-
-
Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой 0 - 1 Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия 2 - 4 Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма 0 - 5 Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 Хитой 0 - 2 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ 1 - 4 Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони AFC U-23 19.04.2024 20:30 БАА - Япония «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа 0 - 1 Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри 2 - 2 Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао 1 - 1 Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца 3 - 0 Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 05:00 Монпелье - Реймс «A» Серия 21.04.2024 15:30 Сассуоло - Лечче Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 16:00 Таиланд - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 16:00 Мьянма - Хитой Ла-лига 21.04.2024 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад АПЛ 21.04.2024 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест «A» Серия 21.04.2024 18:00 Торино - Фрозиноне Лига—1 21.04.2024 18:00 Гавр - Метц Лига—1 21.04.2024 18:00 Реймс - Монпелье Лига—1 21.04.2024 18:00 Лилль - Страсбур Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони АПЛ 21.04.2024 19:00 Астон Вилла - Борнмут Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 19:00 Ироқ - Австралия АПЛ 21.04.2024 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм Ла-лига 21.04.2024 19:15 Альмерия - Вильярреал Лига—1 21.04.2024 20:05 Брест - Монако АПЛ 21.04.2024 20:30 Фулхэм - Ливерпуль «A» Серия 21.04.2024 21:00 Салернитана - Фиорентина Ла-лига 21.04.2024 21:30 Алавес - Атлетико Лига—1 21.04.2024 22:00 Тулуза - Марсель «A» Серия 21.04.2024 23:45 Монца - Аталанта Лига—1 22.04.2024 00:00 ПСЖ - Лион Ла-лига 22.04.2024 00:00 Реал Мадрид - Барселона -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Биз барчадан олдиндамиз!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-07-21 17:42
Очиғини айтсам, футболимиз мухлисларига қойил қолмадим. Нима эмиш, бизнинг футбол жаҳон футболидан анча орқада қолганмиш, стадионларимиз майдони талабга жавоб бермас эмиш, футболимиз раҳбарлари лоқайд эмиш, футболчиларимиз жисмоний ҳолати паст эмишу, Европа футболи тезкор эмиш, уларда тақвим мукаммалу, бизда ўзгаришлар кўп бўлармиш, уларда чемпионлик тақдири сўнги турда аниқ бўлармиш, бизда чемпион мавсум бошиданоқ аниқ эмиш. Бўлмаган гап! Ғийбатчиларнинг ғийбати бу, ҳар бир ҳолатда, ҳар бир қилинган ишнинг ўз сабаб баҳоналари ҳар доим топилади. Бугун сизларга шуни исботлаб бераман, кетиб қолиш йўқ.
Хўш... бизнинг мухлисларимиз чупа-чупс чет элники деса ётволиб ялашади. Сизга айтсам, азиз мухлис, бизнинг футбол ўша мақталаётган жаҳон футболидан Ер бн Марс сайёраси орасида қанча масофа бўлса, шунча фарқ олдинда, билиб қўйинг, хўпми, исбот дейсизми, унда эшитинг. Кетиб қолиш йўғ-а.
Европа футболи тезкор шундайми, қўшиламан тезкор, гап бўлиши мумкинмас, лекин бир пайтлар биздаям тезкор футбол бўлган, шунақанги тез ўйинлар бўлганки, журналистлар ўйин пайтида футболчилардан бирини тўхтатиб, “ўйин бошланганига ярим соат бўлди, нега тўпни тепмай, фақат югуриб юрибсизлар”, деган саволига, “ўйин шу қадар тез ва шиддатли кечяптики, тўп тепишгаям вақт йўқ” деб жавоб берганакан. Ана сизга тезлик, ана сизга шиддат. Бир пайтлар бизда ҳам бўлган бунақа шиддатли, тезкор футбол, шунчаки ҳозир урфдан қолган. Бизда модадан қолган ҳолат энди Европага етиб келди, кўряпсизми қанчалик олдиндамиз улардан. Шу даражада урфдан қолганки, футболчиларимиз эсдан чиқариб юборишган бунақа футболни. Яқинда қайсидир ўйинда воҳмачимиз, йўғе, шархловчимиз Дилшодбек Каттабеков (ҳеч катта бўмадида шу бола) ўйинни тез шарҳлаб юборган экан, мураббийларимиздан бири хонасига бостириб кириб: “секинроқ шарҳласанг бўлмайдими? Қара футболчиларим улгурмаяпти майдонда”, деб роса уришибди болапақирни. У ҳам нима қилсин, ўрганиб қолганда “Реал”у “Челси”лар ўйинини шарҳлашга.
