-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Тўқликка шўхликми?
Баҳо: +3Киритилган сана: 2014-05-27 15:18
Футболимизда бугунги кунда кўплаб камчиликлар кўзга кўринади. Бугун шулардан баъзилари ҳақида сўз юритамиз.
Бизнинг турли ёшдаги ёки клубларимизни халқаро майдонлардаги учрашувларини кузата туриб шундай хулосага келдим. Бизнинг футболчилар бироз номдорроқ ёки кучлироқ рақибга тўғри келадиган бўлса худди олдиндан мағлубиятни тан олгандек майдонга тушишади. Уларни шундай учрашувларда қилган хатоларини кўриб, беихтиёр улар умрида футбол ўйнамагандек туюлади. Бунга ўтган йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёшларимизнинг Францияга қарши ва яқинда бўлиб ўтган “Бунёдкор”нинг ОЧЛ доирасидаги сафардаги “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинларини мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин! Бундай мисоллар кўплаб топилади, афсуски...
Хўш, нега бундай бўлишади, нима ўша асли Африкадан топиб келтирилган французлар ёки саудияликларни оёқлари тўрттами ёки улар биздан 5-6 киши кўп бўлиб ўйнашадими? Аслида ундаймас-ку, улар ҳам бизнинг футболчилар каби оддий инсонлар ўзга сайёралик эмас. Бизнинг футболчиларни майдонда болаларча юмалаб ётганини кўриб кулишни ҳам, йиғлашни ҳам, ачинишни ҳам билмай қоламиз баъзида. Легионер деб аталмиш Симоненко жанобларни майдонда туширган “қовун”ларини бир камаз қилиб жойлаш мумкин. У ўз хатти-ҳаракатлари билан футбол майдонини ҳам “полиз” майдонига айлантириб қўйди. Эссиз унга сарфланган шунча пуллар...
Аслида бизнинг футболчиларга яратилган шароитларнинг ўндан бири ҳам яратилмаган ўша келиб чиқиши африкалик бўлган футболчиларда. Муҳтарам Призедентимизнинг футболимизга юксак эътиборларидан фойдаланиб, нега айтарли ютуқларга эриша олмаяпмиз шу пайтгача? Қачонгача биз жаҳон чемпионатига чиқишни орзу қилиб юраверамиз унда медаллар учун курашини эмас. Унча-бунча жойдан бундай эътиборни топиш амримаҳол бугунги кунда бизнинг футболчиларимиз тўқликка шўхлик қилишаётгандек, назаримда. Балки буни сабабларидан бири футболчиларимизга тўланаётган юқори миқдордаги маошлар ҳам сабабчи бўлиб қолаётгандир. Эндигина футболга қадам қўяётган ўспирин отасидан ҳам кўп пул топиши, миллион-миллион пулларни кўриб, унинг юриш туришида, хатти-ҳаракатларида, руҳиятида ўзгаришлар пайдо бўлмайдими?
Ундаги иштиёқ, ўсишга бўлган ҳаракатни, ҳашаматли уйларда истиқомат қилиб, тунги-клублар-у урфда бўлган мошиналарда кўча айланиб, ялло қилиб юриш туйғулари эгаллаб олмаяптимикан? Масаланинг бу тарафларини ҳам ўйлаб кўриш вақти келмадими? Болқон давлатлари ажойиб футболчилар етказиб бериш бўйича дунёга донг таратган. Жумладан, Сербия, Хорватия, Босния ва Герцеговина, Черногория каби давлатлар бунга мисол. Михайлович, Милошевич, Иванович, Видич, Красич, Давор Шукер, Звонамир Бобан, Алеша Асанович, Дарио Срна, Марио Манжукич, Ивица Олич, Эдин Жеко, Ведад
Ибишевич, Мирко Вучинич, Стеван Йоветич каби машҳур футболчилар фикримизга яққол мисол.
