-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Бу кўзларга шодлик ярашар
Баҳо: +1Киритилган сана: 2014-05-16 21:31
Бу кўзларга қараш оғир.
Дардли кўзлар, маъюс кўзлар.
Мундиал деб ёниб-ёниб.
Умидлари сўнган кўзлар.
Барча ўзбек, ёшу-қари,
Бир мушт бўлиб орзу сари,
Етай деб қоқилганда,
Алам билан боққан кўзлар,
Дардли кўзлар, маъюс кўзлар.
Очиғи, ҳамма учун чайналиб, қизиғи йўқ мавзу ҳақида ёзмоқчи эмасман. Бугунги мавзу сизу бизга ўхшаган футболимизнинг фидойи мухлислари хақида. Ҳозирги мухлис бир пайтлардагидек ўйин ўтганига уч кун бўлган бўлса-да, натижани билолмай радиоприёмник тагида спорт хабарларини кутиб яшайдиган мухлис эмас, замон тезкор бўлганидек, инсонларнинг ҳам заковати ошиб, ахборотга бўлган талабини интернет орқали қондириб бормоқда. Уйда ўтирган ҳолда дунёнинг бир бурчагида бўлаётган воқеа ҳодисаларни кузатиши, ўз фикрини билдириши мумкин. Юртимизда спортга оид бир қатор сайтлар фаолият олиб бормоқда, ҳар бирининг ўз йўналиши, услуби, мухлиси бор. Айнан шу сайтлар орасида футболга оид чемпионат.азия, уфф.уз, арена.уз ва стадион.уз сайтлари алоҳида ажралиб туради ва имкон қадар футбол ишқибозлари талабини қондириб келмоқда.
Ҳозирги кунда футбол оламида мундиал ҳавоси кезиб юрибди. Европанинг кучли бешлигида мавсум якунланиб, чемпионлар маълум бўлди, фақатгина Испания примеросида 1 тур қолди, холос. Сўнгги турдаги “Атлетико” – “Барселона” жамоаларининг “Камп Ноу”даги тўқнашуви чемпионлик тақдирини сўнгги нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Одатда финаллар Кубок тизимида ўтадиган турнирларнинг якуни бўлиб хизмат қиларди, чемпионат ўйинларида ҳам финал бўлишини Ла-Лига исботлаб берди. Бундай якунни фақат орзу қилиш мумкин.
Яна саноқли кунлардан сўнг Рио қирғоқларида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади, ҳозирда унда қатнашувчи 32 юрт терма жамоалари сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда, кенгайтирилган таркибларини эълон қилишмоқда, футболчилар ва мухлислар ҳаяжон билан мундиални кутишмоқда. Баҳс-мунозаралар давом этмоқда, Колумбия халқи Фалькаонинг соғайишини умид билан кутишаётган бир пайтда, ундан ҳеч бир жабҳада қолишмайдиган К.Тевес Аргентина терма жамоаси таркибидан тушиб қолди. Айнан унинг ажойиб ўйинлари ва голлари туфайли “Ювентус” бир қатор ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилган ва скудеттони қўлга киритган эди. Кимдир жароҳат туфайли, кимдир рақобат туфайли тўрт йилликнинг муҳим баҳсларидан четда қолмоқда.
Афсуски, терма жамоамиз бу сафар ҳам жаҳон чемпионатидан мосуво, мухлислар эса мундиал ҳавосидан бебаҳра қолди. Агарда жаҳон чемпионатига терма жамоамиз борадиган бўлганида, ҳозир бизда ҳам ажойиб баҳс-мунозаралар бўлаётганини тасаввур қилиб кўринг. М.Қосимов кенгайтирилган рўйхатни эълон қилганда, мухлису мутахассислар орасида баҳс-мунозара авжига чиққан, кимдир Ф.Тожиев термада эмаслигидан норози, кимдир И.Нагаев таркибда эканлигидан хурсанд, кимдир дарвозабонлардан хавотирда, хуллас мундиал ҳавоси юртимизда кезиб юрган бўлармиди. Мухлисларимиз эса терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун ҳозирданоқ сафар ҳаракатини бошлаб юборган бўлиб, ширин ташвишлар билан андармон бўлишармиди? Зеро, улар бунга ҳақли эдилар.
Қатар билан Тошкентда кечган саралашнинг охирги учрашувидан сўнг метродаги ҳолат ҳеч кўз ўнгимдан кетмайди. Ёши улуғ отахоннинг намланган кўзларию, қўлида Ўзбекистон байроғини ушлаб олган йигитни бир нуқтага тикилганча тушкун, ўйчан ҳолати. Ўшандаги вагондаги сассиз жимлик, маъюс кўзлар, алам кўз ёшларини камида тўрт йил унутолмасам керак. Футболимиздаги баъзи иллатлар, лоқайдлик ва хафсаласизлик туфайли мухлисларимиз мундиал деб аталмиш миллионлар ўйини асл лаззатини белгиловчи йирик футбол байрамидан четда қолдилар.
