-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
Мухлиса (Ҳажвия)
Баҳо: +6Киритилган сана: 2012-05-07 10:16
Азимжон хотинининг футболга ишқибозлигини ҳеч ҳазм қилолмайди-да... Унинг ўзи умуман қизиқмайди, аммо, тақдир экан, футболга мухлисалик қиладиган хотин учради...
Илк учрашувдаёқ, музқаймоқ еб, шаҳар айланганиларидан кейин кинога тушишни таклиф қилган Азимжон Моҳиранинг “футболга олиб тушинг” деган гапига қотиб қолди! Ё, тавба! Қиз болаям футболга қизиқадими?!
- Ие, футболга қизиқасизми?
- Ҳа, футбол жон-у дилим!
Ўшанда Азимжон биринчи марта стадионга кирди. Моҳира қурғур жамоларни номинигина эмас, футболчиларни ҳам рақами, исм-шарифигача биларкан!
Дастлаб жиддий эътибор қаратмаган Азимжон тўйдан кейин бундан ғаши келиб, футболчилардан рашк қиладиган ҳам бўлди. Қўшниси футбол жинниси эди, мен йўғимда иккови футболдан гаплашиб қўймасмикан, дея хавотирга тушадиган бўлди... Футбол кўриб ўтирган хотинига қараб “қайси футболчи ёқяпти?” дея пичинг қиларди, лекин футболдан бездира олмади. Ўз навбатида Моҳиранинг ҳам эрини футболга қизиқтириш учун қилган ҳаракатлари зое кетди.
- Мен “пигурний катайна”га қизиқаман, - тўнғилларда Азимжон бундай пайтлар, - кейин аёллар теннисига! Тенниси қизларнинг “аҳ!”, “иҳ!” деганига ишқибозман!
Жамоларимиз, айниқса термамиз ютқазган кунлари йиғи-сиғи қилиб оладиган Моҳира, эрининг пичинг ва кесатиқларига ҳам жимгина чидашига тўғри келарди. Аммо Австралиядан қабул қилиб олинган 0:6дан кейин чидаб туролмади. Қутуриб кетди!
- Менга каранг, ҳей! Эркакман деб оғзингизга келганини гапираверасизми?! Тилингизни тийволинг, билдингизми?!
- Хўп, хўп... Бўлди, мана... – дерди Азимжон оёғи остига тушиб чил-чил синаётган чойнак, пиёла ва чинни косаларга чап бераётиб.
Шундан кейин Азимжон хотинининг ашаддий мухлиса эканлигига тан берди, шундан буён Моҳира бемалол футбол кўрадиган бўлди.
- Гоооол! – дея қичқириб қоларди Моҳира.
- Ким урди? – дея қўлида капгир билан ошхонадан югуриб чиқарди Азимжон.
Ўтган йил ёзнинг бошлари эди, шекилли, бир куни Моҳира “гаплашиб ўтирамиз” деб Азимжонни тонгги соат тўртгача ухлатмаса, денг. “Бўлди, ухлайман” деганига қарамади! Соат тўртга яқинлашиб қолганда, гаплашавериб Азимжон ҳолдан тойгандан кейин Моҳира телевизор турган хонага чиқди. Чиқиб кетаётиб:
- Мароқли суҳбат учун раҳмат, мен футбол кўраман. Бугун ўсмирларимиз АҚШ билан ўйнайди, яхши дам олинг, - деб қўйди.
Гап бу ёқда экан-да, деб қўйди Азимжон ўзига ўзи, яхшиям футбол соат олтидамас экан.
Хуллас, шунақа гаплар. Мана ҳозир ҳам Моҳира футбол кўриб ўтирибди. Бошқа хонада Азимжон бешик тебратиб ўтирибди. Биғиллаб йиғлаётган бешикдаги ўғлининг оғзига сўрғич тутаркан, койинди:
- Жим бўл-а! Сеники кам эди! Ойинг футболни деб “Осиё” сериалини кўрсатмади, ўлсин шу футболиям!
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 04:38:23 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:38:21 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:35:43 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:35:41 01 WUNSHUW 2013-05-19 00:57:14 +10 BOYJIGIT 2012-10-23 15:27:32 +10 BOYJIGIT 2012-10-23 15:27:00 +10 SHAHRIXON 2012-06-12 11:48:44 +10 SANCHO 2012-05-17 21:02:08 +10 LASSETTIUZB 2012-05-12 18:35:10 +10 ELDARADO 2012-05-08 10:27:17 +10 GOLBOLSIN 2012-05-07 18:52:14 +10 ALBARS 2012-05-07 15:30:02 +10 OQSOQOL 2012-05-07 15:17:34 +10 ABITURIYENT 2012-05-07 14:09:32 +20 RAHIMBERDI 2012-05-07 12:38:55 +20 BAHROMJON 2012-05-07 12:17:44 +20 JUVENTUS 2012-05-07 11:42:29 +20 PLANUS 2012-05-07 11:16:06 +20 DAVIDVILLA 2012-05-07 11:11:15 +20 MESSI 2012-05-07 11:09:16 +20 BIGBON 2012-05-07 11:05:23 +20 LEGENDA 2012-05-07 10:53:39 +20 MARKETING 2012-05-07 10:38:20 +20