-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Рустам Сулаймонов Бир чимдим кулгу
МЕНЕЖЕР (Ҳажвия)
Баҳо: +3Киритилган сана: 2013-07-20 12:41
- Бунинг менежергаям ўхшамайди-ку? – деди клуб президенти ўз ёрдамчисига, ҳозиргина хонани тарк этганодамнинг ортидан ҳафсаласи пир бўлиб. – Топган одамингни қара! Ғирт деҳқон.
- Аммо аввал ишлаган ойларидаги натижаларига қаранг, қаерга ўтса ўша ерда бирданига олдинга силжиш бўлган...
- Лекин, кейин - пасайиш! – Ёрдамчисининг гапини бўлди клуб президенти.
- Бизга шу керак, ишларимиз бир силжиб олсак бўлгани. Ишимиз юришмаяпти, ахир!
- Майли, бир кўрайлик-чи, топган одаминг нима каромат кўрсатар экан.
Шундай қилиб клубга янги менежер қабул қилинди. Аммо, эртасига ҳам, индинига ҳам клубда қорасини кўрсатмади. Навбатдаги ўйин олдидан жамоа одида пайдо бўлди. Ўйинга бир неча дақиқалар қолганда хонага бутун жамоани йиғиб, чиқиб кетди. Бироздан сўнг бугунги ўйин ҳакамларини бошлаб келди. Уларни қандай кўндирди, рақибларнинг кўзини қандай шамғалат қилди, буёғи ҳаммага қоронғу.
- Ҳурматли ҳакамлар, - гап бошлади янги менежер. – Сизларни бу ерга чақиришимиздан мақсад – жамоамиз аҳволидан сизларни хабардор қилиш.
Ҳакам ва унинг ёрдамчилари бир-бирларига ҳайрон боқишди.
- Хабарингиз бордир ёки йўқ, биз ниҳоятда танг аҳволдамиз... – деди чуқур хўрсиниб. Ҳомийимиз биздан юз ўгирган. Мана беш ойдирки, ойлик маошларимизни олганимиз йўқ... Уйда болаларимиз оч... Йигитларга раҳмат, улар сабр билан яхши кунларга умид қилиб ўйнаб бермоқдалар. Аммо кетма-кет мағлубиятларга учраяпмиз. Бунинг сабаби – тўйиб овқатланмаяпмиз. Қувватимиз кам. Тўқ жамоалар билан ўйнаганда ҳолимиз қолмаяпти.
Ҳакамлар ҳайрон. Улар бунақасини биринчи марта кўриб туришлари эди.
- Мана бу ўйинчини қаранг, - дея ўзи табиатан ориқ бўлган футболчининг олдига бориб, унинг қўлини кўтарди, сўнг қўйиб юборган эди футболчиниг қўли “шилқ” этиб тушди.– Футболчи деган ҳам шунақа нимжон бўладими?
Менежер бошқа бир футболчининг олдига бориб, давом этди:
- Маош олмагач, йўқчиликка чидай олмаган мана бунинг хотини ташлаб кетди. Иккита бола ҳозирча тирик етим бўлишга яқин турибди...
Ўртага ғамгинлик тушди. Кимнингдир телефонига қўнқироқ чалинди, қўнғироққа ўта ғамгин мусиқа қўйилган экан, ўртадаги вазиятга ҳамоҳанг бўлди. Кимнидир кўнгли бўшроқ экан, шекилли, ҳиқиллаб йиғлай бошлади. Менежер бошқа бир футболчининг олдига бориб, давом этди:
- Манабунинг онаси касал, дори-дармонга пул топа олмаяпти.
Боя йиғлаган киши овозини кўтариб йиғлай бошлади, унга бир-икки киши қўшилди. Яна ўша телефон қўнғироғидаги ғамгин мусиқа чалиа бошлади.
- Буниси эса қулоғигача қарзга ботиб кетган. Уйига қарзини қистаб келаётганларнинг сони кўп. Фақат майдонга чиққандагина улардан қутилади, - дея менежернинг ўзи ҳам чўнтагидан рўмолчасини олиб, кўз ёшларини арта бошлади. Унга қўшилиб бошқалар ҳам рўмолчаларин олгани чўнтакларига қўл суқишди.
- Мана бу футболчи эса, уйини сотиш арафасида... Тўртта боласи бор...
Кимдир “дод” солиб йиғлаб юборди, ҳакамларнинг кўзига ёш келди.
- Буниси аллақачон сотиб бўлган! Ижарада ўтирибди, ижара ҳақини тўлашга пули йўқ...
Бош ҳакам чидаб тура олмади, юзини яшириб, елкалари кўтарилиб-туша бошлади, икки ёрдамчиси ортга ўгирилиб, бошларини деворга қўйиб йиғлай бошладилар. Кимдир бошини чангаллаган, яна кимдир бошқасининг елкасига бош қўйиб йиғлаган. Менежернинг ҳар бир гапидан сўнг кимдир “оҳ”лаб, кимдир “дод”лаб юборар эди, хона йиғи-сиғига тўлди.
- Агар аҳволимиз ўзгармаса, - давом этарди менежер, - қуйи лигага тушиб кетамиз. Бу дегани – жамоа тарқаб кетади. Ҳаммамиз ишсиз қоламиз. Хонавайрон бўламиз!
Бош ҳакам “им-м-м”лаб юборди. Бошларини деворга қўйиб турган ёрдамчилари энди деворни муштлаб йиғлай бошладилар...
- Энди, ўзимга келсак...
- Бўлди, бас, етар! – дея менежернинг сўзини бўлди бош ҳакам. – Ҳаммаси тушунарли – бугун қўлдан келганча ёрдам бераман!
Бироздан сўнг клуб президентига унинг ёрдамчиси қўнғироқ қилиб деди:
- Ўйин бошланмади, аммо уч очко билан табриклайман!
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 05:11:32 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:11:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:08:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:08:25 01 WRBEIRQX 2024-07-23 10:26:24 01 WRBEIRQX 2024-07-23 10:26:15 01 ESANOV 2014-06-03 12:07:56 00 DJURAEV 2013-10-20 08:35:57 00 BURHONN 2013-10-05 13:43:36 00 RAPQON 2013-07-24 16:13:56 00 UZFUTBOL 2013-07-21 23:36:48 00 GOLMASHINASI 2013-07-20 16:30:57 00 GOLMASHINASI 2013-07-20 16:26:17 00 BOTIR 2013-07-20 16:26:10 00 NODIRJONNN 2013-07-20 16:07:55 00 SARDORMUSAEV 2013-07-20 13:20:12 00