-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
Ҳакамнинг бир куни (Ҳажвия)
Баҳо: +2Киритилган сана: 2012-03-12 18:55
(ёки ҳеч бўлмайдиган воқеа)
Унинг айби мезбон жамоага ён босгани бўлди, холос! Меҳмонларнинг тоза голини ҳисобламай, мезбонларга йўқ жойдан битта пенальти олиб берди. Шу холос...
Ҳаммаси пенальти белгиланганда бошланди. Мезбонларнинг бирорта ўйинчиси пенальтини тепишга рози бўлмади. Бирибир ўйинни давом эттириш керак, мезбонлар сардори тўп олдига яқинлашди ва атайлаб тўпни баландга тепиб юборди ва ҳакамга қараб деди
- Бизга бунақа ғалаба керакмас, бизга ҳалол ўйин керак!
Тўп юқорилаб кетгач бутун стадион сардорнинг олийжаноблигини олқишлаб юборди. Меҳмон жамоа футболчилари эса ҳакамнинг олдига келиб “аҳволлар қалай?” дея мазах қилиб кетишди. Уларда ҳисобга олинмаган голнинг алами ҳали ҳам тарқамаганди.
Ўйин дуранг билан тугади. Ҳакамнинг олдига меҳмонлар келиб :
- Қўйинг-е, шунақа қилиб тирикчилик қилгандан кўра...
- Қанча олувдингиз?
- Уят!!!- дейишган бўлса, мезбон ўйинчилар:
- Керакмас эди, ўйинни буздингиз!
- Яхшиси, ҳакамликни йиғиштириб қўяқолинг!
- Сизнинг илтифотингизга зор эмасмиз! - деган сўзларни айтишди.
Меҳмонлар мураббийи “Сизга айтар сўзим йўқ!” дея узоқлашган бўлса, мезбон мураббий яқин келиб, деди:
- Олий лигадан тушиб кетсак тушиб кетамизки, лекин сиздай ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож бўлмаймиз!
Стадионга йиғилган мухлисларга ҳам ҳакамнинг ўз жамоларига ён босгани ёқмади.Улар ҳакамни “Ҳа-лол ў-йин! Ҳа-лол ў-йин!” деган ҳайқириқлар билан кузатиб қўйишди. Коридорда журналистлар унга қараб бошларини сарак-сарак қилиб қўйишди. Ҳатто стадион фарроши унга кўзи тушгач ҳам швабрасини “тарақлатиб” қўйдида, тескари қараб кетди.
Стадиондан чиқиб меҳмонхонага боргач, кундузи анча хушчақчақ кўринган меҳмонхона маъмури ҳам уни хўмрайиб кутиб олди. Кечки овқатни тановул қилиш учун меҳмонхона ресторанига тушганди, официант қиз роса ярим соат кутдирди. Совуққина муомала қилиб, буюрган таомларини столга “дўқ” этиб қўйиб кетди. Овқат ҳам томоғидан ўтмади. Номерига қайтиб конденционерни ёқди. Конденционер эса ишламади. Маъмурга айтганди у ҳам истар истамай устани чақириб берди. Конденционер устаси хонага кириб ҳакамни таниб қолди.
- Йўқ, мен бу хонанинг конденционерини тузатмайман! – деди-да чиқиб кетди.
Ҳакам талашиб-тортишиб ўтирмади. Мижоз сифатида хизмат сифатини талаб қилмади. Эрталабгача иссиқ, дим хонада ётиб чиқди.
Эрталаб у билан хеч ким хайрлашмади. Ўз шаҳрига қатнайдиган микроавтобусга ўтирди. Микроавтобус йўлга тушгач, йўловчилардан биттаси уни таниб қолди:
- Сиз кечаги ўйинни бошқарган ҳакамсиз-а?!
Ҳамма унга ғазаб билан қаради. Сўнг ўзаро бир-бирларига пичирлашиб кетишди, ҳакам эса хижолатдан қутулиш учун ёнида ўтирган ёш аёлнинг икки яшарли ўғилчасини ўйнатмоқчи бўлиб унга қўлини чўзганди бола ҳам тескари қараб олди, аёл эса узоқроққа силжиб олди. Ҳакам ўз шаҳрига қандай етиб келганини билмади.
Ҳовлисига киргач ҳар доим олдига югуриб чиқиб, думини ликиллатиб турадиган севимли ити уни кўргач, инига кириб кетди. Уйдагилари хотини, ўғли ва қизи дастурхон устида ўтиришган экан, уни кўришгач ҳаммасининг боши эгилди. Кап катта ўғли “бизни шунақа пул билан боқяпсизми, дада?” деди-да, кўчага чиқиб кетди. Қизи ҳам индамасдан бошқа хонага кириб кетди... Ҳаммасидан ёмони хотини тунда тескари қараб ётди...
... Унинг айби бир жамоага ён босгани эди, холос. Атига битта тоза голни ҳисобламади ва биттагина нохолис пенальти белгилади. Шу холос...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 09:14:59 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:14:57 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:31:54 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:31:52 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:28:49 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:28:47 01 WRBEIRQX 2024-07-23 17:54:14 01 WRBEIRQX 2024-07-23 17:54:03 01 AHMEDOV 2012-04-16 11:29:37 +10 GAYRATBEK 2012-03-13 17:03:50 +10 FINKUV 2012-03-13 09:46:41 +10 ABITURIYENT 2012-03-13 07:51:57 +10 ELDARADO 2012-03-13 00:10:03 +10 NHAKIMJONOV 2012-03-12 23:44:34 +10 ARXITEKTOR 2012-03-12 23:16:51 +10 BEKXXX 2012-03-12 22:25:08 +10 BEKXXX 2012-03-12 22:24:45 +10 IBRAKADABRA 2012-03-12 22:17:32 +10 NAVBAXOR 2012-03-12 20:47:37 +10 REALFANAT 2012-03-12 20:28:48 +10 MUNIS 2012-03-12 19:51:44 +10 HALAMADRID 2012-03-12 19:47:59 +10 ROSSONERI 2012-03-12 19:26:18 +10