-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
«Спорт-ТВ» ёки «Дангаса-ТВ»?
Баҳо: +2Киритилган сана: 2014-05-24 22:29
Футболнинг оммавийлигини оширишда ТВнинг ўрни катта, бу хақда Шавкатбек ўз мақоласида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ҳозир ёзмоқчи бўлганларим эса мухлислар номидан Спорт-ТВга бир таклиф, керак бўлса, талаб ўрнида қабул қилишларини хоҳлардим.
Миллий Телерадиоканалимизда айни вақтда сериаллар мавсуми, келинг, ҳафталик дастурларга кўз югуртириб чиқамиз. “Руҳшунос”, “Ҳаёт жилғалари”, “Муҳаббат ва қасос”, “Доктор Хаус”, “Имтиҳон”. Бу “Ўзбекистон” каналидаги сериаллар, энди қолган каналлардаги сериалларни санаб ўтаман, сабр билан эшитинг. “Ёшлар”да “Испан афсонаси”, “Қақнус”, “Орзулар фасли”, “Пуаро”, “Афсунгар”, “Теран илдизлар”, “Тошкент” каналида “Қайтар дунё”, “Икки тақдир”, “Шаҳзоданинг қўшиғи”.
Учта канал бир кунда жами 14 та сериал тақдим этишмоқда. Бизнинг “Спорт” каналимизда ҳар тугул сериалларга жой йўқ, лекин тайёрлаётган кўрсатувлар орасида Футбол ҳақидагиси бармоқ билан санарли. Булар - ҳар душанба эфир юзини кўрадиган “Футбол шарҳи” ва “Биринчи лига шарҳи”. Бўлди шу. Энг қизиғи, иккала кўрсатув бир хил фамилия, Зафар ва Диёр Имомхўжаевлар муаллифлигида эфир юзини кўрмоқда. Савол туғилади, “Спорт” каналида бошқа ходимлар йўқми?
Албатта, бу икки журналист меҳнатини истисно этмаган ҳолда, шуни айтишимиз лозимки, “Спорт-ТВ” учун янги номлар, янги кадрлар, янги кўрсатувлар яратиш вақти келди. Зеро, рақобат бор жойда ўсиш, ривожланиш бўлади. Ўзингизга маълум, “Спорт” канали имкон қадар кучли бешлик ва чемпионлар лигаси баҳсларини биз мухлисларга ўғирлаб бўлса-да тақдим этишга ҳаракат қилди, гоҳида уддалади, гоҳида йўқ. Лекин трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи компанияларнинг огоҳлантирувидан сўнг бу ҳолатга чек қўйилди. Шундан сўнг каналимиз нақадар ғариб кўринишда эканлиги маълум бўлди. Тан олиш лозим, бу канал ўз номи билан спорт канали, унда велопойга, бадиий гимнастика, бокс, баскетбол каби спорт турларига ҳам кенг эътибор берилиши керак, лекин юртимизда футбол санаб ўтилган спорт турларидан кўра оммавий ва устун туради. Шундай экан, келинг, мақсадга ўта қолай. “Спорт” телеканали раҳбарияти ва ходимларига бир нечта таклифларим бор:
1. Миллий терма жамоамизнинг олдинги ўйинларини ҳафтада 2 марта тақдим этиб бориш, архивдан Осиё Ўйинлари-1994ни топса бўлса керак. Шунингдек кўрсатув бошида ўша ўйинда иштирок этган бирор ўйинчини чақириб, хотиралари билан ўртоқлашиши мумкин.
2. Чемпионатимизда тўғридан-тўғри трансляциялар сонини ошириш, шунингдек, ўйин бошланмасдан олдин, стадионнинг ўзидан қайноқ янгиликларни тақдим этиш, мухлисларнинг фикрлари билан танишиш, жамоа аъзолари билан интервьюлар уюштириш лозим.
3. “Юлдузларимиз ҳаёти” деб номланган кўрсатув яратиш. Унда футболимизда чуқур из қолдирган юлдузларимизни фаолияти кенг ёритиб борилса, мухлисларимиз учун ажойиб совға бўларди. Шунингдек, шарҳловчилик учун кастинг ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро иқтидорли ёшлар бизда жуда кўп, янгидан-янги номлар кашф этилишига ишонаман.