Азиз мухлис, ўтаётган ҳар бир кун дунё футбол аҳлини мундиалга яқинлаштирмоқда, яқинлашган сари ярамиз янгиланиб бораверади. Кўз очиб юмгунча келгуси жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари бошланади, унга ҳозирданоқ тайёргарликни бошламас эканмиз, янгиланган яралар газак олади, метродаги ҳолатлар такрорланаверади, футболимиз тубсизлик уммонига шўнғийверади. Биз мухлислар эса мундиалдан умид қилаверамиз, зеро умидлар интиҳода ўлади. Омон бўлинг, ўзингизни асранг.Маъмуржон Тиллабоев (MAMRINO)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
FOOTBALLHD 2014-05-17 15:27:39 0MAMRINO.Келажак ишларингизда омад тилаб коламан.Мухлис. TURDIBAY 2014-05-17 07:44:30 0Футбол журналисти ва шарҳловчи Ҳайрулло Ҳамидов бир мақоласида шундай ёзган эди: Футболни қадрлайлик, унинг қадрига етайлик. Терма жамоамизнинг аламли мағлубиятларини унуттира оладиган қудратга эга у. Тўғри, агар термамиз мундиалга борганида, бу мусобақанинг ҳайбати умуман ошиб кетарди, аммо бормаган тақдирда ҳам, ЖЧнинг биз учун аҳамияти заррача камаймайди. Термамиз вакилларига бир хитоб қилмоқчиман: «Бизни барибир футболдан, мундиал деб аталмиш ажойиб мусобақадан безита олмайсиз. Бундан баттар ўйнанг, бизга фарқи йўқ, биз барибир сиз бормаган турнирни ардоқлайверамиз, томоша қилаверамиз. Ўзингиз биласиз, агар ўша ҳамманинг нигоҳи қаратиладиган жойга бориб, ўша тўйда қатнашиш бахтига муяссар бўлсангиз, бу – сизнинг бахтингиз. Бўлди. Хоҳласангиз, уч йил терлаб, биз каби оддий томошабин бўлиб яшайверинг! Биз сиз учун, сизнинг дардингизда ҳўнграб йиғлаб, мусобақани кўрмай қўядиган даражада аҳмоқ эмасмиз. Футбол биз учун сиздан-да юқори туради. Шуни билиб қўйсангиз бўлди!!!» Фузулий айт¬ганидек, кўзи ёшлиларнинг ҳолин на билсин мардуми ғофил... Терма жамоамиз, клубларимизнинг қувонч ёшлари оқизадиган ўйинларини кўриш барчамизга насиб этсин. Маъмуржон Тиллабоевнинг (MAMRINO) ижодига омад тилаб қоламан. ELMUS 2014-05-17 05:30:44 0койле, роппа роса 1йил бурун ЖЧ га боришимизга шунаканги ишонгандимки ... Маъмуржон рахмат! макола учун KASPERSKIY 2014-05-17 01:27:04 0Қатар билан Тошкентда кечган саралашнинг охирги учрашувидан сўнг метродаги ҳолат ҳеч кўз ўнгимдан кетмайди. Ёши улуғ отахоннинг намланган кўзларию, қўлида Ўзбекистон байроғини ушлаб олган йигитни бир нуқтага тикилганча тушкун, ўйчан ҳолати. Ўшандаги вагондаги сассиз жимлик, маъюс кўзлар, алам кўз ёшларини камида тўрт йил унутолмасам керак. ---------- (((((( KASPERSKIY 2014-05-17 01:21:38 0Бу кўзларга қараш оғир. Дардли кўзлар, маъюс кўзлар. Мундиал деб ёниб-ёниб. Умидлари сўнган кўзлар. Барча ўзбек, ёшу-қари, Бир мушт бўлиб орзу сари, Етай деб қоқилганда, Алам билан боққан кўзлар, Дардли кўзлар, маъюс кўзлар. --------- Респект МАМРИНО! KASPERSKIY 2014-05-17 01:13:12 0Яшшанг мавлоно! Ижодизга барака! JADROO 2014-05-16 23:22:10 0... FCYUVENTUS 2014-05-16 23:15:30 0Maqola bizga mundial yaqin bo'lgani uchun tuxfa etilgan. Muallifga omad va rahmat. SHAVKATFCB 2014-05-16 22:33:32 0Молодец Маъмуржон дустим ижодингизга омад REALBENZEMA 2014-05-16 22:25:25 0Ajoyib gap yuq