-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
«Намунали мухлис» лойиҳасининг илк меҳмони
Баҳо: +2Киритилган сана: 2015-02-03 17:52
Сайт оммалашувида мухлисларнинг ўрни беқиёс. Stadion.uz сайтида ҳам янги юзерлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда, бу яхши албатта. Лекин “гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, сўнгги вақтларда хабарлар остидаги қолдирилган фикрларни ўқир экансиз, ҳафсалангиз пир бўлиш ҳолатларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айрим ёш ва янги юзерлар коммент қолдириш асносида ўзининг "маданияти", дунёқараши"ни қандай эканлигини намоён этиб қўйишмоқда.
“Мухлис минбари” эса айнан мухлислар учун ишлашда давом этади ва юзерларимизни сайт маданиятига риоя этишга, шунингдек, ҳақорат ва танқидни ажратиб олишга чорлаб қолади. Шундай экан биз сизларни янги, НАМУНАЛИ МУХЛИС танловида фаол қатнашишга таклиф этиб қоламиз.
Қатнашиш шартлари оддий. Сиз кундалик хабарларда қолдираётган комментларингизни биз кузатиб борамиз ва ўз фикрларини одоб, аҳлоқ билан, чиройли ва оригинал тарзда ифодалаган, ҳар хил сўкиниш ва ҳақоратлардан холи бўлган, қисқаси намунали юзерни аниқлаб, уни яқиндан таништириб борамиз. Ушбу юзер билан “Мухлис минбари”нинг азиз меҳмони сифатида онлайн суҳбат ташкил этиб, Сиз азизларга тақдим этамиз.
Демак, кутиб олинг, дастлабки намунали мухлисимиз — MALUBI билан танишамиз.
— Ўзингизни таништиринг.
— Ассалому алайкум, азиз дўстлар, ўзбек футболига бефарқ бўлмаган мухлислар. Бундай эътибордан оддий футбол мухлиси сифатида бошим кўкка етди. Қисқача ўзим ҳақимда. Мен Ҳасанов Машраббой Араббоевич. 1985 йилда сўлим Андижоннинг Асакасида туғилганман.— Касбингиз, Стд.уздан қачон рўйхатдан ўтгансиз?
— Касбим ўқитувчи. Стд.узда 2013 ноябрда рўйхатдан ўтганман.— Сайт ҳақида фикрингиз қандай? Ютуқлари ва камчиликлари.
— Stadion.uz сайти фикрларим фақат ижобийдир. Самимий ва ошкоралиги менга ёққан тарафидир. Энг катта бойлиги ушбу сайтни юзерларининг бир-бирига самимий дўстлиги ва ўзаро ҳурматидир. Камчиликлари хабарлардаги имло хатоларни кундан-кунга кўпайиб бораётганидир.— Қайси жамоага мухлислик қиласиз? Ёқтирган футболчингиз.
— Албатта футбол мухлиси сифасида ватаним терма жамоасига мухлисман. Ёқтирган футболчим — Диего Форлан. Клуб борасида — “БАРСЕЛОНА”.DrJavlon: — 1) Футболни нима учун ёқтирасиз? 2) Футбол сизга нима бердию сиз футболга нима бердингиз?
— Ҳурматли, доктор ака. Футбол менга сиз ва сизга ўхшаган юзлаб дўстлар берди. Яна бир дунё ҳис-ҳаяжон. Футболни нима учун ёқтиришимни ўзим ҳам билмайман. Онамларнинг айтишича, ҳали онамнинг қорнида эканида тепағон бўлган эканман. Туғилгандан кейин эса коптокни... Ўзим эса ҳозирча ҳеч нарса бера олмадим мухлисликдан бошқа. Бу ёғини вақт кўрсатади.Chaqmoq: — Қачон терма жамоамиз жаҳон чeмпионатига чиқишини тахмин қила оласизми?
— Менинг орзуим ЖЧ-2018. Лекин футболимиз мутасаддиларини ҳаракатларига қарасак, Қатар-2022 майдонлари ҳам бизга бегонага ўхшаяпти.Milansheva: — Қосимовга имкон бериш керакми ёки бошқа номзод корсата оласизми?
