-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
Эҳ, футбол, футбол (Ҳажвия)
Баҳо: 0Киритилган сана: 2012-05-17 15:36
Бу футбол деган нарсага қачон мухлислик қила бошлаганман, аниқ билмайману, эсимни таний бошлаганимда телевизорда футбол кўраётиб “гоооол!” бақирганида дадамга қўшилиб бақирганимларимни эслайман. Шу-шу дадамнинг “касаллиги” менга ҳам юққан. Мустақил бўлдик, дунёга Ўзбекистон номи билан танила бошладик. Ҳар гал мундиал йўлланмаси бой берилганда...
Бу воқеага анча бўлди. Неча сувлар оқиб, неча голлар урилиб кетди. Ҳозир мағлубятларни бироз хотиржам қабул қиламан (ўрганиб кетганман, десам ҳам бўлаверади), лекин у пайтлар ҳар мағлубиятдан сўнг бир-икки ҳафта ўзимга келолмай юрардим, иштаҳам ҳам йўқолиб, касал одамга ўхшаб юрардим... Термамиз ютган кунлари эса оиламда байрам, ўйин тугагач дарҳол ўғил-қизларимнинг қўлларига тўрт-беш сўмдан суюнчи улашардим, албатта, болаларимнинг онаси ҳам қуруқ қолмасди... Ўша куни дастурхонга албатта тансиқ таом тортиларди. Шунинг учун улар менга қўшилишиб ўйин тугагунча мухлислик қилишар эди.
Хуллас термамиз саралаш учрашувларида кўнгилдагидай қатнаша олмаган бўлса ҳам, сўнгги тургача курашни давом эттириш имкониятини сақлаб қолганди. Биринчи ўриндан умид узилган, сўнгги турда ўз майдонимизда Хитойни қабул қилишимиз керак ва ютган тақдиримизда нариги гуруҳнинг иккинчи жамоаси билан “плей офф” ўйнаш ҳуқуқига эга бўлардик. Битта “лекин”и бор эди: гуруҳимиздаги нариги ўйинда Уммон термаси Амирликлар термасини албатта ютиши керак эди .Ўйин муҳимлигидан бу сафар бола-чақамга бошқача ваъда бериб юбордим: “Бугун Ўзбекистон ютса, эртага ҳаммамиз бирга паркка борамиз, бозорга ўтиб ҳаммангизга янги кийимлар олиб бераман! ”
Ютдик ҳам! Ўйин тугашига озгина қолганда Ширшов узоқдан зарба бериб гол урди. Болаларимнинг хурсандилигини кўрсангиз! Телевизордаги шарҳловчи ҳам нариги ўйинда Уммон ютганлигини айтди. Болаларим байрамни бошлаб юборишдию, аммо негадир ичим ғаш бўла бошлади. Астойдил мухлислик қилсангиз кўнглингиз ҳам сезар экан. Кечроқ “Ёшлар” каналидан Уммон билан Амирликлар ўйини дуранг билан тугаганини эшитдиму, бўлганимча бўлдим... Болаларга ваъда беришда бу ёғини ҳисобга олмаган эканман. Аммо ваъда – бу ваъда! Ёмон кайфиятимни уларга билинтирмасликка ҳаракат қилдим, биринчи бўлиб хотиним сезиб қолди.
- Тинчликми, дадаси?
- Ҳа, тинчлик...- дея жилмайиб жавоб бердим, байрамни бузгим келмади.
Эртаси куни икки қизимиз ва ўғлимизни олиб шаҳарга отландик. Менинг эса сира кайфиятим кўтарилмади. Бекатга чиқиб кира машинада кетаётганимизда хотиним секин шивирлади:
-Дадаси, пулингиз камми?
- Йўқ, нега?
- Унда чеҳрангизни очиб олинг, одамни хижолат қиляпсиз...
- Бўлди, мана!- дея ўзимни жилмайишга мажбурладим.
Паркка боргач болаларни каруселга чиқариб хотин билан чеккадаги ўриндиққа ўтирдик. Хаёлимда кечаги ўйин. “Эҳ, ҳамма айб ўзларида! Энг асосий рақибимизга уйдаям, меҳмондаям ютқазиб ўтирибмиз. Биздан олган олти очкоси уларни иккинчи ўринга чиқарди!” Шулар ҳаёлимдан ўтаётганда хотинимни оғзи қимирлаб, менга бир нималар деяётганди.
-А, дадаси?
-Ҳа?
-Нима бўлди, ўзи? Оғирлик қилаётган бўлса айтинг, бозорга бормай қўяверамиз.
- Нималар деяпсан?- жилмайишга ҳаракат қилган эдим, ўхшамади: оғзим қийшайиб кетди.
Шундан кейин ёмон кайфиятимга таслим бўла бошладим: болаларимнинг хурсанд бўлиб алланималарни сўрар, менинг эса қувноқликка тиришиб берган жавобларим эса ўхшамасди. Буни улар ҳам сезиб қолишди, шекилли кейин саволлар бермай ҳам қўйишди. Паркдан чиққанимиздан сўнг хотиним “бўлди, уйга қайтамиз” деб қолди.
-Ие, бозор-чи? – дедим мен.
-Йўқ, бозорга бормаймиз, - қайсарлиги тутди хотинимнинг.
Секин четга тортиб “қайсарликни қўйиб тур, кейин ҳаммасини тушунтириб бераман” дедим. Бироз “ғиди-биди” қилгач бозорга боришга кўндирдим.
Хуллас бозорга бордик , ҳамма янги кийимлик бўлди. Лекин менинг авзойим сира яхшиланмади. Буни ўзим ҳам сездим, болаларим ҳам сезди. Уйга қайтиб келгач ўзимни қувноқликка солиб:
-Қани болалар, бугун маза қилдикми?! – деб сўрадим.
-Ҳа,маза қилдик!
Менинг ясама қувноқлигим қанчалик ўхшамаган бўлса, болаларимни жавоби ҳам ўхшамади...
Кечки овқатдан сўнг, болалардан холи пайт хотиним менинг олдимга келиб “хўш?” дегандай қаради.
-Кеча... термамиз кейинги босқичга чиқолмади, шунга эди...- дедим.
-Нега, ютди-ку, гол бўлганда шайтонлаб қолдингиз-ку?
Ҳаммасини тушунтирганимдан сўнг “э, шунақа демайсизми? Ўлсин шу футболингиз ҳам!” деди-да, ошхонага идиш-товоғини ювгани йўл олди
- Бу ҳисобмас! Лекин кейинги сафар бошқача бўлади!- дедим ортидан.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 04:45:02 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:45:00 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:43:32 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:43:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:41:45 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:41:43 01 ANXEL 2013-03-11 15:28:04 +10 HLINAK 2012-06-16 21:34:23 -20 SHAHRIXON 2012-06-12 11:44:12 +10 SHAHRIXON 2012-06-12 11:41:12 -10 ATOMIUM 2012-05-26 12:54:39 +10 UZBEK 2012-05-24 03:25:11 +10 PLANUS 2012-05-18 09:31:57 +10 ALMUNIYA 2012-05-17 23:44:40 +10 SANCHO 2012-05-17 21:10:27 +10 BOTIR 2012-05-17 20:04:58 +10 OTAMAKON 2012-05-17 19:18:26 +10 MUNIS 2012-05-17 18:51:13 +10 BARCAS 2012-05-17 17:44:07 +10 ELDARADO 2012-05-17 17:16:04 +10 MILANIST 2012-05-17 16:32:24 +10