-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
Телепат (Ҳажвия)
Баҳо: 0Киритилган сана: 2012-03-20 17:46
Дўстим телепат чиқиб қолди! Айтса ишонмагандим, менга хаёлан буйруқ бера бошлади. Беихтиёр ўтиравердим, туравердим... “Бўлди, энди ишондим” деганимдан кейин у тўхтади. Қойил қолиб бунга қандай қилиб эришганини сўрадим. У эса етти йилдан бери телепатия билан қизиқишини, шу соҳага оид барча адабиётларни ўқиб чиққанини, интернетдан махсус машқлар ўрганганлигини ва ниҳоят энди натижага эришганини айтди.
- Мен ҳам қилсам бўладими?-сўрадим дўстимдан.
- Билмадим, сабринг етармикан... Бунинг учун озгина қобилият ҳам керак, - деб жавоб берди дўстим.
Сабрим ҳам, қобилиятим ҳам етмаслигини билиб уриниб кўриш ҳақидаги фикримдан қайтдим. Аммо зўр нарса экан бу телепатия!
- Ҳаммага ҳам таъсир эта оласанми?- сўрадим яна.
- Ҳаммага ҳам эмас. Орада таъсир қилмайдиганлар ҳам учраб туради.
Хаёлимга ярқ этиб бир фикр келди ва дўстимдан илтимос қилдим. Бугун терма жамоамиз “Пахтакор”да Япония термаси билан ўйинини ўтказиши керак эди. Бизникилардан кимнинг ўйини чиқмаса дўстим орқали алмаштириб ташламоқчи бўлдим. Таклифимни эшитиб, футболга умуман қизиқмайдиган ўртоғим аввалига рози бўлмади. Хиралик қилавергандим, охири рози бўлди. Энди гап Абрамовда қолди, ишқилиб у, дўстимнинг таъбири билан айтганда “телапатияга берилувчанлардан” бўлиб чиқсин-да!
Дўстимнинг кўрсатмаси билан билетни мураббий ва заҳира футболчилар ўриндиғига яқин жойдан олдим. Вақтлироқ бориб жойлашиб олдик, аста-секин стадион тўлиб, ўйин ҳам бошланди. Ҳаммаси яхши кетаётганди, бизникилар ҳужум қилишга киришиб кетиб ўн бешинчи минутда ҳимоячимиз Нўноқовнинг айби билан гол ўтказиб қўйишди. Япон ҳужумчисига тезлик борасида ютқазиб қўйди Нўноқов.
-Бошла, дўстим. Нўноқовни алмаштиришсин!
Дўстим диққатини жамлаб заҳира ўриндиғига қараб тикила кетди. Орада савол бериб қўйдим:
- Ким тушсин ўрнига?
- Ўтиббўлмасов.
Кўп ўтмай майдон четида чигал ёзаётган заҳира ўйинчилари орасидан Ўтиббўлмасов ажралиб чиқиб мураббийлар олдига келди ва Нўноқовнинг ўрнига майдонга тушди. Бироздан сўнг гол ура олмаётган ҳужумчимиз Бойбердиевни Тушсабўлди Голурдиевга алмаштирдим. Ўйин жонланиб Тушсабўлди гол урди ва ҳисоб тенглашди. Қойил қолиб дўстимнинг елкасига уриб юбордим. Дўстимни қилётган ишини ён атрофимиздаги мухлислар ҳам сезиб қолишди. Бироз ишонқирамаганлари ҳам кўп бўлди.
- Айтинглар кимни алмаштирайлик?!- Катта кетвордим мен.
- Анави Ланжбек Беқунтовнинг ўйини чиқмаяпти, қани, шунинг ўрнига Сергак Чаққонов тушсин-чи?
Тушди Сергак ҳам! Атрофдан “Қойил” деган овозлар билан “Бўлиши мумкинмас” дея ишонқирамаган овозлар кела бошлади. Дўстим атрофдаги кўпчиликнинг таклифи билан Майдақадамовнинг ўрнига Тезчопаровни туширишга шайланаётган эди биринчи тайм тугаб қолди.
Иккинчи тайм бошланиб Тушсабўлди Голурдиев яна битта гол уриб термамиз олдинга чиқиб олгач, кўпчилик Майдақадамовнинг ўрнига Тезчопаровни эмас ҳимоячи Тўпўтмасовни тушириш кераклигини таклиф этишди. Дўстим ишга киришди. Заҳира ўриндиғига, унда ўтирган Абрамовга фикрини юбора бошлади. Беш дақиқа ўтди, ўн дақиқа ўтди, аммо алмаштиришдан дарак йўқ. Дўстим эса заҳира ўриндиғига тикилишдан бўшамасди. Йигирма минут ўтди ҳамки, Тўпўтмасов майдонга тушавермсди... Атрофдан овозлар эшитила бошлади:
- Қўйинглар-э, шунча одамни алдаб нима қиласизлар?
- Ўзим ҳам ишонмагандим-а...
- Балки, қайсар Абрамов ўз билганидан қолмаётгандир?..
Дўстимнинг ҳам диққати ошиб борар эди. Бироз дам олгач яна ишга киришди. Мен ҳам хижолатда қолдим, лекин тажрибани бошимдан ўтказганим учун дўстимга ишонардим. . Унинг ранги ўзгара бошлади, қизариб-бўзариб кетди... Шунда заҳира ўриндиғидан Абрамовнинг ўзи чиқиб келди! Унинг ранги ҳам дўстимникидан қолишмасди, у ҳам қийналиб кетибди! Абрамов томошабинлар томонга юриб нигоҳлари билан биз ўтирган жойни, аниқроғи дўстимни излаб топди ва яқинроқ келиб деди:
- Оғайни, қийнаб юбординг-ку! ФИФА қонунларига кўра расмий ўйинларда учтадан ортиқ футболчи алмаштириш мумкинмас! Бу Жаҳон чемпиоати саралаши! Сен айтган учта футболчини алмаштириб бўлдим, озгина сабр қил - ютамиз!
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 09:27:17 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:27:16 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:44:16 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:44:14 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:41:18 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:41:16 01 WRBEIRQX 2024-07-23 19:10:02 01 WRBEIRQX 2024-07-23 19:09:54 01 JOBULANITRA 2012-09-21 20:17:25 +10 NEYMAR 2012-03-29 14:47:01 +10 NEYMAR 2012-03-27 13:08:24 +10 MUNIS 2012-03-25 23:39:26 +10 CASILLIAS 2012-03-21 12:13:11 +10 OFTALMOLOG 2012-03-21 01:18:41 +10 ILHAN 2012-03-20 23:42:52 +10 ABITURIYENT 2012-03-20 21:37:43 +10 JADROO 2012-03-20 21:11:58 +10 MESSI 2012-03-20 19:56:25 +10 TURONIY 2012-03-20 18:27:04 +10 METALLURG 2012-03-20 18:15:22 00