-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
Голмисиз, офсайдмисиз? (Аския)
Баҳо: +2Киритилган сана: 2012-04-05 18:14
ТЕШАВОЙ: Болтавой! Голмисиз, офсайдмисиз?
БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.
ТЕШАВОЙ: Одамни бир хурсанд қилиб осмонларга олиб чиқасизда, яна бошқа куни кайфиятни ерга уриб тушириб қўясиз, Абрамовмисиз?
БОЛТАВОЙ: Тешавой! Голмисиз, офсайдмисиз?
ТЕШАВОЙ: Айтганингизман.
БОЛТАВОЙ: Кечга белгиланган тўйни олдинга суриб, кундузи ўтказишга мажбурладингиз, “аллақандай Гордон”мисиз?
ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?
БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.
ТЕШАВОЙ: Менку, тўйни олдинга сурибман, сиз эса “номаълум муддатга” қолдирдингиз, ПФЛмисиз?
ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?
БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.
ТЕШАВОЙ: Дўстлар билан чойхонада ўтирганда эҳтиёт бўлсангиз бўлармиди? Ҳар турганингизда кимнидир қўлини босиб оласиз, Пепемисиз?
БОЛТАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?
ТЕШАВОЙ: Айтганингизман.
БОЛТАВОЙ: Ўша чойхонадаги гурунгларда гап-сўзингизга эътиборлироқ бўлинг. Ҳамма бир мавзудан гапирса, сиз бошқа мавзудан гап суқиб, “калла қўясиз”, Зиданмисиз?
ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?
БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.
ТЕШАВОЙ: Ҳамма кўзи билан кўриб турган нарсани “кўрмадим” деб енгмоқчи бўласиз, ҳакаммисиз?
БОЛТАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?
ТЕШАВОЙ: Айтганингизман.
БОЛТАВОЙ: : Сиз билан музей айланиб бўлмасакан, “қўл текизилмасин” десаям, экспонатларни ушлаб кўрасиз. “Менга ушлаш мумкин” дейсиз, дарвозабонмисиз?
ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўмисиз, коптокмисиз?
БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.
ТЕШАВОЙ: Ўзингиз билан ҳам шаҳар айланиб бўлмасакан, кириш мумкин бўлмаган жойларнинг панжарасидан сакраб ўтиб кетяпсиз, Жимми-жампмисиз?
БОЛТАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?
ТЕШАВОЙ: Айтганингизман.БОЛТАВОЙ: Ҳамма ёмон иш қилиб қўйган одамни сўкса, қўшилиб сиз ҳам сўкасиз-да, яна тарафиниям олиб қўясиз. Сиз бир томон бўлинг: ё сўкинг, ё тарафини олинг. Ёки “яримҳимоячи”мисиз?
ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?
БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.
ТЕШАВОЙ: Одамлар “Тешавой эплолмаган ишини қўли билан қиляпти” дейишяпти, Марадонамисиз?
БОЛТАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?
ТЕШАВОЙ: Айтганингизман.
БОЛТАВОЙ: Ёшингиз бир жойга бориб қолсаям, ёшларни ҳеч тан олгингиз келмайди Пелемисиз?
ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?
БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.
ТЕШАВОЙ: Сал нарсага хафа бўлиб, сиқиладиган одатингиз бор. Биров хафа қилиб қўйса, унутолмайсиз, довдираб ўзингизга келмай юрасиз, олимпиячимисиз?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 04:21:58 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:21:57 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:20:18 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:20:15 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:18:45 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:18:43 01 JUVENTINO 2012-05-06 22:27:20 +10 METALLURG 2012-04-15 11:33:55 00 METALLURG 2012-04-15 11:32:31 00 BLANKOS 2012-04-08 10:57:54 +10 SANCHO 2012-04-07 09:31:38 +10 PLANUS 2012-04-06 16:44:09 +10 BARSAEAL 2012-04-06 12:08:52 +10 JUNGLER 2012-04-06 10:37:34 +10 JIMMY 2012-04-06 00:32:59 +10 JIMMY 2012-04-06 00:28:37 +10 DONNEFT 2012-04-05 22:40:30 00 NURIDDIN 2012-04-05 21:05:46 +10 MARKETING 2012-04-05 19:50:58 +10 HALAMADRID 2012-04-05 19:49:49 +10 RUSLAN 2012-04-05 19:16:38 +10 MASTER 2012-04-05 19:09:32 +10 DEVPRO 2012-04-05 18:53:38 +10 OTAMAKON 2012-04-05 18:47:39 +10 DEVILS 2012-04-05 18:43:00 +10