— Ҳозир терма жамоага Гвардиолани ёки Сколарини олиб келсак ҳам улар терма жамоадаги бу мутасаддилар билан “эски ҳаммом, эски тос"лигича қолаверади. Аввало мураббийни эмас, унинг атрофидагиларни тозалаш керак. Ҳозирги "жонкуяр" футбол раҳбарлари бор экан, Миржалол Қосимовнинг қолгани яхши. Мен ҳозирги кунда Қосимовдан бир бош баланд мураббийни Ўзбекистонда кўрмаяпман. Балки бордир, лекин бориям бу шароитда қўлидан ҳеч нарса келмайди.CelsiMilan: — Ўзбек футболида ниманидир ёки кимнидур ўзгартириш вақти келдимикин? Ёки шу тизим, шу раҳбар, шу футболчилар, шу мураббийлар штабига ишонч билдиришда давом этишимиз керакмикин? Ўзгартириш керак бўлса, нимани ёки кимни ўзгартириш керак?
— Албатта ишонч бу энг муҳим омил. Биз футболчию футболимиз мутасаддиларига шу вақтгача ишониб келдик. Лекин ҳамма нарсани боши ва охири бўлгани каби ишончимизнинг ҳам, сабримизнинг ҳам охири кўриниб қоляпти. Лекин ваъдалар кўпаймоқда, "стол устидаги таклифлар" кўпаймоқда. Холва деган билан оғиз чучимайди. Наҳот 31 миллионли халқдан 11 нафар зўр футболчи чиқмаса? Йўқ, бор, аввал уларни топиш керак, дадасининг пулига ёки тоғасини номига қарабмас, ҳаракатига қараб, истеъдодига қараб. ЎФФдаги селекция ходимлари ишлари деярли “ноль”. Қидириб-қидириб Одил Аҳмедовнинг укасини, Тоҳир Кападзени ўғлини яна кимларнидир топишади. Бу билан иш бўлмайди. Терма жамоалар марказинику гапирмасаям бўлади. 2011 йил кучли тўртликка кирдик. ҚОНИҚИШДИ. 2015 йил кучли саккизликка кирдик — ҚОНИҚИШДИ, кейинги сафар гуруҳда қолсак ҳам ҚОНИҚИШАДИ бу кетишда. ЎФФда ислоҳот ўтказиш дарври келди. Терма жамоа мураббийлигига, ПФЛ раҳбарлигига, терма жамоалар маркази раҳбарлигига хонада ўтирволиб 4-5 киши овоз бериш эмас, сўровномалар ўтказиб, ОАВларида сайлаш керак халқ билан кенгашиб. Ўшанда ривожланиш бўлади футболимизда.Abduaziz: — Энг яхши футбол сайтининг фаол юзерларидан бири сифатида терма жамоамизнинг кейинги ўйинлардан ким бош мураббий бўлишини хоҳлар эдингиз ва нимага асосан?
— Мен футбол мухлиси сифатида ўз фикрига эга бўлган тажрибали, футболчиларни руҳлантира оладиган мураббий олиб тушишини хоҳлардим. Бу инсоннинг шахси аҳамиятсиз. Сабаби ривожланмоқчи бўлсак, жамиятда шахслар эмас, қилган хизматлари муҳим бўлиши керак инсоннинг.MunUtdman: — Ҳозирги кунда МТЖ мухлислари иккита лагерга бўлиниб олиб (аниқроғи “абрамовчилар” ва “қосимовчиларЦ) роса талашяптилар! Сизни бу ёқимсиз ҳолатга муносабатингиз қандай?
— Ҳамма ўз фикрини, қарашларини айтиши мумкун мухлис сифатида. Мен эса бу икки мураббийда ҳам терма жамоага тортадиган жиҳатларини кўрмаяпман. Сабаби Абрамов ҳам, Қосимов ҳам терма жамоада ҳам, клубларда ҳам ишлашди, ишлашяпти ҳамон. Лекин иккаласи ҳам бирор нарсани дўндириб, қойиллатиб қўйишмади. Менга қолса иккаласиниям термага қўймас эдим. Бизга янги қон, янги тактика керак.Azamreal: — Ўзбек футболида боримиз шу деб ўйлайсизми? Европадан малакали мураббий келса, бошқа қирраларимиз очилишига ишонасизми?
— Бу саволга юқорида тўхталиб ўтдик. Боримиз шу деб юраверсак яқин орада, Мўғилистон, Вьетнам, Шаркий тимур, Афгонистон даражасига тушиб кетишимиз эҳтимоли юқори. Европадан мураббий олиб келсак, футболимиз ривожланади деганимас, томи очиқ уйга евростенкаю мебелни олиб кириб қўйиш билан баробар бу ҳолат.