Стадионларимиз эски ҳолатда, талабга жавоб бермасмиш, кулгимни қистатманг, футболни тушунмасангиз, нима қиласиз гапириб, мен сизга айтсам, ўша машҳур “Олд Траффорд” ёки Ноу Камп” стадионини бир бурчаги биринчи бор қурилганида қандай бўлса, шундай сақлаб қолинган экан, хотира учун. Биз бутун бошли стадионни шундай ҳолда сақлаб келяпмиз, ўтмиш бу, хотира бу, антиквар бу. Кўряпсизми қанчалик олдиндамиз. Тўғри, ҳозирги вақтда анча-мунча стадионлар ҳам қуриб битказиляпти, лекин эскисини сақлаб қолиш керак. Мана “Нефтчи” эски стадионни таг-туги билан бузиб ташлади, нима бўлди, жамоа ўзига ўхшамаяпти, чет эл стадионининг чимлари ҳар доим ям яшил бир текис эмиш, эй, нима, бизаники қип қизилми?
Қизиқ экансизу, уларда битта чим йил давомида туради, биз эса ҳар ўйиндан кейин ўзгартирамиз чимни, ишонмасангиз, “Бунёдкор” стадионига келиб кетинг. Уларда келишилган ўйинлар кириб келганига унча кўп бўлмади, бизда олдиндан бор, билдингизми? Улар пул ишлаш учун келишишади, бизда пул учун келишишмайди, урфдан қолган, шунчаки одамгарчилик юзасидан, стадионга келган мухлислар ҳурмати келишишади, кўрдингизми қанчалик олдиндамиз улардан. А лаббай?...
Уларда чемпионлик охирги турларда аниқ бўлади, дейсизми? Биз ўзбекларда ёшлигимиздан ота-оналаримиз қулоғимизга қуйиб келишади “болам режали бўл”, деб, шунинг учун бир иш бошлашдан олдин режа тузамиз, футболимиздаям худди шундай, хамма ишни келишиб, режалаштириб, кейин бошлаймиз мавсумни. Бу ҳол жаҳон футболига кириб келмаган, уларда ҳали урфда эмас, кўрдингизми қанчалик олдиндамиз. Европани қаранг, нима урфда? “Автобус” деган тактика урф бўлди уларда, бу тактика биздан қолган, бир пайтлар термамиз шунақа тактикада ўйнарди. Ишондингизми энди қанчалик олдинда эканимизга? Шунингдек, Терма жамоалар маркази деган ташкилот бутун жаҳонда йўқ. Хуллас, биз олдиндамиз, азиз мухлислар. Шу даражада олдиндамизки, ҳатто ўзим хам ишониб кетдим ёзганларимга.Маъмуржон Тиллабоев (MAMRINO)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ARDUS 2014-07-22 00:40:59 0Qani endi shuncha gaplar ularga yani uff va pfldagi qorinboylarga tasir qilsa o'lay agar pinaginiyam buzmedi bular. DJAMSHID 2014-07-21 22:58:36 0Ура!тугри гап?! BAXAFIFA 2014-07-21 19:06:26 0кулишингни хам ёиглашингни хам билмайсан. авторга алохида рахматлар FCYUVENTUS 2014-07-21 18:46:54 0E qoyiley boshida hayron bo'libman menham nahotki PFL ni maqtab yozadiganlar ham topilarkan deb... Lekin maza qildim shunday maqolalar ko'paysa yaxshi bo'lardi ijodga baraka akamizga.