-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Осиё кубоги-2015: ютдикми, ютқаздикми?
Баҳо: +1Киритилган сана: 2015-01-26 11:22
Икки нафар сайт мухлиси бир мавзу атрофида икки томондан ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Савол: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2015дан нима ютдию, нима ютқазди?
ЮТДИК
Осиё кубогида терма жамоамиз чорак финалданоқ курашни тўхтатди, лекин бу турнир орқали биз керакли тажрибага эга бўлдик, шу тарафдан биз учун фойдали бўлди.1. И.Сергеев, С.Рашидов, Ж.Искандеров, Ш.Муҳаммадиев, Сайфиев, Суюнов, Кримец каби терма жамоамизни келажаги бўлган бу футболчилар илк бор катта турнирда қатнашиш бахтига муяссар бўлди. Бу улар учун бебаҳо тажриба бўлиб хизмат қилди. Хатолар бўлиши табиий, лекин бу хатолар айнан Осиё кубогида бўлгани билан биз учун фойдали, эртага ЖЧ саралаши мобайнида бўлганидан кўра, шундай эмасми?
2. Агарда биз Ж.Кореяни мағлуб этганимизда, камида ўтган сафарги натижани такрорлаган бўлардик, бунинг устига рақибимиз Ироқ термаси бўлиши ва уларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, биз финалгача бемалол боришимиз мумкин эди, гарчи Денисов, Исмоилов, Аҳмедовсиз ҳам. Лекин бу ҳолатда бизнинг кўплаб муаммоларимиз ёпиқлигича қолар, камчиликларимиз билинмай кетар, қисқаси “ерни чуқуроқ кавлаган” бўлиб чиқардик. Оқибатда ЖЧ саралаши давомида биз яна эски хатоларни такрорлаб юришимиз аниқ эди. Энди-чи? Айни вақтда вазифа бажарилмади, ўзимизга, бажарилган ишларимизга танқидий кўз билан қарашга мажбурмиз. ТЖМнинг фаолияти қониқарсиз даража эканлиги ойдинлашди, ўртоқлик ўйинларида фақат араблар билан ўйнадик, холбуки, Осиё кубогида биз Шарқ жамоаларига тўқнаш келишимиз олдиндан аниқ эди. КХДР, Хитой ва гуруҳдан чиқсак, Австралия ёки Ж.Корея билан ўйнаш эхтимоли юқори эди, амалда ҳам шундай бўлди. Ўртоқлик учрашувлари фақатгина Саудия билан ўйнаш учун ўтказилдими? Ана шундай саволларга жавоб топиш ва камчиликларни қайтармаслик учун энди бизда ислоҳотлар учун вақт бор, акс ҳолда ўзимизни алдашда давом этар эдик, бу бизни фойдамизга ишламаслиги аниқ эди.
3. Ниҳоят мураббий масаласини кўриб чиқиш имкониятига эга бўлдик. М.Қосимов шу вақтга қадар терма жамоа рулини қутқарувчи сифатида ярим йўлда қабул қилиб олар ва вазифа бажарилмаган тақдирда ҳам ўзини оқлаш учун сабаб бор эди. Гарчи у шу пайтгача ундай қилмаган бўлса ҳам (асосан бу ишни унинг учун бошқалар амалга оширишар эди). Осиё Кубоги 2015га эса у бошдан охиригача жамоани ўзи бошқарди. Саралашдан то чорак финалгача бўлган йўлни босиб ўтди. Энди унинг фаолиятига баҳо бериш имкониятига эгамиз. Унинг ўз лавозимида қолиш ёки қолмаслиги бошқа масала, лекин буни кўриб чиқиш учун ҳозир айни пайти. Бу ҳам фойдали жиҳат биз учун. Қайтараман Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этганимизда бу масалани кўриб чиқишга эҳтиёж ҳам, хоҳиш ҳам бўлмас эди. Энди муҳокама қилиб кўриш имкониятига эгамиз. Қосимов билан Жаҳон чемпионатига бора оламизми ёки вақт борида янги мураббий тайинлаш керакми? Ўйлаймизки, тез орада бу саволларга жавоб топамиз.
Шахсий фикримча, агар хориждан мураббий олиб келмайдиган бўлсак, Қосимовнинг қолгани маъқул, ҳар ҳолда бизда унинг ўрнига келадиган ва ундан устунроқ мураббийни кўрмаяман. Лекин Қосимовнинг ўзи қандай фикрда? Балки уни ҳам эшитиб кўриш керакдир. Бунга ҳам бизда вақт ва имкон борлиги фойдали.
Хуллас, Осиё кубогидан ютқазиб ютганларимиз шулардан иборат, албатта хатолардан хулоса чиқарсак ютган бўламиз, акс ҳолда Россия майдонларида бўладиган жахон чемпионатига саралаш даврида ҳам бизга 2тагина гол етмай қолиши мумкин.
