-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Кимни алдаяпмиз?
Баҳо: +1Киритилган сана: 2015-01-23 05:51
Эшитганмисиз, йўқми, еврейлар хақида латифанамо ривоят бор, бу ривоятни ўзбек футболига мослаштириб сизларга айтиб берсам.
Хуллас, футболимиз раҳбарлари, мутахассислари, мураббийлари, ҳамма-ҳаммаси йиғилишиб мажлис ўтказишибди. Бу мажлис аввалгилардан фарқли равишда кечибди, ҳар доимгидек журналистларни киритишмай, ёпиқ эшиклар ортида долзарб муаммони муҳокама этишибди. Қандай муаммо дейсизми? Нима учун мухлислар бизни жуда ёмон кўради, бундай нафрат уларда қаердан пайдо бўлди? Мажлисда ана шу саволга жавоб излашибди. Кулманг, ҳайрон ҳам қолманг, чиндан ҳам ўринли муаммо, жавобини топиш улар учун унданда муаммо.
Хуллас, мураббийлар у дебди, ПФЛ бу дебди, жавоб эса топилмабди. Орада марказ ҳам қимматбахо фикрларини билдирибди, лекин аниқ жавоб йўқ эмиш, шу маҳал сўзга чиққан раҳбарлардан бири йиғилганларга, юртга донғи кетган бир мўйсафид футбол донишмандгина бу саволга жавоб бера олиши мумкинлигини айтиб, шу инсонни олдига борибгина масалага ечим топиш кераклигини алоҳида таъкидлабди. Зални қарсаклар тутиб кетибди, чапак зарбидан пул санаб қадоқ бўлган қўллар ёрилиб кетай дебди.
Қисқаси, эртасига ҳамма мутахассисларимиз донишманд ҳузурига кириб келишибди. Хуш келибсизлар, азизларим, қандай муаммо сизларни бизнинг кулбаи вайронамизга бошлаб келди, деб мўйсафид донишманд келганларни қарши олибди. Шунда йиғилганларнинг сардори донишмандга пешвоз чиқиб: “Эй, донолар доноси, пиру комил зот, сизни олдингизга бир саволга жавоб олиш илинжида, катта бошимизни кичик қилиб ташриф буюрдик, айтингчи, нима учун бизни мухлислар ёмон кўради, айтинг, шунча нафрат, қаҳр ғазаб нечун, шу саволга жавоб истаб келдик”, дебди.
Мўйсафид донишманд бироз ўйланиб қолибдилар ва йиғилганларга шундай дебдилар: “Бу саволингизга эртага пешинда жавоб бераман, лекин бир шартим бор, шуни бажаришингиз лозим”. Йиғилганлар ғала-ғовур бошлабдилар, қандай шарт, қанчадан йиғамиз, ҳозир айтсангиз нима қилади ва ҳок. Тинчланинг, дебди мўйсафид ва бир чеккада турган бочкани кўтариб ҳовлининг ўртасига олиб келиб ўрнатибди ва шундай дебди: “шартим шуки, эртага пешингача ҳар бирингиз шу бочкага бир пиёлада ароқ олиб келиб қуясизлар, бочка тўлгач саволингизга жавоб бераман, ҳозир эса тарқалинглар, деб ҳаммани ҳайдаб солибди.
Эртасига ҳамма йиғилиш иштирокчилари бир пиёладан ароқ кўтариб донишманд ҳузурига қатнашибди. Ниҳоят пешин бўлибди, бочка ҳам лимо-лим тўлибди. Йиғилганларнинг сардори донишмандни чорлабди, эй донолар доноси, шартингизни бажардик, энди сиздан саволимизга жавоб кутяпмиз дебди. Мўйсафид донишманд бочкага яқинлашибдилар ва пиёлани тўлдириб бир кўтаришда симирибдилар, ҳатто газак ҳам қилмай, иккинчи марта пиёлани тўлдириб ичибдилар, йиғилганлар ичида пичир-пичир, шивир-шивирлар авж олибди, отахон эса парво қилмай яна бир пиёла симирибдилар ва шундай дебдилар: “Сизларнинг саволингизга жавоб шу бочкада, бирма-бир келиб ичиб кўринг ва жавобни билиб кетаверинг. Ҳақиқатдан ҳам йиғилганлар бочкадан бир пиёла ичиб бошлари хам бўлиб чиқиб кетишибди, ҳеч ким бир-бирига гапирмас, чурқ этмай уй уйларига тарқалишибди. Бочкадаги йиғилган ичимлик ароқ эмас, сув эди, оддий сув — Н2О.
Хулосани эса сизга қолдирдим.
Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 05:45:03 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:45:02 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:42:04 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:42:02 01 MURATCHIK 2015-01-31 14:40:41 00 ALINADIN 2015-01-24 00:25:58 00 ASUZB 2015-01-23 12:17:34 +10 UZBEKISTONIM 2015-01-23 12:15:25 +10 SALLAH 2015-01-23 09:55:19 00 BEKBARSA 2015-01-23 09:50:47 00 RSARDOR 2015-01-23 09:45:10 00 CHEBARO 2015-01-23 09:23:37 00 AZIMJOHN 2015-01-23 09:05:42 00 KAKASTAD 2015-01-23 08:35:58 00 IPCHI 2015-01-23 08:32:30 00 FRXMYUNANI 2015-01-23 07:40:34 +10