-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Ўзбек футболи қачон ривожланади?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-10-07 22:00
Охирги пайтларда футболимизда келишилган ўйинлар ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бўлса бордир, бундай иллатлар борлигини ҳеч ким инкор ҳам қила олмайди. Лекин мен ҳам бу ҳақида гапирмоқчи эмасман. Футболимизнинг қуйироқ поғонасида, яъни 2-лигада содир бўлаётган иллатлар ва болалар футболи ҳақида тўхталмоқчиман. Қолаверса, “Футболимиз қачон ривожланади?” деган саволга, мухлис сифатидаги қарашларим билан жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман.
Тасаввур қилинг: Eрга кўчат экдингиз, унга қанча эътибор бериб тўғри парвариш қилсангиз, вақти келиб шунча яхши ҳосил беради. Агар қаддини бироз эгиб қўйсангиз, у ниҳол дарахтга айланганидан кейин ҳам асорати қолади. Вақтидан илгарироқ экилса, совуқ уриб кетиши, кечикилса унмаслиги ҳам мумкин. Бу боғбоннинг иши, бу ишни унга қўйиб бериш керак.
Нега мактабда математикадан она-тили ўқитувчиси дарс бермайди. Ёки физика фани ўқитувчиси тарихдан дарс берса бўлади-ку. Сабаби яхши биламиз. Ҳамма ўзи ўқиган соҳаси бўйича таълим беради. Агарда мактабга илк қадам қўйган болаларга алифбени жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳам ўргатаверса нима бўлишини ўйлаб кўринг.
Халқимизда “чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” деган мақол бор. Яъни ҳамма ўз қўлидан келган, ақли, билими, салоҳияти етган ишни қилгани маъқул. Лекин бу мақолнинг бизнинг футболимиз учун заррача аҳамияти йўқ. 2-лигада узтозлик қилаётган мураббийларга назар солиб кўринг. Ярмидан кўпи футболда омади чопмаган, жарохат олиб фаолиятини эрта якунлаган ёки қайсидир спортга яқин соҳада ишлаганларни ташкил қилади. Таниш-билиш қилиб, адашиб келиб қолганлар ҳам бор. Футбол академияларида (ёки тўгаракларида) ёш болаларга устозлик қилаётган кўпчилик мураббийларнинг ҳам футбол соҳасида етарлича билими борлигига, болалар билан ишлай оладиган даражада руҳшунос, тарбияли эканлигига мен шубха қиламан.
Менинг дўстларимнинг кўпчилиги 2-лигада турли клубларда ўйнашарди. 2012-йиллар эди адашмасам, бир ўртоғим Ғузорнинг “Шўртан” клуби 1-лигаси жамоасига “сбор”га борадиган бўлди, қўшилиб бордим. Борсак, турли ёшдаги болалар ҳар хил машғулотлар бажаришяпти. 10-11 ёшли болаларнинг пенальти тепиш машғулоти эътиборимни тортди. Ачинарлиси, мураббийи хато қилган ёш болаларга сўкиниб, чунонам бақирардики, ҳалиги хато қилган болакайлар кейинги сафар янада довдираб ўзини йўқотиб қўйишарди. Ахир мураббий деган, аввало ўзи аҳлоқли бўлиши, хато қилса яхшилаб тушунтириб кўрсатиб бериши ва ҳар томонлама ўрнак бўлиши керакмасми? Афсуски, бунга ўхшаб ўзини мураббий деб ҳисоблайдиганлар кўплаб топилади.
Бизнинг футболда ижодкор футболчилар етишмайди. Ҳалиям эскича фикрлайдиган болалар билан ишловчи мураббийлар ҳамма футболчиларни бир хил қолипга солиб қўяётганининг натижаси бу. Масалан, қайсидир болакай Месси ёки Азарга ўхшаб жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилса ва агар тўпни йўқотса унга бу тўғри эмаслигини бақириб, тўпни қанотга ошириш кераклигини миясига сингдиришади. Айрим мураббийларимизга тўпни эгаллаб ўзи вазият яратишга ҳаракат қиладиган ўйинчидан кўра, тўпдан тезроқ қутулиб, иложи бўлса қанотларга, қанотлардан эса таваккалига жарима майдони ичига ошираверадиган футболчилар кўпроқ ёқади, шекилли?
