-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Футбол оламидаги қизиқарли воқеалар
Баҳо: +1Киритилган сана: 2014-06-09 09:36
1986 йилда "Аделант-Рибенк" ва "Кальвес" жамоалари иштирокидаги Аргентина кубоги учун ўтказилган учрашувда 11 метрлик жарима тўпларининг ўзига хос рекорди ўрнатилган. Ўйиннинг асосий вақти 1-1 билан тугаган. Қизиғи иккала гол ҳам пенальтидан киритилган. Ўйиндан кейинги пеналтилар серияси "Аделант Рибенк" нинг ғалабаси билан ниҳоясига етган. Ҳисоб 28-27. Умумий 55та гол!!!
Энг ҳайратомуз гол
Энг ҳайратомуз гол деб 1973 йилда “Барселона” билан бўлиб ўтган баҳсда “Спарта” (Роттердам) ҳимоячиси киритган гол ҳисобланар экан. Ҳимоячи тўпни ўз дарвозасидан узоклаштира туриб, тўпни кучли зарба билан юқорига тепиб юборади. Тўп шамолда учиб бориб ҳавода ёрилиб кетади ва “Барселона” дарвозасига ичига латта ҳолатида тушади. Ҳакам тўпни алмаштиришни буюради ва ўйинчиларнинг эътирозларига қарамай голни ҳисобга олади.
Энг адолатли ҳакам
Футбол тарихида англиялик Мелвин Силвестр - энг адолатли ҳакам номини қўлга киритган. Ўйин пайтида жамоа ҳужумчиларидан бири Ричард Керд ҳакамни бир неча марта турткилади. Сўнгги марта очиқчасига ҳакамни турткилагандан сўнг, ўз ҳиссиётини жиловлай олмаган ҳакам, унга 3 маротаба боксча зарба билан уни майдонга қулатди. Шундан сўнг, ҳакам ўзига қизил карточка кўрсатиб, майдонни тарк этди.
Футбол учрашувида отишма
Ўтган асрнинг 70-йилларида Аргентинада маҳаллий "Хувентуд" ва "Хенераль Кабальеро" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда фожеали воқеа юз берган эди. Ўйиннинг 43-дақиқасида учрашув ҳаками Хосе Леон Бегудо "Хувентуд" ўйинчиси Хоакин Масиални четлаштирди. Аччиқланган ўйинчи ҳакамга мушт кўтарди, ўз ўрнида ҳакам чўнтагидан тўппонча чиқариб совуққонлик билан тартибни бузган ўйинчини отиб ташлади.
Бу воқеанинг давоми ҳам бор эди: Хоакин Масиалнинг трибунада утирган укаси ҳакамни отиб ташлаган.
Ҳакамнинг футболчига "ёрдами"
Ушбу антиқа воқеа 1967 йили Тунис яшил майдонларининг бирида юз берган эди. Ўйиндан четлаштирилган футболчи майдонни ўзида йўқ хурсанд ҳолда тарк этган эди. Болалигидан эшитиш ва гапириш қобилиятини йўқотган ўйинчи учрашув вақтида ҳакам қабул қилган қарордан жудаям аччиқланиб ўзини тутиб тура олмади ва кутилмаганда... гапириб юборди. Футболчи бор кучи ва инерцияси билан ҳакамга нималарнидир тушунтиришга ҳаракат қилар эди. Аммо ҳакам ҳаққоний равишда ўйинчини майдондан четлатди. Футболчи бунга заррача ҳам ачингани йўқ. Сабаби, у қайтадан гапириш ва эшитиш қобилиятига эга бўлганлигидан шод эди.
Ҳаммага биттадан карточка
Бунақаси жудаям кам учрайдиган ҳолат. Испания иккинчи дивизиони вакиллари "Сан Исидро" ва "Олимпико Карранте" жамоалари ўртасида бўлган учрашувда юз берганди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида икки жамоа ўйинчилари ҳам ҳакам қабул қилган қарордан норози ҳолда учрашув бош ҳакамини ўраб олишди ва уни қароридан қайтармоқчи бўлишди. Бу ҳолатда эса бош ҳакам ҳеч иккиланмасдан асабийлашмасдан чўнтагидан қизил карточка чиқарди ва майдон ичидаги барча 22 футболчига кўрсатди.Интернет маълумотлари асосида BILMASVOY тайёрлади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:14:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:14:28 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:13:09 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:13:07 01 KIFTOB 2014-06-09 13:52:06 00 KIFTOB 2014-06-09 13:51:27 00 BILMASVOY 2014-06-09 10:46:21 00 FCYUVENTUS 2014-06-09 10:39:29 +10 KALIM 2014-06-09 10:09:09 00