ChelsiMilan: — Яна бир савол: Ҳақорат билан танқиднинг қандай фарқи бор? Агар фарқи бўлса, айрим "ҳақорат"чиларга маслаҳатингиз. Кейин, шу ҳақоратлардан фойда бормикин?
— Ўринли савол. Охирги пайтларда ижтимой тармоқларда ҳар хил шахсларга бўлган ҳақоратлар кўпайиб кетмоқда. Аввало бу мухлислардаги норозиликларнинг қўпол кўриниши. Лекин танқид билан ҳақорат бошқа нарса. Танқид қилиб, камчилик ва муаммоларни олиб чиқиш керак. Буни ҳамма ҳам қила олмайди. Назаримда, клавиатура олдида шерга айланишдан фойда йўқ. Бу вақти келиб албатта салбий ҳолатга олиб келади. Бундайлар — маънавий қолоқ инсонлар. Бу билан муаммо ечилиб қолмайди. Лекин тангани иккинчи томони — ўша ҳақорат эшитаётган шахс ҳам бироз сезиб ўзидаги камчиликни бартараф этиши ҳам керакда бетни қаттиқ қилиб туриб олмасдан.RSaidy: — Футбол ҳаётнинг бир қисми бўлса-да, баъзилар футболнинг ўзини ҳам алоҳида олам деб эътироф этишади. Агар футболни алоҳида олам деб оладиган бўлсак, унинг ҳаётга ўхшаш томонларини кўрсатиб ўтсангиз. Масалан, қаллоблик ва манфаатпарастликни ҳар икки муҳитда ҳам кўришимиз мумкин.
— Тўғри, баъзи бир мухлислар футбол мутасаддилари футболни ҳаёт билан аралаштириб юборишади. Масалан, Роналду, Месси орқасидан бир-бирини лойга қориб, дўзах томон тортишади. Бу ҳолатлар кишини ўйга тортади. Ўша машҳурлар биладими бизнинг улар учун уришиб гуноҳкор бўлаётганимизни? Кейин футбол мутасаддиларига келсак, футбол натижаси учун, равнақи учун жавобгарлиги уни футбол шахсий томорқаси эмаслигини тушунишларини сўрардим. Натижа экан деб келишиш ёки ҳакамни сотиб олиш бугун футболчиларда кўриниб қолаяпти. Эй футболчилар, эртага халқаро мусобақаларда ишонган акаларинг сенларга ёрдам бера олмайди. Ҳалоллик нафақат футболда, балки ҳамма соҳада тараққиёт калитидир.ManUtdMan: — Биз ҳаммамиз футболимиз раҳбариятидан нималарнидир ўзгартиришни талаб ва илтимос қиляпмиз, лекин ҳеч натижа йўқ. Ундан кўра ДEНГИЗНИ ШУДГОР ҚИЛИШ осонмасмикан?
— Йўқ, курашаверишим керак. Аллбатта жавоби бўлади. Сабаби улар билишади, сезишади. Улар ҳам абадий эмас. Фойдаси бўлади. Фикрлар — ғояларга, ғоялар — кашфиётларга олиб келади. “Йиғламаган болага онаси кўкрак тутмас”, деган нақл бор халқимизда.Bayrzhan: — Ўзбек футболи бошқа юрт футболидан қайси хусусиятлар билан ажралиб туради? Ўзбек футболи ўзи қандай? Масалан катеначчони итальянлар, тотал футболни «Динамо» Киев ( Лобановский давридаги) ва 90-йилларгача Голландия қўллади, айтингчи ўзбек футболига қандай усул киритиш керак?
— Бу саволни менга эмас, профессор Акромовга берсангиз ҳам жавоб бера олмайди. Биз ҳозирда Қосимовча усулда ўйнаяпмиз.Mamrino: — Болалар футболи ҳақида қандай фикрдасиз? Нима учун бизнинг ёшларимиз мунтазам жаҳон чемпионатларида қатнашса ҳам, лекин скаутлар эътиборини тортмаяпти?