2-лигада жуда кўп ёмон иллатлар содир бўлмоқда. Баъзи мураббийлар ўйинчини асосий таркибга тушиши учун 50-70 минг сўмдан (ёки бунданам кўп) пул сўрашар экан. “Сенда “заявка” йўқ, фалон пул берсанг тўғрилаб бераман, кейин ўйнайверасан” деб, қанчадир миқдорда пул олишади. Лекин “заявка” қилиш учун ўшанча пул кетмайди аслида ёки “без заявка” ҳам ўйнатаверади пулини олгандан кейин. Яна машғулот пайтида борини бериб ҳаракат қилган ўйинчи ўйин вақтида захирада қолиб кетади. Сабаби, ўйин куни мураббий ўз яхши таниган, 1-лигада ўйнаган тажрибалироқ футболчиларни ўйинга туширади.
Нима ҳам дердик, ҳамма ҳам жамоаси ғалаба қозонишини истайди. Кўзи ёниб турган ёшлар машғулотларда чин дилдан ҳаракат қилса-ю, ўйин вақтида эса умуман кўрмаган бошқа биттаси келиб унинг ўрнига тушиб кетаверса кимга яхши? Шахсан мен учун бундай ўйинларнинг натижаси бир пул. Муҳими юрагида ўтиб бор ёшларга кўпроқ ўйин амалиёти берилиши керак. Бундай мисолларни кети узилмайди, сал эътиборлироқ бўлсак, бундан-да кўп қинғир ишлар содир бўлаётганига гувоҳ бўламиз.
Куни кеча миллий терма жамоамиз Қатарга йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Инчеонда бўлиб ўтган ўйинларни ҳам кўрдингиз. Келинг, бир нарсани тан олайлик. Биз шу пайтгача Иордания, Уммон, Қатар, Бахрайн каби терма жамоалардан бир бош устунмиз, футболимиз улардан анча олдинда деб юрардик. Лекин биз бир қадам ташлаётган пайтимизда бошқалар 7-8 қадам ташлаб бўлишган экан.
Хўш, футболимиз ривожи учун нима қилиш керак?
Ўта шахсий фикрим бўйича бундай: Аввало федерация футболимиз пойдевори бўлмиш – болалар ва ёшлар футболига катта эътибор қаратиши керак. Эътибор деганда фақат стадион қуриб, шароитни яхшилаш назарда тутилмайди. Футболи ривожланган Испания, Англия, Германия каби мамлакатларнинг футбол мактабларидан ўрнак, андоза олиш керак. “Барселона”, “Манчестер Юнайтед”, “Аякс”дек футбол мактаблари билан (қанча пул кетса ҳам) шартнома тузиш керак. Яъни бу шартномага кўра, бизнинг 10-15 га яқин мутахассисларимиз ўша клублар билан маълум муддат бирга ишлашади; иш жараёни ўрганилади; қайси ёшдаги боалаларга қандай машғулот ўтиляпти ва ҳк. Барча майда-чуйдаларгача ўрганилади. Ора-орада мутахаcсисларимиз қайтиб келиб шу ердаги иқтидорли ёш мураббийларга ўз билим ва тажрибаларини улашиб туришади. Шу ерда туриб ўз билимларини ошираётган, таълим олаётган мураббийларимиз, яъни болалар мураббийидан тортиб, 2-лига мураббийлари ҳам махсус лицензияга эга бўлиши (лицензияга қўшиб билимли ҳам бўлиши) шарт. Ҳар бир машғулот муайян тартибда, аниқ стратегия остида ўтиши керак. Масалан, бугун Андижон шаҳрида 12 ёшли болалар махсус дастур асосида машғулот ўтишяптими, Бухорода ҳам, бошқа жойда ҳам айнан ўша дастур бўйича машғулот ўтилиши керак. Ҳар бир боланинг иқтидори, позициясидан келиб чиқиб у била алоҳида қўшимча машғулотлар ўтказилиши ҳам керак. Юқорида номлари айтиб ўтилган клуб академияларининг (турли ёшдаги) тарбияланувчилари билан бизнинг тарбияланувчилар тез-тез ўртоқлик ўйинларида учрашиб туришлари керак.
