-
-
Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой 0 - 1 Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия 2 - 4 Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма 0 - 5 Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 Хитой 0 - 2 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ 1 - 4 Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони AFC U-23 19.04.2024 20:30 БАА - Япония «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа 0 - 1 Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри 2 - 2 Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао 1 - 1 Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца 3 - 0 Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 05:00 Монпелье - Реймс «A» Серия 21.04.2024 15:30 Сассуоло - Лечче Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 16:00 Таиланд - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 16:00 Мьянма - Хитой Ла-лига 21.04.2024 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад АПЛ 21.04.2024 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест «A» Серия 21.04.2024 18:00 Торино - Фрозиноне Лига—1 21.04.2024 18:00 Гавр - Метц Лига—1 21.04.2024 18:00 Реймс - Монпелье Лига—1 21.04.2024 18:00 Лилль - Страсбур Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони АПЛ 21.04.2024 19:00 Астон Вилла - Борнмут Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 19:00 Ироқ - Австралия АПЛ 21.04.2024 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм Ла-лига 21.04.2024 19:15 Альмерия - Вильярреал Лига—1 21.04.2024 20:05 Брест - Монако АПЛ 21.04.2024 20:30 Фулхэм - Ливерпуль «A» Серия 21.04.2024 21:00 Салернитана - Фиорентина Ла-лига 21.04.2024 21:30 Алавес - Атлетико Лига—1 21.04.2024 22:00 Тулуза - Марсель «A» Серия 21.04.2024 23:45 Монца - Аталанта Лига—1 22.04.2024 00:00 ПСЖ - Лион Ла-лига 22.04.2024 00:00 Реал Мадрид - Барселона -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
"Кетаман" (Ҳажвия)
Баҳо: +2Киритилган сана: 2012-03-08 19:16
Ёмон футболчи эмасман, лекин жа унчалик зўр футболчи бўлмасамда, ҳар қалай лигада ўртамиёна ҳисобланган жамоамизнинг ишонгани эдим. Жамоани неча марта голларим билан қутқариб қолганман, аниқ-тиниқ пасларим жамоамизнинг ҳал қилувчи голларига сабаб бўлган. Шунинг учун ҳурматим жуда баланд эди.
Ҳаммаси ўз йўналишида кетаётган эди, бир куни футбол мактабида бирга таҳсил олган дўстим қўнғироқ қилиб қолди:
- Салом, қалайсан? Мени табрикла, "Локомотив"га ўтдим!
- Табриклайман.
- Ойлигим қанча, биласанми?! Мукофотларни-чи?!
- Хўш, қанча?
Дўстим айтди. Менинг тинчим йўқолди. Ўзимнинг топишим билан солиштириб, кайфиятим бузилди. Дўстим ҳам менинг савиямдаги футболчи эди, омади келибди-да... Ё нимасидир "Локо"дагиларга ёққан шекилли.
Шу куни машғулотда иштирок этгим келмай шуғулландим. Кайфиятим бўлмади, буни мураббийимиз сезиб, хавотирланиб сўради:
- Бирон жойинг оғрияптими?
- Йўқ, - дедим, - ўзимни бошқа жамоада синаб кўрмоқчиман.
Буни эшитиб мураббийнинг капалаги учди. Қўнғироқ қилган шекилли, машғулот тугаши билан қаердандир клубимиз президенти етиб келди. Хонасига чақириб, деди:
- Ҳай, ҳай. Унақа қилма, сен кетсанг биз нима қиламиз? Ишонганимиз сен бўлсанг... Майли, ойлигингни ошираман.
Ойлигим ошди, "Локо"даги дўстимникичалик бўлмаса ҳам, аввалгидан сал кўпроқ ола бошладим. Лекин, барибир, ичим чиқмай юрган эдим, "Пахтакор"да ўйнайдиган яна бир дўстим қўнғироқ қилиб қолди:
- Табрикла, ойлигим ошди!
Яна ниятим бузилди. Шу етмай турганди. Йўқ, бу камлик қилди. Қўшимчасига, қанча топишини ўзим билсам ҳам кайфиятимни янада тушириб олиш учун "Бунёдкор"даги дўстимга қилдим:
- Ойига қанча топардинг, ўртоқ?!
У айтди. Ана, шу керакмиди, менга? Ўзимга ўзининг раҳмим келмади-я!
Эртасига машғулотда кайфиятимни кўрган мураббий клуб президентига яна бир нималар деган шекилли, мени чақиришиб дедилар:
- Сен унча мунчасига парво қилмай, машғулотларда астойдил ишлайвер. Ойлигинг яна ошди.
Бу сафар дадилроқ оширишди. Анави учала ўртоқларимникидай бўлмаса ҳам, шукур қилса бўларди.