— Муҳтарам Президентимиз саъй-ҳаракати билан болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тузилди ва бу ўз мевасини бера бошлади. Бу имкониятлардан фойдаланиб, болалар футболи ҳам ривож топиб, халқаро майдонларда муносиб иштирок этмоқда. Лекин бу шароитлардан ҳамма ҳам тўғри фойдаланаяпти деб айтолмаймиз. Кеча “Футбол шарҳи” кўрсатувида шарҳловчи ёшлар ва ўсмирлар терма жамоамиз 6 марта иштирок этди деб оғзини тўлдириб мақтанди. Ҳа, тўғри, Марказий Осиёда қолган давлат футболидан бизнинг футбол ривожланган. Сабаби давлатимиз ҳам ривожланганда қолган қўни давлатларга нисбатан. Қачонгача орқамиздаги жамоаларга қараб ривожланамиз, олдимизда яна қанча футболи ривожланган давлатлар турибди. Қачонгача 20-23 ёшдаги футболчиларимизни ҳали ёш деб бошини силаймиз. Армияга 18 ёшда олинади, қўлига қурол берилади “ёшмассан, Ватанни ҳимоя қил”, деб. Бу ёшда одам ёш эмас. Охирги пайтларда ёшни кичайтириш ҳам бизнинг футболимизни орқага тортиб кетди.Chaqmoq: — Миллатимиз футболига дахлдор 1 дона амалга ошадиган таклиф бериш имкони берилса, нимани таклиф қилардингиз?
— Жудаям қизиқ савол. Агар менга шундай имконият берилса, футболчиларимизнинг ёшини кичайтиришни йўқотган бўлар эдим.Mamrino: — Никингиз тарихи билан ўртоқлашсангиз, нима учун айнан Malubi?
— Бу ник аслида Malibu бўлиши керак эди. Жиянимга рўйхатдан ўтиб беришни сўрасам, имло хатога йўл қўйиб, “Malubi” деб ўтиб қўйибди. Нима дердим. Ҳар калай "Ajabo" ёки "Babilanik" деган никдан яхшику? деб ишлатиб юрибман, кимдан олдинда, кимдан кейинда.FinePley: — Stadion.uz сайтига аъзо бўлганигиздан бери, ўзингиз учун нималарни ўргандингиз ёки кашф қилдингиз?
— Stadion.uz сайтига аъзо бўлганимдан кейин мен ўзбек футболига фақат ЎФФ раҳбарияти эмас, балки биз мухлислар ҳам жавобгар эканлигимизни тушуниб ета бошладим. Сабаби футбол мухлислар учун ўйналишини тушунтириб етказадиган давр келди. Эртага улғаяётган авлодга, масалан ўғлим ёки набираларимга: “Сизлар фақат жим томошабин бўлиб қолаверганмисизлар?”, — деб сурашганда, яна жим бўлиб, ер чизиб қолишдан кўркаман.Ажойиб суҳбат учун Машраббойга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ҳурматли дўстлар, юзерлар. “Мухлис минбари” ҳафта давомида барча комментларни кузатиб боради ва энг намунали юзерни самимий суҳбатга чорлайди. Ахир севимли сайтимиз кўзгуси биз юзерлармизку. Шунинг учун намунали бўлайлик, сайт ходимлари меҳнатини қадрлаб, маъноли ва мазмунли комментлар қолдирайлик. Янаги ҳафтада энг намунали юзерни кутамиз, аниқлаймиз ва самимий суҳбатга чорлаймиз.
Шавкатбек Неъматов ва Маъмуржон Тиллабоев.
Абдумажид Кодиров: — Лойиҳани ташкил этишдан мақсад, юртимиздаги ва хориждаги ватандошларимизнинг ўзи ва оиласи, футболга бўлган муносабати билан яқиндан танишиш. Ҳар доим "НИК" орқали гаплашамиз, лекин бир-биримизнинг асл исмимизни ва суратимизни кўрмасдан туриб танимаслик, бу сал ноқулай вазиятга олиб келяпти. Шу туфайли менда ушбу лойиҳани амалга ошириш фикри пайдо бўлган эди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:03:02 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:03:00 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:00:09 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:00:08 01 KARIMZHONS 2015-02-09 09:09:02 00 FELIZCHIK 2015-02-04 17:21:27 00 FELIZCHIK 2015-02-04 17:18:48 +10 FELIZCHIK 2015-02-04 17:18:13 00 NORAKA 2015-02-04 09:26:22 +10 DAMIR 2015-02-03 21:08:20 +10 BEHZODCHIK 2015-02-03 20:18:02 +10 SHAVKATFCB 2015-02-03 19:23:04 +10 SHAVKATFCB 2015-02-03 19:18:09 00 UZBEKISTONIM 2015-02-03 19:08:00 00 SARDORINTO 2015-02-03 19:07:01 00 BULUT 2015-02-03 18:30:24 +10 JAMAMYU 2015-02-03 18:20:12 +10