-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Суғур куни
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-10-19 22:11
Уйғонинг ва завқ олинг, қалин этикларни кийишни унутманг, чунки биз томонларда қиш жудаям совуқ (“Суғур куни” фильмидан)
2009 йил эсингиздами? ЖАР-2010 саралаш баҳсларидаги мувафақиятсизлик, терма жамоамизнинг нурсиз ўйини, гуруҳбозлик ва ҳоказо. Футболимизнинг энг ёмон, энг расво даврларидан бири. Ҳозирги ҳолатимиз сизга таниш кўринмаяптими? “Суғур куни” фильмини кўрганмисиз, йўқми билмадиму, бир эслатиб ўтаман, фильмда қаҳрамоннинг ҳаётида ҳар куни бир хил ҳолат қайталаверади, кечқурун будильникни ўчириб ухласа ҳам, синдириб ухласа ҳам, ташқарига улоқтириб ухласа ҳам, эрталаб бир хил вақтда жиринглайди, радиода ҳар куни бир хил қўшиқ кетаверади, ҳар куни бир хил инсонлар билан диалоги нуқта вергулигача бир хил бўлган суҳбатлар ва энг қизиғи ҳар куни кўчага чиқишда, ҳар доим бир хил вақтда бир дона чуқурчага оёғи тушаверади, шалаббо бўлаверади. Қаҳрамонимиз минг уринмасин ҳеч нарсани ўзгартира олмайди, ўзини томдан ташлаб кўради, суғурни ўғирлаб автомобилида ўзини портлатиб юборади, лекин эрталаб яна будильник овозидан уйғонади. Унинг учун ҳар кун 2 февраль, Суғур куни давом этаверади.
Футболимиз экранларида ҳам ҳар куни “Суғур куни” фильми тушмаяпти. Ҳар доим бир хил манзара, бир хил гап, бир хил ўйинлар, бир хил муаммолар. 2009 йилда ҳам футболимиз раҳбари М.Усмонов эди, ҳозир ҳам ўзлари, А.Толибжонов ҳам жон бериб ишларди, ҳозир ҳам ишлаб чарчамаяптилар, ЎзПФЛда Магомедов эди, ҳозир ҳам Магомедов, профессор акамиз ҳам бор эдилар, ҳозирам борлар, қизиғи бош мураббийимиз ҳам ўзгармаган, ўйин услуби ҳам, баҳоналари ҳам ўзгармаган. Ўша вақтда ҳам Аргентина каби кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлар ўтказолмасдик, ҳозирам шу, тақвим ўша вақтда ҳам ўзгараверарди, ҳозирам шу, ҳаммаси ўша-ўша, Тошкент жамоалари чемпион ва кубок соҳиби бўлаверарди, “Насаф” ҳеч чемпион бўлолмасди, водий аранг жон сақларди, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”да ҳар доим пулдан муаммо, “Андижон” доим ваҳима билан бошларди чемпионатни, кейин лигада қолиш учун курашарди, ҳозирам шу, “Металлург" ўртамиёна эди, ҳозирам ўртамиёна, шубҳали ўйинлар бор эди, ҳозирам бор, стадионларимизга мухлис келмасди, ҳозирам бўм-бўш, хакамлар ҳам ўша-ўша, ҳужумчи муаммо эди, ҳозирам муаммо, энг қизиғи, М.Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз ўшанда ҳам кичик ҳисобда ютқазишни яхши кўрарди, айниқса арабларга, ҳозирам севиб бажармоқда бу ишни.
Хўш, бу Суғур куни эмасми? Худди ўзи-ку! Нима ўзгарди? Ҳеч нарса! Ўша ҳаммом, ўша тешик тоғора!!! Тўғри кино орасида чет эл (Сколари, Ривалдолар даври) ва ўзимизнинг (Абрамов даври) маҳсулотларимизнинг рекламалари бўлди. Бўладию кинода, қизиқ жойида рекламалар, худди шундай бўлди. Кейин эса яна Суғур куни давом этди, журналистлар ёзаверади, ҳеч ким эшитмайди, сайтларда мухлислар сўкаверишади, ҳеч ким эшитмайди, ҳар доим чиқаверишда чуқурчага оёғимиз тушаверади, бўлаверади, кетаверади, яшайверади, лекин ҳеч шу кино футболимизда тугамайди. Мени эса Реклама кўргим келяпти футболимизда. Қани энди фақат Реклама бўлса, қайта-қайта кўраверсам.Маъмур Тиллабоев
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 04:23:45 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:23:44 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:20:35 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:20:33 01 SURATUMUROV 2014-11-03 12:03:11 00 HAMKOR 2014-10-20 12:27:12 00 PAROL 2014-10-20 12:05:53 00 ABDURAUFREAL 2014-10-20 10:54:44 00 DINAZAVR 2014-10-20 10:37:24 00 LEOFAN 2014-10-20 08:49:44 00 KECHIRASIZ 2014-10-20 08:23:17 00 DINAZAVR 2014-10-20 08:01:49 00 BOBURREALDO 2014-10-19 23:35:26 00 KATALONFCB 2014-10-19 23:32:23 00 PARMAZON 2014-10-19 22:44:24 00