Бир куни машғулотга шошилиб келаётиб, йўлда бир маст одамга тўқнашдим. Оғзидан ади криб, бади чиқади. Бир-икки тортишдим, копток қилиб тепгим келди, лекин ўзимни босиб йўлимда давом этдим. Ўзимни босдиму, кайфиятимнинг бузилгани қолди. Машғулотга шу кайфиятда тушдим, буни мураббий кўриб клуб президентига етказди. Яна чақиришди.
- Сен хотиржам бўлавер,- дейишди менга, - ойлигингга яна озгина қўшдик.
Зўр-у, дедим ўзимга ўзим. Яна бир куни эрталаб хотиним бутсаларимни ювиб қўймаган экан, жаҳлим чиқди ва мен базада яна тушкун кайфиятда юрдим. Ойлигимга озгина қўшиб қўйишди.
Шундан кейин тез-тез ва сал нарсага кайфиятим бузиладиган бўлиб қолди. Итим касал бўлиб қолганда, клуб ошхонасида гуручнинг ичидан тош чиқиб, тишимни синдираёзганда... ойлигимга қўшавердилар. Пулни қаердан топаяптилар, тўғриси, билмайман. Бориб-бориб топишим анави "гранд"ларда ўйнайдиган ўртоқларимникига яқинлашиб қолди. Мен эса яна ўша олдингидай хушчақчақ одамга айландим. Клуб раҳбарлари ҳам енгил нафас олиб қолишди, рангларига ранг қўшилиб қолди.
Яна бир куни эрталаб машғулотга кетишдан аввал хотиним билан уришиб қолдик. Кечагина тунда яхши эдик... Мен "у" дедим, у "бу" деди, хуллас ҳаммада бўладиган эр-хотин уриши. Қаттиқ уришиб юборибман, буни йўлда англадим. Бироз афсусландим, кайфиятим тушди... Шу кайфият билан базага кириб бораётиб клубимиз президентига дуч келиб қолибман. Кайфиятим ёмонлигини кўриб, у бир сесканиб тушди. Сўнг ёнимга яқинлашиб, кўзларини мўлтиратиб:
- Ука, - деди, - хоҳласанг отиб ташла, хоҳласанг сўйвор, лекин ойлигингни бошқа ошира олмайман!
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
NEYMAR 2012-03-17 12:10:02 +1Klass.Yana kutib qolaman. TALABA 2012-03-10 06:56:53 +1Gap yo'q. ELDARADO 2012-03-09 23:58:42 +1)))) zo'r...menimcha hali ketaman 2 ham chiqsa kerak) PLANUS 2012-03-09 08:33:06 +1айтмокчи металлургда не гаплар? PLANUS 2012-03-09 08:32:30 +1Рустам ака, ижодизга гап йук, янги янги мавзуларда олиб борибсиз-ку узиям SANCHO 2012-03-09 07:11:53 +1Кеча тунда яхшийдикмиш, мляяя)))))))))) SANCHO 2012-03-09 07:11:13 +1Эээээ гап нес брат )))) Эртаманда кайфиятни вашше кутарводи, маза кивордим ома)))))) MANSUR 2012-03-09 01:02:35 +1унча яхшимасу чидаса булади UZBEK 2012-03-08 23:39:39 +2gap yo'q har doimgidek zur chiqibdi. Ana endi tushundim nega ba'zida Geynrixni kayfiyati bulmasligini:) JENTELMEN 2012-03-08 22:25:00 +1рустам акага омад ALMUNIYA 2012-03-08 22:19:37 +1рустам ока итарасизда)))))) TOLIKBARSA 2012-03-08 20:51:14 0Рустам ака сизам синаб ку'рдингизми деймана? Хазил гап йу'к лекин. TOLIKBARSA 2012-03-08 20:50:08 0Рустам ака сизам синаб ку'рдингизми деймана? Хазил гап йу'к лекин. JAFARJON 2012-03-08 20:33:13 0шу жойини кистирип кетипсизми? JAFARJON 2012-03-08 20:32:45 +2))) Зур, айникса бу жойи.... "...Яна бир куни эрталаб машғулотга кетишдан аввал хотиним билан уришиб қолдик. Кечагина тунда яхши эдик..."" NAVBAXOR 2012-03-08 20:25:44 0проста респект )))))))))))) яна шундакаларидан кутиб коламиз! BECKHAM 2012-03-08 19:55:35 0yaxshi chiqibdi. yana.yangilarini kutamiz omad tilayman! DONIYORUZBEK 2012-03-08 19:48:04 0Daxshat:):):) DOSTONBEK 2012-03-08 19:34:09 +1Har doimgidek zo'r! Rahmat Rustam aka.