ЮТҚАЗДИК
Осиё кубоги-2015дан ўзбек футболи ютқазди. Ҳа, дарҳақиқат ютқазди! Сабаб дейсизми? Демак, сабаби бундай, биз Осиё кубоги ғолиблигига даъвогарлик қилолмасдик, аксинча, гуруҳдан чиқиб, сал узоқроққа боришга ҳаракат қилардик ва қилдик. Ўзингиз ўйланг, ҳозирги ҳолатда биз биз Осиёда ўртамиёна, роса ўйинимиз чиқса, ўртамиёнадан сал баландроқмиз. Демак, Осиё кубогида медаллар учун курашолмаслигимиз аниқ экан, нега миллий терма жамоамизда тубдан ёшартиришни амалга ошириб, Россия-2018 йўлида Осиё кубогини аниқ мақсадлар йўлида қурбон қилганимиз маъқул эмасмиди? Барибир қурбон бердикку? Бу ҳолат ҳам ТЖМнинг қанчалар узоқни кўролмаслиги, вақтинча натижаларга зўр беришини кенг оммага кўрсатиб қўйди! Ҳа, ушбу Осиё кубогида ўзбек футболи энг асосий ва аёвсиз бўлган вақтдан ва мақсаддан ютқазди!!!Яна бир ҳолатга этибор берсак, Саудияга қарши ўйиндаги ғалаба ЎФФ ва ТЖМ, э борингки, ПФЛнинг гўёки тўғри йўлдан кўрсатаётгани, ҳисоботларда вақтинчалик натижа деб футболимизни қурбон қилиб биз гуруҳдан чиқдик, озгина омад келмай қолгани учун мусобақадан уйга қайтдик деб ўзларини, оммани алдашади, аслида эса ботқоқ томон бормоқдамиз, футболимиз юришни истамаса, ботқоққа мажбурий судраб боришмоқда. Балки гуруҳдан чиқолмаганимизга қандайдир ислоҳотлар бўлармиди (мен гуруҳдан чиқишимизни чин дилдан истаганман). Ҳеч бўлмаса чет элдан ёрдамчи мутахассис ва ТЖМ ва ЎФФга малакали, юракдан элим деб, юртим деб, кўзларидан ўт чақнаб ёниб ишлайдиганларни ишга олишармиди?! Яна билмадим...
Вақт ўтмоқда, уни тўхтатиб бўлмайди. Россияга боришни хоҳлайдиган терма жамоалар аллақачон энг камида тўрт йиллик аниқ режа асосида мехнат қилишни бошлаб юборишган, керак бўлса 2,5 йилдан кейинга ҳам ФИФАни бўш кунларига ўртоқлик ўйинлари учун рақибларини аниқлаб бўлишган. Биз-чи? Бизда нари борса ярим йиллик аниқ режа бўлмаса керак, раҳбарият хотиржам ҳали вақт бор деб хотиржам. Аммо эртага худо пошшо қабилидаги ишларга эса ҳаммамиз ўрганиб бўлдик, гўёки ҳаммаси шундай бўлиши керакдек, аслидачи? Аслида эса бундай турнирлар Олий лигамизни савиясини кўрсатиб берди ҳаммага. Жамшидни, Сергеевни, э борингки, ҳамманинг савиясини кўрсатиб берди. Ҳозирги ҳолатда Қосимов ундоқ, Қосимов бундоқ, қолганлар оппоқ. Нимага??? Негаки, улар панада ўз ишлари билан банд. Қосимов кетсин дейишмоқда, ўрнига ким келади? Яна шу коллектив билан ишлайдими? Бундан қандай наф, агарда Қосимовнинг ўрнига ўзимизда бирор мураббий тайинлашса, яхшиси Қосимовнинг жойида қолдираверишсин, барибир эски тоғара, эски ҳаммом...
ОРЗУ...
Баъзан ЎФФни азим чинорга ўхшатгим келади. Йўғон танаси шамолу-бўронларга дош бериб, қалин пўстлари танасини музлама-совуқлардан ҳимоя қилсин, бошланғич йўғон шохларни эса ПФЛ, ТЖМга ўхшатгим келади. Улар ўсаётган шохларни янаям баландроқ ўсишига, ўсаётган янги шохларни шамолларда синиб кетишидан асрашини хоҳлайман. Майдароқ шох-шаббаларни мураббийларга ўхшатдим, улар ҳар баҳор янги-янги куртакларни оламга кўз-кўз қилиб, бутун ёз бўйи ривожлантириб, кузда эса шохидан ажратиб бошқа жойларга юборсин. Куртаклар эса, ўзингиз тушунгандирсизлар... Куртаклик чоғидаёқ одамларнинг кўзини яшнатсин, бутун фасллар давомида ҳавони чангу-гардлардан тозалаб, одамларга завқ улашсин.Ҳали гапирадиган гапларимиз ниҳоятда кўп, қолганини кейинги сафарга қолдирдик.
Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)
Шавкатбек Неъматов (ShavkatFCB)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 05:51:29 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:51:26 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:48:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:48:25 01 SHEYX 2015-01-26 17:43:06 00 NORAKA 2015-01-26 16:13:50 00 OVSARBEK 2015-01-26 15:19:39 00 SHEYX 2015-01-26 13:56:06 00 FAANAT 2015-01-26 13:35:59 00 MUXLISUZB 2015-01-26 13:18:45 00 QUVADAN 2015-01-26 12:44:26 00 PULJAM 2015-01-26 12:21:55 00 KAKASTAD 2015-01-26 12:16:25 00 FARHODRUZIEV 2015-01-26 12:13:16 00