2-лигада фақат 20 ёшгача бўлган футболчилар ўйнашига рухсат берилиши керак. 6 ёшдан тортиб 20 ёшгача бўлган болаларнинг барчаси жуда пухта дастур асосида тарбия қилиниши, ҳозиргидек ҳаммаси кўр-кўрона бажарилмаслиги керак. 13 ёшдан бошлаб жисмоний машқларга жуда катта эътибор берилиши зарур. Бошқа термалар билан ўйналганда, негадир кўпинча бизникилар чарчаб қолиши тўғриси жуда ачинарли.
Махсус лицензия ва билимга эга бўлган мураббийлар ишга ўз вақтида келиши, иш вақтида сигарет, носга ўхшаш нарсаларни тарк қилишлари керак. Вилоят федерацияси раҳбарлари ҳар ойда мураббийлар, ота-оналар, керак бўлса журналистлар иштирокида мажлис ўтқизиб туриши керак. Бундан кўзланган мақсад юқорида келтирилган порахўрлик ва бошқа иллатларга қарши курашиш бўлади.
Агарда барчасига ҳукумат даражасида ёндашилса ва ҳамма ўз ишини билиб, виждонан бажарса ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил. Тўғри, бу ишларни амалга ошириш учун йиллаб вақт ва катта пул сарф қилинади. Муҳими, ҳозир илк қадамларни ташлашимиз керак. Агар барча бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилса яқин йиллар ичида бу меҳнатлар самарасиз қолмайди.
Юқорида айтиб ўтилган лицензиялар ҳозир ҳам бор-ку дейишингиз мумкин. Мен, лицензия ва билим сўзларини бекорга ёнма-ён ёзмаяпман. Қўрқаётган нарсам, бизда таниш-билиш деган нарса жуда авж олган. Агар шундай тарзда барча ёш тоифасидаги мураббийларга махсус лицензия бериладиган бўлса ҳам, бизникилар бир йўлини қилиб, соҳани тушунмаса ҳам ўша лицензияни олишга ҳаракат қилиб кўришади. “Ҳамма пул шу ерда экан-ку” деб, тушунмаган соҳасиниям банд қилиб ўтиравергандан кейин у қандай соҳа бўлса ҳам ривожланмайди.
Ҳурматли Мираброр Зуфарович!
Агар футболимизни мактабга қиёсласак – сиз мактабимизнинг директорисиз. Шундай экан, наҳотки мактабга илк қадамларини ташлаётган, қалбида не-не орзулари бор болакайларга қандайдир чаласавод, муттаҳамлар устозлик қилишига рози бўласиз?
AKMALFCB никли мухлис
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 04:11:14 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:11:13 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:08:09 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:08:08 01 ABOMUSLIM 2014-10-08 08:48:05 00 ANDUZ 2014-10-08 08:45:40 00 ANDUZ 2014-10-08 08:39:07 00 KARIMZHONS 2014-10-08 04:02:12 00 KARIMZHONS 2014-10-08 03:14:04 00 SHERIFFF 2014-10-07 23:17:59 00 SHERIFFF 2014-10-07 23:16:49 00 SHERIFFF 2014-10-07 23:13:59 00 NASAFFFF 2014-10-07 23:13:09 00 MIRZIYOD 2014-10-07 23:10:40 00 AKMALFCB 2014-10-07 22:52:23 00 DJURAEV 2014-10-07 22:45:41 00 FCYUVENTUS 2014-10-07 22:44:06 00 POKER 2014-10-07 22:38:10 00 FARASMAN 2014-10-07 22:34:37 00 FARASMAN 2014-10-07 22:31:21 00