Эътибор беринг, бу мамлакатларнинг миллий чемпионатларида у даражада юқори маошлар тўланмайди. Буни юртимизда фаолият юритган кўплаб серблар ўз интервьюларида ҳам қайд этишган. Уларда бизнинг футболдаги каби Ҳукумат томонидан юксак даражада эътибор берилмаслигини эътироф этишган. Бу борада бизга фақат ҳавас қилишларини айтишади. Лекин шундай бўлсада, улардан таниқли футболчилар кўплаб етишиб чиқмоқда. Нега бундай бўляпти, уларда ҳамма нарса фантастик даражада профессионал тарзда йўлга қўйилган дейсизми?
Менимча ундай эмас, уларда ҳам камчиликлар етарлича топилади. Сабабларидан бири дея уларнинг миллий чемпионатларида клублар томонидан футболчиларга кам миқдорда маош тўланаётгани сабаблардан бири деб ўйлайман. Шунинг учун футболчилар ўз устида тинмасдан ишлаб, фаолиятларини хорижда, аниқроғи номдорроқ клубларда ўйнашни мақсад қилишади ва шу мақсадга яраша меҳнат қилишади. Негаки, улар бунга мажбур. Чунки доимо легионерларга яхши пул тўлашади. Бугунги кунда Европа ва жаҳон футболида катта пул айланаётган бир пайтда бу улар учун яхшигина имконият бўляпти.
Хўш, нега бизнинг футболчилар ҳам Европанинг номдор клубларида ўйнаб машҳурликка эришмаяпти. Ўша болқонликлар биздан 2-3 карра устунроқми? Менимча, ундай эмас, чунки ўсмир ва ёшлар термалари миқёсида улар билан тенгма-тенг ҳаракат қиляпмиз, ҳаттоки баъзи пайтларда улардан устунлик ҳам қиляпмиз. Лекин МТЖга ўтиш пайтида улардан сезиларли даражада ортда қолмоқдамиз. Чунки бу пайтда улар ўз устида тинмай ҳаракат қилиб, меҳнат қилаётган бир пайтда, бизникилар кафе-бар, дискотека, тунги клубларга ўхшаш кўнгилочар жойларда кўнгилларини хушлаш билан банд бўлишади, негаки бунга моддий томондан етарлича имкониятлари бўлади. Бунинг оқибатини эса МТЖлар ўртасидаги фарқдан ҳам билиб олса бўлади. Мен бу фикрларим билан барча футболчиларимиз шундай дейиш фикридан йироқман, лекин, афсуски, бундай тоифадаги футболчиларимиз етарлича топилади ва бундай ҳолатлар футболимизни ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.
Футболимизнинг ривожи учун нафақат футболчилар, балки мурабийдан тортиб раҳбарларгача масъулият билан ишлаш талаб этилади. Мурабийларимиз футболчиларни тергаб, тарбиялаб, уларни тўғри йўлни кўрсата оладиган ҳақиқий устоз бўлсин. Раҳбарларимиз эса йўқдан бор қила оладиган ҳақиқий тадбиркор бўлсин, борини ҳам йўқ қиладиган муттаҳам эмас. Улар жамоадаги пулларни ақл билан ишлата олса, жамоа натижалари ҳам яхши томонга ўзгариши мумкин.
Яна бир гап. Балки бизнинг футболда ҳам футболчиларга кам миқдорда маошлар белгиланса, улар ҳам худди болқонлик ёки африкалик футболчилар каби Европага интилган, бойлар ҳам болаларини футболга эмас, балки бошқа соҳага йўналтирган бўлармиди? Балки шунда футболимизда ҳақиқий талантлар юзага чиқармиди? Нима бўлган тақдирда ҳам бугунги кундаги имкониятлардан оқилона фойдаланиб, футболимизни ривожлантирайлик. Тўқликка шўхлик эмас, ҳурматли футболимиз вакиллари.Бурҳонбек Абдумўминов
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:32:20 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:32:18 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:44:56 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:44:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:42:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:42:23 01 SSSSPORT 2014-08-08 14:40:28 00 COMMENTUZ 2014-05-29 14:56:33 00 SUNNATILLO 2014-05-28 13:35:52 00 REALBENZEMA 2014-05-27 17:48:19 +20 NEYMESS 2014-05-27 16:37:46 +20