизга қараб, Болтавой футболчи экан, ТЎПи билан келибди, дейишяпти.

    ТЕШАВОЙ: Сизнинг узун бўйингизга қараб Тешавой баландликка сакровчи спортчи экан, ЛАНГАРЧЎПи билан келибди, дейишяпти.

    БОЛТАВОЙ: Ёшлигингизда кўп урушқоқ бола эдингиз, муштлашганда қўл-оёқнинг ўрнига кўпроқ каллангизни ишга солардингиз. Шунда ҳамма сизни кўрганда СУЗУВЧИ дейишарди.

    ТЕШАВОЙ: Сиз ҳам шу от спортига қизиқиб қолганингиз чатоқ бўлдида! Қачон уйингизга бормай, ўғлингиз чиқиб “Отам далага ЧОПТИРГАНИ кетди” дейди.

    БОЛТАВОЙ: Ўзингиз ҳам бильярдга муккангиздан кетдингиз. Уйдагиларингиз суриштирса уларни ҳам алдаб юрибсиз экан “СОҚҚАЛИ иш билан бандман” деб.

    ТЕШАВОЙ: “Билъярд” деб эсга солдингиз. Сиз билан бильярдхонага борганимизда бильярдхона эгаси қўлингизга бильярд таёғини бериб, унинг номини айтса сиз ҳайрон бўляпсиз: “Нимани КИЙаман?” деб.

    БОЛТАВОЙ: Югуриш мусобақасида биринчи ўринни олувдингиз, кейин бекор қилиниб, олтин медалингизни олиб қўйишди. Нега бунақа бўлди, деб сўрасам, менинг бош кийимимни сабаб қиляпсиз “ДЎППИНГ” деб.

    ТЕШАВОЙ: Эсингиздами, Болтавой, биргалашиб бокс кўрганимиз? Мен танлаган боксчи бир зарба берганди, сизни ўнгача санагандаям ТУРМАДИ?

    БОЛТАВОЙ: Эсимда,эсимда! Эркин кураш кўрганимиз ҳам эсингиздадир? Мол эгасига ўхшамаса ҳаром ўлади, деганларидай, сиз танлаган курашчи сизга ўхшаб ПАРТЕРга туришни хуш кўраркан?

    ТЕШАВОЙ: Охирги пайтлар жуда тажанг бўлиб қолдингиз. Сал нарсага ҳам аччиғингиз чиқиб беряпти. Ғашингизга текканларга БАС! КЕТ! БЎЛ! Деб бақириб беряпсиз экан.

    БОЛТАВОЙ: Сизнинг юришингиздан ҳамма қўрқадиган бўлиб қолганда! “Қанақа юришим?” демасингиздан, ўзим айта қолай: шахмат ўйнаганингизда ОТ ЮРИШИНГИЗдан.

    ТЕШАВОЙ: Ёлигингизда сиз мерганликка қатнаган экансиз. Мураббий анжомлар билан таништираётиб: “Бу ўқ, буниси КАМОН”* деганда анча ўзингизга келмай юрган экансиз.

    БОЛТАВОЙ: СИЗ штанга кўтаришга қатнагансиз. Машғулотларда қийналиб кетиб йиғлаб ўтирсангиз, мураббий келиб: Буни ОҒИР АТЛЕТИКА дейдилар, деса, сиз: ЕНГИЛРОҒИДАН йўқми, дермишсиз.

    *- Фарғоналик уста аскиячилардан.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар:

    WRBEIRQX 2024-08-06 08:43:49
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 08:43:48
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 03:14:27
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 03:14:25
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 03:13:00
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 03:12:59
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 03:11:25
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 03:11:23
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-07-23 15:49:54
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-07-23 15:49:49
    0
    1
    SHAHRIXON 2012-03-06 08:23:42
    +1
    0
    MILANELLO 2012-03-06 06:41:57
    +1
    0
    HALAMADRID 2012-03-05 23:55:20
    +1
    0
    ABITURIYENT 2012-03-05 20:51:23
    0
    0
    BEKXXX 2012-03-05 20:48:11
    0
    0