Ҳозирча шулар, қолган таклифларни мухлисларимиз ўзидан эшитамиз. Хориж футболини олиб беришолмаса, буни тўғри тушуниш мумкин, уларни айблаш қийин, лекин ўзимизнинг футболни кенг ёритиб бериш мумкин-ку, бу ҳолатни нима билан изоҳлаш мумкин. Шу берилган таклифларни амалга оширилмаса, “Спорт-ТВ” номини ўзгартириб, “Дангаса-ТВ” деб номласа ҳам бўлади.
Таклиф ва талабларни амалга ошириш учун маълум бир вақт ва маблағ талаб этилади, зеро харажатсиз ҳаракат нолга тенг эканлиги ҳаммамиз биламиз. Юртимизда футбол мухлислари жудаям кўп ва улар ҳам Жахон футболидан баҳра олишга ҳақли. Шундай экан, яна бир таклиф:
“Спорт” каналини пулли каналлар сафига қўшиш керак, ана шунда бемалол кучли бешлик ва чемпионлар лигаси баҳсларини сотиб олиш мумкин бўлади. Айнан футбол канали орқали ўз маҳсулотларини реклама қилиш истагидаги тадбиркорлар ҳам топилади. Бу эса қўшимча маблағ ва канални моддий базасини яхшилаш учун ажойиб имконият дегани.
Шунингдек, Вилоятдаги ТВ билан биргаликда чемпионатимиздаги тур ўйинларини ҳеч бўмаганда ёзиб олинган ҳолда намойиш этиш ҳозирги ҳолатимизда зарар қилмасди. Секин аста моддий имкониятлар ошиб боргач, техникалар сонини кўпайтириб, трансляциялар сифатини яхшилаш мумкин бўлади. Ҳозирги вақтда энг муҳими ва энг қийини шу ишларни бошлаб олиш, ҳаммаси ўз изига тушгач, ишончим комил, тез орада “Спорт” каналига ҳозиргидек лаънатлар эмас, раҳматлар ёғилади. Биз шуни хоҳлаймиз. Ҳозирча эса Чемпионлар Лигаси финалини кўролмайдиган ҳамюртларимизга сабр тилаб қоламан.Маъмуржон Тиллабоев (MAMRINO)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 05:35:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:35:53 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:59:43 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:59:41 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:56:39 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:56:38 01 ZAFARBOY 2014-05-25 12:20:36 00 ARSTOKRATS 2014-05-25 12:15:16 00 OTABEKTUR 2014-05-25 09:21:16 00 ELMUS 2014-05-25 07:16:09 00 FCYUVENTUS 2014-05-25 06:04:30 00 ATLETIKO 2014-05-25 05:16:13 00 SAIDAXMAD 2014-05-25 02:50:14 00 SAIDAXMAD 2014-05-25 02:49:56 00 MAMRINO 2014-05-25 02:25:29 00 MAMRINO 2014-05-25 02:25:20 00 BEGZOD 2014-05-25 01:32:14 00 DJAMSHID 2014-05-25 01:00:43 00 DJAMSHID 2014-05-25 00:58:05 00 DJAMSHID 2014-05-25 00:57:46 00 DJAMSHID 2014-05-25 00:57:06 00 DJAMSHID 2014-05-25 00:56:44 00 DJAMSHID 2014-05-25 00:56:10 00 SHAVKATFCB 2014-05-25 00:20:11 00 SHAVKATFCB 2014-05-25 00:19:10 00 SHAVKATFCB 2014-05-25 00:17:51 00 SHAVKATFCB 2014-05-25 00:17:42 00 UZRESPECT 2014-05-24 23:40:06 00 UEFAJON 2014-05-24 23:33:32 00 UEFAJON 2014-05-24 23:33:07 00 FURINO 2014-05-24 23:08:55 00 FURINO 2014-05-24 23:07:58 00 FURINO 2014-05-24 23:07:05 00