-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Болта шўрва
Баҳо: +2Киритилган сана: 2014-07-01 18:37
Бразилияда ўтаётган ЖЧ ўйинларини кўриб беихтиёр мунидалдаги жамоалар билан МТЖмизни ҳам солиштириб, уларнинг имкониятлари, фарқлари, устунлик ва камчиликларини таққослаб кўрган бўлишингиз мумкин. ЖЧ саралашида омадсизликка учраганимиздан кейин кўплаб фикрлар билдирилди.
Мен бу ҳақда ёзиб кайфиятингизни туширмоқчи эмасман. Лекин ҳозирда Бразилия термасини бошқараётган ва ўзбек футболига бегона бўлмаган “Бунёдкор” собиқ бош мураббийи машҳур Луис Фелипе Сколари жанобларининг бир фикри эътиборимни тортди: Яъни журналистларимиз Сколаридан интервью олиб, бизнинг терма жамоани ЖЧга чиқа олмаганига нима етишмади, деган саволига жаноб Сколари, масаллиққа яраша таом тайёрланишига ва бизда ҳали юқори савиядаги футболчилар камлиги ва Қосимов қўлидан келган барча ишни қилганлигини, масаллиқга қараб таом тайёрлагинини айтиб ўтганди. Балки у ҳақдир қайсидир тарафлама. Лекин мен бу ЖЧни кузата туриб унинг фикрларига умуман қўшилмайман. Агар ҳамма гап массалиқда бўлганда Испания, Италия, Англия, ва Португалия каби энг сара ва олий қимматбаҳо масаллиқларга эга бўлган терма жамоалар ҳозир Бразилия ўчоқларида оловни ёқиб қўйиб, шоҳона таом тайёрлашда давом этаётган бўлардилар...
Шу жойда рус эртак фильмида бўлган қизиқ бир ҳолат эсимга тушди. Ўша эртак фильм қахрамонларидан бири шўх бир йигит зиқна бир кампирни алдаб-сулдаб болтадан жуда ҳам мазали шўрва қилиб беришни айтиб, қозонга озроқ сув қуйиб, болтани ташлаб қўяди ва зиқна кампирни авраб, алдаб ундан озроқ туз, ёғ, пиёз ва шунга ўхшаш керакли масаллиқларни олиб, унга болтадан шўрва тайёрлаб беради. Шунда зиқна кампир унга қойил қолиб, кам миқдордаги масаллиқдан ҳам ажойиб мазали шўрва тайёрлаганини, ҳамма гап таомни меҳр билан тайёрлайдиган ошпазда эканини айтади ва уни бу мақтовга лойиқ иши учун узоқ сафарга кетаётган йигитни озиқ-овқат билан мукофотлайди.
Ҳозирда давом этаётган ЖЧда Коста-Рика қайд этаётган натижалар менга айнан фильмдаги рус йигитининг ҳолатини эслатмоқда ва ошпазда ҳам гап кўплигини кўрсатиб бермоқда. Колумбиялик моҳир ошпаз Пинту жаноблари “болта”дан ҳам “мазали таом” тайёрлай олишини, гап фақат масаллиқларда эмаслигини, фақат бунга озроқ эътибор, ўзгача меҳр кераклигини кўрсатиб, ўзининг “ширин таомлари” билан бутун дунё “хўррандалари” эътиборини тортмоқда. Улар ҳар доимо Бразилия, Голландия, Германия каби кучли термаларга ўхшаб “ёғли таомлар” тайёрламаса-да, ўзларининг янги “болта шўрваси” билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди.
Агар биз ҳам шундай моҳир ошпазга эга бўлсак, бизнинг МТЖмиз ҳам ЖЧда қатнашиши мумкинлигини Коста-Рика мисолида айтсак бўлади. Шахсан мен бу жамоани Ўзбекистондан жуда ҳам кучли ёки ортиқ жойи бор дея олмайман. Бирозгина устунлик томони бўлиши мумкин, лекин у қадар кўп эмас. Фақат Коста-Рика жамоаси ақлли, тартибли, интизомли футбол намойиш этиб шундай натижаларга эришмоқда деб ўйлайман. Бунда албатта мураббийнинг ўрни беқиёс. Хулоса ўрнида айтаман, биз ҳам агарда савияли, ақлли, интулувчан мураббийга эга бўлсак, биз ҳам бемалол ЖЧларда қатнашишимиз мумкин. Бразилия, Аргентина, Германия каби машҳур “ресторанлардагидек” ёғли тамолар тайёрлай олмасак-да, Коста Рика, Мексика, Греция каби оддий "чойхона”ларга ўхшаб “таомлар” тайёрлай олишимиз мумкин. Агарда “масаллиқ”нинг энг сараларини олиб келиб, “ошпаз”имиз савиясиз бўлса, у “овқат”ни бузиб қўяверади ва ҳар доимгидек саралашлардаги “атала”мизни ўргилиб ҳам, айланиб ҳам ичиб юраверамиз...Бурҳонбек Абдумўминов
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:16:44 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:16:42 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:05:39 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:05:37 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:02:53 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:02:51 01 WRBEIRQX 2024-07-23 14:59:42 01 WRBEIRQX 2024-07-23 14:59:38 01 OTABEKR 2014-07-04 12:29:51 00 BECKGERMANY 2014-07-02 02:25:46 00 BECKGERMANY 2014-07-02 01:59:47 00 SPORTTTTT 2014-07-02 00:26:13 00 SPORTTTTT 2014-07-02 00:24:00 00 FUTBOLLL 2014-07-01 23:57:39 00 BILEO 2014-07-01 22:37:40 00 ABDUAZIZ 2014-07-01 21:45:45 00 STARR 2014-07-01 19:06:02 00 RAULBLANCOS 2014-07-01 19:04:39 00 STARR 2014-07-01 19:04:09 00 RAULBLANCOS 2014-07-01 19:01:53 00 KAKASTAD 2014-07-01 18:55:23 00 KAKASTAD 2014-07-01 18:53:42 00