эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон - Бухоро
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
  • Stadion.uz мухлислари

    Мухлис минбари

    Stadion.uz мухлислари учрашувига таклиф этамиз

    Баҳо:
    +1

    Киритилган сана: 2014-12-28 13:42

    Аввало ҳаммани кириб келаётган янги 2015 йил билан “Мухлис минбари” блоги номидан чин дилдан табриклаймиз, янги йил барчамизнинг хонадонимизга қувонч, шодлик олиб келсин.

    Одатда йил сўнгида ҳар бир инсон ортга назар ташлаб, эришган ютуқлари, йўл қўйган хато камчиликларини сарҳисоб этиб, янги йилга янги режалар, янги мақсадлар билан қадам қўяди. Бизнинг “Мухлис минбари” блогимиз ҳам йил давомида сиз азиз мухлисларнинг, Stadion.uz’нинг севимли юзерларининг юрагидаги гапларини, ўй хаёлларини, орзу ниятларини имкон қадар ёритишга, ўз номига мос бўлиб, мухлисларнинг минбари бўлишга интилдик ва озми-кўпми бу вазифани удаллай олдик деб ҳисоблаймиз. Зеро, баъзи блоглар очилганидан буён “чанг” босиб ётган бир пайтда, биз мухлисларни қийнаётган долзарб муаммоларни ёритиб боришга ҳаракат қилдик. Албатта камчиликсиз иш бўлмайди, беайб Парвардигор, деганларидек билиб-билмай хато камчиликларга ҳам йўл қўйган вақтларимиз ҳам бўлди, келгусида ушбу камчиликларни бартараф этиб, йил давомида блогимиз орқали сиз азизларни футболимиз ҳақидаги фикр мулоҳазаларингизни, сизни қийнаётган муаммоларни кенг ёритиб боришга интиламиз ва ўз номига хос мухлислар учун минбар бўлиб хизмат қилишга тайёрмиз.

    Ортга назар ташлаб, ўтган йилги энг ёқимли ҳиссиёт бу юзерлар учрашувини ташкил этганимиз бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим. Айнан шу учрашув баҳона фақатгина севимли сайтимиз орқали ғойибона суҳбатлашиб, реал ҳаётда кўришмаган бир қатор юзер дўстларимиз билан юзма-юзма кўришиб, дўстлашиб, айни вақтда уяли алоқа воситаси орқали ҳол-аҳвол сўраб юрганлигимиз, Республикамизнинг турли чеккаларидан дўстлар ортириб, ҳар бир байраму, яхши кунларда бир-биримизнинг табриклаб, қўнғироқлашиб турганлигимиз, меҳр-оқибатли дўстларимиз сони кўпайиб борганлиги, бу бизнинг катта ютуғимиз.

    Айнан шуларни инобатга олиб, қолаверса ўтган сафарги учрашувга келолмай афсусланган стадиончи дўстларимизнинг илтимосларига кўра, биз янги йилдаги амалга оширадиган илк ишимиз Stadion.uz юзерларининг учрашувини ташкил этишдан бошлашга қарор қилдик. Қисқаси, сайтнинг барча мухлисларини 2015 йил 4 январь кунлари пойтахтимиз Тошкентда кутиб қоламиз.

    Учрашув жойи: “Пахтакор” метроси. 4 январь, якшанба, соат 10:00.

    Дарвоқе, режага кўра, stadion.uz мухлислари ва championat.asia мухлислари ўртасидаги футбол бўйича ўртоқлик ўйини ташкил қилиниши режалаштирилган. Шу боис, мухлислар ўзлари билан футбол ўйнаш учун форма олиб олишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

    Мурожаат учун: +998909229255 Камолиддин, +998903255067 Маъмуржон


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар:

    WRBEIRQX 2024-08-06 04:54:50
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:54:49
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:52:14
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:52:13
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-07-23 10:00:19
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-07-23 10:00:14
    0
    1
    ALBARS 2015-01-04 09:24:30
    0
    0
    UZBEKISTONIM 2015-01-03 23:42:31
    0
    0
    RSAIDIY 2014-12-28 17:00:24
    0
    0
    FCBBB 2014-12-28 15:52:13
    0
    0
    ABDUAZIZ 2014-12-28 14:24:13
    0
    0