-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Бизнинг «месси»лар қаерда...
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-06-28 21:56
Юртимизда футболга, хусусан, болалар футболига бўлган эътибор йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бир неча академиялар, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, футбол интернатлари қуриб ишга туширилди, борлари эса қайта таъмирланди. Шунга яраша ёшларимиз ҳам ўзларини чиройли ўйинлари ва ажойиб натижалари билан биз мухлисларни хурсанд этиб келмоқда, Осиё ва жаҳон майдонларида порлаётган ёш юлдузчаларни кўриб, футболимиз келажаги ишончли қўлларда эканлигига ишонгин келади. Лекин гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, болалар футболида ҳам муаммолар етарлича эканлигини тан олиш лозим.
Қани, бизнинг Миср ва Мексика майдонларида жавлон урган ёшларимиз, нима учун миллий терма жамоамизни қўятуринг, ўз клублари сафига дадил кириб бора олишолмаяпти, ҳамон умидли, ёш, истеъдодли футболчи деган тамға билан юришига сабаб нима? Айб кимда, мураббийдами, футболчининг ўзидами, ёки клубларимиздами? Саволлар кўп. Аслида ёшларга эътибор беришдан мақсад, миллий терма жамоага муносиб кадрларни етказиб бериш, авлодлар алмашинувини бекаму кўст ўтказиш, халқаро майдонда юрт шарафини муносиб ҳимоя қилиш эмасми? Шундай бўладиган бўлса, нима учун бошланган ишни охирига етказишда муаммолар юзага келяпти. Болалар футболи деб оғиз кўпиртирамизу, амалда кўриб билиб юрган хато, камчиликларни кўрмаганга оламиз. Бефарқмиз, жудаям бефарқмиз.
Гоҳида кўча-кўйда, таниш ёки нотанишдан “ўғлимни фалон жамоа интернатига жойламоқчи эдим, катта пул сўради”, ёки “ўринбосарлар таркибига ўтказиш учун анчагина “кўки”дан сўради”, “терма жамоага олиш учун бунча пул керак экан”, деган гапларни эшитиб қоламиз. Эй, инсон, нега сен ўз ҳақ-ҳуқуқингни талаб қилмайсан, тегишли жойларга арз қилмайсан, агар сенинг фарзандинг ҳақиқатдан истеъдодли бўлса, ана шу истеъдодни юлдуз кўрмай жон беришини хоҳлаётган бу манқурт кимсаларни жамиятимиздан йўқотиш учун нега ҳаракат қилмайсан, фарзандинг ўз орзуларидан мосуво бўлишини кузатиш сен учун оғир ботмайдими? Сен индамай кетасан, яна бир истеъдоди бору пули йўқ қоракўз индамай кетади, яна, яна, яна кетаверишса, фақат пули борлар тўп тепишса, эртага терма жамоамиз учун Россия ва Қатар майдонларидаги жаҳон чемпионатларида тўп суриш армонга айланганда, футболчиларни ҳақоратлашга, уларни айблашга маънавий ҳақим бор деб айта оласанми? Йўқ, айта олмайсан, аксинча, сени ҳам айбинг бор бўлади, шуни билиб қўй ҳамюрт, дегин келади.
Биз Ўзбекмиз, андишали халқмиз, ана шундай ҳолатларда “э қўй, манга нима, шунча пулни қаердан топиб бераман, арз қилсам эртага ёзувчи, чақимчи деган ном орттириб оламан”, деган ўй ўтиб, фарзандларимизга бошқа касб топишни маслаҳат берамиз. Оқибатда бизнинг бўлажак “месси”, “роналду”ларимиз қўлида кетмон ёки йўлда такси ҳайдовчилари бўлиб кўчаларимизни тўлдирадилар. Ким билади, ўша мундиалга чиқишимиз учун етмай қолган 2тагина гол эгалари сизни ўз манзилингизга элтиб қўйяётган ҳайдовчи йигитлардан биридир, ёки хонадонингизни чиройли евроремонт қилаётган усталардан биридир, ёки тўйимга йиғиб қўйинг деб Россияда ишлаб, сизга пул юбориб турган фарзандингиздир? Мен ишонаман, бизга етмай қолган гол эгалари ўзимизнинг ичимизда, орамизда.
Бу гапларим билан сиз азиз мухлисларни айбдор қилмоқчи эмасман, фақатгина юқорида айтиб ўтган ўз жиғилдонини ўйлайдиган инсон қиёфасидаги ҳайвонлардан жамиятимизни тозалашда биз ҳам қатнашайлик, фарзандларимизнинг орзулари ушалиши учун интилайлик, бефарқ бўлмайлик, майдонда ҳақиқий истеъдодлар тўп сурсин ва улар бизнинг азалий орзуларимизни рўёбга чиқарганда, бемалол бунда менинг ҳам ҳиссам бор деб фахрланишга имконимиз бўлсин.
Саломат бўлинг.Маъмур Тиллабоев
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:06:29 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:06:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:04:19 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:04:16 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:53:50 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:53:48 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:50:49 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:50:47 01 ESANOV 2014-08-08 17:36:17 00 SHAMSHER 2014-07-04 13:58:03 00 REALMU 2014-07-03 21:15:59 00 NAVBAHORLIK 2014-07-02 07:16:23 00 NAVBAHORLIK 2014-07-02 07:16:22 00 MAMRINO 2014-07-02 07:12:22 00 BECKGERMANY 2014-07-02 02:11:54 00 BECKGERMANY 2014-07-02 02:05:39 00 MALUBI 2014-07-01 20:32:11 00 KAKASTAD 2014-07-01 17:16:39 00 SAMIRJON 2014-07-01 15:49:57 00 ABDUAZIZ 2014-07-01 15:21:22 00 PAULSCHOLES 2014-07-01 13:48:27 00 ELMUS 2014-06-29 07:37:15 00 BERSELIUS 2014-06-29 07:18:21 00 FCYUVENTUS 2014-06-29 06:52:43 00 BILEO 2014-06-29 02:20:46 00